Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар янгиланган рўйхати
«Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан «Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганларни хотирлаш» бир ойлик кампанияси ўз якунига етмоқда.
Бугунги кунгача Ўзбекистон хукумати томонидан ўғирланган ва бугунги кунгача тақдири номаълум қолаётган 25 нафар инсонларга тегишли маълумотлар, янгиликларни ўрганишга харакат қилдик.
Бу ўтказилган бир ойлик кампания доирасида Ўзбекистон хукуматининг яна бир мудхиш жинояти хисобланмиш унинг сиёсатига қарши кайфиятда бўлган инсонларга босим ўтказиш мақсадида уларнинг ўзларини, ёки оила аъзоларини йўқ қилиш жинояти ҳақида жахон ҳамжамиятига билдириш ва хукуматдан ушбу йўқ қилинган инсонларни топиш мажбуриятини юклаш, ҳамда жабрдийдаларнинг оила аъзолари, яқинлари билан ишлаб, уларнинг ҳимояси учун халқаро ҳуқуқ механизмларидан фойдаланишга эришишимиз даркор деб хисоблаймиз.
Қуйида эса бедарак йўқолганларнинг бугунги кунгача бўлган рўйхатини эътиборингизга хавола этамиз.
Zurlik ostida va gayriihtiyoriy goyib bulganlar ruyhati
«Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши
Fikr bildirish