Мўътабар Тожибоева: Навбатдаги фитна фош бўлди
ЎХХ сайти – Малоҳат Эшонқулова: Ҳеч бир чора қолдиришмаяпти-ку!
БИЛДИРУВ: «Навбатдаги фитна фош бўлди» деб номланган қуйидаги мақолани сайтимизда эълон қилганимдан кейин ушбу мақолада баён қилинган холат бўйича масалага ойдинлик киритган Муҳаммадсолиҳ Абутовни Малоҳат Эшонқулова билан ёзишмаларини ва ЎХҲ сайти модераторига ёзган хатини ундан розилик сўрамасдан чоп қилганим учун у ўз норозилигини билдирди. Ҳақиқатан ҳам Муҳаммадсолиҳ Абутовни огоҳлантирмасдан туриб унинг ёзишмаларини сайтда чоп қилинган мақолада чоп қилганим учун шахсан мен – Мўътабар Тожибоева Муҳаммадсолиҳ Абутовдан узр сўрайман ва мақоладаги унга тегишли бўлган ёзишмаларни олиб ташлаганимни маълум қиламан.
Лекин мен Абутов айтганидек бебурдлик қилмадим, субутсизлик қилмадим. Фақатгина қамалишимдан олдин ва бугунги кунда шахсан мендан ва «Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотидан ўзларини, оила аъзоларини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилган ва қилаётган инсонларни ҳаёти хавф остида қолаётгани, уларнинг шантаж қурбони бўлаётганлари сабабли уларни ҳимояси учун ҳам ушбу мақолани чоп этишим шарт деб хисобладим ва чоп қилдим.
Мўътабар Тожибоева
Мўътабар Тожибоева: Навбатдаги фитна фош бўлди
31 март куни Ўзбекистон Халқ ҳаракати сайтида Малохат Эшонқулованинг “Ҳеч бир чора қолдиришмаяпти-ку” номли мақоласи эълон қилингани ҳақида менга хабар берган бир дўстимиз ЎХҲнинг менга қарши навбатдаги хужумига тайёр туришимни айтиб огоҳлантирди. (Мақоланинг скриншот нусхаси)
Мен ушбу «мақола»ни ўқиганимдан кейин ЎХҲ томонидан яна менга қарши навбатдаги фитналар уюштирилаётганига амин бўлдим. Агар фитна уюштирилмаганида эди нима учун ЎХҲ сайтида Тожибоевага қарши интервью бериши мумкин бўлган инсонларни яшаш манзилларини топиш ва интервью беришга кўндиришни илтимос қилинганлиги, бу масалада кўмак беришга розилик билдирган шахслар ўзларининг кўмак берганликларини сир сақлашни, уларнинг кўмак берганликлари ҳақида чурқ этмасликни илтимос қилганликларини ва менга қарши тўпланган материаллар ва интервьюлар учун 200 доллар сўрашганини, бу тўловга кўнмагани ва 100 доллар бера олишини, ўзининг ҳам харажатлари борлиги, материалларни монтаж қилиш учун ҳам маблағ кетишини айтганидан кейин 100 долларга кўнганликларини ёзган.
Мақоланинг охирида менга қарши материаллар ва интервьюлар уюштирадиганлар ишга киришиб кетган бўлишлари эхтимоли борлигини, нима бўлишидан қатъий назар (агар Малохат ўзини ёндирса) монтаж қилинмаган интервьюларни қизлари матбуотга тарқатишини тайинлаб қўйганлигини баён қилган.
Албатта бундай фитнани мен асосан фаолият юритганим Фарғона водийсидан уюштирилиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда Фарғона водийсидаги ўзим таниган ва билган инсонлар билан фесбокнинг чати орқали алоқага чиқиб, менга қарши янгитдан уюштиралаётган фитна ҳақида хабардор бўлган бўлмаганликлари ҳақида сўраб суриштирдим.
Шу орада ушбу ёзишмаларда бор бўлган Муҳаммадсолиҳ Абутов, шошма шошарлик қилмаслигимни, масалага ойдинлик киритишга харакат қилиш кераклигини менга айтди ва масалага ойдинлик киритди. Унинг саъйи харакатлари билан ушбу мақолани Малоҳат Эшонқулова ёзмагани ва сайтда эълон қилиш учун жўнатмагани, шу куни унинг компютерини очиқ холатида олиб кетганларини баён қилди. Шу куннинг ўзидаёқ сайтдаги юқорида тилга олинган мақолани олиб ташланди, уни ўрнига қуйидаги “Билдирув”ни эълон қилинди ва Малоҳат Эшонқуловадан ЎХҲ тахририяти узр сўради.
Малоҳат Эшонқулова ёзган деб ЎХҲ сайтида чоп қилинган бу материални Малоҳат ёзмаганлигини айтганида ишонгандек бўлдим. Чунки ғиж биж хатолар билан ёзилган нарсани интернет сайтида чоп қилишга жўнатиш журналистга хос бўлмаган қилиқ.
ЎХҲ рахбарларига нисбатан ҳам унчалик шубҳа билан қарамадим. Чунки Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига қарашли бир қатор интернет нашрларида чоп қилинган 17 та тухмат ва бўҳтон мақолалар учун судлашув арафасида турган бир пайтида яна янги бош оғриғи кимга керак бўларди деган ўйга бордим.
Лекин куни кеча бир бирига алоқаси бўлмаган иккита мустақил манбаалардан олган хабарларни таҳлил қилиб кўрсам ЎХҲ сайтида чоп қилинган менга алоқадор хабар шунчаки англашмовчилик эмас, ҳақиқатан ҳам менга қарши уюштирилаётган фитна эканлиги исботланди. ЎХҲ «лидери»нинг ҳарқалай ўзини сайтида чоп қилдирмаса ҳам мени обрўсизлантириш мақсадида шундай фитналарни уюштираётган бўлиши мумкинлигини, бошқа сайтлар орқали «Усмон Ҳақназаров»ми «Борис Сапрыкин»ними номидан эълон қилиши мумкинлигини тушуниб етдим. Ахир айтадиларку «Букрини гўр тузатади» деб.
Аёллар қамоқхонасида мен билан бирга қамоқ жазосини ўтаган ва Дубайга ёш қизларни ресторан ва корхоналарда ишлашга деб алдаб олиб бориб, фохишахоналарга пуллаш билан машғул бўлганлиги билан танилган ва шунга ўхшаш жиноятни содир этганлиги учун қамалиб, жазо муддатини ўтаган, тез тез қамоқхона маъмурияти томонидан “сухбатга” чақирилиб турган, яъни қамоқхона рахбарларининг эркатойи бўлган ва махкумалар тили билан айтганда “қулоқ”лиги билан танилган аёлни қидириб, ундан менга қарши интервью беришга розилигини олиш устида ишланаётган экан. У “қулоқ” интервью берганми йўқми аниқ билмайман.
Яна бир хабар: 2005 йилда қамоққа олингунимча мол мулки ғайриқонуний равишда ўзлаштирилган ва мен ҳимоя қилган инсонлардан бири кўринмас номердан қўнғироқ қилиб, ўзини танитмаган кимсалар ундан менга қарши интервью беришни талаб қилишаётгани, кўнмаганига қарамасдан мажбур қилишаётгани ҳақида маълум қилганлиги хабарини эшитдим.
Ўзининг менга қарши интервью беришга мажбур қилингани, уларнинг ғайриқонуний талабларига бўйсунмасдан, менинг қамалиб қолишим сабаблигина муаммолари ҳал бўлмасдан қолиб кетганлигини, лекин менга ҳеч қандай даъвои достони йўқлигини, мен улардан интервьюда айтиши талаб қилинаётганидек ҳеч бир моддий манфаатсиз ёрдам олганликларини айтганида, улар талаб қилаётган интервьюни бериши унга фақатгина фойда олиб келишини, унинг ҳал бўлмаган муаммоларини ечимини топишга ёрдам беришларини ваъда қилишган.
Бу нотаниш кимсаларнинг талабларини бажармаганидан кейин уни “Тожибоеванинг жиноятларини била туриб фош қилишга хисса қўшмаганлигингиз учун сиз яшайдиган худуднинг маъмурий органлари МХХси ҳам, милицияси ҳам энди сизни тинч қўйишмайди” деб дўқ пўписа қилганликларини менга яқин инсон билан боғланиб айтиб берган.
Афсуски мени ўзимга қарши уюштирилаётган фитнадан огоҳ қилишни ўз бурчи деб билиб Ўзбекистондаги яқинларимдан бирига хабар берган бу инсон “Мўътабар опага 2005 йилда нотариуснинг ғайриқонуний ишлари сабаб мол мулкидан айрилганида сиздан ёрдам сўраб борган инсон десангиз ўзлари танийдилар, мени номимни айтманг, агар мени Мўътабар опани огоҳлантирганимни билиб қолишса қаматиб юборишади” деган инсоннинг ким эканлигини аниқлай олмадим.
Чунки 2005 йилда нотариусларнинг ғайриқонуний амаллари кетидан мол мулкидан айрилган бир эмас бир нечта инсонларни ҳимоя қилгандим, қай бири фитначилар қурбони бўлаётганини билиш имконим бўлмади. Лекин мен албатта у инсонни топаман ва нафақат ўзимни, балким ўша инсонни ҳам фитначилардан ҳимоя қиламан.
Нима бўлганда ҳам уюштирилган фитна фитначиларнинг калтафахмлиги сабаб ошкор бўлди.
One Response to Мўътабар Тожибоева: Навбатдаги фитна фош бўлди
Fikr bildirish Javobni bekor qilish
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Мутабар опа хаётинингиз давомда курган кечирганларингиз жуда кайгули екан зур кизикиш билан укиб чикдим хак хукуклари поймол булган бизда канчадан канча уларни химоя килиш учун сизга ухшаган инсонлар жуда керак