Мамадали Маҳмудов: Адолатсизликка қарши кураш болалигимдан мерос
Бугундан эътиборан, “TUG’YON” радиосида ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган туркум эшиттиришларимизни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Шу туркумдаги биринчи сон эшиттиришимизда сиз Мамадали Маҳмудовнинг болалик ва ёшлик чоғлари ҳақидаги хотираларини тинглайсиз.
Эврил Турон тахаллуси билан танилган ўзбек адиби Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрда Жиззахнинг Фориш туманидаги Боғдон қишлоғида туғилган.
Отаси Маҳмуд Аҳмад ўғли Тоғ бегиси 1943 йилда урушга кетиб, бедарак кетган.
Онаси Саодат опа битта фарзанд билан қолган.
Ёзувчининг ҳикоя қилишича, шўроларга қарши қуролли курашда иштирок этган бобоси Аҳмад Бек 1936 йилда осиб ўлдирилган.
Мамадали Маҳмудов бошланғич синфда Боғдон қишлоғи, 8 синфгача Олтинкон шаҳарчасидаги мактабларда таҳсил олган.
1959 йилда Совет Армиясига кетиб, 3 йил ҳарбий хизматни ўтаган.
1962 йилда комсомол йўлланмаси билан Россиянинг Тула вилояти, Ефремов шаҳрига кимё комбинати қурилишига йўлланган.
Воронеж шаҳрида кимё-машина қурилиши курсини битирган.
1964 йилда Чирчиқ шаҳридаги кимё комбинатига ишга кириб, машинист ёрдамчиси ва машинист бўлиб ишлаган.
Бир вақтнинг ўзида кечки ёшлар мактабида, 10 ва 11-синфларда таҳсил олган.
1966 йилда Тошкент Давлат Университети филология факултетининг журналистика бўлимига ўқишга кирган.
Сўнгги курсларни сиртдан ўқиб, «Саодат» журналида ишлаган.
1974 йилда биринчи китоби – «Тоғ оҳуси» очерклар тўплами нашр қилинган…
Fikr bildirish