Ўзбек МХХси ва биз орқали фош бўлаётган кимсалар қочқин қарияларни бизларга қарши хужумга ташламоқда!
Канададан қочқинлик мақоми олган Тоғбой Раззоқов ўзининг эгалари орқали олган топшириғи сабаб Ёдгор Обиднинг гиж гижлаши ортидан тинимсиз равишда менга ва менинг сафдошларимга тухматлар уюштириб, бизларни турли ҳақоратли сўзлар билан камситмоқда.
Хозиргина фесбок сахифасида яна хақорат қилиб ёзган коментарийсини эълон қилди.
Шу бугунги кунгача мени ўзимни ва сафдошларимни ҳақорат қилиб бизнинг устимизда тухматлар ёғдириб келаётган бу кимса бугун бизларни “ҳароми” дея ота оналаримизни ҳақорат қилди ва бу билан сабримизни охирги томчиси тўкилди.
Мен келаётган хафта ичида Канада хукуматига ўзбек МХХ, терроризм тарғиботчилари ва коррупцинерлар гуруҳининг топшириғига кўра бизларни, ота оналаримизни ҳақорат қилган бу кимсани танобини тортиб қўйишлари учун мурожаат қилишга қарор қилганимизни эълон қилмоқдаман.
Шу билан бир қаторда бу нусхага ёзган хатимни ҳам жамоатчиликка етказишга қарор қилдим.
Бўлдида, эркакмисан ўзинг Тоғбой?
Мунча ғингшидинг итдек?
Сенга йўл йўриқ кўрсатиб, сени бизларга қарши қайраган Ёдгор Обидга ташкилотимнинг интернет нашри орқали «Ёдгор ака шу табаррук ёшингизда баъзи кимсаларнинг қўғирчоғи бўлишдан ор қилмайсизми?» номли очиқ хат билан қилган мурожаатимдан кейин унга сичқонни ини минг танга бўлиб кетди. Фесбок сахифасига менга ва дўстларимга қарши ёзган коментарийсини унга ёзган очиқ хатимни эълон қилганимдан кейиноқ ўчириб ташлади.
Мен мана шу хабарим билан сенга огоҳлантириш беряпман!
Келаётган шу янги хафта ичида Канада хукуматига ўзбек МХХси ва унинг шериклари томонидан ёлланиб, менга менинг сафдошларимга нисбатан тухмат ва хақоратлар ёғдираётганинг учун қонуний чора кўришларини сўраб ташкилотим номидан расмий талабнома жўнатишга қарор қилганимни сенга маълум қилмоқчиман. Бугунги кунчага ижтимоий тармоқларда ёзганинг ҳар бир сўзинг учун жавоб беришга ўзингни тайёр тут!
Тўғри аслида бу тухмат ва хақоратларинг учун судга беришим керак эди сени, лекин бугунги кунда мени моддий имкониятим йўл бермайди сени судга бериб махкама олдида оёғинг қалтирашини томоша қилишга. Лекин Канада хукуматини сенинг жиноий кирдикорларингни тўхтатишлари учун уларга мурожаат қилишим учун ҳеч қандай тўсқинлик йўқ менда.
Ўзингни Исроил Холдоровни ҳимоячиси қилиб кўрсатиб бир отдинг ерга, икки отдинг ерга, бўлдида, шунча ғингшиганинг итдек. Исроил Холдоровни қамалганига 10 йил бўлди, энди эсингга келдими Исроил Холдоровни ҳимоя қилиш? Қачонки Ўзбекистон хукумати 10 та маъкумни бориб кўришга рухсат берганидан кейина? Аввалроқ қаерда эдинг сен ҳам сени эгасининг топшириғи билан гиж гижлаган қўғирчоқ шоиринг ҳам.
Агар мард бўлсанг Исроил Холдоровни ўғирлаб кетилиши ва қамалишига асосий сабабчи бўлган Муҳаммад Солихга осил, унинг рекламаси учун қамалган қанчадан қанча инсонларни тақдири билан бир тийинлик иши йўқ. Ўзининг укасини ҳимояси учун бир қадам қўймаган кимсага чирана олмайсанда, уни шотирлари кўп овозингни ўчириб қўядиган..
Ёки бўлмаса Муҳаммад Солихни шотирлари ишлайдиган ББС ва Озодлик радиосидагилардан талаб қил сенларнинг «ота»ларингни тарғиботи учун қамалиб кетди Исроил Холдоров деб.
Нима мен асос солган радиода овозинг кетиши шунчалик мухимми сенга? Сен учун мухимдир мен асос солган радиода овозинг кетиши, афсуски мен адашиб Улуғбекка сен нусхадан интервью олишни айтган эканман, афсуски аввал айтганимдек ҳар қанча қанжиқ итдек ғингшима кетмайди овозинг бизни радиода.
Агар интернетда кўринишни истасанг мобил телефонингни рўпарангга қўйда истаганингча фикрингни айтиб, қўй ижтимоий тармоқларга, тинмасдан итдек ғингшийвермасдан.
Мўътабар Тожибоева
«Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари
Fikr bildirish