Махкамага тайёргарлик ишларида Лола Каримова билан судлашган француз журналисти Августин Скалберт ҳам фаол қатнашмоқда

P_20160414_203716

Бугун Парижда “Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоева, мустақил сиёсатшунос ва “Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг таъсисчиси Камолиддин Раббимов, ташкилотнинг консультанти, Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг вакили Йоган Бихх, 2011 йилда Лола Каримова билан Париж махкамасида судлашиб ғолиб бўлган “RUE89» нашри журналисти Августин Скалберт ва Парижлик адвокат Сабрина Смирновалар учрашдилар.

Буларнинг учрашувига асосий сабаб “Дунё ўзбеклари” сайти, “Ўзбекистон халқ харакати” интернет нашрларида 2013 йил декабрь ойининг охирги кунларидан бошлаб 2015 йилнинг ноябрь ойигача чоп қилинган тухмат, бўхтон мақолалар устидан махкамага бериш масаласини мухокама қилишдан иборат эди.P_20160414_203639

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти мана бир йилдирки бу ташкилотнинг ҳамкори ҳисобланмиш “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, ташкилотнинг жараён вебсайти, ташкилотнинг рахбари Мўътабар Тожибоева, унинг оила аъзолари, хаттоки набираларини шаънини, обрў эътиборини тахқирловчи материаллар чоп қилган, ёки электрон почталар орқали тарқатган кимсаларни махкамага тортиш мақсадида Тожибоева билан ҳамкорлик қилиб келмоқдалар.

Мўътабар Тожибоева, унинг оила аъзолари, ташкилоти ва ташкилотга қарашли вебсайтга нисбатан ушбу тухмат, бўхтон материалларни тарқатишда айбланаётган ва бошқа номаълуму, маълум кимсалар томонидан 2013 йилнинг декабрь ойидан бошлаб 2015 йилнинг ноябрь ойича жаъми 69 та тухмат материаллар чоп қилинган.

Шулардан 10 таси “Дунё ўзбеклари” сайтида, 17 таси “Ўзбекистон халқ харакати” интернет нашрларида (рус ва ўзбек тилидаги газеталарида, рус ва ўзбек тилидаги интернет сайтида, радиосида, ютуб каналида), 7 таси “Замондош” сайтида чоп қилинган.

Ушбу ўзбекистонлик сиёсий мухожирлар бошқарган сайтларда чоп қилинган 34 та материаллардан 27 таси Галима Бухарбаеванинг 2016 йил 11 февраль кунги “Ризо Обидов биринчи қалдирғоч” деб номланган очиқ баёнотидан кейин дарҳол олиб ташланган. Шулардан “Ўзбекистон Халқ харакати” сайтида олиб ташланмаган 7 та материал қолган.

Лекин бу кимсаларнинг сайтларида чоп қилинган тухмат ва бўхтонлардан иборат материалларни махкамада жавоб беришдан чўчиб сайтларидан олиб ташлаганликлари ҳеч нимани ўзгартирмайди. Аслида бу сайтларни бошқараётган ва эгаси бўлган кимсалар нафақат ушбу мақолаларни ўз сайтларидан олиб ташлашлари, балким ушбу тухмат мақолаларни чоп қилганликлари сабабли тухмат қурбонига етказилган зиён ва захмат учун кечирим сўрашлари ҳақида ўз сайтларида эълон қилишлари, тухмат материалларни чоп қилганликларини тан олишлари ва ушбу материалларни тухматлиги ва исботловчи далиллари йўқлиги сабабли уларни ўз сайтларидан олиб ташлашларини маълум қилишлари шарт эди.

Галима Бухарбаеванинг баёнотидан тухмат материалларни шоша пиша олиб ташлашлик билан тухмат, бўхтонларни чоп қилган кимсалар жавобгарликдан қутулиб қолмайдилар албатта. Аслида тухмат, бўхтон материалларни чоп қилаётган кимсаларни махкамага тортишга, уларни қонун олдида жавоб беришларига эришишга Галима Бухарбаева ва Мўътабар Тожибоевалар биргаликда қарорга келгандилар.

Лекин Тожибоеванинг ушбу махкама жарёнини шу бугунги кунгача бошламаганини сабаби унинг ўзини даволаётган француз шифокорларидан охирги пайтларда соғлигининг кескин ёмонлашишига мана шу тухмат ва бўхтон кампаниялари сабаб бўлганлигини исботловчи хулосаларини олиш керак эди. Шу бугунги кунгача 60 фоиз турли соха шифокорлари ўзларининг хулосаларини бериб бўлдилар. 40 фоиз хужжатларни расмийлаштириш устида Тожибоевани медицина текширувидан ўтказиш ва даволаш ишлари давом этмоқда.

Бу оддийгина тухмат, бўхтон эмас – фуқаролик жамияти фаолларига нисбатан информацион уруш эканлиги ва бунинг тепасида диктатура режими ва унинг махсус хизматлари турганлиги учун ҳам бу махкама жараёнлари диктатура режимига хизмат қилувчи “қулоқ”ларга умрбодлик дарс бўлиши, диктатура режимини жиноятларини фош қилувчи қурол сифатида фойдалаииш кераклиги сабабидан ҳам бу жараёнга тайёргарлик ишлари узоқ давом этмоқда.

Лекин Мўътабар Тожибоевани тухмат ва бўхтонлардан ҳимоя қилишда фаол иштирок этишга бел боғлаган француз журналисти Августин Скалберт ташаббуси билан бўлиб ўтган бугунги учрашувда асосан “Дунё ўзбеклари” сайти ва “Ўзбекистон халқ харакати” интернет нашрларида чоп қилинган мақолалар билан Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳуқуқшунослари танишиб чиққанлари, ушбу мақолаларда ёзилган тухмат, бўхтон ва тахқирловчи қисмларини таржималари қилингани ҳақида ташкилот вакили Йоган Бихх маълум қилди.

Ҳуқуқшунос Сабрина Смирнова эса Тожибоева билан мулоқот қилиб, айнан ушбу мақолаларнинг тухмат ва бўхтон эканлигини исботловчи қандай далиллари борлиги ҳақида сўраб, ушбу тухматлар сабаб соғлигидаги салбий ўзгаришлар, ташкилотига боғлиқ пайдо бўлган муаммолар ҳақида суриштириб, ушбу чоп қилинган тухмат мақолаларни ўз сайтларидан олиб ташлашларини талаб қилиб сайтлар мухаррирларига ва эгалари мурожаат қилган қилмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан қизиқди ва ушбу мурожаатлар нусхасини унга тақдим қилишини сўради.

Мустақил сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг ҳам мана шундай тухмат кампанияси қурбони бўлганлиги, унинг сингари тухматга учраган фуқаролик жамияти фаоллари кўпчиликни ташкил қилиши ва бугунги тайёргарлик кўрилаётган махкама жараёни барча учун ўрнак ва дарс бўлиши кераклигини гапирди.

Учрашув иштирокчилари қайси давлатда махкама жараёнлари ўтказиш масаласини ҳам мухокама қилдилар. Чунки Францияда тухмат мақола чоп қилинганидан кейин 3 ойлик муддат ичида махкамага мурожаат қилиш кераклиги, лекин Тожибоеванинг шифокорлар кўригидан узоқ муддатда ўтиши, даволаниши ва хулоса олиши муддати чўзилганлиги сабабли Францияда махкама жараёни бошлаш имкони йўқлиги, бундан ташқари чоп қилинган тухмат мақолалар асосан2013, 2014 ва 2015 йилларда чоп қилинганлиги учун  ҳам қайси мамлакатларда тухмат учун судга бериш муддати қанча йиллигини билиш зарурлигини гапирилди. Ҳуқуқшунос Сабринанинг айтиши бўйича Канада махкамаларига 5 йиллик муддат давомида чоп қилинган тухмат, бўхтонлар учун махкамага мурожаат қилиш мумкин экан.

Йоган Биххнинг айтиши бўйича Туркияда тухмат мақолалар чоп қилганлик учун қамоқ жазосига тортишгача мумкинлиги, лекин бу асосан туркия хукуматини танқид қилган журналистларга қарши ишлатилишини, шунинг учун демократик давлат хисобланмайдиган Туркия махкамасига мурожаат қилишдан кўра бошқа бир давлатдаги махкамага топшириш мақсадга мувофиқ келишини гапирди. Чунки тухмат, бўхтон мақолалар чоп қилинган интернет нашрларини қайси мамлакатларда очиш имконияти бор экан ўша мамлакатлардаги махкамаларга мурожаат қилиш мумкинлигини айтди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳуқуқшунослари Галима Бухарбаеванинг ўзи ва адвокати билан ҳам мулоқотда бўлиб, Галима билан биргаликда махкамага мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини мухокама қилишга келишганларини айтаркан, Галимага қарши “Дунё ўзбеклари” сайтида ва “Ўзбекистон халқ харакати” интернет нашрларида қанча миқдорда тухмат мақолалар чоп қилингани билан қизиқишди.

Тожибоева ўзига нисбатан чоп қилинган тухмат мақолалар рўйхати ва тўлиқ маълумотларини учрашув қатнашчиларига тақдим қиларкан, ушбу мақолаларнинг баъзи бирлари Галимага ва ўзига қарши ёзилганлигини, лекин Галима Бухарбаевага қарши алоҳида, Тожибоевага қарши алоҳида чоп қилинган тухмат мақолалар ҳам анчагина эканлигини айтди.

Тожибоева махкамадан моддий манфаат эмас, ўзини, фарзандларини, набираларини, ташкилотини шаън, қадр қимматларини тиклаш, уларга нисбатан тухмат мақолаларни чоп қилган кимсалар ўзлари чоп қилган тухмат мақолаларни айнан Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан олиб, ушбу мақолаларни тухмат ва бўхтонлигини кўриб била туриб ўз сайтларида чоп қилганликлари махкама қарори билан тасдиғини топишининг ўзи унинг учун ғалаба бўлишини айтди.

Августин Скалберт Лола Каримова билан бўлиб ўтган махкама жараёнида ўзининг ғалабага эришишида катта кўмак берган Мўътабар Тожибоеванинг ҳимояси учун қўлидан келадиган барча ёрдамни кўрсатишини ва бошқа журналистларни, ҳуқуқшуносларни ҳам жалб қилиш кераклигини, шифокорларнинг Тожибоевани кейинги пайтларда ахволи ёмонлашишига мана шу тухмат мақолалар ҳам мухим рол ўйнаганлиги ҳақидаги хулосалари махкама учун мухим далил хисобланишини гапирди.

Кейинги учрашувгача кимлар қайси ишларни амалга оширадилар, Тожибоева қандай хужжатларни ҳуқуқшунос Сабринага тақдим қилади, булар ҳақда батафсил келишиб олдилар.

Скалберт нафақат Тожибоеванинг ҳимояси учун қиладиган харакатлари ҳақида тўхталди, балким бугунги кунда диктатура режимининг зиндонида азоб чекаётган ҳамкасблари – журналистлар Юсуф Рўзимуродов, Солижон Абдурахмонов, Дилмурод Саид сингари сиёсий махкумларни қўллаб откриткаларга дил сўзларини ёзиб қолдиришни ҳам унутмади.

“Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти матбуот хизмати

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.