Виртуал сайлов комиссияси сайти ҳужумга учради

Uzbekistan - screen shot from official website of Virtual Election Commission

Интернетда Ўзбекистон президентлиги учун виртуал сайловни ташкил қилган Виртуал сайлов комиссияси расмий сайтига хакерлик ҳужуми бўлган.

Сайтга кирмоқчи бўлган ўқувчи уятсиз суратлар ва ваҳшийлик акс этган видеоларга кўзи тушиши мумкин.

Комиссиянинг матбуот котиби Улуғбек Бакиров маълум қилишича, айни пайтда сайтни тиклашга ҳаракат қилинмоқда.

Бундан олдин, 17 мартда ҳам сайт хакерлик ҳужумига учраган. Бу 15 мартда сайловнинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг кузатилган эди.

Виртуал сайлов комиссиясига кўра, дастлабки натижалар ўрганилганда, ҳукумат томонидан қўйилган уч номзод: Ҳотамжон Кетмонов, Наримовн Умаров ва Акмал Саидовга бир неча манзилдан сохта овозлар берилгани аниқланган.

Хакерлик ҳужуми Виртуал сайлов комиссияси бу ҳақда сайтда хабар бериш ортидан юз берган.

Виртуал сайлов комиссияси билдиришича, агар сайтнинг фаолияти қайта тикланмаса, шу пайтгача олинган овозлар кўрсаткичини охирги натижалар сифатида қабул қилишга тўғри келади.

Бироқ, Виртуал сайлов ташкил қилиниб, фаолият олиб борган вақт давомида олдига қўйган мақсадларга маълум даражада эришди, Ўзбекистондаги сайловлардан фарқли ўлароқ, ҳақиқий демократик сайлов тўғрисида тушунча берди. Шу боисдан, сайтимизга қилинаётган ҳужумлар виртуал шаклда бўлсада Ўзбекистондаги сайловларга муносиб қарши тура олганимизни англатади. Ҳужум ҳам ҳукумат томонидан содир этилганига шубҳа қилмаса бўлади, дейди комиссия матбуот котиби.

Виртуал сайлов комиссияси томонидан 12 номзод рўйхатга олинган. Улардан учтаси Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган номзодлар, қолган тўққизтаси ҳукумат сиёсатига мухолиф қарашда бўлган номзодлар ҳисобланади.

Ўзбекистонда 29 мартда ўтказиши кутилаётган президентлик сайловидаги асосий номзод, жорий президент Ислом Каримов Виртуал сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинмаган. Ислом Каримов номзодининг президентликка қўйилиши Конституциянинг 90 моддасига зид экани тўғрисида алоҳида қарор чиқарилган.

Ўзбекистон Конституцияси 90- моддасида «Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас» дейилади.

Бироқ бу қонун 1991 йилдан бери мамлакат раҳбарлигига тўрт марта номзоди қўйилган Ислом Каримовга нисбатан қўлланилмай келади.

Виртуал сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган номзодларга овоз бериш 1 мартдан бошланган, 29 мартда ниҳоясига етиши керак. Якуний натижалар 30 мартда эълон қилиниши айтилган.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2015/03/150323_cy_virtual_president_election_uzbek

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 1)
    • Iyun 26, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги “Baliqchi” Акционерлик Жамияти раҳбари Абдураҳим Пирвалиев қамоққа олинди
    • Fevral 2, 2019

    Ишончли манбааларга кўра, 2018 йил 01 февраль куни тушдан кейин соат 15:00 ларда Тошкент вилояти прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Қуйичирчиқ тумани Қўрғонча посёлкасида фаолият кўрсатиб…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading