Абдували қори Мирзаевга атаб Саҳвий шеъри
Ҳолингиздан на хат ва на, хабар бор?
Бир чора килишга ночормиз, ночор?!
Шубҳасиз Яратган Ўзи хабардор,
Ўзиндадир Улуғ Қудрат – Устозим!
Сизга Аллох берсин нусрат – Устозим!
Имонга лойикдир синовнинг бари,
Буни хабар берди, Ҳақ пайғамбари,
Шундай бўлиб келган доим илгари,
Ўзига маълумдир ҳикмат – Устозим!
Азалдан битилган қисмат – Устозим!
Осон эмас ахир зиндонда ётмок,
Мудраб ётган ғофил халқни ўйғотмок,
Золимлар олдида Ҳақ сўзни айтмоқ,
Ҳар кимда йуқ бундай журъат – Устозим!
Бу ҳам сизга улуғ неъмат –Устозим!
Сиғдира олмасман ҳеч хаёлимга,
Бунча зулм бўлди,-шундай олимга?
Мусулмонларни хор этган «Золим»га,
Икки дунё бўлсин лаънат–,устозим!
Қилгай энди мангу ҳасрат,–устозим!!
Куфр доим ғолиб бўлиб турмагай,
Аҳли имон ҳаргиз мағлуб бўлмагай,
Ҳаёт низомини инсон қурмагай,
Уларга хам келар навбат – Устозим!
Ўлмасак кўрармиз албат – Устозим!
Илм лозим экан ҳар мусулмонга,
Ҳидоят истовчи окил инсонга,
Илм берди Аллоҳ,-Ўзбекистонга,
Қадрингиз билмади давлат – Устозим!
Ҳақни рад килди бу «бадбахт» – Устозим!
Фалокатни кўра олмайди инсон,
Ҳақни рад килганлар, қолмаган омон,
Келади, Аллоҳнинг ҳукми бегумон,
Бордир Аллоҳ битган мухлат – Устозим!
Чунки бу ўзгармас суннат –Устозим!
Сиз кетдингиз, даъват бўлмади тамом,
Ҳали даъватдасиз собит бардавом,
Сиз сабаб ҳидоят топмоқда авом,
Қолдирдингиз улуғ ибрат – Устозим!
Ҳануз қилаяпсиз хизмат –Устозим!
Сизга Аллоҳ илм,- ҳикмат берганди,
Шижоату-журъат-ҳиммат берганди,
Шунга лойиқ синов, қисмат берганди,
Аллоҳ сизни қилгай раҳмат – Устозим!
Жаннатда кўргайсиз иззат – Устозим!
Бу қисмат асли Ҳақ инояти бу,
Қуръон хабар берган ривояти бу,
Яратган Аллоҳнинг ҳидояти бу,
Саҳвийда бор, шундай ният — Устозим!
Жаннатда қилгаймиз суҳбат — Устозим!
Fikr bildirish