Насрулло Саййид билан иқтисод мавзусида суҳбат
“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Канададан мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи парламенти – Олий Кенгашнинг собиқ депутати Насрулло Саййид иштирок этдилар.
Ўзбекистон мустақиллиги йилларида ҳукумат бир қанча иқтисодий ислоҳатлар ўтказётганлигини, янги ишчи ўринлар яратилаётганлигини ва бунинг натижасида аҳолининг турмуш тарзи кундан кунга яхшиланиб, халқимиз фаровон умр кечираётганлигини иддао қилади. Лекин, реал ҳаётда эса, бунинг аксини кўрамиз.
Мамлакатдаги иқтисодий танглик ҳолати сабабли, меҳнатга яроқли аҳолинининг асосий қисми йиллар давомида хорижда ишлаб, пул топишга мажбур бўлаётганлиги бугун ҳеч кимга сир эмас.
Ўзбекиситон бюджедининг салмоқли қисми меҳнат муҳожирларининг хориждан, жумладан, Россиядан юбораётган маблағлари ҳисобидан эканлигини биламиз. Сўнгги вақтларда Россия иқтисодиёти ҳам бир қатор сиёсий ва молиявий сабабларга кўра, кундан кунга фалаж аҳволга келаётганлиги ўзбек меҳнат муҳожирларининг Россияда ишлаб, пул топишига кескин тўсқинлик қилмоқда. Россиядаги иқтисодий бўҳронгача фақат Россия Федерациясидан ўзбек меҳнат муҳожирлари бир йилда 6 млрд. доллардан кўпроқ пул юборган бўлсалар, бугунги кунга келиб, бу кўрсаткич сўнгги икки йил давомида кескин пасайиб кетганлигини кўриш мумкин…
Бугунги дастуримиз Ўзбекистон иқтисодиёти мавзусига бағишланади.
Fikr bildirish