Ҳазратқул Худойберди: 16 февралдаги портлашлардан кейин Каримов қатағони авж олди


“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Швециядан таниқли мухолифат намоёндаси Ҳазратқул Ҳудойберди иштирок этдилар.
Бугунги дастуримиз 1999 йил 16 февралда, Тошкентда содир этилган портлашларнинг 17 йиллигига бағишланди.

Бугун, 1999 йил 16 февралда Тошкентда бўлган портлашларга 17 йил тўлди.
Ўша куни Тошкентнинг тўрт жойида, яъни, Вазирлар Маҳкамаси биносида, сўнг, Ички Ишлар Вазирлиги, Миллий Банк ва ўша пайтдаги “Искра” кинотеатри олдида портлашлар содир бўлганди.
Портлашлар оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 16 одам нобуд бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳодиса содир бўлган куниёқ, аввалига президент Каримов, кейин эса Ўзбекистон Ички ишлар вазири Зокир Алматов ва Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовлар телевидениеда чиқиш қилиб, бу қўлига қурол олган радикал диндорларнинг террор ҳужуми, деб воқеага дарҳол баҳо бериб, айбдорларни ҳам айтиб улгурган эди.
Ундан кейин ёппасига Ўзбекистон бўйлаб, диний ва демократик мухолифат вакиллари бу портлашларга алоқадорликда айбланиб, қамоққа олинган ва узоқ йиллик жазога ҳукм қилинганди.
Ўтган 17 йил давомида Каримовнинг қатағон сиёсати қандай оқибатларга олиб келди?..

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.