Қамоқдаги журналист Барно Худоёрова ва унинг фарзандлари ҳимояси учун бонг урамиз!

Шохсанам Шухратбекова: «Мен маҳаллий рахбарларнинг менга ва оиламизга нисбатан ўтказаётган босимлари, таъқибларига дош бера олмасдан яшашдан тўйиб кетиб, бўлган ҳодисалар ҳақида билдириш хати ёзиб ва ўзимни жонимга қасд қилишга мажбур бўлганим, бундай гуноҳга қўл уришимга ва ўлимимга маҳаллий рахбарлар айбдор эканликлари ҳақида видеокеамерага ёзиб 11.06.2016 йил 21-00 чамасида ўз жонимга суиқасд қилиб, тўрт пачка димедрол ва уч пачка трамбапол ичдим. Тез ёрдам ходимлари ўз вақтида етиб келиб мени ҳаётимни сақлаб қолишди…»

“Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш халқаро ташкилоти рахбари
Мўътабар Тожибоевага

Халқаро матбуотлар журналистларига

Наманган вилоят Норин туман А.Икромов
МФЙ 10 уй 2-ўтиш кўчасида яшовчи
Шухратбекова Шохсанамдан
Телефон: 998902188643

ШИКОЯТ АРИЗА

Мен Шохсанам Шухратбекова 1992 йил Норин туманида туғилганман. Юқорида кўрсатилган манзилгоҳда вояга етмаган синглим Шухратбекова Шохиста ва 2 нафар ёш гўдак фарзандларим билан бирга яшаб келаман.

Сизларга мурожаат қилишимни сабаблари қуйидагилар:

Менинг онам Худоёрова Барно Турғуновна 1967 йил 10-июнда Наманган вилояти Норин туманида туғилган. 30 йил «телекоммуникация» сохасида ишлаб, 2014 йил «Ҳуқуқ дунёси – Мир права» газетасига мухбир бўлиб ишга кирган ва 2015 йил январь ойидан шу газетага бош муҳаррир лавозимига тайинланган ва қамоққа олингунича газетанинг маҳсус мухбири лавозимида ишлаб келган.

output_nFGRuB (1)

Онам Барно Худоёровага қарши уюштирилган ва 2015 йил 15-июнь кунги қўзғатилган сохта жиноят иши билан сохта “жабрланувчилар” – Норин туманидаги 24-сонли боғча мудираси Саидалиева Муқаддасдан 100 АҚШ доллари, 26-сонли боғча мудираси Муносиб Хотамжоновадан 100 АҚШ доллари, 36-сонли боғча мудираси Муяссар Абдуллаевадан 200 000 сўм, ҳамда 3-сонли боғча мудираси Наргиза Саримсақовадан 100 000 сўмни товламачилик йўли билан олганликда айблаб бу боғча мудираларининг ёзган тухмат шикоятларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-165-моддаси 2-қисми “в” банди ва 165-моддаси 2-қисми “а”. “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Онамни 30-июнь куни Норин туман ИИБнинг Тергов бўлими бошлиғи Акмал Ўроловнинг қабулига тергов харакатлари ўтказиш учун чақирганлар ва ўша ерни ўзида қамоққа олганлар.

Онамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қўпол равишда бузилиб, унинг ҳуқуқ ҳимояси билан ҳаққоницй равишда таъминланмаган.

ЖУРНАЛИСТ БАРНО ХУДОЁРОВА ВА УНИНГ ОИЛАСИГА ҚАРШИ БОСИМЛАР

1978-1980 йилларда катта дадам (бобом) Худаяров Бояз Наманган вилояти Норин туман мехнаткашлари учун дам олиш масканини хашар йўли билан ёнидан маблағ сарфлаб барпо этган ва шу масканда хаётдан кўз юмган. Ушбу меҳнаткашларнинг дам олиш маскани кейинчалик болалар оромгоҳига айлантирилган.

output_ufGvDG

2004 йилга келиб бу болалар оромгоҳи қаровсиз холатга келиб ва ташландиққа айланди. Чунки Норин туман АСМ ходимлари касаба уюшмасидан болалар оромгоҳини юргизишга маблағ топа олмай қолгандилар. Ушбу ҳақда Касаба уюшмалари Республика Кенгаши муассислигидаги “Ишонч” газетасининг 2005 йил 1-февраль кунги № 18 (1859) сонида ”Йўқолган оромгоҳ” сарлавҳали танқидий мақола чоп қилинди.

Ушбу танқидий мақоладан кейин Норин туман АСМ ходимлари касаба уюшмаси Раёсатининг 2006 йил 29 сентябрдаги № 9/7-0 сонли “Болалар оромгоҳи”ни сотиш тўғрисидаги қарорига асосан биржага қўйилди.

Биз оила аъзоларимиз маслахатлашиб, биржада қатнашишга келишдик ва дадам Худаяров Шухрат 2006 йил 14 ноябрда ўтказилган биржада қатнашиб, “Ўзбекистон Банклари Ассосиациясининг Универсал Биржа Маркази” Наманган филиали томонидан 2006 йил 17-ноябрдаги 522/8598 сонли шартномасига асосан ушбу болалар оромгоҳини 16 800 000 (ўн олти миллион саккиз юз минг) сўмга хусусийлаштириб олдик.

Оромгоҳни 2006 йил 20 ноябрда қабул қилиб олдик. Шундан сўнг биз оила аъзоларимиз барчамиз биргалашиб, ўз мехнатимиз билан оромгоҳни таъмирдан чиқардик. 2007 йилдан бошлаб ушбу оромгоҳда болалар дам олишни бошладилар. Ушбу оромгоҳ 2014 йилгача болалар дам олиш оромгоҳи сифатида фаолиятини давом эткизиб келди.

Оромгоҳни таъмирлаб, тозалаб ишга туширганимиздан кейин бу масканга қизиқувчилар, кўз олайтирувчилар кўпайиб, туман рахбарлари бизни оилага босим ўтказишни бошладилар. Наманган вилоят кенгаш раиси А.Коримаматов ва А.Қурбоновлар АСМ ходимлари касаба уюшма Норин туман кенгаши кенгаш раиси Х.Бадриддинов имзо чеккан 2006 йил 29-сентябр кунги № 9/ 7-0 сонли “Болалар оромгоҳи”ни хусусийлаштириш тўғрисидаги Раёсат қарорини ноқонуний дея ушбу қарорни бекор қилишни сўраб, ўзлари чиқарган сохта қарорларни асос қилиб олиб судга даъво ариза киритганлар.

Бош Қомусимизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли деб ёзилган бўлсада бизнинг оиламизни бу ҳуқуқдан маҳрум килишди.

Шухрат Худаяров мулк эгаси деб Ўзбекистон Республикаси ФК нинг 84-моддаси 2-бандига асосланиб усти хат қилиб ва № 242-сонли бино иншоотнинг кадастр йиғма жилди эгалик ҳуқуқи билан № 160401040200070001 рўйхатдан ўтказилган ва хозирги кунда кадастр хужжатлари қонуний кучда.

2014 йил Норин туман хокими ўринбосарлари Валишер Нуралиев ва Мақсуда Носировалар эгаллаган лавозимларини суисътемол қилиб, болалар оромгоҳидаги бизни мулкимизни талон тарож қилишди. 1970 йилларда экилган чинорларни Экология идоралари вакилларидан рухсат олмасдан кесиб ташлашди. Шу ерда боқилаётган 15 000 000 (ўн беш миллион) сўмлик отларимизни ўзлаштириб олишди.

Махаллий мансабдорлар бу қилган жиноятларини яшириш мақсадида дадам Шухрат Худаяров ва онам Барно Худоёроваларга босим ўтказиб, ноқонуний харакатлар қилиб туман прокурори Бахром Юлдашев ёрдами билан 2014 йил 6-июлда Норин туман хокимининг биринчи ўринбосари Валишер Нуралиев бошчилигидаги гуруҳ вакиллари билан оромгоҳга бориб, ёлғон далолатнома тузиб, тухмат билан судга бериши ортидан 2014 йил 9-июлда Жиноят ишлари бўйича Норин туман суди раиси Музаффар Ғофуров 198-модда 2-қисми билан уларни маъмурий жавобгарликка тортди. Уларнинг тухмат уюштирганликлари холати бўйича видеотасвир мавжуд.

“ТАДБИРКОР ҲУҚУҚЛАРИ НЕГА ПАЙМОЛ ҚИЛИНДИ?» ТАНҚИДИЙ МАҚОЛАСИ УЧУН ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ЖУРНАЛИСТ АЁЛ ВА У ҲИМОЯ ҚИЛГАН ТАДБИРКОР АЁЛНИНГ БОШЛАРИГА ТУШГАН КУЛФАТЛАР

Онам Барно Худоёрова Норин туманидаги «Ҳуқуқ дунёси – Мир права» газетасида ишлаб, тумандаги тадбиркор Мавлуда Аҳмедовани (телефон № +998913431673) газетага ёзган шикоят мурожаатномасини ўрганиб чиққан ва журналистик текшируви натижасида тайёрлаган танқидий мақоласини «Ҳуқуқ дунёси – Мир права» газетасининг 2015 йил 24-апрель кунги № 8 (59) сонида «Тадбиркор ҳуқуқлари нега паймол қилинди?» сарлавҳа остида чоп этган.

Онам ўзининг журналистик текширувини Мухтарам Президентимизнинг Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб, 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари; иккинчиси Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида бу сохага тўлиқ эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш тўғрисидаги маърузасига асосланиб ўтказган.

Бу танқидий мақолада Норин туман хокими Аъзам Султонов, туман прокурори Бахром Юлдашев ва хокимнинг биринчи ўринбосори Валишер Нуралиевларнинг мансаб амалини суистеъмол қилиб, мансаб ваколатидан четга чиқиб Мавлуда Аҳмедовага қарашли «Мавлудабону» хусусий корхонаси томонидан қуриб битказилган икки қаватли «Маиший хизмат кўрсатиш уйи» биносини Наманган вилоят хўжалик судиниг 13.03.2013 йил кунги Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмай туриб, 04.04.2013 йилда ноқонуний тарзда бузиб ташлаганликлари баён қилинган.

Ҳаққулободлик тадбиркорнинг фожиаси

Шунингдек “Тадбиркор ҳуқуқлари нега паймол қилинди?” номли бу танқидий мақола газетада чоп қилинганидан кейин Республика бош прокуратураси томонидан 2015 йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Раёсатига тадбиркор Мавлуда Аҳмедованинг “Мавлудабону” хусусий корхонаси томонидан қуриб битказилган икки қаватли «Маиший хизмат кўрсатиш уйи» биносини бузиб, бўшаган ер майдонини туман хокимиятининг захирасига қайтарилиши ҳақидаги Наманган вилоят хўжалик судининг 13.03.2013 йил кунги Ҳал қилув қарори ва 02.05.2013 йил кунидаги Апелляция ажримини бекор қилиш тўғрисида протест киритилиб, Олий суд Раёсати томонидан хўжалик судининг қарор ва ажримлари бекор қилинган.

output_LQ9fVL

Лекин хозирги кунгача 1954 йилда Норин туманида туғилган, 40 йил туманда халол меҳнати билан танилган, тумандаги Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Маиший хизмат кўрсатиш уйи”да узоқ йиллар рахбар лавозимида ишлаб, 1995 йилда “Кимошди савдо”сида ғолиб бўлиб, 1950 йилда қурилган шу бинони ҳусусийлаштириб олган ва туманда биринчилардан бўлиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, 20 йилдан ортиқ тадбиркорлик билан шуғулланиб, “Мавлудабону” хусусий кичик корхонаси очган ва бошқарган Мавлуда Аҳмедованинг қуриб битказган “Маиший хизмат кўрсатиш уйи” биносини ноқонуний равишда бузиб, тадбиркорнинг хусусий мулкларини талон тарож қилган мансабдорларга ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ.

16.11.2015. Бош прокуратура протести

Адолатсизлик қурбони бўлган ва жуда катта миқдорда моддий ва маънавий зарар кўрган тадбиркор Мавлуда Аҳмедова 2013 йилдан буёнги адолатсизликлар, мол–мулкининг талон–тарож қилингани сабабли асаб касаллигига чалинган ва буткул ногирон бўлиб қолган, битта кўзи кўрмайди, оёқлари ишламайди, бир жойда ётиб қолган. Унинг бу холатга тушишига сабаб “Маиший хизмат кўрсатиш уйи” биносини қуриш учун яшаб турган уйини, участкаларини сотиб, камига қарз олиб, 400 000 000 (тўрт юз миллион) сўм сарфлаган маблағлари туман хокими ва прокурорнинг кирдикорлари сабаб совурилгани учундир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда унинг яшашга жойи ҳам йўқ, қариндошларининг уйида яшамоқда.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, энди ўта ночор аҳволга тушган аёлнинг бошига тушган кулфатлар юзасидан онам Барно Худоёрова журналистик суриштирув ўтказиш чоғида нуроний қариялар маҳаллий рахбарларнинг бир муштипар тадбиркор аёлга қилган адолатсизликларини немис фашистларининг кирдикорларига тенглаб гувоҳликлар берганлар.

Танқидий мақола чоп қилинганидан тахминан 10 кунлар ўтиб, аниқроғи 2015 йил 5-май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Рахмонов ва Норин туман хокимининг биринчи ўринбосори Валишер Нуралиевлар «Ҳуқуқ дунёси – Мир права» газетасининг муассиси Х.Маҳмудовни олдига келиб, «Тадбиркор ҳуқуқлари нега паймол қилинди?» танқидий мақоласига раддия беришни, акс ҳолда бу масалада шуғулланган журналистларга жиноят иш қўзғатилишини айтиб, босим ўтказганлар ва раддияни эълон қилишга бир ой мухлат берганлар. Улар ўзларининг ғайриқонуний талабларини бажаришни талаб қилиб тинимсиз қўнғироқлар қилганлар ва раддияни тезроқ газетада чоп қилишни талаб қилишни давом эттираверганлар.

Барно Худоёрова мақолага раддия беришни кескин рад қилганидан кейин Норин туман мутасадди рахбарлари мақолада кўрсатилган камчиликларни бартараф қилиш ўрнига журналистни таъқиб қилиб, газетада ҳақиқатни ёзгани учун унга нисбатан жиноят иши қўзғатиб, қамоққа олдилар.

Қизиғи шундаки онамни ғайриқонуний равишда қамоққа олганларидан кейин онамга нисбатан қўзғатилган қалбаки жиноят ишини терговини олиб борган Норин туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи Акмал Ўролов унга газетада чиққан мақолага раддия беришини, агар уларнинг талабларини бажарса тумандаги ДРСУ ёки Ободонлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига жойлаштиришларини ваъда қилган. Лекин Барно Худоёрова коррупция ботқоғига ботган амалдорларнинг қўлида қўғирчоқ бўлишни истамаган ва яна кескин рад жавобини берган.

Шундан сўнг Норин туман Халқ таълими бўлимига қарашли МТМ (Мактабгача Таълим Муассаса)ларида ўтказилган журналистик суриштирув натижаси юзасидан газетанинг махсус мухбири Матлюба Исмоилова томонидан тайёрланган ва газетанинг 2014 йилнинг 15-ноябрь кунги № 22 (49) сонида чоп қилинган “Келажакка хиёнат” номли танқидий мақолани газетада чоп қилмаслик шарти билан журналистик текширувлар ўтказилган боғча мудираларига пора беришни талаб қилганликда ва пора олганликда сохта айбловлар билан қоралаб, беш йилу тўрт ойга қамоқ жазосига хукм этишди. (М.Аҳмедова матбуотга мурожаати ва Б.Худоёрова шу холат бўйича ёзган аризалари иловада)

“КЕЛАЖАККА ХИЁНАТ” МАҚОЛАСИ УЧУН 5 ЙИЛ 4 ОЙЛИК ҚАМОҚ ЖАЗОСИ

2014 йил 27-сентябрдаги ва 2014 йил 3-октябрдаги буйруқ № HQ-66, HQ-68 ва иш режаларига асосан Хикматуллоҳ Қодиров Мавлуда Исмоилова ва Барно Худоёровалар Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида «Соғлом бола йили» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқиш ва аниқланган холатлар бўйича таҳлилий мақолалар уюштириш мақсадида хизмат сафарига чиқишган. Шу билан бирга уларга мамлакатдаги газеталарга мажбурий обуна қилиш режасини бажариш, яъни газетага обуна қилиш топшириғи ҳам берилганди.

Улар Наманган вилояти Норин туманидаги бир қанча Мактабгача таълим Муассасаларида журналистик суриштирувлар ўтказиб, вазиятни ўрганиб, текширувлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан таъсир чораларини қўллашни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги СВОЖЖД ЛҚК Департаменти, Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғига ва Норин туман «Халқ таълими» бўлими мудирига газетанинг бош мухаррири Х.Қодиров номидан расмийлаштирилган ва у имзо чеккан 24.10.2014 йил кунги HQ-69 сонли хати билан мурожаат қилиб, МТМ мудираларини тушинтириш хатлари ва фото лавҳаларини топширган. (Х.Қодиров, М.Исмоилова ва Б.Худоёрова тахририятга ёзган тушинтириш хатлари ва тахририят қўшиб жўнатган 12/06/2015 йил № HQ-053 сонли хати иловада)

output_lU87Yu

Ушбу журналистик суриштируви натижалари қонуний чора кўриш учун Республика бош прокуратураси хузуридаги СВОЖЖД ЛҚК департаменти, Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Норин туман Ҳалқ таълими бўлими томонидан жўнатилган текширув хулосалари юзасидан ҳеч қандай чора кўрилмаганидан кейин 2014 йил 15-ноябрда газетада журналист Мавлуда Исмоилова номидан «Келажакка ҳиёнат» сарлавҳали танқидий мақола чоп этилган.

Танқидга учраган МТМ мудиралари ва Норин туман рахбарлари тил бириктириб, журналистик текширувда қатнашган журналистлар ва мақола муаллифларидан қасд олиш мақсадида таъқиб қилишни бошлаб юборишган. Ушбу мактабгача таълим муассасалари мудираларининг журналистларга қарши тухмат шикоят аризалар уюштиришлари учун аслида юқорида айтиб ўтганимиз “Тадбиркор ҳуқуқлари нега паймол этилди?” номли танқидий мақола асосий сабаб бўлганлиги яққол билиниб турибди.

Норин туман прокуратурасида онам Барно Худоёровани таъқиб қилиб, тухмат уюштириб, 2015 йил 6-июнь куни “8 ой олдин бўлган журналистик суриштирувлари натижалари бўйича МТМ мудираларини қўрқитиб, товламачилик йўли билан улардан пул олган” деб аризалар ташкиллаштиришган. Агар аризаларга эътибор берсангиз ҳаммаси битта компютерда, бир хил шрифтда, бир хил матнда, ЖКнинг 237-238 моддалари билан огоҳлантирилган холатда ёзиляпти.

Журналистларга қарши ёзилган шикоятларни “жабрланувчилар” ўз ҳохишлари билан ва ихтиёрий ёзмаганлигига эътибор берилса аризани «Келажакка ҳиёнат» номли мақоласида танқид қилинган ва газета бош мухаррири Хикматуллоҳ Қодировни 2014 йил 24-октябрдаги № HQ-69 сонли Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги СВОЖЖД ЛҚК Департаменти, Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғига ва Норин туман Халқ Таълими бўлими мудирига ёзган хатидаги чора кўриш талаб қилинган рўйхатдаги №-3-12-23-26-24-36-МТМ мудиралари ёзишяпти.

Ҳаммасидан қизиғи газетанинг бош муҳаррири Х.Қодировни, газета мухбирлари Матлуба Исмоилова ва Барно Худоёровани тахририятга ёзган тушунтириш хатлари ва Ҳуқуқ дунёси – Мир Права” газетаси бош муҳаррири вазифасини бажарувчи Қ.Рахмоновнинг Норин туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи Акмал Ўролов номига ёзган 2015 йил 12-июнь кунги № HQ – 053 рақамли муносабатига умуман эътибор қаратилмаган.

Ушбу хатда қуйидагилар баён қилинганди:

“Норин тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмасига:

Сизга “Ҳуқуқ дунёси – Мир права” газетасининг 2014 йил 15-ноябрдаги № 22 (49) сонида чоп қилинган “Келажакка хиёнат” ҳамда 2015 йил 24-апрелдаги 8 (59) сонида эълонт қилинган “Тадбиркор ҳуқуқлари нега поймол қилинди?” номли мақолаларни ИИБга газетанинг маҳсус мухбири Барно Худоёровага нисбатан мавжуд бўлган хужжатларга қўшиб қонуний муносабат билдириш учун юборилмоқда.

Бундан ташқари ушбу хатга фуқаролар Барно Худоёрова, Хикматуллоҳ Қодиров ва Матлуба Исмоиловаларнинг тушунтириш хатлари ҳам қонуний хулоса қилиш учун илова қилинмоқда.

“Ҳуқуқ дунёси – Мир права” газетасинниг ходимлари Наманган вилояти Норин туманидаги мактабгача таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг соҳага оид Фармонлари ва қарорлари ижросини ўрганиб, таҳлилий мақола тайёрлашган.

Улар ўз фаолияятларини “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига аниқ риоя этган ҳолда амалга оширишган.

Таҳририят махсус мухбир Б.Худоёрова ва бошқалар фаолиятида қонун бузилиш ҳолларига йўл қўйилмаганлигини таъкидлайди.

Норин тумани прокурори Б.Юлдашев томонидан уни матбуотда танқид қилганлик учун хизмат вазифасини суисътемол қилиб, ноқонуний йўллар билан журналистларни таъқиб қилишнинг ўзи жиноят хисобланади.

Мазкур ҳолатларни хисобга олган ҳолда ушбу масалага қонун доирасида муносабат билдирасиз деб умид қиламиз.

Илова: Мақолалар ва тушунтириш хатлари 10 вароқдан иборат”.

12.06.2015. Хукуқ газетаси муносабати

Х.Қодиров ўз тушинтириш хатида “Норин туман МТМларини ўрганишда мухбирлар билан бирга шахсан қатнашганман” деб ёзса ҳам негадир у терговга ва судга жалб қилинмади. Агар МТМлар фаолияти билан учта журналист шуғулланган бўлса, мақола Матлуба Исмоилова номидан газетада чоп қилинган бўлса нима учун биргина менинг онам қамалиши керак? Қонунлар ҳаммага тенг эмасми? Сабабини суриштирсам Х.Қодировни жиноий ишга жалб қилса жиноят ишини Жиноят Кодексининг 210 ва 212-моддалари билан кўриш керак экан ёки терговчини Х.Қодировдан манфаатдор бўлгани кўриниб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 24.04.1997 йил куни тасдиқлаган Ўзбекистон Республикасининг Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунининг (Хозирги кунда бу Қонун кучда) 8-моддаси Журналистнинг даҳлсизлигига бағишланган бўлиб, бу моддада “Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс даҳлсизлиги кафолатидан фойдаланади.Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди” деб аниқ ёзиб кўрсатилган бўлсада Норин туман рахбарлари шунчалик аламзода бўлганки, қасд олиш мақсадида кўзлари кўр бўлиб, Президентимиз томонидан қабул қилинган бу қонунларни ҳам оёқ ости қилишган.

Боғчага топширилаётган болажонларнинг ота-оналари болаларини боғчага топширар эканлар фарзандларига яхши қарашлари, тарбиялашлари учун ҳар ойда белгиланган миқдордаги тўловларни тўлаб борадилар. Лекин шунга қарамасдан боғчадаги ёш гўдак болакайлар оч қолишса, бошқа нарсаларни қўя туринг, уларга 3-4 кунлаб хаттоки нон берилмаса буни қандай тушуниш мумкин. Тарихлардан биламизки Иккинчи жахон уруши вақтида хаттоки фашистлар болалар канцлагерларида бир кунда бир маҳал биттадан нон бериб туришган. Болалар боғчаларидаги йўл қўйилаётган жиноий кирдикорлар ҳақида «Келажакка хиёнат» мақоласида исботлаб берилган.

Газетада чоп қилинган танқидий мақола юзасидан МТМ мудираларига қонуний чора кўрилмасдан Норин туман рахбарлари ва МТМ мудиралари жиноий тил бириктириб, онамдан қасд олиш мақсадида унга нисбатан тухмат уюштирган, МТМ мудиралари онамга тухмат уюштиришда иштирок этиб берганликлари сабабли журналистик текширув натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан уларга қонуний чора кўрилмаган. Аксинча ҳақиқатни жамоатчиликка етказган журналистлар таъқиб ва босимларга учрадилар ва адолатсиз судлов сабаб жиноятчига чиқарилдилар.

Бу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67–моддасида “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардир. Цензурага йўл қўйилмайди» деб ёзилган бўлсада, Норин туман Ички Ишлар Бўлими Тергов Бўлими бошлиғи Акмал Ўраловни онам Барно Худоёровага қарши қўзғатган жиноят иши бўйича қонун талабларига бўйсуниб, буйруққа асосан фаолият юритган журналистлар товламачилар хисобланарканда. Қайси қонунларни асос қилиб терговчи Жиноят Кодексининг165-моддаси билан иш кўряпти бу қизиқ.

1-эпизод бўйича № 24 ва № 26 МТМ мудиралари Муқаддас Сайдалиева ва Муносиб Хотамжоновалар аризаларида “2014 йил ноябрь ойининг охирларида Барно ўзини «Ҳуқуқ олами» газетасидан деб таништириб, биздан муассасада бўлаётган хато ва камчиликларни газетада чоп этмаслик учун 100 АҚШ долларини таъмагирлик йўли билан сўради ва биз унга ушбу айтилган 100 АҚШ долларини Кемабоши қишлоғига кетадиган йўлда бердик” деб ёзяпти.

Туман ИИБ Тергов бўлими бошлиғи Акмал Ўраловнинг 2015 йил июнь ойидаги гувоҳни сўроқ қилиш баённомасида мудиралар шундай баён қилишган:

“2014 йил ноябрь ойининг охирларида соат 11-30 лар чамасида биз ишлаган муассасага ўзини «Ҳуқуқ олами» газетасининг мухбириман” деб таништирган 2 нафар аёл келганлигини ишхонага келган вақтимизда тарбиячилардан эшитиб қолдик. Келган мухбирлар ўзларини телефон рақамларини қолдириб, бизни телефон қилишимизни айтиб кетишган экан.

Биз уларни ташлаб кетган қўл телефон рақамига қўнғироқ қилганимизда телефон гўшагини бир аёл кўтарди. У бизга боғчада аниқланган камчиликларни айтиб, бизни Туда қишлоғи марказидаги Кемабоши маҳалласида кутиб туришимизни айтди. Айтилган жойга Кемабоши маҳалласига бордик. У ерда ўзини Барно деб таништирган аёл бизни яхши кутиб олиб гаплашди, у ёнида бўлган аёлни кўрсатиб, унинг Тошкентдан келганлигини, у билан гаплашиб, рози қилиб қўйишимизни айтди. Шундан кейин ёнидаги аёл машинадан тушиб, бизни қўрқитиб, бизларни рўзномаларда чиқариб юборишини, кейин бутун Республикада шарманда бўлишимизни айтиб, биздан 200 АҚШ доллари пул талаб қилди. Биз шарманда бўлмаслик учун 100 АҚШ долларидан пул бердик. Бизни билганларимиз шундан иборат”.

Иккала мудиралар терговчини саволларига “Барнони олдидаги аёлга пул бердик” деб жавоб беряпти. Иккаласини кўрсатмалари бир ҳил, кимдир айтиб турган булар ёзишган аризаси билан ёзган кўрсатмаларида икки хил холат ёзиляпти, хеч ким кўрсатмалардаги ноаниқликларга, кўрсатмалари бир бирини рад қилишига қарамай ҳеч бир қонунни назорат қилгувчи орган вакиллари бундай холатларга ҳуқуқий бахо бермаяптилар ва сўрамаяптилар “Нимага кўрсатмаларини ўзгартиряпти?” деб. Мудиралар Матлуба Исмоиловани ўзлари жуда яхши танишади ва уни Нориндан эканлигини, қайси газетада ишлашини ҳам билишади, уни ким биландир таништиришга хожат йўқ.

Суд жараёнида бу мудиралар “Матлуба Исмоиловага пул бераётган вақтимизда Барно Худоёрова йўқ эди, пул берганимиз тўғрисида хабари бўлмаган” деб кўрсатма берганлар. Янаям қизиғи Кемабоши маҳалласига 5 км далани ичидан юрилиши керак, пиёда боришнинг иложи йўқ. Демак мудиралар Кемабоши маҳалласига албатта енгил автомобилда боришлари керак. Мудиралар маҳаллага бориб мухбирлар билан учрашган бўлсалар машинани хайдовчилари қани, улар кимлар эди? Нимага пора олиш жиноятини содир қилинишида асосий гувоҳлар хисобланмиш хайдовчилардан кўрсатма олмади терговчи? Ахир улар асосий гувохку, мудираларни мухбирлар билан учрашгани ёки учрашмагани ва уларга пул берган ёки бермаганлиги тўғрисидаги масалага ойдинлик киритадиган. Нима асос ва далиллар билан мудиралар пул берганини исботлаяпти, ёки учрашганини? Нимага мудиралар бир бирига гувоҳлик беряпти?

Мудиралар кўрсатмаларида “Қолдирган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, айтган жойига бордик” деб ёзяптилар. Демак телефонда гаплашиб 2014 йил ноябр ойининг охирларида соат 11-30 чамасида кўришган уларни ёзиши бўйича, кунини аниқ айтолмагани бўйича 20 ноябрдан 10 декабргача телефон рақамларини распечаткасини олиш керак эди исботлаш учун. Нима сабабдан терговчи А.Ўралов мудираларни кўрсатмаларини далиллар билан асослантирмаяпти? Қонунларимизда кўрсатмаларни далил билан асослантирилмаган бўлса, кўрсатмалар шубҳали бўлса судда жавобгарни фойдасига талқин қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Жабрланувчи мудираларни кўрсатмаларини 3-4 мартадан ўзгартирганлари ва ёлғон кўрсатма берганлари учун мудираларга чора кўрилмайдими? Нима сабабдан М.Исмоиловани ва Б.Худоёровани бир-бири билан юзлаштирмаяпти? «Келажакка ҳиёнат» мақоласидан кейин газетани номини ”Хукук дунёси-Мир Права”лигини ҳамма жуда яхши биляпти, «жабрланувчилар» эса «Ҳуқуқ олами» газетасиданмиз («Ҳуқуқ олами” газетаси прокуратуранинг газетаси) деб хужжат кўрсатган мухбирлар деб яна ёлғон кўрсатма беряптилар. (Мудираларни телефон рақамларини 2014 йил 20 ноябрдан 10 декабргача распечаткасини олишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман)

2-эпизод бўйича Норин туман № 36-МТМ мудираси Муяссар Абдуллаева прокуратурага ёзган аризасида “2014 йил декабр ойларини бошида ўзини «Хуқуқ олами» газетасининг мухбири Барноман” деб бир аёл ўзини таништириб, муассасада бўлаётган хато ва камчиликларни газетада чоп этмаслик учун мендан 200000 сўмни таъмагирлик йўли билан олди” деган.

Норин туман ИИБ ТБ бошлиғи А.Ўралов 2015 йил июн ойидаги гувоҳни сўроқ қилиш баённомасида қуйидагиларни баён қилинган:

“М.Абдуллаева 2014 йил декабр ойининг бошларида соат 14-00 лар чамасида боғчага ўзини «Ҳуқуқ олами» газетасини мухбириман, исмим Барно” деб таништирган аёл келганлигини менга ҳамшира Абдувалиева Шохсанам мени қўл телефонимга қўнғироқ қилиб айтди. Менга у бундан ташқари болаларни шароити, энага ва ошпазларни халат киймасдан юрганини, хоналарни совуқлигини, печдан очиқ ҳолда фойдаланиётганлигини, овқатлардан камчилик топганлигини айтди.

Кейин ҳамшира Шохсанам мени мобил телефоним номерини унга берганлиги учун Барно исмли аёлни ўзи менга телефон қилиб, қаерда эканлигимни сўради. Мен Ҳаққулобод шаҳрида эканлигимни айтдим. Ҳаққулобод шаҳрига келгандан кейин мени қўл телефонимга ўша Барно исмли аёлни ўзи қўнғироқ қилди. У билан Ҳаққулобод шаҳридаги алоқа бўлими олдида кўришдик. У менга ҳамширам айтган аниқланган камчиликларни айтиб, “Ҳуқуқ оламида” газетаси прокуратуранинг газетаси эканлигини, газетага танқид қилиб чиқарворишини айтди. Мен ундан бу камчиликларни газетада чиқармаслигини сўраганимда, у “Бўлмаса 2 та газетага обуна бўласиз” деди ва 350000 минг сўм пул суради. Мен унга ёнимда бор бўлган 200000 сўм пулни бериб, газетага чиқармаслигини илтимос қилдим” деб ёлғон кўргазма берган.

Сабаби 2014 йил 1-декабрда 200000 сўмга «Ҳуқуқ дунёси – Мир права» таҳририяти номидан Б.Худоёрова билан № 0-0571 сонли обунага шартнома тузиб, мухр билан тасдиқлаяпти. МТМдаги камчиликлар 2014 йил 10 декабрда аниқланиб, МТМ ҳамшираси Шохсанам Абдувалиева имзо қўйиб тасдиқлаб беряпти. Ҳамшира имзоси билан тасдиқлаган камчиликлар ва мудираси ёзган камчиликлар ва вақти бир-бирига тўғри келмаяпти (Хамширани тилхати иловада).

output_864CBO

3-эпизод бўйича Янгиқўрғон тумани № 16-МТМ мудираси М.Ибрагимова Наманган вилоят МХХ бошқарма бошлиғига ёзган тушинтириш хатида қуйидагиларни баён қилган:

“2014 йил охирлари чамаси ноябрь ойида сешанба куни мен ХТМФМТТЭ Бўлимида йиғилишда бўлган пайтимда МТМ га 2 та аёл Нексияда ва 8-сонли МТМ хўжалик мудири Акрамжонни Дамас автомашинасида Районо бош врачи Башаротхонлар билан текширгани боришган. Ҳамшира хонасини ва таомномаларни текшириб, болаларни санаган.

Биз ўша пайтда 1та янги гуруҳ очишга харакат қилиб, бола тўплаган эдик. Буйруқ чиқмагани учун биз 20 нафар болани таомномага киритмаган эдик. Ота-оналар сухой паёг бериб юборар эдилар, биз фақат чой берар эдик болаларга” десак ҳам улар “Қамаласизлар” деб мени хонамга қамаб олиб Мавлуда исмли тўладан келган аёл роса қўрқитди.

Яна бир бўйи пастакроқ, сочини калта кесган, исми номаълум бўлган аёл ҳам қўрқитиб, АҚШ доллари сўради, Мен “Эрим йўқ, 3 нафар фарзандимни ёлғизқўлликда боқаман. Яқинда куёвим ҳам оламдан ўтиб қолди, набираларим етим бўлиб қолди. Менда бундай катта пул ҳеч қачон бўлмаган” десам “Яқинда 2 та тумандан 4 тадан мудираларни қаматганман” деб, мени роса пўписа қилиб қўрқитди. Кейин хўжалик мудири Ж.Мирзатожиевни ҳам мени хонамга олиб кириб қўрқитишди. Хўжалик мудири ва мен маҳаллага чиқиб, қарз олиб, мен 150 доллар, хўжалик мудири 200 доллар топиб бердик. Сўнгра блокнотга ёзган камчиликни йиртиб ташлашди ва кетишди”.

Унинг кўрсатмаси ёлғонлигини аниқлаш умуман қийинмас, чунки блокнотга ёзилган камчиликлар йиртилмаган ва МТМ ҳамшираси Юсупова Зулфия ёзилган камчиликларни имзо қўйиб, тасдиқлаб берган. Юқорида ёзилган холат бўйича ҳеч қандей 20-нафар ортиқча бола аниқланмаган. Хўжалик мудири Ж.Мирзатожиев ва М.Ибрагимованинг қизи Ибрагимова Хилоланинг берган кўрсатмалари М.Ибрагимова кўрсатмалари билан бир-бирига зид бўляпти. Тухматлиги аниқ кўриниб турибди.

Нима сабабдан Наманган вилоят МХХ бошқарма бошлиғи М.Ибрагимовадан тушинтириш хати ёздириб олиб, Норин туман ИИБ ТБ бошлиғи А.Ўраловга беряпти? Нима сабабдан бу қалбаки равишда уюштирилган жиноят ишини расмийлаштиришда МХХ бошлиғи аралашяпти? Нимага тергов ва суд жараёнида МХХ ходимлари гувоҳ сифатида қатнашмаяптилар? Қонун қўпол равишда бузилиб, М.Ибрагимовага сохта тушинтириш хати ёздириб олиняпти ва мана шу тушунтириш хатига асосан жиноят иши қўзхатиляпти? Нимага жиноят иши материаллари орасида М.Ибрагимовани аризаси йўқ? Нима учун бу холатлар билан хеч ким шуғулланмаяпти? Янаям қизиғи “Текшириш вақтида мен йиғилишда эдим” деб ёза туриб воқеани ўзи қатнашгандай тасвирлаб беряпти. Қайси бирига ишониш керак? (Ҳамшира имзо қўйган камчиликлар иловада)

4–эпизод бўйича «Келажакка ҳиёнат» мақоласида танқид остига олинган № 3–№ 12–№ 23–МТМ мудиралари Н.Саримсоқова, М.Соипова ва К.Жўраеванинг ёзган аризаларидаги кўрсатмалари, тушинтириш хатларидаги кўрсатмалари ҳамда судда берган кўрсатмалари бир–бирига зид бўлиб, 3-4 маротаба кўрсатмаларини ўзгартиришяпти. Бундан кўриниб турибдики, қасд олиш мақсадида тухмат қилишган. (Аризалари тушинтириш хатлари аниқланган камчиликлар иловада)

АДОЛАТСИЗ ТЕРГОВ ВА “ҚЎҒИРЧОҚ” СУДЛАРНИНГ ҚИЛМИШЛАРИГА КИМ ЧОРА КЎРАДИ?

2015 йил 30-июнда Норин туман ИИБ Тергов бўлимига сўроқ қилиш учун чақирилган онам Барно Худоёровани хибсга олганлар ва хали онамнинг жиноят содир қилганлиги исботланмасдан, суднинг хукми чиқмасдан туриб Тергов бўлими бошлиғи, терговчи Акмал Ўралов онамни жиноятчи дея талқин қилиб «Озодлик» радиосига интервью берди.

Терговчи Акмал Ўралов терговни онам Барно Худоёровага нисбатан юритилган жиноят ишида Жиноят Процессуал Кодекси нормаларини бузиб, бир томонлама тергов қилиб, онамни жиноят иши билан таништирмай ва жиноят иши материалларидан нусха бермасдан, юқорида ёзилган холатларни исботламасдан жиноий ишдаги хужжатларни 131-133, 136-139,  140-143, 180-181, 186-189-вароқлардаги онам Б.Худоёровани “Гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш қарори”, “Гумонланувчини сўроқ қилиш баённомаси”, “Гумонланувчини ушлаб туриш қарори” “Юзлаштириш баённома”ларидаги имзоларини сохталаштирган ва шу сохталиклар билан жиноят ишини кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Норин туман судига жўнатилган.

output_D7XU6t (1)

Онамга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тергов харакати давомида онамни ҳимоячиси сифатида иштирок этган Наманган вилоят адвокатлар уюшмаси рахбари Баходир Каримов (мобил +99894460098) аслида онамни ҳимоя қилиш мақсадида эмас, аксинча Норин туман прокурори Бахром Юлдашевнинг топшириғи билан, яъни онамнинг ҳаққи ҳуқуқлари бузилаётгани, тергов харакатлари ғайриқонуний тарзда олиб борилаётганини яшириш ва онамни қамоққа хукм қилинишини режалаган эканлар. Адвокат Баходир Каримовга онамни терговда ва судда ҳимоя қилиши учун 500 000 сўм бериб, шартнома тузган бўлсакда бу у онамни ҳимоя қилмади деб аниқ айта оламан.

Бунинг исботи тариқасида айблов хулосасидаги онамнинг тергов харакатлари пайтида ҳеч бир хужжатга имзо чекмаганлиги ҳақидаги айблов хулосасида баён қилинган холат ва жиноят иши материаллари ичидаги тергов харакатларида иштирок этганлиги баён қилиниб, онамни имзолари сохталаштирилган жиноят иши баённомаларидаги онамни имзолари сохталигини била туриб адвокатнинг имзо чекканлиги, ҳимоясидаги мижозининг ҳуқуқларини бузилишига хисса қўшганлиги ҳам исботлаб турибди.

Ҳақиқатан ҳам 2015 йил 16 сентябрдаги туман прокурори Б.Юлдашев имзо чекиб тасдиқлаган айблов хулосасида қуйидагилар ёзилган:

“Худоёрова Барнохон Турғуновнага Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,165-моддаси, 2-қисми “а”, “в” бандлари билан айб эълон қилинганида у ўз айбига тўлиқ иқрор эмаслигини билдириб, қўйилган айбловни ўзига нисбатан уюштирилган тухмат деб бахолаши, Норин туманида туман Хокими, унинг ўринбосарлари, туман прокурори, Ички ишлар органларини, “Тадбиркор ҳуқуқлари нега поймол қилинди?” танқидий мақолада ёзганлиги учун ўзига нисбатан бўлаётган тазйиқ, таъқиб ва тухмат деб билишини билдириб кўрсатмалар беришдан ва хужжатларга имзо қўйишдан бош тортган бўлсада, унинг бу харакатларини жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида келтирилган важ деб бахолаш лозим бўлади”.

Агар айблов хулосасида баён қилинганидек онам айбига тўлиқ иқрор бўлмасдан, жиноят ишидаги хужжатларга имзо чекишдан бош тортган бўлса онам Барно Худоёровани имзолари жиноят иши материаллари орасидаги хужжатларда қандай пайдо бўляпти? Жиноят ишлари бўйича Норин туман суди ҳам онамни жиноят иши билан таништирмасдан ва хужжатлардан нусхалар бермасдан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан айбли деб топиб, беш йилу тўрт ой муддатга озодликдан махрум қилди.

Агар тергов жараёнида онам Б.Худоёровани жиноят иш билан таништириб, иш материалларидан нусхалар берганларида эди онам ўзига нисбатан сохталаштирилган жиноят иши материалларини қалбаки эканлигини фош қилган ва суд айблов хукми чиқара олмаган бўларди. Бу харакатлари билан терговчи ва судя Бош Комусимизнинг 26-29-30-35-43-44-67-116 моддаларини қўпол равишда бузганлиги кўриниб турибди.

Юқоридаги холатларни инобатга олмасдан Барно Худоёровани ўзига нисбатан олиб борилган жиноят иши материаллари билан таништирмасдан ва керакли хужжатлардан нусха олиш ҳуқуқи билан таъминламасдан, жиноят иши материаллари билан танишиш ва керакли нусхаларни олишига рухсат беришларини талаб қилиб ёзма равишда қилган қонуний талаблари инобатга олинмаган.

Норин туманидаги маҳаллий амалдорларни танқид қилиб газетада ёзиб чиққанлиги учун ҳам ушбу сохта жиноят иши қўзғатилганлиги сабабидан ҳам Норин туманидаги маъмурий органларга, суд, прокуратура ва бошқа органларга ишонмаслигини билдириб раддия берганида унинг раддиясини қонунга биноан мухокама қилинмаган ва ажрим чиқарилмаган.

Суд жараёнида ва тергов пайтида онамнинг келтирган важларига умуман эътибор қаратилмади. Тергов хужжатлари орасидаги иштирокчиларнинг кўргазмалари бир биридан кескин фарқ қилишига ҳам Жиноят ишлари бўйича Норин туман суди судьяси Ғофуров Музаффар умуман эътибор бермади ва 2015 йилнинг 9 ноябрь куни онамни ЖКнинг 165-модда 2-кисми «а, в» бандлари билан айбли деб топиб 5-йилу 4-ойга озодликдан махрум килди.

Суд бошланганидаёқ онам ўзини ўзи ҳимоя қилишига ишониб, судда адолат қарор топишидан умид қилиб, адвокат олмади, раддия берганлиги масаласини ҳал қилмагунча суд жараёнини боришини адолатсиз дея суд иштирокчиларининг саволларига умуман жавоб бермади. Онамнинг судида иштирок этган яқинларимиз суднинг қанчалик даражада адолатсиз равишда ўтганлигини кўрдилар, гувоҳи бўлдилар ва адолатсиз суднинг хукмини бекор қилишни сўраб Республика Президенти ва Республика бошқарув идоралари рахбарлари номига Мурожаатномалар ёздилар.

2015 йилнинг 25-декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция жараёнида онам Барно Худоёрова яна адвокат олмади ва “Жиноят ишидаги мени имзоларим сохталаштирилган. Суд хатшунослик экспертизаси тайинлаб, менинг имзоим деб айтилаётган имзоларни аслида менга тегишли тегишли эмаслигини аниқлаб беринглар” деб ёзма илтимоснома ва оғзаки мурожаатлар қилди. Лекин унинг илтимосномаларини суд қонун доирасида мухокама қилиб, бу хусусда ажрим чиқармади, шунчаки илтимосномаларни жавобсиз колдирди.

Шунда онам Барно Худоёровага охирги сўзини айтишини сўрашганида у судьяларни ва прокурорларни сенлаб, “Сен судьялар ва прокурор эсингдан чиқмасин, 5 йилда чиқаманми 10 йилда чиқаманми халқаро журналистларни ҳимоя қилиш ташкилотларига ва Президентимизнинг қабулига қандай йўл билан бўлмасин кириб, мурожаат қилиб, сенларни жиноятларинг учун жавобгарликка торттираман, шу қилган ноқонуний ишларингга” деди ва бошқа гапирмади.

Онамни 2015 йилниниг 30-июнь куни қамоққа олинган, уни судда кўрдик холос. У билан учрашишга умуман имконимиз йўқ. Чунки аёллар қамоқхонасидаги онамни бориб кўриш учун менинг қўлимда паспортим йўқ, юқорида айтганимдек паспортимни ИИБ паспорт бўлинмаси ходими Ш.Каримов йиртиб ташлаган. Бундан ташқари 2 нафар гўдак фарзандларим ва 14 ёшли синглим мени қарамоғимда, бирор жойда ишламайман. Маҳалла қўмитасидан оиламизни қўллаб моддий ёрдам пули берилмайди.

Онам қамоқда қандай холатда, қандай вазиятда ўтирибди экан умуман билмаймиз. Унга керакли кийим кечаклар ва озиқ овқатлар олиб бориб топшириш имкониятидан махрумман. Оиламизга қилинган узлуксиз босимлар ва таҳдидлар сабаб отам бизларни ташлаб, бошқа аёлга уйланиб кетган.

Онамга жиноят иши материаллари билан танишиш ва кўчирмалар олишига имконият яратиб берилмагани, ханузгача қўлимизда онамни айблов хукми йўқлиги сабаб Жиноят иши материалларидан кўчирмалар олиш учун Тошкент шахар ТТЗисидан (телефон № +998909931198) Сирожев Ботир деган адвокат билан шартнома тузиб, 200 000 сўм ордер учун тўлаб Наманган вилояти Норин туманига келиб Жиноят ишлари бўйича Норин туман судида сақланаётган жиноят иши материалларидан кўчирмалар олиб беришини илтимос қилдим.

Адвокат Сирожев Ботир онамга қарши расмийлаштирилган жиноят иши материалларидан кўчирмалар олиб берди. Лекин суднинг айблов хукмини сўрашидан олдин онамга нисбатан айблов хукми чиқарган судья Ғофуров Музаффарнинг қабулига кириб чиқдида, айблов хукмидан нусха олиб бермасдан ортига, Тошкентга қайтиб кетди. Судья Ғофуров Музаффар бу адвокатга онамни иши билан шуғулланмаслиги учун пул берганми, ёки қўрқитганми билмадим, судьянинг қабулига кириб чиққанидан кейин ҳеч бир тушунтиришларсиз Тошкентга қайтиб кетди ва шу бугунги кунгача қилган қўнғироқларимга умуман жавоб бермаяпти. Бир йилдан ортиқ муддатда қамоқда ётган онамнинг айблов хукми ханузгача қўлимизда эмас.

Юқорида кўрсатилган асослар юзасидан онам Б.Худоёровани айбини тергов вақтида исботламасдан, имзоларини сохталаштирганлиги, МТМ мудираларини телефон рақамларини 2014 йил 20-ноябрдан 10-декабргача алоқа кампаниясидан распечаткасини олиб, аниқ кунини ва мухбирлар телефон қилганлиги тўғрисида исботланмагани, Кемабоши маҳалласи далани ўртасида жойлашгани ва автомашинада бормаса иложи йўқлиги, жиноят ишида мудираларни Кемабоши маҳаллага борганлиги ёки бормаганлиги, онамга пул берган ёки бермаганликларига ойдинлик киритиши мумкин бўлган асосий гувоҳлар хисобланмиш ҳайдовчилардан кўрсатмалар олинмаганлиги, мудиралар “Пул берганмиз” деб тухмат қилиб бир-бирига гувоҳлик берганлиги ва бошқа асосларни қонуний кўрмаганлиги тўғрисида онам Барно Худоёрова ва мен Шохсанам Шухратбековалар томонидан қонунларни назорат қилувчи юқори органларга100тадан ортиқ шикоят аризалар билан мурожаат қилдик. Хозирги кунгача аризаларимизда келтирилган важларимизни мантиқан атрофлича ўрганиб чиқилмаяпти ва бирор бир органдан шикоятларимиз юзасидан тахлилий текширув ўтказилгани ҳақида ҳаққоний жавоб олмадик. Кўпинча ёзган шикоят аризаларимизга манзилгоҳига жўнатилган шикоятларга жавоб беришни лозим кўрмаяптилар ҳам.

Лекин адолатсизларга барҳам беришни талаб қилиб ёзаётган шикоятларимизга жавоб бермаслик билан бир қаторда маҳаллий мутасадди рахбарлар хозиргача бизга нисбатан таъқиб ва босимларни кучайтириб бормоқдалар. Маҳалламизда нотаниш одамлар оиламизни очиқ ошкора назорат қиляптилар. Улар хаттоки вояга етмаган 2002 йилда туғилган, 8 синфда ўқувчи синглим Шухратбекова Шохистани қачон мактабга бориб, қачон келишини вақтларини суриштириб юрибдилар экан.

Онамни ҳимоя қилиш мақсадида Республика бош прокуратураси ва бошқа бошқарув органларига мурожаат қилиш, Республика бошқарув органларига, Президент девонига бориш ва рахбарларнинг қабулига боролмаслигим, қонуний ҳуқуқларимизни тиклаш мақсадида бирор бир органга мурожаат қилолмаслигим учун мени шахсимни аниқловчи хужжатимни, яъни паспортимни Норин туман ИИБ паспорт бўлинмаси ходими Ш.Каримов шу йилнинг май ойи бошида кўз олдимда йиртиб ташлади.

Ш.Каримовнинг жиноий кирдикорига қарши Республика бош прокуратурасининг “Ишонч телефони”га йўллаган мурожаатимга 2016 йилнинг 11 май куни Норин туман прокурори Б.Юлдашев имзо чеккан “Норин туман ИИБ паспорт бўлинмаси ходими Ш.Каримовга нисбатан ўтказилган хизмат текширувида у ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги аниқланиб, уни интизомий жазога тортиш масаласини ҳал қилиш мақсадида туман ИИБ хузуридаги “Жамоатчилик суди”да кўриб чиқиш белгиланди” деган жавоб хатини олдим холос. Ханузгача менинг паспортим тиклангани йўқ. Паспортимни йиртиб ташлаган маъмурий орган вакили Ш.Каримовнинг жиноий кирдикорлари эса прокурор томонидан “ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган” дея бахолаш билан чекланди.

Норин туман рахбарлари менга қарши фитналар уюштириб, менга қарши жиноят иши қўзғатиш ва қамоққа олиш мақсадида менга қарши сохта айбловлар билан шикоят аризалар уюштирмоқдалар. Онамнинг ҳимояси учун Тошкентга бориб турли давлат идораларига бош уриб коррупцияга қарши курашган журналист онам Барно Худоёровага алоқадор жиноят иши юзасидан махсус комиссия тузиб текширув олиб боришларини талаб қилаётганимиз учун мени ва отам Худояров Шухрат ва мен Шухратбекова Шохсанамларни гўёки 2015 йилнинг октябрь ойи охирлари ва ноябрь ойининг бошларида Наманганда жиноят содир этганликда айблаб бизга нисбатан жиноят иши қўзғатдилар. Мен ва отамни айни шу пайтларда Тошкентда давлат идоралари амалдорлари қабулларида бўлганлигимиз ҳақида далилларимизга ҳам умуман қулоқ солмаяптилар.

Мен маҳаллий рахбарларнинг менга ва оиламизга нисбатан ўтказаётган босимлари, таъқибларига дош бера олмасдан яшашдан тўйиб кетиб, бўлган ҳодисалар ҳақида билдириш хати ёзиб ва ўзимни жонимга қасд қилишга мажбур бўлганим, бундай гуноҳга қўл уришимга ва ўлимимга маҳаллий рахбарлар айбдор эканликлари ҳақида видеокеамерага ёзиб 11.06.2016 йил 21-00 чамасида ўз жонимга суиқасд қилиб, тўрт пачка димедрол ва уч пачка трамбапол ичдим. Тез ёрдам ходимлари ўз вақтида етиб келиб мени ҳаётимни сақлаб қолишди.

output_Y17mVq

2016 йилнинг 11 июн кунги Реанимация бўлими мудири У.Ўрмонов ва терапевт Мухамедовалар томонидан расмийлаштирилган № 4141-172-545-сонли “Касалхонадаги беморнинг тиббий баёни ва “Қабулхона врачининг ёзуви”да “Бемор ўз жонига қасд қилиш учун димедрол таблеткасидан 40 дона, транбапол таблеткасидан 30 дона (сўзига кўра) ичган. Синглиси шошиб тез тиббий ёрдам чақириб, бўлинмага олиб келинди. Холати оғир, хушида эмас…” деб ёзилган ва диогнозни “Ўткир захарланиш оғир даражаси” деб ёзилган бўлсада мени ўз жонимга қасд қилишимга мажбур қилган амалдорлар устидан на жиноят иши қўзғатилди, на текширув ўтказилди. Аксинча шу воқеадан кейин мен томонга бўлаётган таъқиб ва босимлар 4-5 бараварга кучайиб кетди.

Шу сабабли юқорида ёзилган асослантирилган холатларни ва йиғилган хужжатларни қонуний кўриб чиқиб онам Барно Худоёровага нисбатан қўзғатилган жиноят ишида адолатни қарор топиши ва оила аъзоларимизга ўтказилаётган босим ва таъқиблардан ҳимоя қилишни ва журналистик фаолияти сабаб босимга учраган ва ғайриқонуний тарзда хибсга олиниб, адолатсиз суднинг хукмига кўра 5 йил 4 ой қамоқ жазосига хукм қилинган онам Барно Худоёровани озодликка чиқарилиб, оқлаб, уни ўз севган касби журналистика соҳасидаги фаолиятини давом эттиришига, коррупцияга қарши куриашини давом эттиришига амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

Хурмат билан
Шухратбекова Шохсанам

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.