Камолиддин Раббимов билан ИШИД ва дунё мавзусида суҳбат


“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Франциядан мустақил тадқиқотчи, сиёсатшунос Камолиддин Раббимов иштирок этдилар.

Маълумки, сўнгги 15 йиллик давр мобайнида дунёни ларзага солаётган катта таҳдид ва муаммолардан бири бу – халқаро терроризм ҳамда диний радикализм ортидан кучайиб бораётган турли ҳил кўринишдаги бузғунчилик амалиётларидир.

Бунинг негизида дунё саҳнасига қалқиб чиққан Ироқ ва Шом Ислом Давлати, яъни, ИШИДнинг сўнгги йилларда дунёга таъсири кундан кунга ортиб бормоқда. Ўзларини «Исломий Давлат» дея атовчи бу гуруҳ бугун дунёнинг, айтиш мумкинки, биринчи рақамли таҳдид масканига айланди. Бугун дунёда ИШИД бир томонда бўлса, дунёнинг қолган қисми унга қарши томондадир, десак муболаға бўлмайди.

Буни ИШИД ва Ўзбекистон доирасида қарайдиган бўлсак, маълумотларга кўра, ўтган 2015 йилда ўзбекистонлик мусулмонлар ва айни пайтда хорижда юрган ўзбекистонликларнинг хавотирига сабаб бўлган, кимларнингдир ҳаётини билвосита, кимларнингдир ҳаётини бевосита ўзгартирган муҳим муаммолардан бири – ИШИД – собиқ «Ироқ ва Шом Ислом давлати», ҳозирги «Исломий давлат» террор гуруҳи сафида сони ортиб бораётган ўзбекистонликлар бўлиб қолди…

Турли манбаларга кўра, «Исломий давлат» сафидаги ўзбекистонликлар сони 500 нафар атрофида, деб тахмин қилинади. Лекин, бу борада аниқ рақамлар йўқ.

Масалан, Россия Федерацияси Ташқи Ишлар вазирлигининг 2015 йил охиридаги расмий маълумотига кўра, «Исломий Давлат» сафларида Россиядан тахминан 2000 нафар, Қирғизистондан 500 нафар, Ўзбекистондан 600, Тожикистондан 300, Туркманистондан 200 – 250 атрофида, Қозоғизстондан ҳам 200 – 250 нафар атрофида жангарилар бор. Ва бу рақамлар кундан кунга ўсиб бораётганидан хавотирлар кўп.

Умумий ҳисобда айтганда, турли манбаларга кўра, бугунги кунда «Исломий Давлат» сафларида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан келган 30 мингга яқин хорижий жангарилар жанг қилмоқдалар. Жангариларнинг мисли кўрилмаган ёвузликлари ва ваҳшиёна қотилликлари ҳамда дунё цивилизацияга оид маданий ва тарихий ёдгорликларни барбод қилаётганлигини санаб адоғига етиш қийин.

Суриядаги урушлар ва ҳунрезликларнинг ҳам охири кўринмайди…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading