«Туркистон — умумий маконимиз!», давра суҳбати, 2-қисм


“TUG’YON” радиосининг бугунги сони ҳам куни кеча Туркияда бўлиб ўтган «Туркистонликлар» Жамиятининг II Қурултойига бағишланади.

17-18 апрель кунлари Истанбулда 1916 йилги Туркистон қўзғолонининг 100 йиллигига бағишланган анжуман Туркияда истиқомат қилаётган Марказий Осиё мамлакатларининг собиқ фуқароларига кўмак бериш ва бирлаштириш мақсадида Туркияда бундан уч йил олдин тузилган “Туркистонликлар” жамияти томонидан ўтказилган.

Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамиятининг ташаббуси ва Туркиянинг Кастамони Университети ва Боғчилар туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда бўлиб ўтган мазкур анжуманда бир неча юз киши иштирок этган.

Қурултойда ўнлаб тарихчи олимлар, сиёсатшунослар, теологлар, ҳуқуқшунослар, туркийзабон мамлакатлар – Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистондан келган ҳамда туркиялик журналистлар иштирок этдилар.

Қурултойни “Туркистонликлар” жамиятининг раҳбари жаноб Ўрҳан Қавунчу очиб, у Россия империяси Ўрта Осиё халқларининг Чор Россия расмийларига, кўчириб келтирилган рус деҳқонлари ва казакларига қарши қўзғолонининг 100 йиллиги арафасида содир бўлган тарихий воқеаларнинг таҳлили ўта муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Анжуман давомида унинг иштирокчилари томонидан XIX аср охири ва XX аср бошларига оид ҳужжатли фотосуратлар ҳамда картиналар экспозицияси тақдим этилди.

Қурултой сўнгги ишчи куни охирида махсус БАЁНОТ қабул қилган…

Бугунги дастуримизда Қурултой иштирокчилари: Туркиядан Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамиятининг раис ўринбосари Намоз Нормўмин ва Швециядан «Саҳвий» радиоблоги муҳаррири Муҳаммадсолиҳ Абутов ҳамда Франциядан мустақил тадқиқотчи, сиёсатшунос Камолиддин Раббимовлар иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур дастуримиз икки қисмдан иборат. Бугун сиз эшиттиришимизнинг якуний иккинчи қисмини тингладингиз…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.