Суиқасддан 4 йил ўтиб (3-қисм)

“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида Швециядан таниқли диний арбоб Обидхон қори Назаровнинг ўғли Довудхон Назаров иштирок этдилар.

Бугунги дастуримиз таниқли диний арбоб, ўзбек имоми, шайх Обидхон қори Назаровга нисбатан Швецияда содир этилган суиқасднинг тўрт йиллигига бағишланди.

Эслатиб ўтамиз, суҳбатимиз бир неча қисмдан иборат. Мазкур суҳбат шу туркумдаги эшиттиришимизнинг 3-қисмидир. Қолган қисмлари навбатдаги эшиттиришларимиздан ўрин олган…

Швециянинг Сундсвал шаҳар суди Обид қори Назаровга нисбатан суиқасдни амалга оширишда айбдор, деб топилган Юрий Жуковскийга умрбод қамоқ жазосини берди. Суд ҳукми 1 март куни Швеция расмий матбуотида эълон қилинди. Назаровнинг яқинлари ҳукмдан қониққани, аммо буюртма қотиллик ортида тургани даъво қилинган Ўзбекистон сиёсий режимининг вакиллари жазоланишини талаб қилишда давом этишини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга нисбатан ўтган 2015 йилнинг декабрида Швециянинг Остершунд шаҳар суди томонидан чиқарилган 18 йиллик қамоқ жазосидан ҳам ҳимоя томони, ҳам қоралов томони киритган аппеляция аризаси юзасидан маҳкама жорий йилнинг 9 февраль куни бошланган эди.

Швеция прокурори Кристер Петерссон ҳам 18 йиллик жазо бир умрлик қамоқ жазосига ўзгартирилишини талаб қилган. Петерссон айблов хулосасида Ўзбекистон ҳукуматини тўғридан-тўғри айбламаган бўлса-да, Жуковский суиқасдни “Ўзбекистон ҳукумати буйруғига кўра” амалга оширгани хусусидаги иддаоларни илгари сурганини билдирган эди…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

One Response to Суиқасддан 4 йил ўтиб (3-қисм)

  1. Узбек izohi:

    Хурматли Мутабар опа ва Улугбек! Абутовни бу каби провакацион радиосига гапирибсизлар. Унга жавобимни куйишингизни сурайман.

    Аввалам бор Мухаммад Солих Абутов (Сахвий) мусулмонман дея туриб, улган инсонни устига тухмат ёзишни давом эттирмокда, бу унинг Вахобийлик окимига хам зид нарса.

    Абутов Ризо Обид билан МХХда бирга ишлаганми? Нега бунчалик аминлик билан дод вой солади.

    Абутовни узи УХХ лидери Мухаммад Солих томонидан четлатилган, бошка кураш олиб бораётган Исломий харакатлар уни жосус деб атаган, Бирдамлик харакатига Замондош сайтида бахзда ютказиб алами ичида юрган бир игвогар кимса булса.

    Яна Швеция разведкаси СЕПОга ишлаймин деб узи шахсан ёзган булса «ММХ билан СЕПОни варки нимада» деган маколасида. Барча инсонлар бундан кочган булса.

    Узбекистонда махбус булган Мамадали Махмудов хам камокдаги Бекжон (Солих акани укаси) уни шубхали шахслигини билдирса.

    МХХ уни мухолифат лидери Мухаммад Солихни каторига киритиш учун хам ёлгондан бадарга режасини амалга оширганига хеч шубха йук.

    Яна бир далил Обид корига суюкасд буйича Нодира Аминова ва Боходир Пулатовни судида катнашган бу кимса, уердаги мусулмонларда шубха уйготган, яни вокеа жоидан, суд залидан МХХга жараённи етказиб берган. Кейинчалик Швециядаги мусулмонлар у билан алокани узганлар.

    Динни никоб килиб олган Мухаммадсолих Абутов узи ким? деган саволга жавобни топайлик олдин.

    Ризо Обидов улими, сабаб булиб, балки мухолифат ва хукукбонларни бирлаштира олар. Узаро урушларга тамомо чек куйилар балки.

    Лекин бундан хавотирга тушган МХХ ва Диктатор, шошилинч равишда Абутовларни ишлатмокда ва бу кимсалар инсонларни овозини калбаки радио никобида ёзиб олиб МХХ архивига жамлаб куймокда. Эртага вакт узгариб МХХ бундай Абутовларни Сурия каби диний урушларга жунатиб йук килади, лекин у билан боглик инсонларни вохобийликда, давлатга карши гапларда айблаб, Абутов ёзиб олган гапларни далил килади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.