«Ўзбек ўзига бош бўлолмас экан» (Тўлқин Қораев билан суҳбат)
“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида Швециядан мустақил журналист Тўлқин Қораев иштирок этдилар.
Таниқли журналист Тўлқин Қораев билан асосан, бугунги ўзбек мухолифати ҳақида, миллатимиз зеҳнияти ҳақида суҳбатлашдик.
Қолаверса, Тўлқин Қораевнинг сўнгги пайтларда тез-тез ўзгариб бораётган сиёсий позицияларининг сабабларини ҳам сўрадик.
Дунёдаги қудратли давлатлар АҚШ ва Россиянинг бошқа давлатларга нисбатан олиб бораётган сиёсатларини журналист қандай баҳолайди?
Урушлар гирдобидаги мамлакатлар аҳволи, Ўзбекистон ва Россия муносабатлари каби бир қатор мавзуларда Тўлқин Қораев билан атрофлича суҳбатлашдик.
Журналист тўғрисида қисқача маълумот:
Тўлқин Қораев 1965 йили Ўзбекистоннинг Қарши шаҳрида туғилган.
Қаршида қурилишни лойиҳалаштириш соҳасида ишлаган.
1988 йили «Бирлик» Халқ Ҳаракати сафларига келган.
1998 йилдан «Озодлик» радиоси ўзбек хизматида ишлай бошлаган.
2002-2003 йилларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Қашқадарё вилоят бўлимига раҳбарлик қилган.
2005 йилдаги «Андижон воқеалари» ортидан Ўзбекистонни тарк этган журналист 2006 йилдан буён, сиёсий муҳожир мақомида Швецияда яшайди.
2011 йили Берлинда таъсис этилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзоси бўлган Қораев, кейинчалик маълум сабабларга кўра, Ҳаракатни тарк этган…
Эслатиб ўтамиз, мазкур суҳбатимиз икки қисмдан иборат. Бугун суҳбатимизнинг биринчи қисмини тингладингиз. Суҳбатнинг иккинчи қисми навбатдаги эшиттиришларимиздан ўрин олган…
Fikr bildirish