Ўзбекистон МХХси ўғирлаган Қирғизистон фуқароси
Раҳмонов Содиқжон (Содиқ қори) 1962-йил Қирғизистоннинг Ўзган шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тамомлаб, 1980 — 90 йиллар оралиғида ўша вақтлардаги илм масканларида таълим олган ва таълим берган.
1990 — йиллардан кейин эса, таълим бериш билан бирга даъват ишларида ҳам фаъол ҳаракат қилган ҳамда кўп марта ҳаж сафарларига бош бўлган ва ҳожибоши бўлиб танилган.
У киши кўпроқ Ўзбекистондан Қирғизистон орқали борадиган ҳожиларга бошчилик қиларди. Шу сабабли у киши Ўзбекистонда машҳур эди.
2003– йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон томонидан ҳийла билан ўғирлаб кетилди ва ҳалигача ишонарлик бир хабар йўқ.
Ўғирланиши тўғрисида
Содиқжонни бир Нексия русумли машинада уйига икки марта истаб келиб, уйида йўқ бўлгани учун учраша олишмайди, машина қирғиз номерида бўлади. Учинчи марта сўраб келишганда Содиқжон уйида бўлади ва улар билан учрашади, лекин уларнинг ёмон ниятлари борлигини билмайди, улар ҳаж ишида бир муаммо бор, бир кишига учрашишлиги зарур эканлигини айтиб қаттиқ туриб олишади.
Бир оз суҳбатлашгандан кейин уларнинг машинасига ўтириб, улар билан бирга кетади.
Суҳбатга қулоқ тутган укаси улардан шубҳалана бошлайди ва ўзи бир зарур иш билан машғул бўлгани учун, жиянларига машинасини бериб Содиқжонни олиб кетган машина орқасидан жўнатади.
Улар маҳалладан чиққанларидан кейин катта кўчада кутиб турган бир киши Содиқжоннинг ёнига ўтиради ва Содиқжон икки киши ўртсида қолади ва машина Ўзгандан чиқиб Жалолобод томонга йўл олади.
Орқадан кузатиб бораётган жиянлар шошилишда ўз машиналарининг документини олишмаганлири сабаб, уйга қайтиб, документни олиб яна орқадан боришади, аммо етиб бориша олмайди. Олиб қочганлар аллақачон чегарадан ўтиб кетишган бўлади. Айтишларича машинанинг номерини ёзиб олишган бўлган, лекин чегарада машини ҳақида жўялик жавоб олишолмайди.
Кейин у номерни суриштирилганда на Ўзганда на Жалолободда ва на Ўшда ундай номерни борлигини аниқлаб бўлмайди. Кейин кўп суриштиришлар олиб боришади, лекин ҳамма саъйи — ҳаракатлар бесамар кетади.
Ўн икки йилдирки у киши тўғрисида бирор хат хабар йўқ. У киши тўрт қиз, икки ўғил – олти фарзанднинг отаси бўлган. Аллоҳ унинг оиласига сабр ва ажрлар берсин.
Содиқжон Раҳмоновни Ўзбекистон томонидан ўғирланишига унинг ўз вақтида Ўзбекистон ичкарисида диний фаолият олиб борганлиги ва кейинчалик ҳам Ўзбекистонликлар билан алоқаси борлиги сабаб бўлса керак.
Муқобил Ўзбекистон Мувофиқлаштириш Кенгаши тўплаган
«Ўғирлаб йўқ қилинганлар ҳақида маълумотлар» Базасидан
Fikr bildirish