Толиб ЁҚУБОВ: Халқ ва хукумат, ёхуд янги бош прокурорнинг «ЎЙИНИ»
2015 йил сентябрининг бошида Тошкентдан, Бош прокуратурадан жавоб келганда мен дастлаб кўзларимга ишонмадим.
Ё Аллоҳ! Ё Пири Баҳовуддин!
Ўзбекистонда ҳақиқатан ижобий ўзгаришлар бўлмоқдами?! Охири бахайр бўлсин!
Менга № 12/23-15-445 рақамли, 2015 йил 13 августда юборилган ҳамда Судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи У.У.Муҳаммадиев имзолаган жавоб хати келди.
Қонун асосида бошқариладиган ҳар қандай давлатнинг Асосий Қонуни халқ намоёнда (депутат)ларидан иборат Парламент халқ номидан қабул қилган Конституция ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси шундай давлатларнинг бири. Унинг Конституциясининг муқаддима (преамбула)си қуйида келтирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
(1992 йил 15 декабрь)
МУҚАДДИМА
Ўзбекистон халқи:
(1) инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб;
(2) ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда;
(3) ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб;
(4) демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб;
(5) халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда;
(6) республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб;
(7) инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб;
(8) фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида;
ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади.
[Гарчи Конституция матнида Муқаддимани ташкил этувчи мақсадлар рақамланган бўлмаса-да, мен ишни осонлаштириш мақсадида уларни рақамлаб чиқдим -Т.Ё.]
* * * * *
1-модда
Ўзбекистон – суверен демократик республика.
2-модда
Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
7-модда (1 ва 2-қисмлар).
Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.
Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.
“ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТИ ТЎҒРИСИДА”
(Ўзбекистон Республикаси қонуни)
1-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари (1 ва 2-қисмлар)
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ва жамоат ишларини бошқаришда иштирок эта бориб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида ўзларига берилган ҳуқуқлар ва эркинликларни рўёбга чиқара бориб:
ўзларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаб мурожаат қилишга;
давлат ва жамоат бирлашмаларининг ваколатли органлари бузилган ҳуқуқларини тиклашига ҳақлидирлар.
11-модда. Таклифлар, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш муддати (2-қисм)
Аризалар ва шикоятлар давлат органига, жамоаат бирлашмасига, корхона, муассаса ва ташкилотга тушган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ҳал этилади, улар масалани моҳиятан ҳал этишлари, қўшимча ўрганишлар ва текширишни талаб қилмайдиган масалаларни эса 15 кундан кечиктирмай ҳал этишлари шарт.
18-модда. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурорлик назорати (1 ва 2-қисмлар)
Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ҳамда унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширадилар.
Улар ўзларига берилган ваколатларга мувофиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортишга қаратилган чора-тадбирларни кўрадилар.
АСОСИЙ ХУЛОСАЛАР:
(А) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (одатдагидай) ХАЛҚ номидан қабул қилинган.
(Б) Ўзбекистон Республикасида ҳокимиятнинг ягона манбаи ХАЛҚдир.
(В) ХАЛҚ – бирламчи, ХАЛҚ номидан иш юритувчи давлат идоралари – иккиламчидир.
(Г) ХАЛҚ – бирламчи эканини инкор этиб, давлат идораларини эгаллаб олган ҳар қандай шахс Қонун олдида жавобгардир.
* * * * *
Ҳақиқий ва сохта демократиялар
Дунёда ўнлаб мамлакатлар ўз Конституциясида “Мамлакатда ўрнатилган сиёсий тузум ДЕМОКРАТИК ТУЗУМдир” деб эълон қилишган. Ўзбекистон Республикаси шундай мамлакатлардан бири. Демократик тузумнинг негизи эркин сайловлар асосида давлат раҳбарини алмаштириб туришдан иборатдир. Дунё харитасига эътибор берсак, АҚШ, Канада, Европа Иттифоқига кирувчи давлатлар, Норвегия, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Қурия ва Исроилда сиёсий тузум айнан шу асосда қурилганини кўрамиз. Мазкур мамлакатларда давлат раҳбарининг ўз лавозимида қолиши муддати қонун билан чегараланган. Россия Федерацияси, Белорусия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбойжон, Туркманистон, Тожикистонда эса бунинг тескариси кузатилади.
Гарчи СССР Конституциясида ҳам демократия сўзи тилга олинган бўлса-да, давлат раҳбари лавозимини И.Сталин 31 йил, Л.Брежнев эса 19 йил эгаллаб туришди. СССРнинг тарқалиши ва 14 та янги давлатларнинг пайдо бўлиши болтиқбўйи давлатлари Литва, Латвия ва Эстониядан ташқари бошқа бирорта давлатда демократик тузум юзага келмади. Демократия талабларига зид ҳолда Белорусия президенти А.Лукашенко давлат раҳбари лавозимини 22 йил, Қозоғистон президенти Н.Назарбоев 28 йил, Ўзбекистон президенти И.Каримов 27 йил, Тожикистон президенти Э.Раҳмон 20 йил, Россия Федерацияси президенти В.Путин 16 йилдан бери эгаллаб туришибди. Бу ва бошқа постсовет авторитар давлатларида ХАЛҚ давлат бошқарувидан тамоман узоқлаштирилган.
Бошқача айтганда, мазкур давлатлар Конституцияларида қайд этилган ва “ХАЛҚ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир” дейилган модда безбетларча оёқости қилинмоқда. Бундан эса “ХАЛҚ – бирламчи эканини инкор этиб, давлат идораларини эгаллаб олган ҳар қандай шахс Қонун олдида жавобгардир” деган хулоса келиб чиқади. Биз юқорида демократик сиёсий тузумлар ҳақиқий ёки сохта бўлишини кўрдик. Қизиғи шунда-ки, ҳақиқий демократик сиёсий тузум ҳукм сураётган давлатлар бой, халқи фаровон яшаётган пайтда, сохта демократик сиёсий тузум ўрнатилган мамлакатларда барча соҳа (иқтисод, ижтимоий ҳаёт, маданият, маънавият, адабиёт, санъат ва ҳоказо)лар чуқур инқирозга учрагани кузатилади.
Баъзи авторитар раҳбарлар халқаро майдонда ўз имижи (обрўси)ни кўтариш мақсадида у ёки бу соҳада арзимас ўзгаришлар қилади. Бир қарашда, 2015 йилда Ўзбекистонда ҳам шундай ўзгариш бўлгандай бўлди. 15 йил Бош прокурор лавозимини эгаллаб турган Рашитжон Қодиров ишдан олиниб, ўрнига ёш Ихтиёр Абдуллаев тайинланди. Мен бу янгиликни Озодлик радиосидан эшитдим.
Миямга: “И.Каримов қариди, ёши 80 га яқинлашиб қолди, халқаро майдонда у диктатор деган сифат билан танилди, раҳбарлар ва ташкилотларнинг рейтингини ўрганадиган нашрлар кўп йиллардан бери уни дунёдаги энг ёвуз 10 та диктатор рўйхатига киритишади. Нариги томон ҳам узоқ-яқиндан кўриниб қолди. Бу дунёни тарк этишдан олдин бирор ижобий иш қилай, деган қарорга келган бўлса керак” деган фикр келди.
Боз устига, Озодлик радиоси жиззахлик таниқли журналист Шароф Убайдуллаевни суҳбатга тортиб, унга “Сиз Ихтиёр Абдуллаев ҳақида нима дея оласиз?” деган савол берди. Ш.Убайдуллаев И.Абдуллаевнинг отасини яхши танир экан. Суҳбатда у И.Абдуллаевнинг отасига юқори ва самимий баҳо берди.
Бу суҳбатдан кейин менинг миямга келган, юқорида айтилган фикр мустаҳкамланди.
Мен 2006 йил 29 апрельда қамоққа олинган, суддан кейин тўғридан-тўғри Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, Жаслиқ посёлкаси ҳудудида жойлашган мудҳиш УЯ 64/71 жазони ижро этиш муассасасига жўнатилган куёвим (қизим Озода Ёқубованинг турмуш ўртоғи) Азамжон Фармонов масаласида янги Бош прокурорга шикоят ёзишга қарор қилдим. Мен ва қизим Озода Ёқубова Азамжон Фармонов масаласида илгари Сирдарё вилояти прокурори Азимжон Эргашев ва Сирдарё вилояти суди раиси, Бош прокурор Р.Қодиров, Олий Мажлис қошидаги Ўзбекистон Республикаси Омбудсмани Сайёра Рашидова, Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси Абдукарим Шодиев, Ўзбекистон Республикаси президенти И.Каримов номига қатор шикоятлар ёздик, бироқ шикоятларимизнинг бирортасига ҳам жавоб ололмадик.
Азамжон Фармоновнинг жиноий ишида мен қонуний ҳимоячи сифатида қатнашганман ва ҳозиргача шу мақомда турибман. Менинг қўлимда Азамжон Фармоновга нисбатан 2006 йил 29 апрельда қўзғатилган № 1-110/2006 жиноий иш (ж/и) материаллари, 2006 йил 15 июнь куни ж/и бўйича Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар суди томонидан ўқилган ҳукм, 2015 йил март-апрель ойларида қўзғатилган №156673 ж/и материаллари ва 2015 йил 1 май куни ўтказилган Қўнғирот туман суди ҳукми сақланган.
Азамжон Фармоновнинг биринчи суди юзасидан мен Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бўритош Мустафоев номига назорат тартибида шикоят ёздим – жавоб келмади. Айни шикоятни қизим Озода Ёқубова ўз номидан қайтадан жўнатди. Бу сафар Олий суддан “Сиз турмуш ўртоғингиз ж/и.да ҳимоячи бўлиб қатнашмагансиз. Шу сабабли сизнинг шикоятингиз қараб чиқилмайди” деган маъмурий фирибгарлик руҳидаги жавоб келди.
Бизнинг илтимосимизга кўра “Эзгулик” ҳуқуқбонлик ташкилотининг аъзоси Абдураҳмон Ташанов Азамжон Фармоновнинг ж/и.да жамоатчи ҳимоячи сифатида айни назорат тартиби шикоятни ўз номидан Олий суд раиси номига йўллади – натижа илгаригидай бўлди – жавоб келмади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига кўра шикоятни назорат тартибила маҳкумнинг ўзи, яъни Азамжон Фармонов ёзиши мумкин. Жаслиқ қамоқхонасига эри билан кўришиш учун қизим Озода Ёқубова қатнаганига 10 йилдан ошди. У мазкур шикоятни Азамжон Фармонов номига ўтказиб, 2014 йил 12 февралида Жаслиқ қамоқхонаси бошлиғи Б.Кенжаев номига почта орқали жўнатди.
Қонун бўйича, шикоятни олгач, Б.Кенжаев маҳкумни кабинетига чақириши, шикоятни унга овоз чиқариб ўқиб бериши, кейин шикоятни маҳкумга бериши, маҳкум шикоятни ўқиб чиқиб, уни бошлиққа қайтариши, маҳкум шикоят матнини тўғри деб ҳисобласа, бошлиқ олдида маҳкум шикоятга имзо чекиши, бошлиқ маҳкум олдида шикоятга имзо чекиши ва ўз имзосини муассаса муҳри билан тасдиқлаши, маҳкум зонага кетгач эса, бошлиқ шикоятни почта ёки чопар орқали Олий суд раисига юбориши керак. Шикоят Азамжон Фармонов номидан ёзилиб УЯ 64/71 жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи номига юборганига 2,5 йилдан ошди.
“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонунини нафақат олий даражадаги лавозимли шахслар, балки қуйи лавозимли шахслар ҳам безбетларча бузишади. Нега улар давлат қонунини бузишдан қўрқишмайди?
Жавоб оддий: лавозимли шахслар бир-бирини қўллаб-қувватлаш (круговая порука) ҳукм сурган давлатда қонунбузарлик давлат сиёсати даражасига кўтарилади!
Қонунбузарликнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши нимани англатади?
Бу – биринчидан, давлат идораларини ХАЛҚ – бирламчи эканини инкор этган ҳолда эгаллаб олган шахслар на ўзлари ва на авлодлари ҳеч қачон жазоланмасликларига ишона бошлайдилар;
иккинчидан, ХАЛҚнинг норозилик ҳаракатини ҳамма вақт куч ёрдамида бостириш мумкин, деб ўйлайдилар – буни 2005 йил май ойида Андижонда бўлган воқеалар яққол кўрсатди;
учинчидан, қуйидан юқоригача давлат мулозимлари орасида корпоратив манфаат (бир-бирини қўллаш билан моддий манфаатга эришиш) шаклланади – ҳар бир мулозим эгаллаган корпоратив мавқеига қараб ўз улушини олади. Бу ҳолат бора-бора сиёсий-ижтимоий касалликга айланади.
Муҳтарам ўқувчи куёвим Азамжон Фармонов тамоман ноҳақдан салкам 10,5 йилдан бери Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётганини тушуниши учун мен бу ерда Олий суд раиси номига ёзилган шикоят матнини келтиришга мажбурман.
Мана ўша шикоят:
«ЎзР ОЛИЙ СУДИ РАИСИ
жаноб Буритош МУСТАФОЕВга
УЯ 64/71 ЖИЭМда сақланаётган
маҳкум Азам Турғунович ФАРМОНОВ
ҳимоячиси Толиб ЁҚУБОВнинг
(16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France)
————————————
ШИКОЯТИ
(назорат тартибида)
Муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси!
Сизга ҳурматимни изҳор этган ҳолда, диққатингиз ва кўриб чиқишингиз учун 2006 йил 29 апрель куни Жиззах вилоят прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.А.Маллаев томонидан Азам Фармонов ва Алишер Караматовга нисбатан қўзғатилган №1-110/2006 жиноий иш (ж/и) бўйича назорат тартибидаги ушбу ШИКОЯТни юбормоқдаман. Мазкур матн бошидаёқ айтмоқчиман-ки, МЕН ҲОЗИРГИ КУНГАЧА Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг № 1-110/2006 ж/и-ида ҲИМОЯЧИ БЎЛИБ ҚОЛМОҚДАМАН.
Мазкур даъвони асослаш ўта оддий.
Менинг юқорида айтилган ж/и-нинг суд иш юритувида ҳимоячи сифатида қатнашганимни нусхаси ушбу Шикоятга илова қилинаётган, ж/и-лар бўйича Янгиер шаҳар судининг 07.06.2006 да чиқарган (раислик қилувчи – жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси Хидирбоев Э.М.) ажрими тасдиқлайди [уни №1 каби белгилайман – Т.Ё.]. Бироқ, судья Э.Хидирбоев 15.06.2006 да чиқарган бошқа суд ажрими [уни № 2 каби белгилайман – Т.Ё.] билан мутлақо ноқонуний равишда мени № 1-110/2006 ж/и-нинг суд ишюритувида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Исбот:
Ушбу Шикоятга илова қилинаётган №2 ажримдан яққол кўринади-ки, мени химоячиликдан чиқариш ҳақидаги илтимосномани суд ишкўрувида қатнашаётган Янгиер шаҳар прокурори катта ёрдамчиси жаноб Норбутаев Ш. киритган. ЎзР ЖПК 52-моддасининг 1-қисмида “Гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчи ҳимоячидан иш юритувнинг исталган пайтида воз кечишга ҳақли. Бундай воз кечиш фақат гумонланувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси бўйича… йўл қўйилади” дейилади.
№ 2 ажримни чиқарганда судья Э.Хидирбоев ЎзР ЖПКнинг 80 ва 423 моддаларига асосланади. У бундай ёзади: “Юқорида баён этилган ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 80-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 423-моддасини қўллаб суд АЖРИМ чиқаради… ”. Бу моддалар ҳимоячини суд ишюритувидан рад этиш масаласига бирор бир алоқаси борми? Ҳеч қандай алоқаси йўқ! 80-модда рад этиш ва ўз-ўзини рад этишга баёнот бериш ҳамда рухсат бериш тартибини, 423–модда эса суд мажлисида ажримлар чиқариш тартибини очиқлайди.
Маълум бўлдики,
1) Янгиер шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Норбутаев Ш. мени рад этиш ҳақида илтимоснома киритишга ҳеч қандай алоқаси ва ҳуқуқи бўлмаган;
2) судья Э.Хидирбоев №2 ажримни чиқаришда
(А): ё процессуал қонунларни менсимаган; ё
(Б): айёрлик ишлатмоқчи бўлган; ёки
(В): прокуратуранинг катта босими остида бўлган – бирорта бошқа сўз билан унинг бебурд № 2 ажримни чиқарганини тушунтириб бўлмайди. (Исбот тугади).
Шундай қилиб, МЕН ҲОЗИРГИ КУНГАЧА № 1-110/2006 ж/и-да Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг ҳимоячиси бўлиб қолмоқдаман.
ИЗОҲ 1. Мазкур ж/и фигуранти Алишер Караматов 2012 йил 12 мартда қамоқдан озод этилди ва шунинг учун кейинги гаплар фақат Азам Фармонов ҳақида боради, Алишер Караматовнинг исми ва фамилияси эса керак бўлган жойлардагина ишлатилади. (Тамом).
ЭНДИ АСОСИЙ МАСАЛА ҲАҚИДА
№ 1-110/2006 ЖИНОИЙ ИШДА
1. Азам Фармонов ва Алишер Караматов МУТЛАҚО АЙБСИЗ деб ҲИСОБЛАЙМАН ва БАЁНЛАЙМАН, чунки у НОҚОНУНИЙ, ТУҲМАТ билан ва ҒАРАЗЛИ МАҚСАДДА қўзғатилган;
2. 2006 йил 29 апрель эрталаб тахминан соат 730 да, вилоят касалхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ БЎЙИЧА ТЕЗКОР ТАДБИР ЎТКАЗИЛМАГАН;
3. 2006 йил 29 апрель, эрталаб тахминан соат 730 да, вилоят касалхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида “жабрланувчи” Ўктам Маматқулов томонидан “товламачилар” Азам Фармонов ва Алишер Караматовга ПУЛ БЕРИШ ФАКТИ БЎЛМАГАН;
4. Милиция ходимларининг Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ АМАЛИЁТИ 2006 йил 29 апрель куни эрталаб соат 700 ва 730 лар орасида ГУЛИСТОН шаҳрининг ТУРЛИ НУҚТАЛАРИДА ЎТКАЗИЛГАН;
5. Азам Фармонов ва Алишер Караматов ушлангандан кейингина жиноий иш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш:
(1) Ўктам Маматқуловнинг Азам Фармонов ва Алишер Караматовга бериши
(2) Азам Фармонов ва Алишер Караматовни ушлаш ВЕРСИЯЛАРИНИ ТЎҚИШ иши бошланган
Шундай қилиб, Жиззах вилоят прокуратураси ва Сирдарё вилояти ички ишлар бўлими тергов бошқармаси томонидан илгари сурилган айблов ва №1-110/2006 ж/и бўйича тўпланган тергов материаллари ҳамда жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг №1-110/2006 ж/и бўйича чиқарган ҳукми тамоман АСОССИЗ, НОҚОНУНИЙ ва тўғридан-тўғри ТУҲМАТдан иборат, деб ҲИСОБЛАЙМАН. Демак,
(i) № 1-110/2006 ж/и фигуранти Азам Фармонов бирор-бир шартсиз зудлик билан қамоқдан ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИЛИШИ КЕРАК;
(ii) ЎзР ЖПКнинг 83-моддасининг 1-қисмига асосан №1-110/2006 ж/и фигурантлари Азам Фармонов ва Алишер Караматов дарҳол тўлиқ ОҚЛАНИШЛАРИ керак.
Буни тушуниши учун инсон олий юридик билимга эга бўлиши шарт эмас.
Менинг юқорида келтирилган 1) – 5) иддаоларимни исботлаш учун ушбу учта ҳужжат ЕТАРЛИ:
► Жиззах вилояти прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.А.Маллаевнинг 29.04.2006 да жиноят иши қўзғатиш ва тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳақидаги чиқарган ҚАРОРИ;
► Жиноят ишига айбланувчи сифатида жалб қилиш ҳақида Сирдарё вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг катта терговчиси, подполковник Б.Кодировнинг 16.05.2006 да чиқарган ҚАРОРИ;
► Жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг 15.06.2006 да чиқарган ҲУКМИ.
ИСБОТ:
Ҳар иккала терговчи ва судья Азам Фармонов ва Алишер Караматов 2006 йил 29 апрель куни эрталаб тахминан 730 да жабрланувчи Ўктам Маматқуловдан товламачилик йўли билан олмоқчи бўлган пулни олишаётганда Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан нақд ушланганлар деб ҳисоблайдилар.
Терговчи Қ.Маллаев қароридан парча:
29.04.2006 куни, А.Формонов узининг жиноий шериги А.Караматов билан бир гуруҳ бўлиб, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида У.Маматқуловдан Узбекистон Республикаси купюрасида 200.000 сум ва 250 АКШ долларини У.Маматқуловнинг харакатлари юзасидан фермер хўжалик раҳбарлари ёзган аризасини «Интернет» тармоғи оркали ошкор қилмаслик эвазига товламачилик йўли билан олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, уларнинг жинояти фош этилган. (Парча тугади). [Қарордаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].
Терговчи Б.Қодиров қароридан парча:
2006 йил 29 апрел куни тахминан соат 7.30 ларда Жиззах вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор тадбир давомида Формонов Аъзамжон ва Караматов Алишерлар Катта Узбек Трактининг Гулистон –Тошкент йўналиши бўйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тўғрисидаги автобекатда Маматқулов У дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200000 сум пулни олаётганида накд ушланган. (Парча тугади). [Қарордаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].
Изоҳ 2. Б.Қодиров қароридан олинган парчада учта объект:
1) Катта Ўзбек Трактининг Гулистон –Тошкент йўналиши бўйича Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчаси;
2) Вилоят касалхонаси;
3) Автобекат ҳақида гап бораяпти.
Катта Ўзбек Тракти билан вилоят касалхонаси орасидан иккитомонлама темирйўл ўтган. Катта Ўзбек Тракти билан темирйўл ўтган дўнглик (полотно) ораси 4-5 метр. Айтилаётган автобекат олди очиқ, уч томони ва томи бетон блоклардан иборат катта айвон бўлиб, у темирйўлга “орқа ўгирган” ҳолда қурилган, ўлчамлари тахминан – бўйи 6 м., эни 3 м., баландлиги 2,5 м. Вилоят касалхонаси темирйўл полотносидан камида 100 м. нарида жойлашган. Темирйўл полотносидан вилоят касалхонаси томон пастга тушилса, полотнодан тахминан 20-25 м. нарида яна битта автобекат бор.
Трассадаги автобекат олдида мамлакат ғарбидан келаётган барча катта-кичик автобуслар, маршруткалар ва оддий таксилар тўхтаб ўтади (одам туширади ёки одам олади). Нариги томондаги автобекат эса шаҳарнинг ўзига хизмат қилади – олдида кичик автобуслар ва таксилар тўхтайди. Шаҳардан келаётган кўча вилоят касалхонаси олдидан ўтиб автобекат олдида чапга, маҳаллага бурилади. Ҳукмда айтилаётган нонвойхона шу кўчанинг ичида жойлашган. Маҳалла бир қаватли хусусий уй-ҳовлилардан иборат (Тамом).
Суд ҳукмидан 1-чи парча:
2006 йил 29 апрель куни ларда Жиззах вилояти ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор тадбир давомида судланувчилар Формонов А. ва Караматов А.лар Катта Узбек Трактининг Гулистон-Тошкент йуналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тўғрисидаги автобекатда Маматқулов У.дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200.000 сум пулни олаётганида накд ушланган. (Парча тугади). [Ҳукмдаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].
Изоҳ 3: “Нақд ушланди” и “пул бераётганда … ушланди” иборалар тенгкучли бўлгани учун, мен бундан кейин “нақд ушланди” иборасидан фойдаланавераман.(Тамом).
Маълумки, “нақд ушланди” дегани жиноят содир этаётган шахс жиноят содир қилаётган ЖОЙДА ва ПАЙТДА ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ёки қандайдир фуқаровий шахс(лар) томонидан ушланганлигини билдиради. Азам Фармонов ва Алишер Караматов мисолида эса нақд ушлашни Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари амалга оширишган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва фуқаровий шахс томонидан нақд ушлашнинг ягона фарқи шундан иборат-ки, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жиноятчи қочишининг олдини олиш мақсадида дарҳол унинг қўлларига қўлкишан солишади.
Азам Фармонов қаерда ва қандай ҳолатда ушланган?
Юқорида келтирилган учта ҳужжатнинг барчасида Азам Фармонов вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан тезкор-қидирув амалиёти ўтказилган пайтда нақд ушланди дейилади.
Прокуратура ва милиция ходимлари томонидан нақд ушланган одамда ушланиш жойидан қочиб кетиш учун ҳеч қандай шанс (имконият) бўлмайди, чунки,
биринчидан, унинг олдида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари туришади,
иккинчидан, унинг қўлларига қўлкишан солинган бўлади,
учинчидан эса, жиноятчи (лар)нинг ушланиш жойи сергавжум бўлса, одатда, қизиқувчан кўзлардан узоқлаштириш мақсадида тезкор тадбир ўтказаётган милиция ходимлари ушланган одам (лар)ни тезроқ вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб кетишга ҳаракат қилишади . Трасса Ўзбекистон ғарбини Тошкент билан боғловчи ягона йўл бўлганлиги сабабли автобус бекати шанба ва якшанба кунлари гавжум бўлади. Эслатаман, воқеа шанба куни юз берган (29 апрель 2006 йил).
Демак, прокуратура, милиция ва суднинг жавобгар шахслари мос равишда К.Маллаев, Б.Қодиров ва Э.Хидирбоевнинг ёзишича, Азам Фармонов ва Алишер Караматов ҲАР ИККАЛАСИНИНГ ҳам қўлига ҚЎЛКИШАН СОЛИНГАН ҳолда прокуратура ва милиция ходимларининг ЎРОВИДА бўлишган.
Суд ҳукмидан 2-чи парча:
“судланувчи Караматов А.нинг бирламчи берган тушунтириш хатидаги Гулистон шахар Обл.больница рупарасида Маматқулов У. машина багажидан пулни олиб унга берганлиги, 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги, кучадаги пулларни олишиб, холислар иштирокида суратга олганликлари хакидаги курсатмалари” (Парча тугади). [Ҳукмдаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].
Э.Хидирбоевнинг: “ … 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги” ёзувидан учта нарса:
1) Азам Фармонов ва Алишер Караматов ёнида (олдида) “жабрланувчи” Ў.Маматқуловдан бошқа ҳеч бир прокуратура ва милиция ходимлари бўлмаганлиги;
2) нонвойхона автобус бекати ёнида жойлашганлиги;
3) А.Караматов пулларни Гулистон-Тошкент трассасига ташлаб қочганлиги дарҳол ойдин бўлади.
1-чи иддао бўйича. Ў.Маматқуловдан пулни олгач, А.Караматов чопиб келаётган қандайдир иккита одамни кўрибоқ ҚОЧА БОШЛАГАН.
Бу – А.Фармонов ва А.Караматов ёнида (олдида) Ў.Маматқуловдан бошқа ҲЕЧ КИМ БЎЛМАГАНИНИ, унинг қўллари қўлкишан билан БОҒЛАНМАГАНИНИ, ва демак, уларни нақд УШЛАШ БЎЛМАГАНИНИ билдиради.
2-чи иддао бўйича: Судья Э.Хидирбоевнинг иддаоси абсурд (ҳақиқатдан тамоман узоқ), чунки автобус бекати ёнида ҳеч қандай нонвойхона йўқ. Нонвойхона автобус бекатидан тахминан 200 (икки юз) метр нарида, темирйўл полотнасининг иккинчи (бошқа) томонида жойлашган. Одам нонвойхонагача қочиб бориши учун аввал у зиналари ўта харобага айланган, эни 2 метр бўлган бетон плита бўйлаб баланд темирйўл тепалиги (насып)га кўтарилиши, кейин тепалик (насып) устидан ўтган икки томонлама темир йўлдан ўтиши, зиналари олдинги бетон плитанинг зиналаридан ҳам дабдалароқ бетон плитадан тепалик (насып)нинг нариги томонига пастга тушиши, у ердан эса нонвойхонагача яна камида 100 (юз) метр чопиб бориш керак.
А.Караматов нонвойхона томон чопаётган пайтда азамат милиционерлар икки сакраб унга етиб олишлари қийин эмас эди. У азаматлар қаерда туришган? Умуман, улар бўлганми-йўқми? Ёки улар тамошобинликка боришганми? Хулоса ўз-ўзидан аён – 37 ёшлик А.Караматов нонвойхонагача чопиб борган экан, демак, темирйўл полотнасининг икки томонида ҳам тезкор-қидирув гуруҳининг бирорта ходими БЎЛМАГАН.
3-чи иддао бўйича. Пулни олган А.Караматов уни ташлаб қочган бўлса, у пулни фақат Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трасса-йўлига ташлаши мумкин, чунки темирйўл полотносининг ҳукмда айтилаётган автобус бекати жойлашган томонида бошқа йўллар (кўчалар) йўқ. Бироқ бу ҳолат суд гувоҳ деб атаётган барча одамларнинг кўргазмаларига тўлиқ зиддир, чунки уларнинг кўргазмаларида бундай ёзилган:
“29 апрель куни эрталаб мени милиционерлар тўхтатишди ва бир ишда гувоҳ бўлишни сўрашди. Машинага ўтқазиб мени вилоят касалхонаси ЁНИДАГИ автобус бекатига олиб келишди. У ерда дўконча (киоск) бўлиб, унда сотувчи турли нарсаларни сотиб ўтирган экан. Бекатнинг нариги учида чала қурилган, эшиксиз ва деразасиз хона бор экан. Хона ичида биз ахлат уюмини кўрдик, унинг устида бир неча пачка пул ётган экан. Менинг кузатувимда милиционерлар пулларни санаб чиқишди. [Давомида 100, 200, 500 купюрали ўзбек пулларидан нечта бўлганлиги кўрсатилган]. Милиционерлар протокол тузишди, ва мен унга имзо чекдим”. Фақат битта “гувоҳ” уни автобус бекатига олиб келишганда, у милиционерлар орасида Алишер Караматов турганини кўрганлигини айтган.[1) ёнидаги деган сўзни мен катталаштирдим; 2) гувоҳ сўзини мен қўштирноқ ичига олдим, чунки саводсиз судья Э.Хидирбоев гувоҳ ва холисларни фарқ қилмас экан – Т.Ё.]
Дарҳақиқат… ж/и-да айтилаётган объектлар (вилоят касалхонаси, автобус бекатлари, нонвойхона қандай жойлашган)?
Учта объект (Гулистон-Тошкент йўналишидаги, Катта Ўзбек Трактининг бир қисми бўлган Тошкент кўчаси, шу кўчада жойлашган автобус бекати, ва вилоят касалхонаси)нинг жойлашиши ҳақида, ҳамда вилоят касалхонаси олдидаги иккинчи автобус бекати ва нонвойхона ҳақида 2-чи Изоҳда батафсил ёзилган. Ҳар икки автобус бекати вилоят касалхонасининг “рўпарасида” жойлашган – биринчиси вилоят касалхонасидан тахминан 130 метр масофада, иккинчиси эса вилоят касалхонасига яқинроқ жойлашган – уларнинг ораси тахминан 100 метр чиқади. Бу автобус бекатларини устидан темирйўл ўтган баланд дўнглик (насыпь) полотноси ажратиб туради. Тергов ва суднинг версиясига кўра жиноят Катта Ўзбек Трактида жойлашган биринчи, асосий автобус бекати олдида содир бўлган.
Судья “гувоҳ” деб айтаётган одамларнинг гапига қараганда, улар пулни вилоят касалхонасига яқин жойлашган автобус бекати томининг остида чала қурилган хона (деразасиз ва эшиксиз) марказида уюлиб турган ахлат уюми устида кўришган. Судья Э.Хидирбоев ҳукмда гўё Алишер Караматов “… югуриб келаётган қандайдир иккита одамни кўриб қоча бошлади ва пулларни кўчага ташлади…” деб ёзади. Демак, Азам Фармонов ва Алишер Караматов Ў.Маматқуловдан пул “олишаётган” пайтда Гулистоан-Тошкент Трассасидаги асосий автобус бекати олдида бўлишган. У ерда эса бошқа кўча йўқ. Демак, Алишер Караматов пулларни фақат трассага “ташлаши” мумкин, чунки судьянинг ёзишича “… пулларни кўчага ташлаб нонвойхонага югуриб кирди…”. Яна бир марта эслатаман: жиноят содир этилган жой билан нонвойхона орасидаги масофа минимум 200 метрга тенг ва улар темирйўл полотнасининг турли томонларида жойлашган!
Жиноят содир этилган жойдан 200 метр нарида жойлашган нонвойхонага жиноятчи “югуриб кириши” мумкинми? Одам ўзидан 5-10 (беш-ўн) метр наридаги бино (уй, ҳовли)га текис-равон йўлдангина “югуриб кириши” мумкин! Жиноят содир этилган жойдан нонвойхонагача бўлган йўл бирорта ҳам тўсиқ бўлмаган текис-равон кўча эмас – жиноят содир этилган жойдан нонвойхонагача чопиб бориш учун одам аввал баланд иккитомонлама темирйўл полотносидан ошиб ўтиши керак! Бунинг учун эса у аввал эни 2 метрли, зиналари тамоман бузилиб (емирилиб) кетган бетон плита орқали полотнонинг баланд дўнглиги (насыпь)га кўтарилиши, кейин тўрт қатор рельслар устидан сакраб насыпь устида минимум 10 метр югуриши, ва насыпдан зиналари баттарроқ емирилиб кетган бетон плита орқали полотнанинг иккинчи (нариги) томонига тушиши ҳам керак.
Шўбҳасиз-ки, айтилган ТЎСИҚЛАР бўлган 200 метрлик масофани чопиб босиб ўтиш билан ТЕКИС йўлда камида 400 метрлик масофани чопиб ўтишга баробардир. Йўлида жиддий тўсиқлар бўлган, 200 метр нарида жойлашган нонвойхонага “чопиб кирди” дейишда мантиқ борми? Жиддий тўсиқлар бўлган бу масофани 37 ёшли одам (Алишер Караматов) неча минутда чопиб ўтиши мумкин? У қисқа масофаларга югуриш бўйича дунё чемпиони Ямайкалик Усейн Болт эмас-ку! Аминман, Алишер Караматовга бунинг учун камида 10 (ўн) минут вақт керак бўларди. САВОЛ: Шу пайтда, яъни Алишер Караматов нонвойхона томон қочиб бораётган пайтда, милиция ходимларининг тезкор гуруҳи қаерда бўлган? Тезкор гуруҳни бу ерга жиноятчиларни ушлаш учун жўнатишганми ёки қочиб кетаётган жиноятчининг орқасидан тамошо қилиб туриш учунми?
Ушбу саволларни ҳам тушунтириб бўлмайди:
(1) А.Караматов томонидан трассага ташланган пуллар қандай қилиб темирйўл полотнасининг нариги (бошқа) томонидаги вилоят касалхонаси ОЛДИДА жойлашган автобус бекатининг томи тагидаги чала қурилган хона ичига бориб қолди?
(2) Фараз қилайлик Алишер Караматов пул солинган пакетни кўтариб, темирйўл оша вилоят касалхонаси олдидаги автобекатгача қочиб борган бўлсин. Агар Алишер Караматов мазкур автобус бекатигача чопиб (қочиб) борган, ва унинг ёнидан чопиб ўтаётиб пул солинган пакетни чала қурилган хона ичига отиб юборган бўлса, ким пул солинган пакетдан пачкаларни ажратиб олиб уларни ахлат уюми устига ташлаб қўйган?
(3) Агар Алишер Караматов мазкур бекатгача чопиб (қочиб) борган ва чопиш (қочиш)да давом этиб нонвойхонагача етиб борган бўлса, Азам Фармонов ва Алишер Караматовни “нақд ушлаган” ТЕЗКОР ГУРУҲ ҚАЕРДА турган? Азам Фармонов ва Алишер Караматовни “НАҚД УШЛАШ” қаёққа йўқолди? Аввал ёмон ниятли икки одамни ушлаб, кейин уларнинг бирига жиноят содир этилган жойдан қочиб кетишга ва уни қувиб ета олмай нонвойхонагача бўлган 200 метр масофани босиб ўтишга имкон берган гуруҳни ТЕЗКОР ГУРУҲ дейиш мумкинми?
Ушбу уч ХУЛОСАнинг ҳар бирини инкор этиб бўлмайди
1. 2006 йил 29 апрель куни эрталаб соат 730 да Жиззах вилояти прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ БЎЙИЧА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛМАГАН
2. 2006 йил 29 апрель, эрталаб соат 730 да, вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида “жабрланувчи” Ўктам Маматқуловнинг “товламачилар” Азам Фармонов ва Алишер Караматовга ПУЛ БЕРИШ ФАКТИ БЎЛМАГАН;
3. 2006 йил 29 апрель куни эрталаб соат 730 да Жиззах вилояти прокуратураси ва милицияси ходимлари вилоят касалхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳри Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни НАҚД УШЛАШ БЎЛМАГАН
Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг АЙБСИЗЛИК факти тўлиқ ИСБОТЛАНДИ.
Юқорида келтирилган ИСБОТ:
- Азам Фармонов томонидан Ўктам Маматқуловдан ТОВЛАМАЧИЛИК йўли билан ПУЛ талаб қилиш факти БЎЛМАГАНИНИ;
(II) Жиззах вилоят прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.Маллаев томонидан 29.04.2006 да №1-110/2006 ж/и қўзғатилиши НОҚОНУНИЙ ва ТЎҲМАТДАН иборат эканлигини кўрсатади.
Юқорида келтирилган, инкор қилиб бўлмайдиган фактлар ва исботдан келиб чиқиб
1) (а) 2006 йил 29 апрель куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳибс этилиши тамоман ноқонуний бўлган –
(б) 2006 йил 15 июнь куни жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар суди (судья Э.Хидирбоев) томонидан судланиб 9 (тўққиз) йилга озодликдан маҳрум этилиши тамоман ноқонуний бўлган –
(в) 2006 йил июлидан бошлаб жазо муддатини Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, Жаслиқ посёлкасида жойлашган УЯ 64/71 жазони ижро этиш муассасасида ўтаттириш тамоман ноқонуний бўлган
(г) 2015 йил апрелида жиноий ишлар бўйича Қўнғирот туман суди томонидан жазо муддати 5 йил-у 26 кунга тамоман ноқонуний узайтирилган
АЗАМ ТУРҒУНОВИЧ ФАРМОНОВ МУТЛАҚО АЙБСИЗ ДЕБ ҲИСОБЛАЙМАН.
2) Азам Фармоновни ҳеч бир шартсиз зудлик билан қамоқдан озодликка чиқарилиши керак, деб ҲИСОБЛАЙМАН
3) У ва Алишер Караматов прокуратура, милиция ва суд органларининг Қ.Маллаев, Б.Қодиров, Э.Хидирбоев ва жиноий ишлар бўйича Қўнғирот туман судининг судьяси (унинг исми-шарифи ҳали менга маълум эмас) каби нопок одамларнинг сиёсий-юридик қурбонидир – бундай одамлар, афсус-ки, мазкур органларда учраб туради;
4) Қ.Маллаев, Б.Қодиров, Э.Хидирбоев каби ва бошқа нопок одамларнинг жинояткорона ҳатти-ҳаракатини фақат Олий Суднинг қонуний ва одил қарори билан бартараф этиши ва олдини олиши мумкин, деб ҲИСОБЛАЙМАН.
Муҳтарам Олий суд Раиси!
1) Менинг самимий илтимосимни инобатга олиб Азам Фармоновни зудлик билан қамоқдан озод этилиши ҳақида суд қарорини чиқаришингизни;
2) Мазкур суд қарорини зудлик билан ЎзР Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси (ЖИЭББ) бошлиғи Абдукарим Шодиев ва УЯ 64/71 бошлиғига юборишингизни;
3) ЎзР ЖПКнинг 83-моддасининг 1-қисми асосида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни тўлиқ реабилитация (оқлаш) қарорини чиқаришингизни
СЎРАЙМАН.
№ 1-110/2006 ж/и-да Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг ҳимоячиси сифатида қатнашган Толиб ЁҚУБОВ». (Тамом).
САВОЛ:
1) Юқорида келтирилган ва 4 марта жўнатилган шикоятга Ўзбекистон Олий суди раиси Бўритош Мустафрев нега жавоб бермади? ЖАВОБ: Жавоб беролмайди! Жавоб бериши учун унинг қўлида менинг исботимни йўққа чиқарадиган факт (омил)лар бўлиши керак! Бироқ, унинг қўлида менинг исботимни инкор қиладиган бирорта ҳам факт йўқ!
2) Нега биз (мен, қизим Озода Ёқубова, ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов) мазкур шикоятни Олий суд раиси номига қайта-қайта жўнатавердик? Гап шунда-ки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида “Янги очилган ҳолатлар бўйича тергов ишюритувини бошлаш” моддаси мавжуд. Ж/и ишюритувида баъзан хатога йўл қўйилиши мумкин. Бу – табиий, ҳар қандай инсон хато қилиши мумкин, тергов ва суд ишюритувида хатога йўл қўйиш демократик давлатларда ҳам учраб туради.
Муҳтарам ўқувчига тушунтираман:
бирор жиноятни содир этганликда гумонланиб инсонни ҳибсга олишдан бошлаб то суд жараёни тугагунча унинг тақдирида кўп одамлар иштирок этади – уни ҳибс этган шахслар (прокуратура, милиция ва махсус хизматлар вакиллари, оддий фуқаролар), тергов органлари ходимлари, холислар, гувоҳлар, экспертлар, таржимонлар, ҳимоячилар, судьялар, халқ маслаҳатчилари ва ҳоказо. Жиноятни очиш жараёнида санаб чиқилган одамларнинг бири ёки бир нечаси билиб-билмай хатога йўл қўйиши мумкин. Бироқ, вақт ўтиши билан кимдир ўша хатони аниқлаши мумкин. Шунда ж/и.да “Янги очилган ҳолат” юзага келади.
Мамлакатдаги суд системаси одил бўлса, ж/и.да янги очилган ҳолат мавжудлиги маълум бўлгандаёқ унинг ходимлари дарҳол янги очилган ҳолатлар бўйича тергов ишюритувини бошлаши лозим. Азамжон Фармоновнинг ж/и.да янги очилган ҳолат мавжудлигини айнан бизнинг шикоятимизда келтирилган. Олий судга ҳар куни юзлаб шикоят, ариза ва бошқа турдаги ҳужжатлар келиб тушади. Табиий, улар билан танишиш Олий суд раисининг иши эмас – у энг муҳим ишлар билан танишади.
Келиб тушган ариза ва шикоятларни ўрганиш учун Олий судда ўнлаб олий юридик билимга эга бўлган, малакали юристлар гуруҳи ишлайди. Улар эса ж/и.да янги очилган ҳолат мавжуд эканини билмаслиги мумкин эмас – ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТУВ Жиноят-процессуал кодексининг асосий бўлимларидан бири ҳисобланади!
4 (тўрт) марта жўнатилган шикоятимизнинг 3 (уч)таси Олий судга бориб тушгани аниқ – қўлимизда почта уведомлениеси (билдириш) квитанциялари турибди. Олий суднинг шикоятларни ўрганиш гуруҳи шикоятимизни ўқимаганми? ЎҚИГАН! Шикоятимизда янги очилган ҳолат кўрсатилганини кўришмаганми? ЖУДА ЯХШИ КЎРИШГАН! У ҳолда, нега Олий суд раиси шикоятимизни жавобсиз қолдираверди?
Жавоб оддий: Фуқароларнинг мурожаатларига жавоб бермаслик ҲУКУМАТ ва ХАЛҚ орасида олиб борилаётган мулоқотдаги ҳукумат сиёсатига боғлиқ. 2000 йиллар бошида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) шу масалани ўрганди. ЎИҲЖ фаоллари ва шу ишга бош қўшган кўнгиллилар бир неча вилоятларда аҳоли орасида сўров ўтказишди.
Одамларга битта савол бердик:
“Давлат идораларига ёзган мурожаатларингиз (илтимоснома, ариза, шикоят ва ҳоказо)га жавоб олдингизми?” Одамлар берган жавоб бизни ҳайратга солди: аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларнинг 10 (ўн)тасидан 9 (тўққиз)тасига давлат идоралари жавоб бермас экан! Бошқача айтганда, давлат идоралари мулозимларининг аҳоли мурожаатларига берган жавоби 10%ни ташкил қилар экан!
Энди, келинг, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонунига яна бир марта кўз югуртирайлик.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддаси:
“Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”.
ҚАРАНГ: Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар, эмиш! Масъул бўлиб бўпти! Масъуллик нималигини сенга кўрсатиб қўйишади! Мана, Олий суд раиси Бўритош Мустафоев масъуллик нималигини бизга уч марта, УЯ 64/71 колониясининг бошлиғи Ботир Кенжаев бир марта кўрсатиб қўйишди!
Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида қонуннинг 11-моддаси:
“Аризалар ва шикоятлар давлат органига, жамоаат бирлашмасига, корхона, муассаса ва ташкилотга тушган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ҳал этилади, улар масалани моҳиятан ҳал этишлари, қўшимча ўрганишлар ва текширишни талаб қилмайдиган масалаларни эса 15 кундан кечиктирмай ҳал этишлари шарт”.
ЭЪТИБОР ҚИЛИНГ: “… бир ой муддат ичида …, … 15 кундан кечиктирмай …, … ШАРТ” эмиш! Шарт-партингни Олий суд раиси Бўритош Мустафоев айта кўрма – хафа бўлиб қоладилар! Мана бизга у киши 4 (тўрт) йилдан бери жавоб бермайдилар – хафа бўлдикми? Йўқ! Биз тушунамиз – у кишига ҳам қийин. У киши у-бу деса, оғзига латта тиқиб қўядиган катталар бор Ўзбекистонда!
Жиддийлашадиган бўлсак, аслини олганда, 26 йил мустақиллик даврида Ўзбекистон аҳолиси ҳукуматнинг давлат мулозимлари олдига қўйган “ЖАВОБ БЕРМАЙСАН!” деган қатъий талаби остида яшаб келмоқда. Конституция ва қонунлар ишламайди. Прокуратура, милиция, МХХ ва бошқа кучишлатар ташкилотлар билган номаъқулчилигини қилиб ўтганни ҳам, кетганни ҳам қамаб ётибди. Қамоқхоналар тўлиб кетган. Тинимсиз ўликлар келаяпти. Мустақилликнинг 2 (икки) йилини кўриб, қолган қисмини қамоқда ўтказаётганлар бор.
1994 йилда 1 АҚШ доллари 6 сўм эди, 22 йилдан кейин 1 АҚШ доллари 6500 сўм бўлди – ўзбек сўми салкам 1100 марта қадрсизланди.
САВОЛ: Юқори 5 қаторда санаб чиқилган 6 та воқеълик билан ҳукуматнинг “ЖАВОБ БЕРМАЙСАН!” деган сиёсати орасида боғлиқлик борми?
ЖАВОБ: Боғлиқлик борлиги ҳақида ҳар бири 1000 варақли 6 та китоб ёзса бўлади!
Мен янги Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаевга қаймоқчиман.
Гапнинг очиғи, куёвим Азамжон Фармонов масаласида И.Абдуллаев номига ариза ёзаётиб, бу муҳтарам зотдан жавоб оламан, деган фикр ҳаёлимга ҳам келган эмас. “Янги Бош прокурор илгаригиларнинг бири-да!” деган ҳаёлда таваккал қилиб, 2015 йил 24 июньда почта орқали қуйидаги аризани жўнатдим.
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОШ ПРОКУРОРИ Ихтиёр АБДУЛЛАЕВга
Толиб ЁҚУБОВдан
16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France
Tel. +33(0)241667961
АРИЗА
Муҳтарам Бош Прокурор!
Мен, Франция Республикасида яшаётган Толиб Ёқубов, давлатимизнинг энг юқори лавозимларидан бирига тайинланганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этиш билан бирга, Сизга ўта муҳим бир масала бўйича мурожаат қилмоқдаман. Мазкур масала менинг куёвим (қизим Озода Ёқубованинг турмуш ўртоғи), 29.04.2006да ҳибс этилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланиб, жиноий ишлар бўйича Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар суди томонидан 15.06.2006да 9 (тўққиз) йилга озодликдан маҳрум этилган Азам Турғунович Фармоновга тегишлидир.
Азам Фармонов 2006 йил июлидан бошлаб ҳозирга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туман, Жаслиқ посёлкасида жойлашган УЯ 64/71 жазони ижро этиш муассасасида сақланмоқда. Жорий йилнинг 1 майида жиноий ишлар бўйича Қўнғирот туман суди Азам Фармоновни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 221-моддаси билан айблаб, унга олдинги суд томонидан берилган жазо муддатини яна 5 (беш) йил 26 (йигирма олти) кунга чўзди ҳамда қамоқхонада сақлаш режимини умумийдан қаттиқ режимга ўзгартирди.
Мен Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддаси (Ҳимоячи) ва жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг 07.06.2006да чиқарган, мазкур суд раиси Эркин Хидирбоев томонидан имзоланган ажрими асосида Азам Фармонов (ва жиноий ишнинг иккинчи фигуранти Алишер Караматов)нинг №1-110/2006 жиноий ишида, суд ишюритувида, ҳимоячи сифатида иштирок этганман.
Гарчи Э.Хидирбоев 15.06.2006да тамоман ноқонуний равишда суднинг бошқа ажрими билан мени ҳимоячиликдан четлатган бўлса-да, мен ҳанузгача ҳимоячи мақомимни йўқотганим йўқ ва буни исботлаш қийин эмас [исбот ушбу аризага илова қилинаётган, менинг Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси жаноб Бўритош Мустафоев номига ёзилган назорат тартибидаги шикоятимда келтирилган]. Айтилаётган шикоят жаноб Б.Мустафоевга биринчи марта менинг номимдан, яъни қонуний ҳимоячи номидан 2013 йилда жўнатилди, бироқ жаноб Б.Мустафоевдан жавоб келмади.
Мазкур шикоятни Озода Ёқубова номидан юборилган вариантига Олий Суд шикоятлар ва фуқароларни қабул қилиш бўлимининг бошлиғи Қ.Мамараҳимовдан 2014 йил 24 февралда №13-1169-14 рақамли “Сиз жиноий ишда ҳимоячи бўлиб иштирок этмагансиз, шунинг учун сизнинг шикоятингиз қараб чиқилмайди” қабилида жавоб келди. Худди шу шикоятни учинчи бор “Эзгулик” ҳуқуқбонлик ташкилоти аъзоси Абдураҳмон Ташанов номидан Олий Суд раисига юборилди, бироқ жаноб Б.Мустафоев ўз позициясида “маҳкам турди”, яъни яна жавоб бермади.
Ниҳоят шу шикоят маҳкум Азам Фармоновнинг ўзининг номидан ёзилди ва уни маҳкумга имзо чектириб, унинг имзосини ўз имзоси ва муассаса муҳри билан тасдиқлаб, почта ёки чопар орқали Олий Судга юборишини сўраб УЯ 64/71 ЖИЭМ бошлиғи подполковник Ботир Кенжаевга почта орқали юборилди [почта квитанцияси, хат топширилгани ҳақидаги билдиришнома (уведомление) қўлимизда турибди]. Хат Б.Кенжаевга 2014 йил 12 февралда жўнатилган бўлишига қарамай, ҳанузгача бирор бир жавоб келмади.
Қийинчилик билан бўлса-да, ЖИЭМ бошлиғининг мурожаатимизга жавоб бермаганини тушуниш мумкин, бироқ Олий Суд раисининг мурожаатларимизга жавоб бермаганини тушуна олмадик. Гўё-ки, давлатимизда “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонун йўқдай!
Муҳтарам Бош Прокурор! Тўрт одам (хусусан мен) томонидан Олий Суд раиси номига юборилган шикоятда Азам Фармоновнинг (А.Караматовнинг ҳам) мутлақо айбсиз экани исботланган ва бу исбот учун жиноий иш материалларидан учта ҳужжат –
Жиззах вилояти прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.А.Маллаевнинг 29.04.2006 да жиноят иши қўзғатиш ва тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳақидаги чиқарган ҚАРОРИ;
Жиноят ишига айбланувчи сифатида жалб қилиш ҳақида Сирдарё вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг катта терговчиси, подполковник Б.Кодировнинг 16.05.2006 да чиқарган ҚАРОРИ
ва жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг 15.06.2006 да чиқарган ҲУКМИ етарли – четдан бирор бошқа ҳужжат жалб қилиш шарт эмас.
Мен исботни такрорлаб ўтирмайман – у, юқорида айтганимдай, жаноб Б.Мустафоев номига ёзилган шикоятда батафсил келтирилган.
Мен қуйида
1. 2006 йил 29 апрель эрталаб тахминан соат 730 да, вилоят касалхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ БЎЙИЧА ТЕЗКОР ТАДБИР ЎТКАЗИЛМАГАНини;
2. 2006 йил 29 апрель, эрталаб тахминан соат 730 да, вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида “жабрланувчи” Ўктам Маматқулов томонидан “товламачилар” Азам Фармонов ва Алишер Караматовга ПУЛ БЕРИШ ФАКТИ БЎЛМАГАНини;
3. Милиция ходимларининг Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ АМАЛИЁТИ 2006 йил 29 апрель куни эрталаб соат 700 ва 730 лар орасида ГУЛИСТОН шаҳрининг ТУРЛИ НУҚТАЛАРИДА ЎТКАЗИЛГАНини;
4. Азам Фармонов ва Алишер Караматов ушлангандан кейингина жиноий иш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш: (1) Ўктам Маматқуловнинг Азам Фармонов ва Алишер Караматовга пул бериши ва (2) Азам Фармонов ва Алишер Караматовни ушлаш ВЕРСИЯЛАРИНИ ТЎҚИШ иши бошланганини айтиб ўтиш билан чегараланаман, холос.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 524-моддаси (Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш)да фуқароларнинг мурожаатлари, …, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатишга сабаб бўлади, дейилади. Шу моддада “Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш ҳуқуқига прокурор эга” дейилган.
Демак,
(I) Мен, Озода Ёқубова, Абдураҳмон Ташанов ва, гарчи УЯ 64/71 ЖИЭМ бошлиғи Б.Кенжаев айби билан адресатга етиб бормаган бўлса-да, Азам Фармонов томонидан Олий Суд раиси жаноб Б.Мустафоев номига юборилган шикоятдан – уни ё жаноб Б.Мустафоевнинг ўзи, ё Олий Суднинг бирор судьяси ўқиб чиққан бўлса – №1-110/2006 жиноий ишида янги очилган ҳолат мавжудлигини пайқаш қийин эмас. Табиий саволлар туғилади: Нега давлатнинг энг нуфузли лавозимларидан бирини (Олий Суд раиси лавозимини) эгаллаб турган шахс буни пайқашга ҳаракат қилмаган? Ўз ташаббуси ёҳуд билмасдан пайқамаганми ёки сиёсий буюртма бўлганми? Олий Судда ишлайдиган ходимларнинг барчаси олий даражадаги юристлар эканини ҳисобга олсак, олдинги саволга жавоб ягонадир – сиёсий буюртма бўлган!
(II) Ўзбекистон Республикасининг Сиз бошқараётган ҳозирги Бош прокуратурасида сиёсий буюртма асосида ишлайдиган ходимлар йўқлигига умид қилган ҳолда, Сиз Бош Прокурор сифатида №1-110/2006 жиноий ишида янги очилган ҳолат бўйича иш юритишни қўзғатишни ўз ишончли сафдошларингизнинг бирига топширасиз, деган ҳам умидим бор.
Муҳтарам Бош Прокурор, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 524-моддасига асосланиб Азам Турғунович Фармоновга нисбатан Жиззах вилояти прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.А.Маллаев томонидан 2006 йил 29 апрелда қўзғатилган №1-110/2006 жиноий ишида янги очилган ҳолат бўйича иш юритишни қўзғатишни СЎРАЙМАН.
ҲУРМАТ ва ЭҲТИРОМ ила
№ 1-110/2006 жиноий ишида ҳимоячи сифатида иштирок этган Толиб ЁҚУБОВман.
ИЛОВАЛАР:
1. Жиззах вилояти прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.А.Маллаевнинг қарори;
2. Жиноят ишига айбланувчи сифатида жалб қилиш ҳақида Сирдарё вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг катта терговчиси, подполковник Б.Кодировнинг 16.05.2006 да чиқарган қарори;
3. Жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг 07.06.2006 да чиқарган ажрими;
4. Жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг 15.06.2006 да чиқарган ажрими;
5. Жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг 15.06.2006 да чиқарган ҳукми;
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси Б.Мустафоев номига Толиб Ёқубов томонидан ёзилган шикоят».
2015 йил сентябрининг бошида Тошкентдан, Бош прокуратурадан жавоб келганда мен дастлаб кўзларимга ишонмадим. Ё Аллоҳ! Ё Пири Баҳовуддин! Ўзбекистонда ҳақиқатан ижобий ўзгаришлар бўлмоқдами?! Охири бахайр бўлсин!
Менга № 12/23-15-445 рақамли, 2015 йил 13 августда юборилган ҳамда Судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи У.У.Муҳаммадиев имзолаган жавоб хати келди.
Аризани юбориш ҳақида, деб номланган жавоб хати қуйидаги икки жумладан иборат ва у Сирдарё вилояти прокурори, адлия маслаҳатчиси Я.М.Очиловга юборилган:
Фуқаро Т.Ёқубов ва бошқаларнинг А.Фармоновга нисбатан бўлган жиноят ишини янги очилган ҳолат бўйича қайтадан кўриб чиқиш ҳақидаги аризалари кўриб чиқиш учун юборилмоқда.
Натижаси ҳақида муаллифларга хабар беришингиз сўралади.
Бош прокуратурадан жўнатилган менинг аризам Сирдарё вилояти прокуратурасига 3 (уч) кунда етиб борган, деб ҳисобласак, аризам етиб борганига роппа-роса 1 (бир) йил бўлди. Бироқ, ҳанузгача жавоб келгани йўқ!
Биринчи “ғалаба”дан руҳланиб мен Бош прокурор И.Абдуллаев номига куёвимнинг иккинчи (2015 йил 1 май) жиноят иши № 156673 бўйича ҳам шикоят ёздим (12 ноябрь 2015 йил).
Қуйида мен шикоятимнинг матнини келтирмоқдаман (рус тилида ёзилган).
«Генеральному прокурору РУз
Ихтиёру Абдуллаеву
от Талиба Якубова
16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France
Tel. +33(0)241667961
ЖАЛОБА
Многоуважаемый господин Генеральный прокурор!
01.05.2015 Кунгратский районный суд по уголовным делам Республики Каракалпакистан на своем заседании рассмотрел уголовное дело №156673, заведенное со стороны органа предварительного следствия по отношению к Азаму Фармонову, обвиненного по пункту “б” части 2 статьи 221 Уголовного Кодекса Республики Узбекистан.
Считаю его приговор абсолютно НЕПРАВОСУДНЫМ (незаконным).
ИЗВЛЕЧЕНИЕ из приговора Кунгратского районного суда по уголовным делам Республики Каракалпакистан от 1 мая 2015 года:
Кунгратский районный суд по уголовным делам Республики Каракалпакистан в нижеследующем судебном составе:
председательствующего – судьи данного суда Д.Разова
секретаря Б.Тлеуберганова,
государственного обвинителя – специального прокурора Кунгратского района М.Давлаткиличева,
при участии подсудимого – А.Фармонова,
в здании Кунгратского районного отделения внутренних дел, в открытом судебном заседании рассмотрел уголовное дело №156673, заведенное со стороны органа предварительного следствия по отношению к А.Фармонову, обвиненного по пункту “б” части 2 статьи 221 Уголовного Кодекса Республики Узбекистан. (Конец извлечения).
Как видно из извлечения в составе суда присутствует лишь одна из противоборствующих на суде сторон – государственный обвинитель. В нем отсутствует другая важнейшая сторона – защитник (адвокат) подсудимого. Следовательно, в суде не было состязательности сторон, что является грубейшим нарушением судопроизводства.
Помимо этого, и свидетели на суде Давлатов Пархат Сапарбаевич, Абдимажидов Абдибет Алеутадинович, Джумагулов Суйишбек Тлегенович, Юсупов Дилшод Турамуратович, Торемуратов Собит Оташевич были служащими государственного учреждения УЯ 64/71 – свои-родимые.
Не трудно себе представить, что судья Д.Разов был под сильнейшим давлением специального (!!!) прокурора Кунгратского района М.Давлаткиличева и они – судья, прокурор и свидетели – вместе издевались над подсудимым Азамом Фармоновым как хотели. В любом цивилизованном государстве такое судилище не допускается. Над правозащитником Азамом Фармоновым проводился не суд, а именно судилище.
Я утверждаю, что узбекское правосудие в лице судьи Кунгратского районного суда по уголовным делам Д.Разова совершило одно из самых гнусных и отвратительных преступлений против правосудия, не обеспечив подсудимого защитником. Имеет ли приговор Кунгратского районного суда по уголовным делам, вынесенный судьей Д.Разовым, законную силу? Нет, не имеет! Вот доказательство.
Согласно части 6 статьи 51 (Обязательное участие защитника) УПК РУз участие защитника является обязательным по делам, в которых участвует государственный или общественный обвинитель. Это утверждение без потери его смысла можно выразить и в виде:
“Если при рассмотрении уголовного дела в судебном заседании участвует государственный или общественный обвинитель, то участие защитника в нем является обязательным”.
Являясь специалистом по математической логике, мне привычно доказать незаконность приговора судьи Д.Разова на языке формул математической логики – оно и нагляднее, и убедительнее.
На языке математической логики вышеприведенное предложение выражается в виде формулы: P → Q, которая читается так: “Если P, то Q” (или “Из P следует Q”), где буквой P обозначено предложение “При рассмотрении уголовного дела в судебном заседании участвует государственный или общественный обвинитель”, а буквой Q – предложение “Участие защитника в нем является обязательным”. Обозначим через ¬ P отрицание предложения P (¬ P читается как “не P”), то есть предложение: “При рассмотрении уголовного дела на судебном заседании государственный или общественный обвинитель не участвует”, а через ¬ Q отрицание предложения Q, то есть предложение “На заседании суда защитник не участвует”. Одним из законов математической логики гласит, что утверждения P → Q и ¬ Q → ¬ P тождественны, то есть имеет место тождество: P → Q ≡ ¬ Q → ¬ P. Cловесно это тождество читается так: Предложение “Из P следует Q” равносильно предложению “Из ¬ Q следует ¬ P” ( то есть, сказать “Из P следует Q” и “Из не Q следует не P” – одно и то же).
Итак, мы установили: сказать P → Q (“Если при рассмотрении уголовного дела на судебном заседании участвует государственный или общественный обвинитель, то защитник на нем обязательно должен участвовать”) и сказать ¬ Q → ¬ P (“Если при рассмотрении уголовного дела защитник на судебном заседании не участвует, то участие на нем государственного или общественного обвинителя не допускается”) одно и то же.
Что означает формула ¬ Q → ¬ P? Она говорит, что “Если на судебном заседании нет (не участвует) защитника, то не должен на нем участвовать и государственный или общественный обвинитель”. Но, как мы видим из вышеприведенного извлечения, государственный обвинитель, в лице специального прокурора Кунгратского района М.Давлаткиличева, на суде участвовал!
Вывод однозначен: Приговор Кунгратского районного суда по уголовным делам, вынесенный судьей Д.Разовым, НЕЗАКОННЫЙ и его следует отменить.
01.05.2015 судья Д.Разов вынес заведомо неправосудный приговор, грубо нарушив часть 1 статьи 231 (Вынесение неправосудного приговора, …) УК РУз, который заслуживает осуждения и лишения свободы до пяти лет.
Участие на судилище в Кунгратском районном суде прокурора, да еще специального, Кунгратского района М.Давлаткиличева, который обязан был пресечь творимое на его глазах судилище, наглядно указывает на дно, до которого скатились узбекское правосудие и надзирающий орган за исполнением законов.
Уважаемый господин Генеральный прокурор!
Я долго думал: кому обратиться – к председателю ВС РУз господину Буритошу Мустафаеву или к Вам? Зная, что господин Б.Мустафаев имеет привычку не отвечать на обращения и жалобы, нагло нарушая Закон “Об обращениях граждан”, а от Вашего ведомства получил ответ на свою жалобу, за что огромное спасибо, я решил вновь обратиться к Вам. Ответ сотрудника Вашего ведомства в лице господина У.У.Мухаммадиева, меня действительно взбодрил.
Исходя из вышесказанного ПРОШУ:
1) Предпринять шаги для отмены неправосудного, незаконного приговора Кунгратского районного суда по уголовным делам РКК, вынесенный судьей этого суда Д.Разовым;
2) Возбудить уголовное производство на судью Д.Разова по части 1 статьи 231 УК РУз.
ПРИЛОЖЕНИЕ
1) Ҳукм (Приговор Кунгратского районного суда по у/д РКК от 01.05.2015);
2) Суриштирув хулосаси (Вывод дознания);
Талиб Якубов
12 ноября 2015 года».
Бу сафар ҳам менга Бош прокуратурадан жавоб келди (5 декабрь 2015 йил). №24/12-15-9950 рақамли жавоб хатида менинг шикоятим Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, адлия маслаҳатчиси И.А.Палвановга юборилгани айтилади ва унда ушбуни ўқиш мумкин:
Для производства проверки и принятия мер направляется обращение Якубова Т.
Прошу организовать тщательную и всестороннюю проверку всех приведенных доводов.
О результатах прошу сообщить заявителю.
Второму адресату для сведения.
ПРИЛОЖЕНИЕ: на 4+1 листах.
Начальник отдела писем и обращений граждан, советник юстиции Амиров Ш.Ш.
2015 йил 12 ноябрьда жўнатилган шикоятимга 5 декабрьда жавоб келганидан билиш мумкин-ки, менинг шикоятим Бош прокуратурага узоғи билан 12 (ўн икки) кунда, яъни 24 ноябрьда етиб борган. Шикоятим Нукус шаҳрига узоғи билан 4 (тўрт) кунда, яъни 28 (йигирма саккиз) ноябрьда етиб боришини ҳисобга олсак, шикоятим салкам 9 (тўққиз) ойдан бери Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида ётибди – жавоб йўқ!
Ифлос ишларни қилиб юрган бир одамдан иккинчи одам ўша ишларни ўрганиб такрорласа, ўзбеклар буни оддийгина қилиб: “Фалонча “а” қилган, тугунча уни босган” дейишади. Наҳотки, Рашитжон Қодиров “а”сини Ихтиёр Абдуллаев босган? Шундай бўлса, ҳали Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди!
Кутавериб кўзим тўрт бўлгач, мен 2016 йил 23 майда Бош прокурор И.Абдуллаевга охирги хатимни ёздим.
Уни қуйида келтирмоқдаман.
Менинг куёвим Азам Фармонов 2006 йил 29 апрель куни хибсга олинди ва у ЎзР ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланди. 2006 йил 15 июньда жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг ҳукми билан 9 (тўққиз) йилга озодликдан маҳрум этилди. 2015 йил 1 май куни у Қорақалпоғисто Республикаси, Қўнғирот туман суди томонидан иккинчи марта судланди – бу сафар у ЎзР ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) билан айбланди ва унинг жазо муддати 5 (беш) йил 26 кунга чўзилди.
Биринчи суд бўйича 2015 йил 24 июнида мен ЎзР Бош прокурори номига ариза ёздим ва жиноий ишда янги очилган ҳолат мавжуд эканлиги туфайли жиноий иш қўзғатишни илтимос қилдим. Менга №12/23-15-445 рақамли, 2015 йил 13 августда юборилган ҳамда Судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи У.У.Муҳаммадиев имзолаган жавоб хати келди. Аризани юбориш ҳақида, деб номланган жавоб хати қуйидаги икки жумладан иборат ва у Сирдарё вилояти прокурори, адлия маслаҳатчиси Я.М.Очиловга юборилган:
Фуқаро Т.Ёқубов ва бошқаларнинг А.Фармоновга нисбатан бўлган жиноят ишини янги очилган ҳолат бўйича қайтадан кўриб чиқиш ҳақидаги аризалари кўриб чиқиш учун юборилмоқда. Натижаси ҳақида муаллифларга хабар беришингиз сўралади.
Хато қилмасдан айтиш мумкинки, мазкур хат Бош прокуратурадан Сирдарё вилоят прокуратурасига узоғи билан 4 (тўрт) суткада етиб борган, яъни менинг аризам Сирдарё вилояти прокуратурасига етиб борганига 9 (тўққиз) ойдан ошди. Қўзғатилган ҳар қандай жиноят ишида тергов ҳаракатларига муайян ва чекланган муддат ажратилади – буни прокуратуранинг ҳар бир терговчиси яхши билади ва улар менинг ўргатишимга муҳтож эмас.
Табиий савол туғилади:
Нега 9 ой ўтишига қарамасдан А.Фармоновнинг биринчи (№ 1-110/2006) жиноят ишида янги очилган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилдими ёки қўзғатилмадими масаласи номаълумлигича қолмоқда?
Ажабо, наҳот-ки бу оддий масалани ҳам Республика Бош прокурори ёрдамида ечиш керак?.
Мен куёвимнинг иккинчи (2015 йил 1 май) жиноят иши № 156673 бўйича ҳам муҳтарам Бош прокурорига шикоят ёздим (12 ноябрь 2015 йил). Бу сафар ҳам менга Бош прокуратурадан жавоб келди (5 декабрь 2015 йил). № 24/12-15-9950 рақамли жавоб хатида менинг шикоятим Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, адлия маслаҳатчиси И.А.Палвановга юборилгани айтилади ва унда ушбуни ўқиш мумкин:
Для производства проверки и принятия мер направляется обращение Якубова Т. Прошу организовать тщательную и всестороннюю проверку всех приведенных доводов. О результатах прошу сообщить заявителю. Второму адресату для сведения. ПРИЛОЖЕНИЕ: на 4+1 листах.
Начальник отдела писем и обращений граждан, советник юстиции Амиров Ш.Ш.
“Ўзбекистон почтаси” акционерлик жамиятининг маълум қилишича ҳар қандай хат Тошкентдан Нукусга узоғи билан 7 (етти) кунда етиб боради. Демак, Бош прокуратуранинг №24/12-15-9950 рақамли хати муҳтарам И.Палвановнинг 12 декабрда қўлларида бўлган ва, демак, етиб борганига 4 (тўрт) ой бўлди. №12/23-15-445 ва №24/12-15-9950 хатларда назарда тутилган икки жиноят ишини таққосланса ер билан осмонча фарқни кўриш мумкин: тергови муҳтарам Я.Очиловга юклатилган жиноят ишининг салмоғи анча оғир, чунки янги жиноят иши қўзғатилади, мен юборган шикоят ва ҳужжатлар ўрганилади, тергов ҳаракатлари олиб борилади ва ҳоказо.
Муҳтарам И.Палвановга жўнатилган хатда эса Қўнғирот туман суди (судья Д.Разов) чиқарган ҳукми қанчалик қонун (ЎзР ЖПК)га тўғри келиши ёки тўғри келмаслиги ҳақида бораётир, холос. Қўнғирот туман судининг судьяси Д.Разов чиқарган ҳукм нафақат қонунга хилоф, балки ўта бебурд экани яққол кўриниб турибди.
Тушунтираман:
Мен бир қатор суд жараёнини кузатганман. Турли ҳудудларда бўлиб ўтган иккита суд жараёнида икки судья судланувчиларни битта қонун (модда)га кўра айблашмоқда – бироқ уларнинг айблови бир-биридан тамоман фарқ қилди!
Такрорлайман: судлар турли ҳудуд ва турли вақтда ўтказилди, судьялар ҳар хил одамлар, ҳар иккала судда судланувчиларга битта модда билан айблов эълон қилинган! Бироқ, судьяларнинг судланувчиларни айблаши икки хил – тамоман бир-бирига зид ва иккаласи ҳам ғирт ёлғон! Судланувчиларнинг юридик билими йўқ, улар судьянинг ёлғон гапираётганига эътироз билдира олмаяпти, ҳимоячи (адвокат)лар эса мум тишлаб ўтиришибди! Бошқача айтганда, ҳар иккала судда судьялар, қишлоқ тили билан айтганда, “ОЛИБ ҚОЧИШАЯПТИ”. Ҳар иккала суд “олиб қочиш” билан ўтди, ҳар иккала суддаги судланувчилар узоқ муддатга қамалиб кетишди.
Судья Д.Разов чиқарган ҳукмнинг бебурдлиги шунчалар равшан-ки, унинг бебурдлигини кўрсатувчи ЎзР ЖПК 51-моддасининг 6-қисмини “олиб қочиш”нинг асло имконияти йўқ!
Дарҳақиқат, мазкур модданинг мазкур қисмида: “Давлат айбловчиси қатнашган судда ҳимоячи қатнашиши ШАРТ” дейилган! “Давлат айбловчиси қатнашган судда ҳимоячи қатнашиши МУМКИН” дейилганда эди – бемалол “олиб қочиш” мумкин бўларди.
51-модда каби моддаларни БИР ВАРИАНТЛИ моддалар дейиш мантиқли.
2015 йил 1 май куни ўтказилган Қўнғирот туман судининг иштироқчилари кимлар бўлган?
Мана улар: раислик қилувчи судья – Д.Разов, суд котиби – Б.Тлеуберганов, давлат айбловчиси М.Давлатқиличев, айблов томоннинг гувоҳлари: Давлатов Пархат Сапарбаевич, Абдимажидов Абдибет Алеутадинович, Джумагулов Суйишбек Тлегенович, Юсупов Дилшод Турамуратович, Торемуратов Собит Оташевич (барчаси УЯ 64/71 жазони ижро этувчи муассаса ходимлари) ва судланувчи Азам Фармонов. Ҳимоячи иштирок этмаган!
ХУЛОСА: Агар муҳтарам И.Палванов (ёки қўлостидаги бирор прокурор) Қўнғирот туман суди судьяси Д.Разовнинг 2015 йил 1 майда менинг куёвим А.Фармоновга нисбатан чиқарган ҳукми билан астойдил танишса эди, мазкур ҳукмни БЕКОР ҚИЛИШдан бошқа қарор қабул қила олмас ва ҳукмни бекор қилишга ярим соат вақт кетган бўлар эди.
Муҳтарам И.Палванов, 5 (беш) ойдан бери нимани кутмоқдасиз?
Муҳтарам Бош прокурор!
Мен Сизнинг номингизга ноҳақдан узоқ йиллар қамоқда сақланаётган куёвим Азам Фармонов масаласида иккита шикоят ёздим – иккаласига ҳам Бош прокуратурадан жавоб олдим. Бу ҳолат илгари Ўзбекистонда кузатилмаган. Бу – жиддийми ёки ўйинми?
23 май 2016 йил»
ЖАВОБ КЕЛМАДИ.
Янги Бош прокурорнинг менинг ариза ва шикоятимга жавоб бергани ўйин экан!
Fikr bildirish