Довудхон Назаров: «Жуковский умрбод қамоқда бўлиши керак»

“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Швециядан таниқли диний арбоб Обидхон қори Назаровнинг ўғли Довудхон Назаров иштирок этди.

Швециянинг Сундсвал шаҳар суди таниқли диний арбоб, ўзбек имоми Обид қори Назаровга нисбатан суиқасдни амалга оширганликда айбдор, деб топилган Юрий Жуковскийга чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқишни давом этмоқда.

Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга чиқарилган 18 йиллик қамоқ жазосидан ҳам ҳимоя томони, ҳам қоралов томони киритган аппеляция аризаси юзасидан маҳкама сешанба, 9 февраль куни бошланди.

Ўтган 2015 йили 23 ноябрдан 27 ноябргача беш кун давом этган Швециянинг Остершунд шаҳридаги суд жараёни Ўзбекистон тарихидаги хорижда бўлиб ўтган энг долзарб маҳкамалардан бири сифатида катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Суд жараёнидан икки ҳафта ўтгач, 15 декабрда Юрий Жуковскийга нисбатан суд ҳукми эълон қилинган. Унга кўра, Жуковский 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

37 яшар Жуковский 2015 йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган эди. Швед прокурори Кристер Петерссон Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўраган. Унинг ишонишича, суиқасдга Обид қорининг фаолияти сабаб бўлган…

Сешанба куни бошланган суд жараёни тафсилотлари ҳақида Довудхон Назаров билан атрофлича суҳбатлашдик…

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.