Aкбарали Орипов билан мухолифат тарихи ҳақида суҳбат
“TUG’YON” онлайн – радиосининг бугунги меҳмони Даниядан мухолифат намоёндаси, «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партияси Марказий Кенгаши аъзоси, партиянинг Андижон вилояти Кенгаши собиқ раиси Акбарали Орипов иштирок этдилар.
Маълумки, бу йил Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришганлигига расман 25 йил бўлади. Мамлакат президенти Ислом Каримов эса, келаси ҳафта 78 ёшга тўлади.
И.Каримовнинг Ўзбекистон давлат раҳбари бўлганлигига бу йил 27 йил бўлади. Шу билан бирга собиқ Шўролар Иттифоқининг раҳбари М.Горбачёвнинг «Ошкоролик ва Қайта қуриш» сиёсати натижасида Ўзбекистонда ҳам юзага келган биринчи демократик мухолифат ташкилоти бўлмиш, «Бирлик» Халқ Ҳаракати ташкил топганига ҳам бу йил 28 йил бўлади.
Мазкур саналар муносабати билан Акбарали Орипов билан суҳбатлашдик.
Fikr bildirish