Муҳаммадсолиҳ Абутов: Бедарак йўқолганлар бўйича сўровнома натижалари

Қадрли Мухлислар!

Сизга яхши маълумки, Ислом ва сиёсат саҳифасида Андижон Жомеъси имоми Абдували қори Мирзаев ва унинг шериги Рамазон маткаримовлар Тошкент Аэропортидан ўғирлаб йўқ қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан у кишини суратини қўйиб, «Андижон жомеъси имоми Абдували қорини танийсизми?» деган мавзуда сўровнома ўтказаётган эдик.

Қарийб уч ой давом этган бу сўровнома натижаларини бугун эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Шуни таассуф билан таъкидлаш лозимки, уч ой ичида бу сўровномада иштирок этган кишилар сони жами 272 тани ташкил қилди.

Бу битта компютердан берилган овоз фақат бир марта ҳисобга олинадиган программа асосида олиб борилганида чиққан натижадир. Бу натижалар қуйидаги тўртта жавобга нисбатан, қуйидагича тақсимланди.

«Андижон жомеъси имоми Абдували қорини танийсизми?», деган саволга, «Ҳа, яхши танийман» деб, 107 киши, овоз берган.

«Кўрмаганману лекин, маърузасини эшитганман» деб, 84 киши, овоз берган.

«Йўқ, танимайман ва эшитмаганман» деб, 65 киши, овоз берган.

«У киши ҳақида эшитганман» деб, 16 киши, овоз берган.

….

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ўзбек режими тарафидан ўғирлаб йўқ қилинган эл юртга хизмат қилган инсонлар бугунги авлод томонидан унутилмоқда.

Бу эса, бугунги ўзбек режими истаётган натижадир. Бу инсонларни хизматларини унутмаслик ва уларга нисбатан қилинган зулму зўравонликларни эслаш ва бу учун эртами кечми жиноятчилар жазоланади деган муждани авлодларга етказиш бизнинг бурчимиздир.

Шу мақсадда биз бу сўровномани ўтказганэдик. Шу мақсадда, бу ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаш бир ойлик тадбирини ўтказаяпмиз. Натижалар эса, албатта, биз учун қониқарсиз ва халқимиз вакилларининг ўз пешволари тақдирига бефарқ қарашда давом этаяпди деган, аччиқ хулосага олиб келди.

……..

М. Абутов.

28. 08. 2015.

Сўровнома натижалари

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan