Мамадали Маҳмудов номзоди халқаро мукофотга тақдим қилинди
BBC ўзбек хизматининг бугун тарқатган хабарига кўра, Эътиқод эркинлиги учун кураш олиб борадиган «Цензура индекси» халқаро ташкилоти ўзбекистонлик таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов номзодини 2016 йилги мукофотга илгари сурган.
Қароргоҳи Лондонда жойлашган «Цензура индекси»дан хабар қилишларича, Эврил Турон тахаллуси билан асарлари эълон қилинган Мамадали Маҳмудовнинг номзоди бу йилги Жаҳон Эътиқод эркинлиги мукофотига қўйилган.
Жаҳон Эътиқод эркинлиги мукофоти бутун дунёдаги сўз эркинлиги бўғилган журналистлар, ёзувчи-шоирлар, рассомлар ва бошқа фаолларни қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган.
«Цензура индекси» халқаро ташкилоти номзодлар орасидан танланган 16 мукофот соҳиблари номларини феврал ойида эълон этишини хабар қилган.
Ўтган йили «Цензура индекси» Мамадали Маҳмудовнинг «Қора рўйхатдаги ҳаёт» номли мақоласини чоп этган эди.
Таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг номзоди ушбу нуфузли мукофотга илгари сурилгани билан адибимизни табриклаймиз!
Мамадали Маҳмудов билан суҳбатимизни тўлиқ тарзда навбатдаги эшиттиришларимизда тинглайсиз!
Fikr bildirish