Ёдгор Обид ака шу табаррук ёшингизда баъзи кимсаларнинг қўғирчоғи бўлишдан ор қилмайсизми?!

йа

Тоғбой Раззоқов: “Доим хақиқатни тараннум этувчи адолат жарчиси жахонгашта Ёдгор Обид айтгандай: «Юз фоиз ҳақсиз, Тоғбой! Ҳожи Онанинг кимликларини билмайману, лекин адашаётганлари аниқ… Мўътабар, Галима, Васила, Ташанов … ва шунга ўхшаганлар тўдаларининг қилмишлари ва қилаётган ишлари аллақачон кўпчиликка фош бўлган…»  (имловий хатолари биз томондан тўғриланди).

Бир неча кунлардан буён Тоғбой Раззоқов тинмасдан менга ва менинг ҳамкорларимга ташланаётгани, ёзган коментарийларига ўзбек тилида ва ҳамма тушунадиган қилиб ёзган жавобларимни ўқимагандек яна телба-тескари нарсаларни ёзаётгани, ўз тили билан айтгандек ўтлаётганини, ўзининг Андижонлиги бўлмиш, Туғён радиоси мухаррири Улуғбек Бакировни хақоратламаган, камситмаган сўзи қолмаганлигини сабабларини тушуниб тургандим. Бу масалани дўстларимиз билан мухокама қилганимизда мен уларга Тоғбой Раззоқовни менга ва дўстларимизга қарши қайраётганлар аслида ўз номи билан гапира олмайдиган кимсалар эканлигини ва бир кун бўлмаса бир кун улар фош бўлишини айтгандим.

Хайриятки менинг тахминим тўғри чиқди ва ўзини бизга қарши гиж гижлаётган бир “қўғирчоқ”ни Тоғбой ака ўзи бугунги коментарийларида фош қилиб қўйди. Бунинг учун Тоғбой акага ўз рахматимни билдираман.

“Доим хақиқатни таранум этувчи адолат жарчиси жахонгашта Ёдгор Обид айтгандай: «Юз фоиз ҳақсиз, Товбой! Ҳожи Онанинг кимликларини билмайману, лекин адашаётганлари аниқ… Мутабар, Галима, Васила, Ташанов … ва шунга ўҳшаганлар тўдаларинг қилмишлари ва қилаётган ишлари аллақачон кўпчиликка фош бўлган…» деб ёзди Тоғбой Раззоқов. (Ёдгор акани коментарийсини хатолари тўғриланмаган ҳолатда чоп қилинмоқда бу абзац)

Ёдгор ака айта оласизми Бухоролик МХХ ертўласида қийнаб ўлдирилган тадбиркор Илҳом Ибодовнинг онаизори Хожи она оиласини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилгани ортидан 7 ойдан буён тинимсиз қилган ва қилаётган мехнатларимиз эвазига мендан ва менинг ташкилотимдан ҳаққоний (реал) ёрдам олаётгани учун адашганми Хожи она ёки уларнинг оиласи ҳимояси учун «БОШЛАНГАН» Глобал Кампанияни ҳақиқий деб ишонаётганида адашганми? Қай бир масалада адашаяпти Хожи она? Имкон даражасида аниқлик киритиб берсангиз илтимос.

Ёдгор ака бундан бир неча йиллар муқаддам сизнинг баъзи кимсалар манфаати йўлида турли фитналарда иштирок этишингиз ҳақида эшитгандим ва ўзим ҳам гувоҳ бўлгандим. Олган топшириғингизга асосан “мардлик қилиб” баёнот берганинингиздан кейин кўп нарсалар очилиб кетгач, фесбок сахифангизда ўша ёлғон ва ҳақиқатга зид бўлган ёзишмаларингизни ўчириб қутулгандингиз..

Лекин Тоғбой аканинг шахсан ўзига ёзганингиз менга, ҳамкорларим ва дўстларим Галима, Васила опа ва Абдурахмонларга нисбатан қилган тухмат ва бўхтонингизни Тоғбой ака бизга қарши қурол сифатида ишлатиб, фесбокда ҳамма ўқийдиган сахифага жойлаб жуда ҳам яхши қилган.

Мана энди мард бўлсангиз майдонда курашинг ва юқорида номлари тилга олинган мени ва ҳамфикрларимизни, сизни тилингиз билан айтганда тўдамизни аллақачон кўпчиликка фош бўлган қилмишларимиз ва қилаётган ишларимиз ҳақида далил-исботларингизни эълон қилинг ва бизга қарши ёзганларингизни далиллар билан тасдиқлаб беринг.

Мен сиздан бизларни фош қилгувчи далилларингизни жамоатчиликка ошкор қилишингизни талаб қиламан. Шунингдек жамоатчилик вакиллари бизнинг радиоимиз вақтинчалик ишламаётганидан хабарлари борлиги сабаб Муҳаммадсолиҳ Абутовдан илтимос қиламан ва унинг радиоси орқали давра сухбати уюштириб, шу давра сухбатида сиз ҳам иштирок этиб, ўзингиз Тоғбой Раззоқовга ёзганингиз тўдамизнинг кўпчиликка фош бўлган ва хали фош бўлиб улгурмаган кирдикорларимиз, қилмишларимиз ҳақида маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилишингизни қатъий талаб қиламан. Мен бу масалада сиз билан ҳам, сизни ва бошқаларни бизларга қарши қайрашга гиж-гижлашингизга топшириқ бераётган эгаларингиз билан ҳам очиқ ошкора мулоқот қилишга тайёрман.

Албатта сизга бу масалада саволлар жўнатиб жавоб беришингизни талаб қилган тақдиримда ҳам сиз эгаларингиздан ўрнак олиб жавоб бермайсиз, буни биламан. Лекин шундай бўлса ҳам сизга саволим: Сорос жамғармаси сиз ва сиз аъзо бўлган ташкилотга Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун маблағ ажратиб келганми ёки сизга ва энг биринчи навбатда эгангизга ёқмаган фуқаролик жамияти вакилларига қарши турли тухматлар, шантажлар ва тахдидлар уюштиришларингиз учун ажратганми? Ёки Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича ёлғон маълумотлар тарқатиб сувни лойлашларингиз учун маблағ ажратишадими жамғармалар?

Жуда узоқ йиллардан буён Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини бориб кўриш ташаббусини қўллаганимиз ва хукуматнинг бу харакатига ижобий ёндашганимиз ортидан сизларни жазавага тушаётганликларингизни сабабларини тушуниб турибмиз. Начора чидайсизларда энди! Васила опа айтганидек Диктатура режимига қарши олиб бораётган курашларимизга кўмак бера олмасангиз, ҳеч бўлмаса халақит берманг Ёдгор Обид ака!

6ж

Исроил Холдоровнинг қамалганига 10 йил бўлди. Қачонки Ўзбекистон хукумати 10 нафар сиёсий маҳкумлар билан учрашишга рухсат берганидан кейингина эсингизга тушиб кетди сизларни шу учрашувга рухсат берилган маҳкумлар ичида бўлган Исроил Холдоров тақдири. Эртароқ қаерда эдинглар? Нима учун шу бугунчалик жонсарак бўлмадинглар Исроил Холдоров тақдирига?

Ҳар қанча чиранманглар, устимиздан мағзава ағдаришга уринманглар ҳақиқат ҳақиқатлигича қолади. 2014 йилда Варшавада ОБСЕнинг навбатдаги анжумани доирасида ўтказганимиз норозилик намойишида Ёдгор ака «қилмишлари сиз томондан фош қилинган» Абдурахмон Ташанов менинг буюртмам билан Қозоғистонлик рассом Канат Ибрагимов чизган Исроил Холдоров портретини кўтариб туриб, унинг озодлигини талаб қилмоқда!

Исроил Холдоровга ёрдам

2015 йилда бошқа бир шерикларингиздан бири Андижонлик ҳаммага таниқли нусха Исроил Холдоров оиласига Европа Иттифоқидан ажратилган ёрдам пулини еб кетганликда  мени қоралаб тухматлар уюштирганди ва «Агент 007″ни сайтида бу мақолаларни эълон қилишга ҳам эришганди. 2015 йил 20 апрелда «Ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева сиёсий маҳкумларнинг оила аъзоларига ажратилган маблағларни ўзлаштирганликда қораланмоқда!» номли мақола ҳам эълон қилингандик бу ҳақда.

Афсуски «Агент 007» Голландияда Галимани даъвоси ортидан бошланган суддан кейиноқ бу тухмат мақолаларни сайтидан олиб ташлаган бошқа «МАРД» шериклари каби.

 IMG_3076

Ёдгор ака сиз каби нуроний устозларимиз Толиб Ёқубов ва Ёдгор Турлибековлардан ўрнак олсангиз бўлмайдими? Шу ёшга кирган бўлишлари ва соғликлари ўта ёмон бўлишига қарамасдан улар ханузгача ўз сўзларини айтишдан тўхтаганлари йўқ, тўтиқушга айланганлари йўқ. Ханузгача Толиб Ёқубовдан инсон ҳуқуқи масалаларида биз шогирдлари маслахатлар олиб турамиз. Ёдгор Турлибеков эса диктатура режими билан курашган паллаларини асар сифатида келажак авлодга қолдириш илинжида яшамоқда.

Нахотки сиз келажакни ўйламасангиз? Келажакда сизни Тоғбой Раззоқов айтганидек “Доим ҳақиқатни тараннум этувчи, адолат жарчиси жахонгашта Ёдгор Обид” деб эмас, турли тайинсиз кимсалар қўлидаги қўғирчоқ бўлган шахс сифатида эслашларидан нахотки хавотирланмайсиз?

Сиз ўзбек миллатининг ғурури, шони шавкати бўлган, мамлакатдан энг биринчилардан бўлиб чиқиб кетишга мажбур бўлган шоирга ярашадими кимларнингдир қўлида қўғирчоқ бўлиш?

“Эгангиз” деб айтишим сиздек ижодкор инсонга нисбатан ҳақорат хисобланади, лекин бугунги қилғиликларингиз ортидан кимларнингдир қўлида ўйинчоқ бўлаётганингиз бор ҳақиқат – ҳақиқат эса доимо аччиқ бўлади – ҳеч ўйлаб кўрмадингизми эгангизга қанчалик садоқат билан хизмат қилманг, унинг топшириғи билан бизларга қарши турли тухматлар уюштирманг, ҳар бир қилмиш учун ҳар ким ўзи жавоб беради. “Қўйни ҳам, эчкини ҳам ўз оёғидан осадилар” дейдилар.

Шу ўринда Ўзбекистондаги таниқли сиёсатшунос Баходир Мусаевнинг 2010 йил 13 октябрь кунги сизга, менга ва бир қанча фаолларга жўнатган хатини бошқа ўқувчилар ҳам танишиб чиқишлари учун ушбу мақолада чоп қилишга қарор қилдим. 13.10.2010. Баходир Мусаевни хати

Афсуски сиз бунингдек кимсаларнинг биринчи қўғирчоғи эмассиз, ва афсуски охиргиси ҳам эмассиз. Турли манфаатлар илинжида қўғирчоқлик вазифасини бажарувчилар олдин ҳам бўлиб келган, бундан кейин ҳам бўлаверади.

Швецияда яшаётган ва устозим деб билганим Исмоил Дадажонов ҳам бир пайтлар, аниқроғи 2013 йилнинг тахминан февраль-март ойларида сизнинг эгангизни қўғирчоғига айланиб, менга қарши турли-туман бўлмағур гапларни шахсан ўзимга эмас, фуқаролик жамиятининг бошқа фаолларига тарқатиб юргани кетидан 2013 йилнинг 1 апрель куни унга “Кимни кимлигини тушуна олмай қолдим” деб номланган хат ёзгандим ва жавоб беришини кутгандим, афсуски ханузгача кутаман у кишининг жавобини..

Исмоил Дадажоновнинг тарқатган миш-миши шундан иборат эдики, мен Европада яшаётган қочқинларга қарши тухмат гапларни тарқатганим учун Исмоил ака қизини турмушга чиқарган пайтида Швециядаги тўйга мени боради деб ўйлаган қочқинлар мени ўлдириш учун махсус пичоқ сотиб олиб келган эканлар. Менинг тўйга боролмаганим ҳаётимни қутқариб қолибди.

Мен Исмоил акага ўша пайтда ёзган хатимни бу ерда эълон қилиш фикридан йироқман. Чунки бу хатда номлари келтирилган қочқинларни вазиятини оғирлаштириш ниятим йўқ.

Лекин хатимни охирида қисмини эълон қилишим мумкин. Мен мана шундай хитоб қилгандим Исмоил акага ўша хатимда:

“… Исмоил ака мени сизга биргина саволим бор, яъни илтимос дилингиз оғримасдан синглингизга жавоб беринг – аслида ўша қочқин менга қарши қанақа ролни бажариши керак эди-ю, қанақа ролни бажара олмади? Манга қарши қандай фитна бошланяпти? Илтимос агар билсангиз айтинг.

Ман жуда-жуда умид қиламанки мана шундай режалаштирилаётган фитнанинг қурбонларидан бири сиз бўлганингизни, яъни иштирокчи эмас, қурбони – Исмоил ака.

Исмоил ака яна мени ўйлантирган нарсалардан бири бу қочқинларга алоқадор можоро Гулнора Каримова билан тўқнашувларимиз авжига чиққан паллада, яъни шу кунларда юзага қалқиб чиқди. Балким мухолифотчиларга-ю бошқаларга Мўътабар Тожибоевани кимлигини ва “жабрдийларни аламли хикоялари”ни тайёрлаш учун керак бўлгандир бу қочқинлар ҳақидаги миш-мишлар ва мен гапирмаган гаплар қайтадан кун тартибига чиққани ва ғалати тарзда мухокама қилинаётгани.

Бугун манга иккита зарба бўлди – бири Гулнора Каримова яна блогида менга қарши хужумга ўтди, “Ўзбекистондаги яқинларим орқали ўч олмасмикин?” деган хадик кучайди,

Иккинчиси эса Исмоил ака сиз ҳақингиздаги мавхумлик. Сиз ман учун бир-икки кундагина муносабати, фикри ўзгариб қолиши мумкин бўлган одамлар сингари эмассиз. Энг қийин даврларни бирга бошимиздан кечирганмиз ва энг салмоқли ишларни биз биргаликда қилганмиз, сиз мани устозимсиз ва бугунги Мўътабар Тожибоева бўлишимга асосий сабабчилардан бирисиз.

Шунинг учун ҳам сизни ҳам мен каби билмаган ҳолда уюштирилаётган фитнанинг қурбони бўлиб чиқишингизни жуда-жуда истайман. Ҳа албатта умид қиламан сиз ҳам биз каби фитнани қурбонисиз – чунки сизни қанчалик даражада хурмат қилишимни, сизни мени қанчалик даражада хурмат қилишингизни дўст ҳам, душман ҳам билади. Бир ўқ билан икки қуённи уриб туширадиган кимсалар бу фитнани бошида тургани ва бизларни орамизга совуқчилик солишдан қанчалик наф кўришини биладиган кимса эканлигини сиз ҳам, ман ҳам билиб турибмиз…”

Мана шу хатим ва саволларимга Исмоил Дадажоновдан мана 3 йилдирки жавоб кутаман. Ёдгор ака умид қиламанки сиз мени бунчалик узоқ куттирмайсиз ва яқин кунларда бизларни фош қиладиган далилларингизни бизлар билан ўртоқлашасиз.

Ёдгор ака, ҳамшаҳрим сифатида сизни радиодуэлда кутиб қоламан.

Хурмат ва эҳтиром ила ҳамшахрингиз Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

One Response to Ёдгор Обид ака шу табаррук ёшингизда баъзи кимсаларнинг қўғирчоғи бўлишдан ор қилмайсизми?!

  1. Витта одам izohi:

    Тогбой Раззоков жудаям иплос одам. Харкандай тухматдан кайтмайдиган худобехабар питначини яхши биламиз. Обехесга шестаркалик килиб канча одамнинг бошини еган малъун. Канадага борволиб яна питначилик киляпган булса ундан нари туринглар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.