Абдураҳмон Ташанов: Жаслиққа бориб келдик…
TUG’YON радиоси
21.08.2016
Матбуот орқали аввал хабар қилинганидек, 2016 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳамда жамият фаоли, журналист Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ посёлкаси) муассасасида мамлакат фуқаролик жамияти вакилларидан бири Аъзам Фармонов билан учрашдилар.
Учрашув чоғида ҳуқуқ фаоллари ҳамкасбининг бугунги аҳволи, ўй-кечинмалари ва соғлиғи билан қизиқишди.
Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро ташкилотлар томонидан унинг озодлиги учун уюштирилаётган петициялар хусусида сўзлашишди…
Сафар тафсилотлари ҳақида Абдураҳмон Ташанов билан атрофлича суҳбатлашдик…
Fikr bildirish