Кеча facebook саҳифамда ва сайтда Тоғбой Раззоқовни шаънига ёзган ноҳақ сўзларим учун ундан ва facebook ўқувчиларидан узр сўрайман!

“Ўзбек МХХси биз фош қилаётган кимсалар қочқин қарияларни бизларга қарши хужумга ташламоқда!” деганимда адашмаган эканман. Чунки кимнингдир профилига кириб, унинг номидан кимларгадир ҳақоратли ёзувлар ёзиш ва олов алангаланганидан кейин ўша ҳақоратли изоҳларни ўчириб ташлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Гап шундаки ББС ўзбек хизмати рахбариятига мактуб йўллаб, менинг хатимда келтирилган мухим важлар юзасидан хизмат текшируви ўтказишни талаб қилгандим. Бунингдек талаб билан чиқишимга эса жуда мухим сабаб бор эди. Яъни мен ББС ўзбек хизмати рахбариятидан ББС журналистларидан бирининг журналистика қонун қоидаларига зид равишда олиб бораётган ғайриқонуний хатти харакатлари юзадан хизмат текшируви ўтказишни ва текширув натижаси ҳақида ёзма равишда жавоб беришларини талаб қилаётгандим.

ББС ўзбек хизмати рахбари Ҳамид Исмоил номига талабномани ёзган пайтимда у киши таътилда бўлган экан. Таътилдан қайтганидан кейин, аниқроғи 25 июль куни менга айнан қайси материаллар ва қайси журналистга алоқадор важлар ҳақида ёзаётганимга тўлиқроқ маълумот беришимни сўраб хат ёзди.

ББС Хамид

Мени номимга ёзилган ва Ҳамид Исмоил имзо чеккан бу хатда хатни эълон қилмаслик шарти ёзиб қўйилган бўлишига қарамасдан мен бу хатни ошкор қилишга мажбурман. Чунки менга қарши бошланган янги қоралов кампаниясига мана мен кўтарган масала асосий сабаб бўлган деб ҳисоблайман.

Ҳамид акага жавоб хатини ёзган кунимоқ, хатни жўнатганимга 5 соатлар бўлар бўлмас timur.sl@mail.com.tr электрон адресидан тахдид ва хақоратларга бой бўлган жавоб хати олдим. Қизиғи шундаки ББС рахбарияти ўрнига бошқалардан уятли ҳақорат, тахдиддан иборат жавобни олгандим. Мен ушбу хатни Хамид Исмоилга ва ББСнинг журналистларига жўнатиб, улардан изоҳ сўрадим.

25 июль кунги Темур Солиҳ номидан келган таҳдидли шантаж

темур солих

Бу таҳдидли хат қанчалар ҳақоратли ва уятли ёзилган бўлмасин жамоатчилик эътиборига бу тахдидли, уятли ҳақоратлар ёзилган хатни хавола этишга мажбурман. Чунки менинг номимдан фесбок сахифаларига ҳақоратли изоҳлар қолдириш холатлари худди шу таҳдидли хатдан кейин бошланди.

Бу хатнинг тўлиқ бўлмаган (яъни уятли ҳақорат жойларидан ташқари) мазмуни билан яқинларимизни таништирдим. Бу хат мазмуни билан танишган Муҳаммадсолиҳ Абутов ўртадаги совуқчилик сабаб учинчи бир томон томонидан уюштирилган бўлиши мумкин бу хатни деган фикрни айтиб, бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ўзи лозим деб билган инсонлар билан ёзишди ва мен олган жавобимдан қониқиш хосил қилиб, бу мавзуга қайтмадим.

Эслатиб ўтаман шу бугунги кунгача ББС ўзбек хизмати рахбариятига ёзган хатимга расмий жавобни ҳам, таҳдидли хат бўйича ёзган хатимга жавобни ҳам хали олганимча йўқ.

Лекин айнан шу воқеадан кейин Тоғбой Раззоқов менга қарши ёзишмаларини бошлади. Унга бир неча марта радиоимиз хозир ишламаётгани, бошқа тайёрланган эшиттиришларимиз ҳам тўхтаб тургани ҳақида тушунтириб ёзганимга қарамасдан у хақоратли ёзувларни тўхтатмади.

.лж

Тогбой Раззок

Togboy нн

лэ

Унга биз ҳақда ёлғон маълумотларни бераётган шоиримиз Ёдгор Обид эканлигини билганимдан кейин эса унга Ёдгор Обид ака шу табаррук ёшингизда баъзи кимсаларнинг қўғирчоғи бўлишдан ор қилмайсизми?!” номли очиқ хат билан мурожаат қилдим. Шунингдек Тоғбой Раззоқовни профилини блог қилдим, унинг ёзганларини ўқимаслик мақсадида.

Шунингдек жамоатчилик вакиллари бизнинг радиоимиз вақтинчалик ишламаётганидан хабарлари борлиги сабаб Муҳаммадсолиҳ Абутовдан илтимос қилишим  ва унинг радиоси орқали давра сухбати уюштириб, шу сухбатда Ёдгор Обидни иштирок этишини ва  Тоғбой Раззоқовга ёзгани тўдамизнинг кўпчиликка фош бўлган ва хали фош бўлиб улгурмаган кирдикорларимиз, қилмишларимиз ҳақида маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилишини талаб қилдим.

Ёдгор Обидга очиқ хатни ёзиб ташкилотимиз сайтига қўйганимни эртасига Ёдгор Обид номидан бизларга қарши ёзиб қўйилган изоҳлар фесбок сахифаларидан ўчириб ташлангани ҳақида хабар олдим.

Лекин айнан шу куни, яъни 11 август  пайшанба куни мени телефон номеримга Фесбок кампаниясидан сўралгани учун код юборилаётгани ҳақидаги смс келди.

IMG_1039[1]

Фесбок

Мен фесбок сахифамга киришга бўлаётган харакат ҳақида дарҳол фесбок кампаниясига хабар йўлладим. Фесбок кампаниясидан шикоятимни олганликлари ҳақида жавоб хатини ҳам олдим.

Шу бўйича фесбок сахифамга фақатгина 12 август куни Муҳаммадсолиҳ Абутов радиосида қилинган 2 та сухбатимизни ютубга жойланган вариантларини қўйдим холос. Булардан бири 6 август эфирга қўйилган ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон ҳукуматидан қамоқдаги сиёсий маҳкумлар билан учрашишни сўрайдиган пайтларида нима учун диний махкумларни бунингдек рўйхатларга киритилмаслиги ҳақидаги ҳақли эътирозларни мухокамаси эди. Иккинчиси эса Туркияда қамоққа олинаётган ўзбеклар тақдирига бағишланган Алибой Йўляхшиев билан қилинган ва 11 август куни эфирга кетган сухбат эди. Бошқа ҳеч нарса қўймадим сахифамга,  бирорта саҳифага изоҳ ҳам ёзмадим.

Лекин Тоғбой Раззоқовнинг профили блог қилинган бўлишига қарамасдан кеча 13 август куни тўсатдан унинг номидан яна мени шаънимни булғовчи ва ота отамни ҳақоратлаган изоҳ келди. Қандай қилиб блоглаб ташланган профилдан ёзувни келиши шубхали холатдир.

Тогбой Дустназар1

Бундан ташқари Тоғбой Раззоқов яна ўзининг изоҳида мени уни ҳақоратловчи сўзларни ёзиб, кейин ўчириб ташлаганликда ҳам айблаётганди. Аслида мен бирор бир инсонни ҳақоратлайдиган изоҳлар эмас, умуман фесбокка ҳеч қандай изоҳлар ёзмаётгандим.

Мени тилим тегмай, жоғим тегмай қилинган бунингдек харакатдан ғазабга келдим ва ота онамни бехурмат қилишига чидаб тура олмадим. Чунки менинг фаолиятим сабаб жажжи набираларим ҳам, фарзандим ҳам, яқин жигарларим ҳам тинч қолишмаяпти. Адвокат опам Мухаррам опамни ҳам ўтган йили август ойи охирида айнан мени фаолиятим сабаб ўлдиргандилар. Менимча ҳеч бир инсон дунёдан ўтиб кетган ота онасини ҳақоратлашларига дош бера олмаса керак.

Шунинг учун ҳам мен кеча фақатгина битта жавоб хатини ёздим Тоғбой Раззоқовни ҳақоратларига муносиб жавобни. Ўша жавобимни ташкилотимиз сайтига ҳам қўйдим.

Шундан кейин фесбок сахифаларида турли хил ёзишмалар бошланиб кетди. Бу ёзишмаларда кўпчилик мени қоралаши хайрон қолдира бошлади. Мени қоралаб ёки танқид қилиб изоҳ ёзганларгп савол билан мурожаат қилиб, агар уларни вафот этган ота-оналарини кимдир ҳақорат қилса уларнинг жавоби қандай бўлишини сўрашдан бошқа нарсалар эмасди.

Қачонки Дилобар Эркинзода бу ҳақда ўз фикрларини ёзишни бошлаганидан кейингина баъзи нарсаларга хайратим ошгандан ошди. Чунки у мени кимларгадир қарши провокация қилаётганимда, Тоғбой Раззоқовни ҳам менинг ота онамга қарши ҳақоратли изоҳни қолдиришига ҳам менинг ўзимнинг ёзган изоҳларим сабаб бўлаётганини ёзганди. Дилобардан мени ҳақоратли изоҳлар ёзганлигимни исботлаб беришини талаб қилиб ёздим.

Дилобар 1

Чунки мен ҳеч қандай хақоратли изоҳлар ёзмаганман ва икки кундан буён ташкилотимизнинг фаоли билан биргаликда Жанубий Африканинг Йоханнесбург шахрида бўлиб ўтадиган FIDHнинг 39 Конгресси пайтида тақдимотини қилиш учун Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий ва диний махкумларнинг систематик қийноқ қўллаш усули хисобланмиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят Ижроия Кодексининиг 105-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 221-моддаларинининг қўлланилиши бўйича тахлилий хисобот тайёрлаётгандик.

Шу орада Шухрат Аҳмаджоновнинг МХХ томонидан қўлланиладиган усул бўлиши мумкинлиги ҳақидаги изоҳидан кейин эсимга смслар ва Фесбок кампаниясига ёзган шикоятим тушди.

Шундан сўнг Дилобар Эркинзоданинг шахсий личкасига ёзиб, ёзганларига изоҳ сўрадим. Дилобарнинг бугунги ёзганлари мени тўлиқ хайратга солди.

Дилобар 3

Унинг ёзишича мен гўёки фесбок сахифаларига Тоғбой Раззоқовни ва бошқаларни ҳақоратловчи изоҳларни эълон қиляпман эканда, можоро бошлангандан кейин мен ёзган изоҳларимни ўчириб ташлаяпман экан.

Агар Дилобарнинг гаплари ҳақиқат бўладиган бўлса Тоғбой Раззоқовни мени ота-онамни ҳақоратлаб изоҳ ёзишига менинг ўзимни “ёзган изоҳларим” сабаб бўлибди, яъни менинг номимдан кимлардир ёзган изоҳлар сабаб бўлган экан. Агар шу гаплар ҳақиқат бўлса, демак Тоғбой Раззоқов “менинг номимдан” ёзилган ҳақоратларга муносиб жавоб берибди.

Мен масалага ойдинлик киритмасдан туриб, фесбок сахифамда ва сайтда чоп қилганим Тоғбой Раззоқовга берган ягона жавобимда уни камситганим ва ҳақорат қилганим учун ундан узр сўрайман!

Уқтириб ўтаманки, Тоғбой Раззоқовни мени хароми деб, ота онамга нисбатан ҳақоратли ёзишмасига жавобан бир мартагина шунда ҳам ҳам фесбок сахифамда, ҳам ташкилот сайтида битта матнни қўйиб, ота онамни ҳимоя қилиб ёзган ёзишмамни назарда тутмоқдаман. Мана шу ёзганларим учунгина узр сўрайман.

Чунки менинг номимдан деб ёзилиб эълон қилинган ва ўчириб ташланган изоҳларда нималар ёзилганидан бехабарман. Лекин Дилобарнинг ёзишича жуда ҳам ҳақоратли ва уятли фикрлар ёзилган экан менинг номимдан. Бу ёзувларни менинг номимдан кимлар ёзганлигини бундай ёзувларни ёзишдан мақсадлари нима эканлигини тахмин қилишим мумкин.

Ушбу можорога аралашиб қолган ва ёзилаётган ҳақоратли изоҳларни менинг номимдан ёзилган дея қабул қилиб, мени тўхтатишга харакат қилганларга берган кескин (фақатгина кескин жавобларим учун, чунки мен ҳеч кимни ҳақорат қилмаганман!) жавобларим учун узр сўрайман.

Тоғбой Раззоқовдан эса менга нисбатан уюштираётган фитналарда иштирок этмаслигини сўрайман ва умуман у одам билан ҳар қандай масалада мулоқот қилмаслик қароримни эълон қиламан.

Унга ҳам, бошқаларга ҳам айтадиган гапим шуки, мен кимлардир ҳақида танқидий фикр айтадиган бўлсам асосим қўлимда бўлганидагина гапираман ва ўша асосларимни жамоатчиликка ошкор қиламан. Агар бирор бир гапни ҳақиқатлигини ўзим билсамда, бошқаларга кўрсата оладиган далилим бўлмаса ўзим билган ҳақиқат ўзимда сақланади, оммага ошкор қилмайман.

Тўғри мен бу можорога аралашиб мени ҳам, рақиб томондагиларни ҳам тўхтатишга харакат қилганларни ҳақорат қилмадим, камситмадим, лекин бу провокациялардан бехабар холатда менга ёзганларга “Сизни ота онангизни шундай хақоратласалар қандай чидайсизлар?” деб жавоб бердим. Мана шу ёзганим билан гўёки ўзим номимдан ёзилди деб тахмин қилинган ҳақоратли ёзишмаларни мен ёзаётганимни исботлагандек бўлиб қолибман.

МХХнинг ва кирдикорлари фош бўлаётган кимсаларларнинг бу фитналари ҳам фош бўлди худо ҳохласа, навбатдаги фитналарни кутиб қолишдан ўзга чорамиз йўқ! Кураш давом этади!

Мўътабар Тожибоева
“Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ташқилоти рахбари

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.