«Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» номли кампанияда фаол иштирок этинг, азиз ватандошлар!

Диққат: Янги бир ойлик кампания! – «Ким айбдор, навбатдаги ким?»

21.06.2016

Бугунги эшшитиришимиз TUG’YON радиоси томонидан куни кеча эълон қилинган – «Ким айбдор, навбатдаги ким?» номли янги бир ойлик кампаниянинг тафсилотлари ҳақидадир…

*****

1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 26 июнни «Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни» дея элон қилганди.

Баёнотида БМТ ҳукуматлар зиммасида қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш вазифаси борлигини эслатган.

Бироқ БМТ Қийноқларга қарши қўмитасига кўра, тергов пайтида ва ё қамоқда экан қийноққа тутилган шахслар, агар халқаро ташкилотларни бу ҳақда хабардор этсалар, қатағонларга дучор бўлмоқдалар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқларга қарши конвенциясини бир юз қирқ икки мамлакат ратификациядан ўтказган бўлса-да, бироқ қийноқларга чек қўйилган, деб айтиш ҳали эрта.

Ушбу кампания ташаббускорлари «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, мазкур ташкилот таркибига кирувчи «Ўтюракли талабалар» ҳаракати, «Қийноқларсиз ҳаёт учун» ташаббус гуруҳи, Муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фуқаролик жамиятининг “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши таркибига кирган бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда Европада истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролик жамияти фаолларидир.

Ўзбекистонда сиёсий қатағон машинасининг гуриллаб ишлашига нафақат 27 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган авторитар ҳукумат ва у ўрнатган диктаторлик режими, балки унинг ғилдиракларини зимдан мойлаётган, геополитик манфаатлар йўлида инсон ҳуқуқлари ўта қўпол тарзда бузилишига кўз юмаётган кўпчилик сиёсатдонлардан тортиб, тижорий ширкатларгача маънавий айбдор деб хисоблаймиз.

Мамлакатда диний экстремизм ва терроризм хавфи бахонасида ўзбек ҳалқини қатағон қилиш сиёсатига баъзи бир ғарб сиёсатчилари иккиюламачилик сиёсатини қўллаб келмоқдалар. Зеро уларнинг маънавий рағбати ва билвосита қўллаб-қувватлови билан қатағон машинаси ҳаракати кун сайин тезлашмоқда. Айнан шунинг учун хам бошланадиган бир ойлик кампаниямизни «Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» деб номладик. Эслатиб ўтамиз, сиёсий қатағон қурбонларини ҳимоя қилиш ва уларни кўллаб кўвватлаш максадида 2014 йилда ташкил этилиб, шу бугунги кунгача давом этиб келаётган “Ким айбдор, навбатдаги ким?!” кампаниямизни бу йил 26 июнь «Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни» муносабати билан қийноқ курбонларининг тақдирига қаратамиз.

Биз ўзбекистон хукумати – диктатура режимининг қурбонларига бағишлаб кампаниямиз давомида ўзбек миллатининг бошига тушаётган кулфатларга лоқайд бўлмаган барчани Ўзбекистонда давом этиб келаётган инсон ҳуқуқлари бузилишларига «Йўқ!» дейишга чақирамиз… (Изоҳ: Мавзу тафсилотлари билан эшиттиришимиз давомида тўлиқ танишишингиз мумкин)…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Абдужалил Бойматов: Муҳаммад Солиҳнинг давлат тўнтариши режаси ҳақида
    • Iyul 13, 2019

    https://www.youtube.com/watch?time_continue=1515&v=IRh9DvlWaPU “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг президенти Мўътабар Тожибоева youtube каналида мухолифатдаги Эрк “демократик” партиясининг “етакчиси” Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) томонидан режалаштирилган давлат тўнтатиши ҳақидаги видеони очиқлади.…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Ҳаракат: Салой Мадамин давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос!
    • Iyul 12, 2019

    “Ҳаракат” ўзбек миллатининг хоини, адабий таҳаллуси Муҳаммад Солих бўлган Салой Мадаминга ёрдам бермоқчи: У давлат тўнтариши қилмоқчи эмас, шунчаки лўттибоз холос. Ўзбекистонликлар орасида нисбатан кенг тарқалган Фейсбук ижтимоий тармоғида “Бирлик”…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading