Жаҳонгир Муҳаммад – Насрулло Саййид: «Мустақиллик Декларацияси – Халқимизнинг юксак истаги эди!»

 

12Бугун, 20 июнь – Янги Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим кун!

Ўзбекистон Мустақиллик Декларацияси қабул қилинганига, бугун, 26 йил тўлди. Шу қутлуғ сана муносабати билан Ўзбекистон парламенти – Олий Кенгашнинг 90-йиллар бошидаги Халқ депутатлари, Мустақиллик Декларацияси қабул қилиниш жараёнида катта жонбозлик кўрсатган миллат вакиллари, АҚШдан Жаҳонгир Муҳаммад ҳамда Канададан Насрулло Саййидлар билан суҳбатлашдик.

Бундан 26 йил аввал, 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ҳали СССР таркибида турган вақтда Ўзбекистон Олий Кенгаши Мустaқиллик Декларациясини қабул қилган эди.

Мустақиллигимизнинг шу ёрқин куни муносабати билан барча ватандошларимизни самимий табриклаймиз!

Айём муборак бўлсин, азизлар!

*****
Turonzaminдан:

Мустақиллик Декларацияси

Мустақиллик ғояси ҳамма жойда тўлқинланган ва бу тўлқин бирин-кетин соҳиллардаги қояларни йиқитаётганди. Баъзи жумҳуриятларда бу тўлқин қаршисига танклар, турли силоҳлар олиб чиқилса-да, тўхтатишнинг имкони бўлмаётганди. Чунки бу тўлқиннинг орқасида енгиб бўлмас куч – халқ бор эди. Бу тўлқин эстираётган шамол ҳар бир эшикдан ичкарига кираётган ва инсонларнинг қалблари, шуурларини қитиқлаётган эди.

Аммо биз энг орқада бўлмасакда, энг орқадаги ўринлардан бирида эдик. Анашу орқаалик демократ депутатларга тинчлик бермас эди. Мустақиллик ҳар биримизнинг кўнглимиздаги энг улкан орзу эди.

1990 йилнинг 18 июнида бошланадиган Ўзбекистон Олий Кенгаши 12 чақириқ иккинчи сессияси олдидан кун тартибини муҳокама қилиш учун раёсат мажлиси чақирилди. Олий кенгаш раиси, ўринбосарлари ва қўмиталарнинг раислари раёсат аъзоси бўлганлари учун мажлисда ҳал қилувчи овозга эгадирлар. Аммо биз ҳам қатнашсак, бизни чиқариб юбориш ҳуқуқлари йўқ эди. Шу боис бу мажлисга кирдик ва мустақиллик масаласини кўтардик.

– Бугун бўлажак сессиянинг кун тартибини муҳокама қилаяпсизлар, – дедим раёсатда сўз олиб. – Биламан, раёсатимиз “юқори” билан маслаҳатлашмасдан қарор чиқара олмайди. Лекин бу масала маслаҳатни кутмаслиги учун ҳам уни кун тартибига киритишларингизни сўраймиз. Ёки бугун раёсат бир ҳайъат тузсин ва сессия иш бошлагунга қадар лойиҳаларни кўриб чиқиб, муҳокамага ҳозирласин…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading