Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш

7

Қандайдир одамлар пайдо бўлади. Улар оилага, бойларга ҳам, камбағалларга ҳам, уйга, лачугага ёки ҳужрага, шаҳарда ёки қишлоқда – ҳамма жойга бостириб кирадилар. Улар кун ёки туннинг истаган вақтида, одатда фуқаро кийимида, баъзан формада ва ҳамма вақт қурол-яроғ билан келадилар.

Улар сабабини изоҳламасдан, қамоққа олиш тўғрисидаги ордерни кўрсатмасдан, кўпинча кимлигини ва кимнинг кўрсатмаси билан иш кўраётганликларини айтмасдан оиланинг бир неча аъзоларини машинага солиб ўзлари билан олиб кетадилар, бунда агар зарур бўлса куч ишлатадилар.

Одамларнинг зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиши фожеасининг – инсон ҳуқуқларининг ўта кетган бузилиши ва халқаро жиноят сифатида баҳоланадиган қилмишнинг биринчи кўриниши кўпинча мана шундай кўринади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси

Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш

Фактларни баён қилиш № 6 / Rev. 3

Изоҳ

Ушбу материалдаги ишлатиладиган белгилар ва материални баён қилиш бирор-бир мамлакат, ҳудуд, шаҳар ёки туманнинг ёки улар маъмурларининг ҳуқуқий мақомига нисбатан ёки улар чегаралари демилитациясига нисбатан қандай бўлмасин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибияти томонидан билдирилган фикрни англатмайди.

Ушбу нашрдаги мавжуд материалдан манбасини кўрсатиш ва қайта тикланган материал бор бўлган нашр нусхасини Palais des Nations, 8-14 avenue de la Paix, CH-1211 Geneva 10, Switzerland манзили бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига юбориш шарти билан тўсиқсиз ҳавола қилиш ёки қайта босиш мумкин.

МУНДАРИЖА

Боблар

1. ҒОЙИБ БЎЛИШ ҲОЛАТИДА БУЗИЛАДИГАН ҲУҚУҚЛАР

2. БАРЧА ШАХСЛАРНИ ЗЎРЛИК ОСТИДА ҒОЙИБ БЎЛИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯ

3. БАРЧА ШАХСЛАРНИ ЗЎРЛИК ОСТИДА ҒОЙИБ БЎЛИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО
КОНВЕНЦИЯ ….

4. ЗЎРЛИК ОСТИДА ЁКИ ҒАЙРИИХТИЁРИЙ ҒОЙИБ БЎЛИШ БЎЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲ

A. Зўрлик остида ғойиб бўлишни аниқлаш

B. Ишчи гуруҳ фаолияти

C. Ишчи гуруҳнинг иш усуллари

E. Ғойиб бўлиш ҳолларини кўриб чиқиш тартиби

F. Ҳукуматларнинг жавоблари ва аниқланган, тугалланган, ёхуд кўриб чиқилиши тўхтатилган деб ҳисобланган ҳолатлар

G. Қариндошлар ва гувоҳларни ҳимоя қилиш

5. ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҚЎМИТА ВА ИШЧИ ГУРУҲ ЎРТАСИДАГИ БЎЛАЖАК ЎЗАРО АЛОҚА

Иловалар

1. ЗЎРЛИК ОСТИДА ЁКИ ҒАЙРИИХТИЁРИЙ ҒОЙИБ БЎЛИШ ҚУРБОН ТЎҒРИСИДАГИ ХАБАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ШАКЛИ

2. АМАЛИЙ АХБОРОТ: БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ЗЎРЛИК ОСТИДА ЁКИ ҒАЙРИИХТИЁРИЙ ҒОЙИБ БЎЛИШ БЎЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲИ

ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТНОМА

3. БАРЧА ШАХСЛАРНИ ЗЎРЛИК ОСТИДА ҒОЙИБ БЎЛИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯ

4. БАРЧА ШАХСЛАРНИ ЗЎРЛИК ОСТИДА ҒОЙИБ БЎЛИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ

ТАНЛАНГАН БИБЛИОГРАФИЯ

КИРИШ

Қандайдир одамлар пайдо бўлади. Улар оилага, бойларга ҳам, камбағалларга ҳам, уйга, лачугага ёки ҳужрага, шаҳарда ёки қишлоқда – ҳамма жойга бостириб кирадилар. Улар кун ёки туннинг истаган вақтида, одатда фуқаро кийимида, баъзан формада ва ҳамма вақт қурол-яроғ билан келадилар.

Улар сабабини изоҳламасдан, қамоққа олиш тўғрисидаги ордерни кўрсатмасдан, кўпинча кимлигини ва кимнинг кўрсатмаси билан иш кўраётганликларини айтмасдан оиланинг бир неча аъзоларини машинага солиб ўзлари билан олиб кетадилар, бунда агар зарур бўлса куч ишлатадилар.

Одамларнинг зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиши фожеасининг – инсон ҳуқуқларининг ўта кетган бузилиши ва халқаро жиноят сифатида баҳоланадиган қилмишнинг биринчи кўриниши кўпинча мана шундай кўринади.

Бош Ассамблеянинг 1992 йил 18 декабрдаги барча давлатлар учун принциплар тўплами сифатида эълон қилинган Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш декларациясига мувофиқ (муқаддима) 47/133-резолюциясида «шахслар ҳукуматнинг турли бўғинлари ёки даражалари мансабдор шахслари, уюшган гуруҳлар ёки ҳукумат номидан, унинг бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаши, унинг рухсати ёки розилиги билан иш кўрадиган хусусий шахслар томонидан ҳибсга олинган, ушланган ёки уларнинг иродасидан ташқари ўғирланган ёки бирор-бир тарзда озодликдан маҳрум этилганда, кейинчалик бундай шахсларнинг тақдири ёки қаердалигини маълум қилиш ёки уларнинг озодликдан маҳрум этилишини эътироф этиш рад этилганда, бу ушбу шахсларни қонун ҳимоясидан ташқарида қолдирган» деб кўрсатилган зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолларидир.

Ғойиб бўлиш кўпинча қийноққа солинадиган ва доимий равишда ўз ҳаётидан, оила аъзолари ҳаётидан хавфсирайдиган қурбон сифатида азоб-уқубатга дучор қилади, фалаж қилади. Оила аъзоларига ўз яқинларининг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмайди, улардаги ишонч умидсизлик билан алмашади, улар баъзан йиллар мобайнида ташвишланадилар ва кутадилар, улар ҳеч қачон бирор хабар ололмасликлари мумкин.

Қурбонларга улар билан нима бўлганини оиласи ҳеч қачон билмаслиги ва кимдир уларга ёрдамга келиши даргумон эканлиги яхши маълум. Улар қонуннинг ҳимоясисиз қолиб ва жамият учун «ғойиб» бўлиб амалда барча ҳуқуқлардан маҳрум этилган ва ўзларини ўғирлаб кетганларнинг мурувватига бутунлай боғлиқ бўладилар. Ҳатто ўлим улар азобининг охири бўлмаса ҳам ва қурбон пировард натижада ушбу даҳшатдан омон чиқсалар ҳам, барибир инсон шахси устидан хўрлашнинг, шунингдек ҳамда улар дучор қиладиган шафқатсизлик ва қийноқнинг ушбу шакли оқибатидан олган жисмоний ва руҳий чандиқ қолади, ҳеч қачон ўчмайди.

Халқаро гуманитар масалалар бўйича мустақил комиссия, «Ғойиб бўлиш! Терор техникаси» (Лондон, «Зэд Букс» нашриёти, 1986 йил).

Ғойиб бўлган шахсларнинг дўстлари ва яқинлари секинлик билан психологик ғам-ситамга дучор қилинадилар, улар қурбон тирик ёки ўлик эканлигини билмайдилар, агар тирик бўлса у қаерда ва қандай шароитларда сақланмоқда, унинг соғлиғининг ҳолати қандайлигини билмайдилар. Бундан ташқари, улар ўзларига ҳам хавф таҳдид солаётганлигини тушунадилар, ўзлари ҳам шундай аҳволга тушиб қолишлари мумкин ва ҳақиқатни излаш уларни янада каттароқ хавфга дучор қилиши мумкин.

Оиланинг азоб-уқубатлари инсон ғойиб бўлиши натижасида юзага келадиган моддий қийинчиликлар билан кўпинча қийинлашади. Ғойиб бўлганлар кўпинча оиланинг асосий боқувчиси ҳисобланади. У шунингдек оиланинг ҳосил етиштирувчи ва оилавий ишларни олиб борувчи яккаю-ёлғиз аъзоси ҳам бўлиши мумкин. Маънавий кечинмаларга шу тарзда моддий маҳрумликлар қўшилади. Бу, агар қидиришни бошлашга қарор қилинса оила бошига тушадиган харажатлар туфайли янада сезиларли бўлади. Ундан ташқари, оила яқин кишиси қачондир қайтиш-қайтмаслигини билмайди ва бу янги вазиятга осон мослашиш имконини бермайди. Айрим ҳолларда миллий қонунчилик ўлим тўғрисидаги гувоҳлик мавжуд бўлмаган тақдирда пенсия ёки бошқа нафақалар тўлашни назарда тутмаслиги мумкин. Буларнинг барчаси оқибатида кўпинча иқтисодий ва ижтимоий маргинализация бошланади.

Зўрлик остида ғойиб қилишга кўпинча жамиятда террор муҳитини уйғотиш стратегияси сифатида мурожаат қилинади. Бундай амалиёт туфайли юзага келадиган хавф йўқлиги туйғуси ғойиб бўлган кишининг яқин қариндошларининг қисматига айланибгина қолмай, балки улар мансуб бўлган жамоага, умуман жамиятга ўз таъсирини кўрсатади.

Одамларнинг зўрлик остида ғойиб бўлиши жаҳоннинг бирор-бир аниқ минтақаси билан чегараланмасдан глобал муаммога айланди. Ўтмишда кўп жиҳатдан ҳарбий диктаторлик режимлари туғдирган зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳозир ички низоларнинг мураккаб шароитларида юз бермоқда, боз устига биринчи навбатда муҳолифларни сиёсий бостириш воситасига айланмоқда.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларни, қурбоннинг қариндошларини, гувоҳлар ва зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳоллари билан боғлиқ ишларни юритувчи адвокатларни таъқиб қилиш, давлатлар томонидан терроризмга қарши фаолиятдан ўзларининг мажбуриятларини бузишни оқлаш сифатида фойдаланиш ва зўрлик остида ғойиб бўлганлиги учун ҳамма жойда сақланиб қолинаётган жазоламаслик амалиёти алоҳида ташвиш туғдиради. Алоҳида заиф шахсларнинг аниқ гуруҳларига, хусусан болалар ва ногиронларга юқори даражада эътибор бериш зарур.

I. ҒОЙИБ БЎЛГАН ТАҚДИРДА БУЗИЛАДИГАН ҲУҚУҚЛАР

Зўрлик остида ғойиб бўлиш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ҳамда Инсон ҳуқуқлари тўғрисида иккита халқаро пактда, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа асосий халқаро шартномаларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқларининг яхлит бир комплекси бузилишига олиб келади.

Инсон ғойиб бўлган тақдирда индивиднинг қуйидаги фуқаролик ёки сиёсий ҳуқуқлари бузилиши мумкин:

– унинг ҳуқуқ субъекти эканлигини эътироф этиш ҳуқуқи;

– шахснинг эркинлиги ва хавфсизлиги ҳуқуқи;

– қийноққа ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига дучор қилинмаслик ҳуқуқи;

– ғойиб бўлган киши ўлдирилганда яшашга бўлган ҳуқуқ;

– индивидулликка бўлган ҳуқуқ;

– адолатли суд муҳокамасига ва суд кафолатларига бўлган ҳуқуқ;

– ҳимоянинг самарали воситасига, шу жумладан тавон ва компенсацияга бўлган ҳуқуқ;

– ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги ҳақиқатни билиш ҳуқуқи.

Ғойиб бўлиш конвенцияларга тегишли бўлмаган халқаро ҳужжатларнинг қоидалари, жумладан 1957 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши томонидан тасдиқланган Маҳкумлар билан муносабатда бўлишнинг энг кам стандарт қоидалари, тенг даражада Бош Ассамблея томонидан тегишли равишда 1979 ва 1988 йилларда қабул қилинган Ҳуқуқ-тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар хулқ-атвори кодекси ҳамда Қайсидир шаклда бўлмасин ушланадиган ёки қамоққа олинадиган барча шахсларни ҳимоя қилиш принципи тўплами қоидалари жиддий равишда бузилиши билан боғлиқдир.

Одамларнинг ғойиб бўлиши одатда турли иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бузилишига олиб келади. Бундан ташқари, зўрлик остида ғойиб бўлиш қурбоннинг оила аъзолари томонидан ушбу ҳуқуқлар амалга оширилишига жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса ўзига тўқ бўлмаган жамоаларда асосий боқувчининг йўқолиши кўпинча оилани оғир аҳволга солиб қўяди. Бунда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда назарда тутилган кўплаб ҳуқуқлар,

жумладан:

– оилани ҳимоя қилиш ва унга ёрдам бериш ҳуқуқи;

– етарлича ҳаётий даражага бўлган ҳуқуқ;

– соғлиққа бўлган ҳуқуқ;

– маълумот олишга бўлган ҳуқуқ амалга оширилмаслиги мумкин.

Одатда шахсларнинг ғойиб бўлиши туфайли келиб чиқадиган жиддий иқтисодий муаммоларга кўпроқ аёллар дуч келадилар ва айнан аёллар кўпинча оиланинг бедарак кетган аъзолари қайтиши учун фаол кураш олиб борадилар. Улар бунда қўрқитишга, таъқиб қилишга ва қатағонга дучор қилиниши мумкин. Аёлларнинг ўзи ғойиб бўлиш қурбонларига айланганда улар шаҳвоний ва зўравонликнинг бошқа турлари олдида ниҳоятда ожиз қоладилар.

Болалар ҳам тўғридан-тўғри ёки билвосита ғойиб бўлиш қурбонлари бўлиши мумкин. Боланинг ғойиб бўлиши ўзида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг бир қанча қоидалари, шу жумладан унинг индивидуаллигини эътироф этиш ҳуқуқи тўғридан-тўғри бузилишини ифодалай ди. Ғойиб бўлиш оқибатида боланинг ота-оналаридан бирини йўқотиши ҳам боланинг инсон ҳуқуқлари жиддий бузилиши ҳисобланади.

II. БАРЧА ШАХСЛАРНИ ЗЎРЛИК ОСТИДА ҒОЙИБ БЎЛИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯ

1992 йил 18 декабрда Бош Ассамблея 47/133-резолюцияда барча давлатлар учун принциплар тўплами сифатида Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларацияни эълон қилди.

Декларациянинг муқаддимасида зўрлик остида ғойиб бўлишдан иборат ҳаракат ўзида бошқа халқаро ҳужжатлардаги, шу жумладан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидаги, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактдаги, шунингдек Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига қарши конвенция тақиқларини бузишни ифодалаши эслатилади.

Шу билан бирга унда зўрлик остида ғойиб бўлишнинг барча ҳаракатлари алоҳида оғир ҳуқуқни бузиш сифатида баҳоланиши ва улар содир этилганлиги учун жазо таъминланишига, шунингдек уларнинг олдини олишга йўналтирилган нормалар белгиланадиган ҳужжатни ишлаб чиқишнинг муҳимлиги кўрсатилади. Муқаддимада шунингдек зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатлари мунтазам равишда содир этилиши ўз хусусиятига кўра инсониятга қарши жиноят эканлиги эслатилади.

Декларацияга мувофиқ зўрлик остида ғойиб бўлишнинг ҳар қандай ҳаракати, жумладан, шахснинг ҳуқуқ субъекти эканлигини эътироф этиш ҳуқуқини, шахснинг эркинлиги ва хавфсизлиги ҳуқуқини ва қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига дучор қилинмаслик ҳуқуқини кафолатлайдиган халқаро ҳуқуқ нормалари бузилиши ҳисобланади.

У шунингдек ҳаётга бўлган ҳуқуқ бузилиши ҳисобланади ёки ўзида ушбу ҳуқуққа нисбатан жиддий таҳдидни ифодалайди. Давлат зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларининг олдини олиш ва бартараф этиш учун самарали қонунчилик, маъмурий, суд чоралари ва бошқа чораларни кўришга, жумладан бундай ҳаракатларни давом этаётган жиноят сифатида қарашга ва фуқаролик жавобини белгилашга мажбурдир.

Декларацияда шунингдек шахсларнинг турган жойини ёки озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг соғлиги ҳолатини аниқлаш воситаси сифатида суд ҳимоясининг тез ва самарали воситасидан фойдаланиш ҳуқуқи, тенг даражада миллий ваколатли органларнинг қамоқда сақланадиган барча жойларга тўсиқсиз кириш, қамоқда сақланаётган барча шахсларнинг марказлаштирилган рўйхатларини тузиш ҳуқуқи, ғойиб бўлишнинг барча тахмин қилинаётган ҳолатларини тўлиқ суриштириш мажбурияти ва зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларини содир этганлик учун жавобгар бўлганлиги тахмин қилинаётган шахсларнинг ишини махсус трибуналларда, жумладан ҳарбий судларда эмас, балки ваколатли оддий судларда кўриб чиқиш мажбурияти ҳам назарда тутилади.

Зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларини суриштиришга тегишли бўлган барча шахслар ёмон муомала қилишнинг барча турларидан, қўрқитиш ёки қасос олишдан ҳимоя билан таъминланиши зарур. Зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларига нисбатан …? муддати узоқ бўлиши ва ушбу жиноятнинг алоҳида оғир хусусиятига мувофиқ бўлиши ҳамда уни содир этишда айбдор бўлган шахсларга амнистия тўғрисидаги бирор-бир алоҳида қонунлар, шунингдек улар жазоланмаслигига олиб келиши мумкин бўлган бошқа шунга ўхшаш чоралар жорий этилмаслиги керак.

Декларацияда зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатининг қурбонлари ва уларнинг оиласи тавон олиши кераклиги ва тегишли компенсацияга, шу жумладан уларнинг максимал бўлиши мумкин бўлган реабилитацияни таъминлайдиган маблағлар олиши ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилади.

Декларацияда болаларнинг ғойиб бўлиши ҳолатларига, шунингдек ота-оналари зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор этилган болаларни ёки оналари зўрлик остида ғойиб бўлган даврда туғилган болаларни ўғрилаш амалиётига алоҳида эътибор берилади. Давлат бу болаларни қидиришга, шахсини аниқлашга ва ўз оиласига қайтаришга интилишга мажбурдир.

1993 йил 14-25 июнда Венада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси Бош Ассамблея томонидан Декларация қабул қилинишини қутлади ҳамда барча давлатларни «Зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларнинг олдини олиш, уларга барҳам бериш ва бунинг учун жаҳолаш мақсадида самарали қонунчилик, маъмурий, суд чоралари ва бошқа чораларни кўришга» чақирди.

Жаҳон конференцияси «улар юрисдикцияси остидаги ҳудудда зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳоллари мавжуд деб ҳисоблаш учун асос бўлган ҳолларда исталган вазиятларда суриштирув ўтказиш ва, – агар даъво ҳақиқатга мувофиқ бўлса, – уларни содир этишда айбдор бўлган шахсларни суд таъқибига дучор қилиш барча давлатларнинг мажбурияти» эканлигини яна бир марта тасдиқлади.

1993 йилдан бошлаб Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия ва уни алмаштирган орган, айнан олганда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш мунтазам равишда резолюциялар қабул қилади. Ушбу резолюцияларда Декларацияга ҳавола қилинган ҳолда барча ҳукуматлар зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларининг олдини олиш ва бунинг учун жазолаш бўйича тегишли қонунчилик ёки бошқа чораларни кўришга ҳамда ушбу мақсадда миллий ва минтақавий даражада ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда чоралар кўришга чақиради.

2006 йилда Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш учун Халқаро конвенция қабул қилинганлигига қарамай Декларация зўрлик остида ғойиб бўлишга қарши кураш ишида асосий ҳужжатлигича қолмоқда, чунки у комплекс нормаларни мустаҳкамлайди.

Ушбу нормалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзолари бўлган барча давлатларга ратификация қилишга нисбатан талаблар қўймасдан минимум сифатида бундай амалиётнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш мақсадида қўллаш қатъий таклиф этилади.

Декларациянинг тўлиқ матни ушбу Фактларнинг баёнига III иловада келтирилади.

III. БАРЧА ШАХСЛАРНИ ЗЎРЛИК ОСТИДА ҒОЙИБ БЎЛИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ

Зўрлик остида ғойиб бўлиш муаммоси билан шуғулланишга қаратилган алоҳида халқаро механизмлар яратилгунгача бўлган даврда турли халқаро органларнинг, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ҳамда Босния ва Герцоговина учун инсон ҳуқуқлари бўйича палатанинг суд-ҳуқуқ амалиёти зўрлик остида ғойиб бўлишга тегишли норматив принципларни янада ривожлантиришга кўмаклашди1.

2001 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия мустақил экспертга зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилишга тегишли мавжуд халқаро жиноий-ҳуқуқий доираларни ва инсон ҳуқуқлари нормаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда бундай ғойиб бўлишдан тўлиқ ҳимоя қилишни таъминлаш учун нуқсонларни аниқлаш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилди2.

Мустақил эксперт ўз маърузасида ҳуқуқ зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинмаслиги, бирор-бир универсал шартнома доирасида мустаҳкамланмаганлиги ҳамда аниқ олдини олувчи чоралар, шунингдек ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситалари ва қурбонларга етказилган зарарни қоплаш жиҳатидан кўплаб нуқсонлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосага келди. Халқаро ҳуқуқ тизимидаги бундай нуқсонлар янги шартномани ишлаб чиқиш зарурлигини асослади3.

1Ушбу прецендент ҳуқуқига нисбатан қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан олиш мумкин: «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар, шу жумладан қуйидаги масалалар: зарур тарздаги суд муҳокамасиз ғойиб бўлиш ва қатл этиш. «Комиссиянинг 2001/46- резолюциясининг 11-бандига мувофиқ зўрлик билан ёки ноихтиёрий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилишга тегишли мавжуд халқаро жиноий-ҳуқуқий доираларни ва инсон ҳуқуқлари нормаларини қайта кўриб чиқиш топширилган мустақил эксперт жаноб Манфред Новак томонидан тақдим этилган маъруза» (E/CN.4/2002/71); шунингдек Туллио Сковацци и Габриелла Читрони «Зўрлик остида ғойиб бўлишга қарши кураш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2007 йилдаги конвенцияси» (Лейден, «Мартинус Нийхофф», нашриёт уйи 2007 йил).
E/CN.4/2002/71.

2Мустақил экспертнинг маърузаси эълон қилингандан кейин Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия 2003 йилда бундай шартномани ишлаб чиқишга киришиш ҳақида қарор қабул қилди. Уч йил давом этган музокара жараёнида 70 тадан ортиқ давлат ҳамда кўп сонли ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошлари уюшмалари ва экспертлар қатнашдилар. Якунда барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш учун Халқаро Конвенция 2006 йил декабрь ойида Бош Ассамблея томонидан қабул қилинди. У уни 20 та мамлакат ратификация қилгандан кейин кучга киради

Декларациядан фарқ қилган ҳолда Конвенция мажбурий юридик кучга эга бўлган ҳужжат ҳисобланади. Декларация қоидалари унга асос қилиб олинган, бироқ унда ҳам янги стандартлар мавжуд ва Декларация матнида эълон қилинган олдинги стандартларни ривожлантиради. Бундан ташқари кўрсатиб ўтилган икки ҳужжат ўртасида Конвенция доирасида назарда тутиладиган амалга ошириш устидан назорат қилувчи орган шаклида муҳим принципиал тафовут мавжуд.

Конвенция уч қисмга бўлинади. Биринчи қисмда ҳужжатнинг мазмун-моҳиятига тегишли қоидалар мавжуд ва асосий урғу бундай жиноятларнинг олдини олиш ва улар содир этилганлиги учун жазолаш бўйича қатнашчи давлатларнинг мажбуриятларга қаратилади. Иккинчи қисмга мувофиқ мажбурий ғойиб бўлиш бўйича Қўмита таъсис этилади. Ниҳоят, учинчи қисмда имзолаш, кучга кириш, тузатишларга ҳамда Конвенция билан халқаро гуманитар ҳуқуқ ўртасидаги ўзаро алоқаларга нисбатан расмий талаблар баён қилинади. Шунингдек халқаро ҳуқуқда ёки давлат ички қонунчилигида мавжуд бўлган шахсларни мажбурий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги исталган қулайроқ қоидаларни қўллаш мумкинлиги қайд этилади.

3Шахсларнинг мажбурий ғойиб бўлиши тўғрисидаги Америкааро конвенция 1996 йилда кучга кирди.

Конвенция қабул қилиниши ўзида айниқса унда зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинмасликнинг ажраламас ҳуқуқи қайд этилганлиги халқаро ҳуқуқ соҳасида жиддий тараққиётни ифодалайди. 2-моддага мувофиқ “давлат вакиллари ёки давлатнинг рухсати, қўллаб-қувватлаши ёки розилиги билан иш кўрадиган шахслар ёки шахслар гуруҳлари томонидан қамоққа олиш, ушлаш, ўғирлаш ёки исталган бошқа шаклда озодликдан маҳрум этиш, кейинчалик озодликдан маҳрум этиш фактини эътироф этишни рад этиш ёки ғойиб бўлган шахсниг тақдири ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотларни яшириш, бунинг оқибатида ушбу шахс қонун ҳимоясисиз қолдирилиши зўрлик остида ғойиб бўлиш деб ҳисобланади”.

Конвенцияда айтилганидек, зўрлик остида ғойиб бўлишнинг кенг ёйилган ёки мунтазам содир этилиши амалиёти инсониятга қарши жиноят ҳисобланади. Давлатларга зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятининг фавқулодда жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда унинг учун тегишли жазо чораларини назарда тутиш мажбурияти юкаланади. Белгиланган муддатига келганда эса, Конвенцияга мувофиқ зўрлик остида ғойиб бўлиш жинояти унинг чўзиладиган хусусияти ҳисобга олингган ҳолда у тамом бўлган пайтдан бошлаб ҳисоблана бошланади.

Зўрлик остида ғойиб бўлишнинг олдини олишга давъат этилган чоралар орасида Конвенция томонидан қамоқда яширин сақлашга аниқ тақиқ назарда тутилади ва давлатларга озодликдан маҳрум этиш муносабати билан минимал ҳуқуқий стандартларни, мисол учун озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг энг зарур маълумотлар мавжуд бўлган расмий регистрларини тузиш ва юритиш, шунингдек уларга оиласи, адвокат ёки уларнинг танлаши бўйича исталган бошқа шахс билан алоқа қилишга рухсат беришни кафолатлаш чақириғи билан мурожаат қилинади. Конвенция қоидаларига мувофиқ тахминан зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатини содир этган шахс қатнашчи давлат юрисдикцияси остидаги исталган ҳудудда турганда бундай давлат, агар у ўзининг халқаро мажбуриятларга мувофиқ ҳуқуқни бузувчини бирор-бир бошқа давлатга бермаса ёки кузатувда бермаса ёки ўзи юрисдикциясини эътироф этадиган халқаро жиноят судига бермаса жиноятга нисбатан юрисдикцияни амалга ошириш борасида ўз ваколатини белгилаш учун зарур чоралар кўради.

4 Ажралмас ҳуқуқ деганда ҳаракатда, боз устига ҳатто уруш даврида ёки бошқа давлат фавқулодда вазимятлари даврида чекланиши ёки тўхталиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ тушунилади. Масалан, яшашга бўлган ҳуқуқ ва қийноқларга дучор қилинмаслик ҳуқуқи ажралмас ҳуқуқларга тегишлидир.

Конвенция томонидан киритиладиган асосий янгиликлардан бири 24-модда ҳисобланади. Унга мувофиқ нафақат ғойиб бўлган шахс, балки зўрлик остида ғойиб бўлиш жинояти натижасида бевосита зийн етказилган исталган жисмоний шахс, масалан оила аъзолари “қурбон” тушунчаси остига қамраб олинади.

Ушбу моддада шунингдек “зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги ҳақиқатни, суриштирув натижаларини ва ғойиб бўлган шахснинг тақдирини билиш ҳуқуқи” белгиланади. Гарчи ушбу ҳуқуқ гуманитар ҳуқуқда, тенг даражада бир қанча халқаро органлар, жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро комиссия, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро суд ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси томонидан эътироф этилган бўлса ҳам, Конвенция у аниқ мустаҳкамланган биринчи тегишли халқаро ҳужжат ҳисобланади.

24-моддада шунингдек зиённи қоплаш ҳуқуқи қайд этилади. У моддий ва маънавий зарар қопланишини, шунингдек тегишли ҳолларда қоплашнинг реституция, реабилитация, сатисфакцияни ва қайтариомаслиги кафолатларини назарда тутади. Ниҳоят қатнашчи давлатлардан ғойиб бўлган шахсларнинг, жумладан ижтимоий ҳимоя, молиявий масалалар, оила ҳуқуқи ва мулк ҳуқуқи сингари соҳалардаги ҳуқуқий ҳолатига тегишли зарур чораларни кўриш талаб этилади. Ушбу қоида ғойиб бўлган шахсларнинг оилаларига уларнинг кундалик ҳаётида бир қанча жиҳатларни, масалан, мерос ва фуқаролик мақоми масалаларини тартибга солишда ёрдам беришга қодирдир.

Конвенция биринчи қисмининг охирги моддаси болалар жисмоний шахс сифатида ёхуд уларнинг ота-оналари ғойиб бўлиши оқибатида зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинган-қилинмаганлигидан қатъи назар, масалан, зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинган онаси тутқинликда эканлигида туғилган болаларни ноқонуний олиб қўйишга тегишлидир.

Бундай болаларни қидириш ва уларнинг шахсини аниқлашда давлат болаларнинг манфаатлари энг тўлиқ тарзда таъминланиши зарурлигини, шу жумладан уларнинг шахсини сақлаш ва тиклашга, фуқароликка, фамилияга ва оилавий алоқаларга бўлган ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда иш кўриши керак.

Давлатлар, шунингдек зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинган, ёхуд ота-оналари ғойиб бўлиш қурбонлари бўлган болаларнинг ҳақиқий шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сохталаштирилиши, яширилиши ёки йўқ қилинишининг олдини олиш ва барҳам бериш учун барча зарур чораларни кўришлари керак.

Конвенциянинг иккинчи қисмида амалга ошириш устидан халқаро назорат қилишга тегишли қоидалар мавжуд, яъни зўрлик остида ғойиб бўлиш бўйича Қўмита таъсис этилади. Унга бешта тегишли вазифа бажариш, айнан олганда:

а) қатнашчи давлатлар томонидан тақдим этилган Конвенция бўйича ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан улар томонидан кўрилган чоралар тўғрисидаги маърузаларни кўриб чиқиш;

b) давлатларга барча зарур чораларни кўриш, шу жумладан ғойиб бўлган шахсни аниқлаш ва ҳимоя қилиш учун вақтинча ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги илтимос билан шошилинч хабар юбориш мажбурияти юкланади. Шартнома амалга оширилиши устидан кузатувчи органга биринчи марта шунга ўхшаш ваколатлар берилади;

c) улар Конвенция қоидаларининг у ёки бу қатнашчиси бўлган давлат томонидан қонун бузилиши қурбонлари эканлигини даъво қилаётган шахсларнинг хабарларини олиш ва кўриб чиқиш мажбурияти;

d) бир қатнашчи давлат бошқа қатнашчи давлат Конвенцияга мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаётганлигини даъво қилаётган хабарни олиш ва кўриб чиқиш;

e) агар Қўмита ушбу давлат Конвенция қоидаларига жиддий зарар етказадиган ҳаракатларни содир этаётганлиги тўғрисида ахборот олса, тегишли давлат билан маслаҳатлашилгандан кейин у ёки бу қатнашчи давлатга боришни ташкил этиш вазифаси юкланади.

Ниҳоят, агар Қўмита бирор-бир қатнашчи давлат ҳудудида зўрлик остида ғойиб бўлиш мунтазам равишда амалиётда кенг қўлланилиши тўғрисида етарлича асосли маълумотлар олса, у, тегишли давлатдан тегишли маълумотларни олдиндан сўраб олиб ушбу масалани Бош котиб орқали Бош Ассамблея эътиборига етказиши мумкин. Бундай шартнома амалга оширилиши устидан кузатувчи органга биринчи марта бунга ўхшаш ваколатлар берилади.

Қўмитага берилган функцияларнинг у томонидан бажарилиши зўрлик остида ғойиб бўлишдан ишончлироқ ҳимоя қилишни ва глобал кўламда самарали равишда уларнинг олдини олишни таъминлаш имконини беради деб ишонгинг келади.

Халқаро конвенциянинг тўлиқ матни ушбу Фактларни баён қилишда IV иловада келтирилади.

IV. Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича ишчи комиссия

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси ушбу аянчли ҳодиса мавжуд эканлигига қайта-қайта эътиборни қаратган эди. Бош Ассамблея 1978 йилда ўзининг 33/173-резолюциясида шахсларнинг зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишига тегишли жаҳоннинг турли қисмларидан хабарлар олинаётганидан ташвишланаётганлигини билдирди ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига зарур тарзда тавсиялар бериш учун ушбу масалани кўриб чиқишни таклиф этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия 1980 йил 29 февралдаги 20 (XXXVI)-резолюцияда шахсларнинг зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишига тегишли масалаларни ўрганиш учун беш мустақил экспертдан иборат таркибда Ишчи гуруҳ ташкил этишга қарор қилди. Шундан буён ушбу Ишчи гуруҳ мандати мунтазам равишда тикланади.

А. Зўрлик остида ғойиб бўлишни аниқлаш

Декларациянинг муқаддимасидаги тарифга мувофиқ Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини зўрлик остида ғойиб бўлиш фақат агар бу давлатнинг вакиллари ёки хусусий шахслар ёхуд уюшган гуруҳлар, масалан давлат ҳокимияти органларининг номидан, уларнинг бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаши, рухсати ёхуд розилиги билан иш кўрадиган ярим ҳарбий гуруҳлар5 томонидан содир этилса зўрлик остида ғойиб бўлиш сифатида қаралишидан келиб чиққан ҳолда қуради.

Шу сабабли Ишчи гуруҳ бундай ҳоллар ортида ҳеч бир давлат турмайдиган, ўз ҳудудида ҳукуматга қарши кураш олиб борувчи террорчилик ёки исёнчилик ҳаракати сингари юқорида кўрсатиб ўтилган тоифаларга тегишли бўлмаган шахслар ёки гуруҳлар томонидан содир этилганда уларни кўриб чиқмайди.

Ушбу тафовутни белгилаш унга мувофиқ давлат бундай ҳолатларни ўз хусусиятига кўра нодавлат субъектлар томонидан содир этилганга таққосланадиган хатти-ҳаракатлар сифатида тергов қилишга ва улар учун жазолашга мажбур бўлган принципдан келиб чиқади.

5 «ярим ҳарбий гуруҳлар» деганда қуроллантиришга, ўқитишга ёки қўллаб-қувватлашга мунтазам армия реал дахлдор бўлган уюшган гуруҳлар тушунилади.

Ишчи гуруҳ ҳатто янги ҳукумат ғойиб бўлиш юз берган пайтда ҳокимият тепасида турган ҳукуматга нисбатан инсон ҳуқуқларига кўпроқ ҳурматни намойиш этган тақдирда ҳам ҳукумат алмашишидан қатъи назар зўрлик остида ғойиб бўлиш учун давлатнинг жавобгарлигидан келиб чиқади.

Нима бўлганда ҳам у ёки бу аниқ мамлакатда зўрлик остида ғойиб бўлиш билан боғлиқ ишларни таҳлил қилишда ёхуд ушбу ҳодисани умуман ўрганишда Ишчи гуруҳ ҳар қандай ғойиб бўлиш тўғрисидаги маълумотлар зарур тарзда баҳоланиши мақсадлари учун аҳамиятли сифатида баҳолайди.

Ишчи гуруҳ халқаро қуролли низолар пайтидаги ғойиб бўлиш ҳолатлари билан шуғулланмайди, чунки бундай вазиятлар, – 1999 йилги Женева Конвенцияларида ва унга 1977 йилги Қўшимча протоколда6 белгиланганидек, – Қизил Хоч Халқаро Қўмитасининг ваколатига тегишлидир.

Зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатини аниқлаш мақсадида Ишчи гуруҳ қурбоннинг ҳимоядан ташқарида қолдирилиши жиноятнинг оқибатларидан бири эканлигидан келиб чиқади. Шу сабабли Ишчи гуруҳ манбаа томонидан хабар қилинадиган ахборот айбдор шахснинг қурбонни ҳимоядан ташқарида қолдириш ҳақидаги ҳақиқий ниятини акс эттириши ёки ҳатто тақозо этишини талаб этмасдан зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларини кўриб чиқиш учун қабул қилади.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳнинг фикрига кўра, зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолати ноқонуний ушлангандан ёки дастлаб қонуний ҳибсга олиш ёки ушлашдан кейин бошланиши мумкин. Шундай қилиб қурбонларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш озодликдан маҳрум қилиш шаклидан қатъи назар озодликдан маҳрум қилиш ҳолатидан бошлаб самарали бўлиши керак ва озодликдан ноқонуний маҳрум этиш ҳоллари билан чекланмаслиги лозим.

6Ушбу конвенцияларга нисбатан қўшимча маълумотларни 13-фактларни баён қилиш: Халқаро гуманитар ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари.

Ниҳоят суддан ташқари қатл этиш юз берадиган ушлаш, агар бундай ушлаш бирор-бир бўғин ёки даражадаги ҳукумат вакиллари, ҳукумат номидан унинг бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаши, унинг рухсати ёки розилиги билан иш кўрадиган уюшган гуруҳлар ёки хусусий шахслар томонидан амалга оширилса ва агар ушлангандан, ёки ҳатто қатл этилгандан кейин давлат мансабдор шахслари бундай шахсларнинг тақдири ёки турган жойи тўғрисида хабар беришни рад этсалар ёки умуман бундай қилмиш содир этилганлиги фактини эътироф этишни рад этсалар, сўзнинг ҳақиқий маъносида зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳисобланади.

В. Ишчи гуруҳнинг фаолияти

Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси ғойиб бўлган шахслар оила аъзоларининг тақдири ва турган жойини аниқлашда ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошларига ёрдам беришдан иборатдир. Шу мақсадда ишчи гуруҳ йўқолган шахсларнинг қариндошларидан ёки улар номидан иш кўрадиган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларидан тушган одамларнинг йўқолиши тўғрисидаги хабарларни кўриб чиқади.

Ишчи гуруҳ ушбу хабарларнинг бир қанча мезонларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиб айрим ҳолларда тергов ўтказиш ва унинг натижаларидан Ишчи гуруҳни хабардор қилиш тўғрисидаги илтимос билан тегишли ҳукуматларга маълумот юборади. Ишчи гуруҳ ушбу ҳукумат айрим шахсларнинг шикоятларини кўриб чиқиштартиб-қоидани назарда тутувчи инсон ҳуқуқлари бўйича исталган тегишли шартномани ратификация қилган-қилмаганлигидан қатъи назар соф инсонпарварлик принципларидан келиб чиқиб ўз эътиборига етказиладиган маълумотларни кўриб чиқиш билан шуғулланади.

Ишчи гуруҳ асосан ғойиб бўлган шахсларнинг оилалари билан ҳукуматлар ўртасидаги алоқа йўли сифатида иш кўради ҳамда кўпчилик тегишли ҳукуматлар билан ғойиб бўлишга тегишли ишларни ҳал этишга йўналтирилган мулоқотни муваффақиятли олиб боради.

Инсон ҳаётини сақлаб қолиш жараёнида бирор-бир кечикишга йўл қўймалсик учун Ишчи гуруҳ бу ҳақда Ишчи гуруҳ хабар олинишидан олдин уч ой мобайнида юз берганлиги тахмин қилинаётган ғойиб бўлиш ҳолатларига нисбатан кечиктириб бўлмайдиган хатти-ҳаракатларни кўриштартиб-қоидани таъсис этди.

Ишчи гуруҳ бир йилда уч марта беш-саккиз кун давом этадиган сессияга тўпланади. Сессиялар одатда Женевада бўлиб ўтади. Гуруҳнинг мажлислари ёпиқ ҳисобланади. Бироқ Ишчи гуруҳ уларга ҳукуматнинг ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг вакилларини, шунингдек ғойиб бўлганлар оиласи аъзоларини ва гувоҳларни мунтазам равишда таклиф этади.
Ҳар бир сессиядан кейин Ишчи гуруҳ ҳукуматларни уларнинг мамлакатларидаги ғойиб бўлишга нисбатан қабул қилинган қарорлар тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади. Бир йилда камида бир марта у ҳукуматларга олдин барибир аниқлаштирилмаган ҳоллар тўғрисида уларнинг эътиборига етказилган маълумотларнинг умумий сонини эслатади.

Ишчи гуруҳ бир йилда икки марта ҳукуматларга олти ой олдин юборилган ва улар бўйича тушунтириш олинмаган ҳолатлар дарҳол кўрилиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни талаб этиш тўғрисида эслатади. Бундан ташқари йил мобайнида исталган вақтда исталган ҳукумат Ишчи гуруҳ томонидан унга юборилган ҳолатлар тўғрисидаги хулосани ёзма равишда сўраши мумкин.

Мамлакатга ташриф буюриш Ишчи гуруҳ фаолиятининг яна бир тури ҳисобланади. Бундан ҳокимиятнинг тегишли органлари, оилалар ёки уларнинг вакиллари ва Ишчи гуруҳ ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш ҳамда ғойиб бўлиш тўғрисида хабар қилинган ҳолларни аниқлашга кўмаклашиш мақсади кўзланади.

Кейинги йилларда Ишчи гуруҳ томонидан мамлакатларга ташриф буюриш ғойиб бўлиш ҳолларини аниқлаш ҳамда ҳукумат Ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ва айниқса Декларация асосида одамлар ғойиб бўлишининг барча ҳолатларини тартибга солиши учун кўриши керак бўлган кейинги саъй-ҳаракатларни келишиш билан боғлиқ аниқ мақсадни кўзлади.

Бош Ассамблея томонидан Барча шахсларни Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисида Декларация қабул қилинганлиги муносабати билан Ишчи гуруҳга асосий мандатга қўшимча сифатида 1992 йилдан бошлаб Декларациядан келиб чиқадиган ўз мажбуриятларини бажариш ишида давлатлардаги тараққиёт устидан кузатиш ҳамда уни амалга оширишда уларга ёрдам бериш функцияси ҳам юкланган.

Ишчи гуруҳ ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар эътиборини Декларациянинг турли жиҳатларига қаратади ҳамда унинг қоидаларини амалга ошириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш усулларини тавсия этади. Ушбу сифатда Ишчи гуруҳга у ўзининг мамлакатларга ташрифи ҳисобидан ҳам сўров бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш йўли билан бажарадиган олдини олувчи роль ажратилади.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ мунтазам равишда ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошларидан ва тегишли мамлакатларда Декларация бузилишига тегишли деб ҳисобловчи ноҳукумат ташкилотлардан олинган қисқа маълумотларни тегишли ҳукуматлар эътиборига етказади, агар улар буни хоҳласа ўз мулоҳазаларини баён қилишни таклиф этади.

Ҳукуматларга тегишли қонунчилик, маъмурий, суд чоралари ёки бошқа чоралар кўриш ҳисобига Декларация амалга оширилишига эришиш бўйича уларнинг мажбуриятлари ҳақида уларга эслатиш юзасидан саъй-ҳаракатлар кўрилаётганига қарамай, бу борадаги амалиётда эришилган олдинга силжиш унчалик салмоқли эмас.

Айрим истиснолар билан давлатлар Декларацияда баён қилинган принципларни ўз миллий қонунчилигига мунтазам равишда киритишни бошламадилар. Ишчи гуруҳ Декларацияни амалга ошириш бўйича мажбурият зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатлари ўтмишда юз берган ёки ҳозирги вақтда содир этилаётган мамлакатларгагина татбиқ этилиб қолмаслигини қайта-қайта таъкидлади; барча давлатлар келгусида бундай ҳаракатларга йўл қўймаслик учун қонунчилик чоралари ва бошқа олдини олиш чораларини кўриши муҳимдир.

Ишчи гуруҳ Декларация қоидаларини талқин қилишни енгиллаштириш учун бугунги кунда зўрлик остида ғойиб бўлишни таърифлашга нисбатан умумий тартибдаги мулоҳазаларни ҳамда 3, 4, 10, 17, 18 ва 197-моддаларни қабул қилди.

Умумий тартибдаги муоҳазаларнинг тўлиқ матни билан http://www.ohchr.org манзили бўйича танишиш мумкин.

Ишчи гуруҳ ҳар йили Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга бажарилган ишлар тўғрисидаги маърузаларни тақдим этади. У ўзи томонидан тегишли йилда олинган, шунингдек улар бўйича қарорлар қабул қилинган зўрлик остида ғойиб бўлишнинг барча ҳолатлари тўғрисида мамлакатлар бўйича ахборотни маълум қилади. У Кенгашга ҳукуматлар эътиборига етказилган, тақдим этилган тушунтиришлар ва тушунтириш тақдим этиш пайтида тегишли шахснинг ҳолати тўғрисида ҳар бир мамлакат бўйича қисқача статистик маълумотномани тақдим этади.

Ишчи гуруҳ ўз маърузаларига хулосалар ва тавсияларни киритади ҳамда айрим мамлакатларда шахсларнинг ғойиб бўлишига тегишли мулоҳазаларни баён қилади. 1993 йилдан бошлаб Ишчи гуруҳ Барча шахсларни зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Декларация амалга оширилиши ва уни амалга ошириш йўлидаги тўсиқлар тўғрисидаги маърузаларни, шунингдек зўрлик остида ғойиб бўлиш муаммосига тегишли умумийроқ масалалар бўйича даврий маърузаларни тақдим этади.

С. Ишчи гуруҳнинг иш усуллари

Ишчи гуруҳнинг иш усуллари Комиссия томонидан дастлаб тўлдирилган, сўнгра эса Кенгаш томонидан кейнчалик бирқанча резолюциялар билан инсон ҳуқуқлари билан тўлдирилган Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг 20 (XXXVI)-резолюциясида назарда тутилган унинг мандатига асосланган. Ишнинг ушбу усуллари энг аввало унинг асосий вазифасини – ғойиб бўлган қариндошларининг тақдирини ва турган жойини аниқлашда оилаларга ёрдам беришни йўналтирилган.

Мана шу мақсадида Ишчи гуруҳ етарли даражада ҳужжатлар билан тасдиқланган ва аниқ белгиланган индивидуал ҳолатлар текширилиши ҳамда ғойиб бўлган шахсларнинг оилалари томонидан уларга тўғридан-тўғри ёки билвосита тегишли хабарлар Ишчи гуруҳга етказилишини таъминлаш учун оилалар ва тегишли ҳукуматлар билан алоқани йўлга қўйишга интилади.

Ишчи гуруҳнинг иш усуллари билан http://www.ohchr.org манзили бўйича танишиш мумкин.

Ҳукуматлар ёки оилалар томонидан ўтказилган терговлар, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ёхуд Ишчи гуруҳ ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш механизмлари ходимлари ёхуд ушбу соҳада иш кўрувчи исталган бошқа халқаро ташкилот томонидан амалга оширилган фактларни аниқлаш бўйича миссиялар натижасида киши тирик ёки ўликлигидан қатъи назар ғойиб бўлган шахснинг тақдири ёки турган жойи аниқлангандан кейин Ишчи гуруҳнинг функцияси тамом бўлади.

Ишчи гуруҳ ғойиб бўлишнинг аниқ ҳолатлари ёки ғойиб бўлиш вақтида бўлиши мумкин бўлган инсон ҳуқуқларининг бошқа бузилишлари учун жавобгарликни аниқлаш масалалари билан шуғулланмайди; бу жиҳатдан бутун фаолият аниқ инсонпарварлик хусусиятига эга бўлади.

Ишчи гуруҳнинг хатти-ҳаракати унинг ҳудудида содир этилган инсон ҳуқуқлари бузилиши учун давлатнинг жавобгарлиги принципига ва бундай ҳуқуқбузилишларнинг олдини олиш учун унинг мажбуриятларига ёки, агар ҳуқуқбузилишлар содир этилган бўлса уларни тергов қилиш бўйича мажбуриятларига асосланган. Бошқа барча вазиятлар билан бўлгани сингари давлатнинг жавобгарлиги ҳукумат алмашишидан қатъи назар сақланиб қолади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия ва уни алмаштирган орган, айнан айтганда, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш Ишчи гуруҳнинг иш усулларини ва унинг мандатининг инсонпарварлик йўналишини маъқуллайди. Улар шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комисари Бошқармасининг ахборот фаолияти доирасида Ишчи гуруҳнинг мақсадлари, тартиб-қоидалари ва усуллари кенг ёритилишининг муҳим аҳамиятини қайд этдилар.

D. Мақбуллик

Одамларнинг ғойиб бўлиши тўғрисидаги хабарлар улар фақат ғойиб бўлган кишининг оиласи ёки дўстларидан олинган тақдирдагина Ишчи гуруҳ томонидан мақбул сифатида кўриб чиқилади. Бундай хабарлар Ишчи гуруҳга оилалар, ҳукуматлар, ҳукуматлараро, инсонпарварлик ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг вакиллари ҳамда ишончга сазовор бошқа манбалар орқали ҳам етказилиши мумкин.

Бундай хабарлар ёзма шаклда тақдим этилиши ва хабар берганнинг шахси тўғрисидаги аниқ маълумотларга эга бўлиши керак. Агар хабарни тақдим этган шахс оила аъзоси ҳисобланмаса, у ҳолда у ғойиб бўлган шахснинг қариндошлари билан биргаликда унинг тақдирини охиригача аниқлашга тайёр бўлиши керак. Хабарни тақдим этган шахсларнинг илтимосига кўра ва ҳимоя қилинишининг муайян даражасини таъминлаш мақсадида уларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар сир сақланади.

Хабарда кўрсатилган ҳукуматларга самарали тергов олиб борилишида ёрдам бериш учун Ишчи гуруҳ уларга ҳеч бўлмаганда асосий маълумотларнинг энг оз ҳажмини ўз ичига оладиган ахборотни тақдим этади.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ хабар берувчиларни ғойиб бўлган шахснинг шахси тўғрисидаги батафсилроқ маълумотларни (ҳатто агар маълум бўлса шахснинг гувоҳномаси рақамини) ва ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисида батафсилроқ маълумот юборишни доимо талаб қилади. Энг камида қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши зарур:

а) ғойиб бўлган шахснинг фамилияси, исми, агар имкони бўлса, ёши, жинси, фуқаролиги, машғулоти ёки касби тури;

b) ғойиб бўлиш санаси, яъни қамоққа олинган ёки ўғриланган кун, ой ва йил, ғойиб бўлган шахсни охирги марта кўришган ой ва йил. Агар уни охирги марта қамоққа олиш пайтида кўришган бўлса, тахминий санани кўрсатиш кифоя;

с) қамоққа олиш ёки ўғирлаш жойи ёхуд ғойиб бўлган шахсни охирги марта кўришган жой (ҳеч бўлмаганда шаҳар ёки қишлоқ кўрсатилиши керак);

d) қамоққа олиш ёки ўғирлашни амалга оширганлиги тахмин қилинаётган ёки ғойиб бўлган шахсни номаълум жойда сақлаётган томонлар;

е) ғойиб бўлган шахснинг тақдири ёки турган жойини аниқлаш учун кўрилган чоралар ёхуд, ҳеч бўлмаса, ҳуқуқий ҳимоянинг ички воситаларидан фойдаланишга доир саъй-ҳаракатлар натижа бермаганлиги ёки бирор-бир сабабга кўра охиригача етказилмаганлиги кўрсатилиши керак; ва

f) ҳодиса Ишчи гуруҳга ишончга молик шахс томонидан тақдим этилиши керак, у, агар оила аъзоси ҳисобланмаса ушбу ҳодисага нисбатан тахмин қилинаётган қурбоннинг оила аъзолари уларнинг номидан бу ҳақда Ишчи гуруҳга хабар бериш учун бевосита рози бўлганлиги кўрсатиши шарт.

Ишчи гуруҳ мандатининг инсонпарварлик хусусияти туфайли ҳодиса ҳақида унинг эътиборига етказилгунига қадар ҳуқуқий ҳимоянинг ички воситалари тамом бўлишига нисбатан талаб қўйилмайди.

Ишчи гуруҳга тақдим этилган исталган ҳолат Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судлари, Африка инсон ва халқлар ҳуқуқлари комиссиясига, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитага, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро комиссияга, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро судга ёхуд шунга ўхшаш суд ёки квазисуд халқаро органларига юборилиши мумкин.

Якка тартибдаги ҳолатлар тўғрисида Ишчи гуруҳга хабарни тақдим этиш шакли ушбу Фактларни баён қилишда 1-иловада келтирилади.

Е. Ғойиб бўлиш ҳолларини кўриб чиқиш тартиби

Одамларнинг ғойиб бўлиши тўғрисидаги тушган янги хабарлар Ишчи гуруҳга берилади. Ишчи гуруҳ уларни ўз сессиялари вақтида диққат билан ўрганиб чиқади.

Юқорида келтирилган талабларга жавоб берадиган хабарлар тергов ўтказиш ва унинг натижалари тўғрисида Ишчи гуруҳни хабардор қилиш тўғрисидаги илтимос билан тегишли ҳукуматларга юборилади. Қоидага кўра, хабар қилинган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар Ишчи гуруҳ Раисининг Женевадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги ушбу мамлакатнинг Доимий вакили номига юбориладиган хат билан тегишли ҳукумат эътиборига етказилади.

Бироқ охирги уч ойдан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида юз берган ҳолатлар ҳақида энг тўғридан-тўғри ва тезкор алоқа воситалари ёрдамида тегишли мамлакатнинг бевосита ташқи ишлар вазири эътиборига етказилади.

Юқорида кўрсатиб ётилганидек, бундай тартиб дарҳол ҳаракат қилиштартиб-қоида деб аталади. Бундай хабарларни юборишга Ишчи гуруҳ томонидан унга берилган аниқ ваколатлар асосида Раис томонидан рухсат берилиши мумкин.

Ушбу уч ойлик муддатгача, бироқ ўтган йилдан кечикмай, боз устига ушбу уч ойлик муддатда юз берган ҳолатларга муайян алоқадор бўлиши шарти билан юз берган ҳолатлар тўғрисидаги маълумот Раиснинг рухсати билан сессиялараро даврда хат билан қайта юборилиши мумкин.

Бир мамлакатнинг мансабдор шахслари бошқа мамлакатда ғойиб бўлишга бевосита айбдор бўлган ёки аралашиб қолган, ёки ғойиб бўлишга биттадан ортиқ мамлакатнинг мансабдор шахслари бевосита айбдор бўлган ёки аралашиб қолган ҳоллар кўрсатиладиган ғойиб бўлиш тўғрисидаги хабарлар барча тегишли ҳукуматларга юборилади. Бироқ аниқ ҳолат статистикада тегишли шахс қамоққа олинган, ушланган, ўғирланган ёки уни охирги марта кўришганлиги тўғрисидаги хабарларга мувофиқ ўша мамлакат бўйича ҳисобга олинади.

Ҳомиладор аёл ғойиб бўлган тақдирда она қамоқда эканлигида туғилиши тахмин қилинаётган бола она билан бўлган ҳолатнинг тавсифида эслатилади. Она қамоқда эканлигида ҳақиқатдан ҳам бола туғилганлигини хабар қилган гувоҳлар мавжуд бўлган тақдирда боланинг иши алоҳида кўриб чиқилади.

F. Аниқлаштирилган, тамом бўлган ёхуд кўриб чиқилиши тўхтатилган деб ҳисобланувчи ҳолатлар ва ҳукуматнинг жавоблари

Ғойиб бўлган шахснинг тақдири ёки турган жойи тўғрисидаги батафсил маълумотлар мавжуд бўлган ҳукуматнинг ҳар қандай жавоби хабарни маълум қилганнинг эътиборига етказилади.

Агар хабарнинг манбаи олти ой мобайнида жавоб бермаса ёки Ишчи гуруҳ етарлича асосли эмас деб ҳисоблайдиган далил-исботларни келтириб ҳукумат томонидан тақдим этилган ахборотни шубҳали деб ҳисобласа, ушбу ҳолат аниқланган деб ҳисобланади ва тегишли равишда йиллик маърузадаги статистик маълумотнинг «Ҳукуматнинг жавобида аниқлаштирилган ҳолатлар» бўлимига киритилади.

Агар хабарнинг манбаи асосли равишда ҳукуматнинг ахбороти билан келишмаса, у ҳолда у бу ҳақда маълум қилади ва унга шу муносабат билан ўз муолҳазаларини билдириш таклиф этилади.

Ишчи гуруҳ, агар тегишли миллий қонунда кўрсатилган ваколатли ҳокимият органи қариндошлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг розилиги билан олинган маълумотларга мувофиқ ғойиб бўлган деб ҳисобланувчи шахснинг ўлими презумпцияси тўғрисида эълон қилса, ҳодисани тугаган деб ҳисоблайди. Ўлим презумциясида зарур компенсацияга бўлган ҳуқуққа ва ўлган одамнинг тақдири тўғрисидаги ҳақиқатни билиш ҳуқуқига албатта риоя этилиши керак.

Истисно ҳолларда Ишчи гуруҳ, агар тегишли шахсларнинг оиласи эркин ва икки хил тушунишга йўл қўймайдиган тарзда ҳолатни аниқлаштиришни давом эттирмаслик хоҳишини билдирса ёхуд хабарнинг манбаи бундан кейин мавжуд бўлмаса ёки ҳолатни аниқлашни давом эттириш ҳолатида бўлмаса, бошқа манбалар билан алоқа ўрнатиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан кўрилган чоралар эса муваффақиятсиз бўлса, ҳолатларни кўриб чиқишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиш мумкин.

Бироқ Ишчи гуруҳ у ёки бу ҳодисани аниқлаштирилган, тамом бўлган деб эълон қилиши факти ёхуд уни кўриб чиқишни тўхтатиши ҳукуматни Декларация бўйича ўз зиммасига олган ҳодисани суриштиришни охиригача етказиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш, ғойиб бўлган кишининг оиласига зарур тарзда компенсация тўлаш ва келгусида бундай ҳолларга йўл қўймаслик учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятидан озод қилмайди.

Агар хабарнинг манбаи ҳукуматнинг жавоби хабар берилган вазиятга тегишли бўлмаган бошқа шахсга тегишли бўлганлиги ёки хабар манбаи томонидан юқорида кўрсатилган 6 ой мобайнида олинмаганлиги учун ҳодиса аниқланган, тамом бўлган деб ҳисобланганлиги, ёхуд уни кўриб чиқиш тўхтатилганлиги тўғрисида ҳужжатлар билан яхши тасдиқланган азборотни тақдим этса, Ишчи гуруҳ у бўйича ўз мулоҳазаларини тақдим этиш тўғрисидаги илтимос билан у тўғрисидаги ахборотни ҳукуматга такроран юборади. Ушбу ҳолларда иш яна аниқлаштирилмаган ишлар тоифасига тегишли бўлади, Ишчи гуруҳ эса Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга ўз маърузасида хатоларни ёки ноаниқликларни кўрсатган ҳолда вазиятни аниқ тушунтиради.

Аниқлаштирилмаган ҳодиса бўйича хабар манбаидан тушадиган исталган қўшимча муҳим маълумот кўриб чиқиш учун Ишчи гуруҳга тақдим этилади ва унинг маъқуллаши билан тегишли ҳукуматга юборилади. Агар қўшимча ахборот ушбу ҳодисани тушунтирса, ҳукумат бундан хабардор қилинади.

Ишчи гуруҳ ғойиб бўлган шахсларнинг аниқ турган жойи аниқлангунга қадар уларнинг ишини картотекада сақлайди.

Гарчи Ишчи гуруҳнинг мандати ғойиб бўлган шахснинг тақдирини аниқлаш босқичидан нарига ўтмаса ҳам, Ишчи гуруҳ фаолияти тўхтаганидан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи тартиб-қоидалари амал қилиши мумкин. Агар тегишли ҳукуматнинг жавобида ғойиб бўлган шахснинг ўлими факти аниқланганлиги аниқ кўрсатилган, у қийноққа дучор қилинган, ўзбошимчалик билан, бироқ ҳақиқатдан ушлаб турилган ёки инсон ҳуқуқлари бошқа бузилишларининг қурбонига айланган бўлса, бунинг учун айбдорлар тахминан ҳукуматнинг мансабдор шахслари ёхуд у билан боғлиқ бўлган гуруҳлар ёки шахслар деб ҳисобланса, у ҳолда ушбу ҳодиса Ишчи гуруҳ ёки қариндошлар томонидан тегишли механизм ёки органнинг эътиборига етказилиши керак.

Агар Ишчи гуруҳ қурбон ўлик ҳолда топилганда зўрлик остида ғойиб бўлиш тўғрисидаги хабарни олса, у тегишли ҳукуматга юбориш мақсадида ишни кўриб чиқиш учун қабул қилмайди, чунки сўз ah initio аниқ бўлган ҳолат тўғрисидаги иш ҳақида бормоқда.

Бироқ бундай ҳолат барибир агар

а) озодликдан маҳрум этиш аниқ бир шахснинг иродасига қарши юз берса;

b) унга кам деганда розилик берганлиги туфайли ҳукуматнинг мансабдор шахслари билвосита алоқадор бўлса;

с) давлатнинг мансабдор шахслари кейинчалик содир этилган ҳаракатни эътироф этишни ёки тегишли шахснинг тақдири ёки турган жойи тўғрисида маълум қилишни рад этса Декларацияга киритилган зўрлик остида ғойиб бўлишни аниқлаш остига тушади.

Бошқача сўзлар билан айтганда, Декларация амалга оширилишини кузатишга тегишли Ишчи гуруҳнинг мандатига мувофиқ бундай хабар «дархол иш кўришга чақириш» тартибида эмас, ва «стандарт тартиб-қоида»га мувофиқ бўлмаган ҳолда балки «умумий тасдиқлар»тартиб-қоида доирасида дахл қилинаётган ҳукуматга юборилиши мумкин.

Шундан кейин Ишчи гуруҳ тегишли ҳукуматга айбдорларни одил судловга бериш, зарур компенсацияга бўлган ҳуқуқни қондириш, шунингдек зўрлик остида ғойиб бўлишга барҳам бериш ва унинг олдини олиш учун бундай ҳолатларни тергов қилиш учун Декларацияга мувофиқ кўрилишини керак бўлган чора-тадбирлар юзасидан шарҳ тақдим этишни таклиф этади.

Ишчи гуруҳ Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича ўз ишини бошлаган вақтдан буён деярли 80 та мамлакатга дахлдор бўлган 50 000 та якка тартибдаги ҳолатларни кўриб чиқди. Ишчи гуруҳга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ушбу ҳолатларнинг атиги 20 фоизи аниқлаштирилди.

Бироқ шунга қарамай, Ишчи гуруҳ тегишли ҳукуматлар билан ўзининг сабр-тоқат ва қатъий алоқалар ўрнатиши орқали одамлар ғойиб бўлишининг қанчалаб ҳолатларининг олдини олганлигини санаб чиқишнинг имкони йўқ. Унга айниқса ўзининг дарҳол иш кўриш, ҳодисаларни аниқлашга кўмаклашиш ва, балки, шу тарзда, инсон ҳаётини қутқариштартиб-қоида доирасида амалга оширган иши Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш томонидан унинг мандати бундан кейин изчил тикланиши учун етарлича асос беради деб ҳисобланади.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳнинг фаолият кўрсатишини халқаро ҳамжамият ўз бошидан кечираётган хавотирнинг ва унинг иш кўришга қатъияти акс эттирилиши сифатида қараш зарур. Унинг ишини инсон ҳуқуқлари қўпол бузилишларини тугатишга, мақсади бошқа ишлар билан бир қаторда кенг жамоатчиликни инсон ҳуқуқларига тегишли масалаларга жалб этиш, инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиши ишида ҳукуматларга маслаҳат хизматлари ва техник ёрдам кўрсатиш бўлган жараёнга йўналтирилган узоқ муддатли жараённинг таркибий қисми сифатида идрок этилиши зарур.

G. Қариндошлар ва гувоҳларни ҳимоя қилиш

Ишчи гуруҳ ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошларини, уларнинг адвокатларини, ғойиб бўлиш ҳолатларининг гувоҳларини ёки уларнинг оилаларини, қариндошлар ташкилотлари ва бошқа ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг аъзоларини, тенг даражада ҳуқуқ ҳимоячиларини ёки ғойиб бўлиш ҳоллари билан шуғулланувчи алоҳида шахсларни ҳимоя қилиш масалаларини ҳам эътиборсиз қолдирмайди.

Агар ушбу шахсларга нисбатан таъқиб қилиш, қўрқитиш ёки қатағон қилиш ҳоллари юз берса Ишчи гуруҳ тегишли ҳукуматга уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида барча зарур чораларни кўриш ва қўрқитиш ёки қатағонга хотима бериш учун барча ҳолатларни пухта тергов қилиш чақириғи билан мурожаат қилади.

Қариндошлар, гувоҳлар ва ғойиб бўлиш ҳодисалари билан шуғулланувчи бошқа шахсларни ҳимоя қилиш учун кўпинча тезликда аралашиш талаб этилади. Шу сабабли қўрқитиш, таъқиб қилиш ёки қатағоннинг тахмин қилинаётган ҳоллари тўғрисидаги хабар энг тўғридан-тўғри ва тезкор усулда тегишли мамлакатларнинг бевосита ташқи ишлар вазирларига юборилади. Ишчи гуруҳ ўз Раисига сессиялар ўртасидаги даврда бундай ахборотни юбориш ваколатини беради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш шунингдек Ишчи гуруҳни ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошларига ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг органлари билан ҳамкорлик қилишга интилаётган ёки ҳамкорлик қилаётган, ёхуд органларга кўрсатма ёки ахборот бераётган хусусий шахслар ёки гуруҳларни, шунингдек инсон ҳуқуқларини ва асосий ҳуқуқларни, тенг даражада ушбу мақсадда уларга ҳуқуқий кўмак берган шахсларни ҳимоя қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг шафеълигида назарда тутилган тартиб-қоидалардан фойдаланган шахсларга нисбатан қўрқитиш ёки қатағон ҳаракатлари муносабати билан зарур чоралар кўришга чақиради.

V. Ташкил этилиши керак бўлган қўмита ва Ишчи гуруҳ ўртасидаги бўлғуси ўзаро алоқалар

Инсон ҳуқуқлари айни бир хилда бузилишини кўриб чиқиш ҳам шартномавий орган, ҳам Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг махсустартиб-қоида йўналиши бўйича олиб бориладиган бошқа вазиятларда бўлгани сингари Конвенция асосида ташкил этиладиган Қўмита ва Ишчи гуруҳ ўзаро бир-бирини тўлдирадиган вазифалар ва функцияларни бажариши ҳамда улар фаолиятининг максимал самарадорлигини ва саъй-ҳаракатлар такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида ҳамкорлик қилиши зарур.

Бу жиҳатдан Конвенцияда Қўмита бошқалар билан биргаликда халқаро ҳужжатлар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус тартиб-қоидалари асосида таъсис этилган шартномавий органлар билан ҳамкорлик қилиши аниқ қайд этилади.

Шартномавий механизмлар ва мавзули махсус тартиб-қоидалар кўп йиллар мобайнида биргаликда фаолият кўрсатишининг мисоли сифатида қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турлари тўғрисидаги масала бўйича Махсус маърузачини ва Қийноқларга қарши қўмитани, шунингдек ирқчилик, ирқий камситиш, ксенофобия ва у билан боғлиқ тоқат қилмасликнинг замонавий шакллари тўғрисидаги масала бўйича Махсус маърузачини ва Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитани айтиш мумкин.

Икки орган ўртасидаги принципиал муҳим тафовут шундан иборатки, функциялари шартнома ҳарфларидан келиб чиқадиган қўмитадан фарқ қилган ҳолда Ишчи гуруҳнинг асосий мандати инсонпарварлик хусусиятига эга ва у қурбонларнинг оилалари ва ҳукуматлар ўртасидаги алоқа воситаси сифатида иш кўради.

Бундан ташқари, Қўмитанинг ваколатлари фақат Конвенциянинг у ёки бу қатнашчи давлатида содир этилган зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларига тадбиқ этилади, Ишчи гуруҳ эса аниқ бир давлат инсон ҳуқуқлари бўйича тегишли халқаро шартномаларни ратификация қилган-қилмаганлигидан қатъи назар барча мамлакатларда юз берган ғойиб бўлишнинг унга хабар қиладиган барча ҳолатларига муносабат билдиришга қодирдир. Шундай қилиб, ҳатто мамлакат Конвенция қатнашчиси ҳисобланмаса ҳам, зўрлик остида ғойиб бўлган қурбоннинг оиласи бедарак кетган қариндошни қидириш ишида ёрдам сўраб Ишчи гуруҳга мурожаат қилиш имкониятига эга.

Ишчи гуруҳ Конвенция ратификация қилинишини ҳамда Қўмитанинг якка тартибдаги ва давлатлараро хабарларни олиш ва кўриб чиқиш ваколатлари давлатлар томонидан эътироф этилишини давъат қилади.

I илова

ЗЎРЛИК ОСТИДА ЁКИ ҒАЙРИИХТИЁРИЙ ҒОЙИБ БЎЛИШ ҚУРБОНИ ТЎҒРИСИДАГИ ХАБАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ШАКЛИ

Диққат: юлдузча (*) қўйилган позициялар мажбурий ҳисобланади.

Изоҳ: Агар хабардаги ахборотнинг талаб қилинадиган мажбурий тартибдаги элементларидан бошқа маълумотлар ошкор қилиниши керак бўлмаса, тегишли позиция қаршисига «МАХФИЙ» деган белги қўйилиши зарур.

Ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳолатлар:

Агар у ёки бу ҳолат Ишчи гуруҳ эътиборига бирор-бир ташкилот томонидан тақдим этилса, ушбу ташкилот тегишли шахснинг тақдири ёки турган жойи аниқлангунга қадар Ишчи гуруҳдан оилага ва оиладан Ишчи гуруҳга расмий маълумотни қайта юбориш орқали ушбу ҳолат билан шуғулланишни давом эттириши илтимос қилинади.

Шу сабабли тахмин қилинаётган қурбоннинг оила аъзолари ушбу ҳолат сизнинг ташкилотингиз томонидан улар номидан Ишчи гуруҳга тақдим этилишига бевосита розилиги ва сизнинг ташкилотингиз оила билан Ишчи гуруҳ ўртасидаги алоқа йўлини таъминлай олиши мумкинлигини кўрсатиш илтимос қилинади.

* Сизнинг ташкилотингиз ушбу ҳолатни тақдим этишга қурбоннинг оила аъзоларининг бевосита розилиги мавжудми?

Ҳа, оиланинг бевосита розилиги олинган

Оиланинг розилиги мавжуд эмас_

* Агар ушбу ҳолат бирор-бир ташкилот томонидан тақдим этилса, ушбу ташкилот оила билан Ишчи гуруҳ ўртасида ахборот икки томонлама қайта юборилишини таъминлаб ушбу ҳолат билан шуғуллана оладими?

Ғойиб бўлган киши тўғрисидаги маълумотлар: а) Фамилияси (*):

Жинси: эр/ аёл

Туғилган санаси:

е) Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат:

Берилган жойи:

Одатдаги турар жойи манзили:

Ҳомиладорлик: ҳа/ йўқ

2. Ғойиб бўлиш санаси (*):

Ғойиб бўлган кун: ой (*): йил (*):

3. Қамоққа олинган ёки ўғирланган жой ёхуд ғойиб бўлган шахсни охирги марта кўришган жой (*):

Турган жойи (имкони борича кўча, шаҳар, музофат ва бошқа тегишли йўналишлар кўрсатилсин):

4. Ғойиб бўлиш учун тахминан жавобгарлик юкланаётган тузилма (давлат тузилмалари ёки давлатнинг бекитиши остида иш кўрувчи тузилмалар ) (*):

а) Агар тахмин қилинаётган айбдорлар давлат вакиллари ҳисобланса, аниқлаштириш (ҳарбий хизматчилар, полиция ходимлари, униформадаги ёки штатдаги ходимлар, хавфсизлик хизматлари агентлари, улар тегишли бўлган бўлинмалар, уларнинг унвони ва лавозими ва ҳоказолар) ҳамда ғойиб бўлиш учун қайси асосда айнан уларга тахминан жавобгарлик юкланишини кўрсатиш илтимос қилинади. имкони борича аниқ кўрсатишингизни илтимос қиламиз:

b) Агар ижрочиларни давлат вакиллари сифатида таниш имкони бўлмаса, сиз қайси асосга кўра можаро учун ҳукумат тузилмалари ёки улар билан боғлиқ шахслар жавобгар эканлигини тахмин қиласиз?

с) Можаро гувоҳлари бор бўлган тақдирда уларнинг фамилиялари кўрсатилсин. Агар улар хуфёна бўлиб қолишни хоҳласалар, улар қариндошлар, ўткинчилар ва ҳоказолар эканлиги кўрсатилсин. Далил-исбот мавжуд бўлган тақдирда аниқлаштиришингизни илтимос қиламиз:

5. Ғойиб бўлган кишининг турган жойини аниқлаш учун қариндошлар ёки бошқа шахслар томонидан кўрилган саъй-ҳаракатлар (Полицияга, турмага, инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияга мурожаат қилиш) хабес корпустартиб-қоида бўйича илтимоснома бериш ва ҳоказо (*):

а) Шикоят берилган, берилмаганлиги кўрсатилсин (қачон, ким томонидан ва қайси органга):

Кўрилган бошқа чоралар:

Агар чора кўриш имкони бўлмаса, илтимос сабаби тушунтирилсин:

6. Хабарни тақдим этган киши ёки ташкилот тўғрисидаги маълумотлар  (*):

c) Ғойиб бўлган шахсга нисбатан бўлган муносабат:

d) Ташкилот (агар қўлланилса)

е) Манзил (телефон, факс, электрон почта):

f) Сиз ўз шахсингиз тўғрисидаги маълумотлар сир сақланишини хоҳлаш-хоҳламаслигингизни кўрсатишни илтимос қиламиз.

Ҳа, менинг шахсим ошкор қилинмаслигини илтимос қиламан:

Махфийликка даъво қилмайман:

Ҳодисага тегишли бўлган қўшимча маълумотлар

Олдинги саволлар билан қамраб олинмаган исталган бошқа тегишли маълумотларни кўрсатишингизни илтимос қиламиз. Ушбу хабарнинг юлдузча (*) белгиси қўйилган мажбурий позицияларидан бирортасини тўлдириш имкони бўлмаган тақдирда, бунинг сабаби кўрсатилсин:

Муаллифнинг имзоси:

Ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги хабарни қаерга юбориш керак:

Э-почта: wgeid@ohchr.org

Факс: +41 22 917 9006, кимга: зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича Ишчи гуруҳ

Почта манзили:
Working Group on Enforced or Involuntary Disappearances OHCHR, Palais des Nations 8-14 Avenue de la Paix CH-1211 Geneva 10 Switzerland

II илова

АМАЛИЙ АХБОРОТ:

ЗЎРЛИК ОСТИДА ВА ҒАЙРИИХТИЁРИЙ ҒОЙИБ БЎЛИШ БЎЙИЧА БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ИШЧИ ГУРУҲИ

ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТНОМА

Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ишчи гуруҳи ўзида нимани ифодалайди?

Ишчи гуруҳ 1980 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия томонидан таъсис этилган эди. Унинг асосий вазифаси қариндошларининг тақдирини ва уларнинг турган жойини аниқлашда оилаларга ёрдам кўрсатишдан иборат.

Ишчи гуруҳ ғойиб бўлган шахсларнинг тақдирини ёки турган жойини аниқлаш мақсадида оилалар томонидан Ишчи гуруҳга улар тўғрисида маълумотлар етказилган якка тартибдаги ҳолатлар миллий маъмурлар томонидан тергов қилинишини таъминлашга интилиб оилалар билан тегишли ҳукуматлар ўртасидаги алоқа воситаси сифатида иш кўради.

Ғойиб бўлган одамнинг қариндошларини, ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларни ёки инсон ҳуқуқлари учун курашувчиларни, шунингдек ғойиб бўлиш ҳолатлари билан боғлиқ ишларни юритувчи адвокатларни қўрқитиш, қатағон қилиш ёки таъқиб этиш ҳолларида Ишчи гуруҳ тегишли ҳукуматларга бундан шахсларнинг барча асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида чоралар кўриш чақириғи билан мурожаат қилади.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1992 йилги Декларация амалга оширилиши устидан кузатади.

Ишчи гуруҳ қуйидагилар билан:

• якка тартибдаги ҳолатларни бевосита тергов қилиш;

• қатағонлардан ҳимоя қилишга доир бевосита чоралар кўриш;

• зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларида индивидуал ёки давлат жавобгарлигини белгилаш;

• ҳукм қилиш ва жазолаш;

• эксгумация ўтказиш;

• сатисфакция ёки товон бериш;

• нодавлат субъектлар (масалан, исёнчи гуруҳлар) томонидан содир этилган зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатлари билан ШУҒУЛЛАНМАЙДИ.

Доимий котибияти Женевада (Швейцария) жойлашадиган Ишчи гуруҳ таркибига бештагача мустақил эксперт киради. У ҳар йили учта навбатдаги сессияларни ўтказади.

Ишчи гуруҳ қандай тартиб-қоидаларни амалга киритади?

Дархол иш кўришга чақириқ. Ишчи гуруҳ охирги уч ой мобайнида юз берган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли мамлакатнинг Женевадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бўлинмаси ҳузуридаги Доимий вакили орқали тегишли мамлакатнинг ташқи ишлар вазирига бевосита юборади (олинганидан кейин 1 ёки 2 кун мобайнида). 3 ойдан олдин юз берган ҳолатларга келганда эса (стандарт ҳолатлар), Ишчи гуруҳ тергов ўтказиш ва унинг натижалари тўғрисида Ишчи гуруҳга маълум қилиш тўғрисидаги илтимос қилган ҳолда у бёйича тегишли ҳукуматга ахборотни қайта юборишга рухсат бериши мумкин.

Умумий даъволар. Ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар 1992 йилги Декларацияни амалга ошириш йўлида аниқ мамлакатлардаги мавжуд тўсиқларга тегишли даъвони шакллантирадилар. Бундай даъволар ҳукуматларга уларга жавоб олиш мақсадида юборилади.

Қатағонлар ҳолатида тезкор аралашиш. Ишчи гуруҳ ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошларига, гувоҳларга ёки уларнинг оиласига, ёхуд ғойиб бўлиш ҳолатлари билан шуғулланувчи ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг аъзоларига нисбатан қўрқитиш, таъқиб қилиш ёки қатағон қилиш фактлари тўғрисидаги ахборотни дахл қилинаётган шахсларнинг барча асосий ҳуқуқларини ҳимоч қилиш чораларини кўриш чақириғи билан тегишли ҳукуматга қайта юборади.

Мамлакат бўйлаб сафар қилиш. Ҳукуматнинг олдиндан розилиги билан Ишчи гуруҳ ғойиб бўлганлар билан боғлиқ ишларнинг умумий ҳолатини баҳолаш учун у ёки бу мамлакатга бориши мумкин. Сўнгра у бундай сафар тўғрисида ҳисобот тайёрлайди.

Йиллик маърузалар. Ишчи гуруҳ ҳар йили Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга бажарилган ишлар тўғрисидаги маърузаларни тақдим этади ҳамда уни ҳукуматлар ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ўзининг алоқалари тўғрисида хабардор қилади, ўз миссиялари тўғрисидаги ҳисоботларни, ўзи томонидан тегишли йилда олинган ғойиб бўлишнинг барча ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни, тенг даражада 1992 йилги Декларация амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Ишчи гуруҳнинг барча тартиб-қоидалари текин амалга оширилади.

Нима учун у ёки бу ҳолат ҳақида Ишчи гуруҳга хабарни тақдим этиш зарур?

Ишчи гуруҳ жаҳоннинг исталган мамлакатида юз берган ҳодисаларни кўриб чиқиш учун қабул қилади. Бундан ташқари ҳодиса унинг эътиборига етказилгунига қадар ҳуқуқий ҳимоянинг ички воситалари тамом бўлганига нисбатан талаб қўймайди. Ниҳоят, халқаро босим ғойиб бўлиш ҳолатларини тартибга солиш ёки уни аниқлаштириш билан шуғулланувчи одамларга қарши қатағон қўлланилиши ишида асосий омил бўлиши мумкин.

У ёки бу ҳолат тўғрисида Ишчи гуруҳнинг эътиборига етказишда бирор нарсадан хавфсираш керакми?

Ғойиб бўлиш ҳолати тўғрисида Ишчи гуруҳга хабар юборишда муаллиф махфийликка риоя қилишни илтимос қилиши мумкин. Бу ҳимоянинг муайян даражасини таъминлаш имконини беради; унга қарши қатағон қўлланилган тақдирда у Ишчи гуруҳга тезкор аралашиш тўғрисидаги илтимоснома билдирилган хатни юбориши мумкин (гарчи бу ҳар қандай ҳолатдан қутқарадиган восита бўлмаса ҳам, бироқ ушбу тартиб-қоида кўпинча жиддий қонунбузилишларининг олдини олиш ишида жуда муҳим роль ўйнайди).

Жисмоний шахс у ёки бу ҳолатни Ишчи гуруҳга мустақил етказиши мумкинми ёки унга кўмак зарурми?

Ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги хабар ғойиб бўлган кишининг қариндошлари томонидан ёхуд улар номидан иш кўрувчи ташкилотлар томонидан (қариндошларнинг олдиндан берган розилиги билан) Ишчи гуруҳга юборилиши мумкин. Ҳодиса ҳақида Ишчи гуруҳга ким хабар берганлигидан қатъи назар, Ишчи гуруҳ у билан алоқани қўллаб-қувватлаш ва қўшимча маълумотлар ёки тушунтиришларга нисбатан сўровларга жавоб бериш ҳолатида бўлиши керак.

Ишчи гуруҳ фаолияти муносабати билан ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар нима қилишлари мумкин?

Биринчидан, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар Ишчи гуруҳ мавжудлиги ва фаолият кўрсатиши тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиши, шунингдек унга эътиборни жалб этиши мумкин. Бундан ташқари, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ҳолатларни Ишчи гуруҳга тақдим этишда ёки тезкор аралашиш тўғрисидаги илтимоснома билдирилган хатларни юборишда ғойиб бўлган кишининг қариндошларига ёрдам беришга қодирдирлар. Улар шунингдек умумий даъволарни тақдим этиши ва Ишчи гуруҳ вакиллари билан учрашувларни ташкил этиб қариндошларга кўмаклашиши мумкин.

Ишчи гуруҳ билан алоқа ўрнатиш қийинми?

Ишчи гуруҳ учун маълумотни ёзма шаклда тақдим этиш зарур (факс ёки электрон почта орқали юборган маъқул). Хабар инглиз, испан ёки француз тилларида ёзилган бўлиши мумкин.

Алоқа қилиш учун манзил:

The Working Group on Enforced or Involuntary Disappearances
OHCHR-UNOG
CH-1211 Geneva 10
Switzerland
Факс: +41 (0)22 917 90 06 Электрон почта: wgeid@ohchr.org

Зўрлик остида ғойиб бўлиш тўғрисидаги хабарда ҳамма вақт қуйидагилар кўрсатилиши керак:

• қурбоннинг исми ва фамилияси;

• ғойиб бўлиш санаси, ой ва йил;

• ғойиб бўлиш жойи;

• жавобгарлик юкланиши тахмин қилинаётган шахслар ва ташкилотлар; ва

• излаш мақсадида кўрилаётган ҳар қандай саъй-ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар.

Кўпчилик ҳолатлар ва улар бўйича жавоблар, ҳолатлар тўғрисидаги хабар кечи билан сессия бошланишидан бир ой олдин олиниши шарти билан улар олингандан кейинги сессияда кўриб чиқилади.

Ғойиб бўлган шахс тўғрисидаги ҳужжатлар йиғма жилди у аниқлаштирилгунга қадар Ишчи гуруҳ картотекасида сақланади (ушбу жараён бир неча йилга чўзилиши мумкин).

III илова

БАРЧА ШАХСЛАРНИ ЗЎРЛИК ОСТИДА ҒОЙИБ БЎЛИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯ

1992 йил 18 декабрь

Бош Ассамблея,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставида ва бошка халқаро ҳужжатларда эълон қилинган принципларга мувофиқ, инсоният оиласининг барча аъзоларига хос бўлган қадр-қиммат, уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқлари эркинлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси сифатида эътироф этилганлигини эътиборга олиб,

давлатлар Уставга, хусусан, унинг 55-моддасига мувофиқ инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига барча томонидан ҳурмат билан қаралиши ҳамда риоя этилишига кўмаклашиш мажбуриятини зиммаларига олганликларини ҳисобга олиб,

кўпгина мамлакатларда зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳоллари учраб турганлигидан, бундай ҳоллар кўпинча мунтазам тусга олаётганлигидан, яъни одамлар қамоққа, ҳибсга олинишга дучор бўлаётганлиги ёки ўз хоҳиш-иродасига карши ўлароқ, ўғирланаётганлигидан ёинки ҳукумат номидан, унинг бевосита ёки билвосита мадади, рухсати ёки розилиги билан иш кўраётган ҳукуматнинг турли бўғинлари ёки даражаларидаги мансабдор шахслар, уюшган гуруҳлар ёки хусусий шахслар томонидан қандайдир бошқача тарзда озодликдан маҳрум бўлаётганлигидан, кейинчалик бундай шахсларнинг тақдири ёки бўлиб турган жойини маълум қилиш ёхуд улар озодликдан маҳрум қилинганлигини эътироф этиш рад қилинаётганлигидан, бундай ҳоллар муайян шахсларни қонун ҳимоясидан четда қолдираётганлигидан чуқур ташвишланиб,

зўрлик остида ғойиб бўлиш қонунийликни, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш тарафдори бўлган ҳар қандай жамиятнинг энг асосий қадриятларини барбод этишини, бундай ҳаракатларни мунтазам равишда содир этиш ўз мазмунига кўра инсониятга қарши жиноят ҳисобланишини эътиборга олиб,

дунёнинг турли қисмларидан олинаётган одамларнинг зўрлик остида ёки ўз хоҳиш-иродасига қарши ўлароқ ғойиб бўлиб кетаётганлигига, бундай ғойиб бўлиш оқибатида уқубат ва мусибатга дучор бўлаётганлигига тааллуқли ахборотлардан ташвиш билдирилган, ҳукуматлар ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ва хавфсизлик органлари ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик учун жавобгарликни зиммага олишларини таъминлашга даъват этилган, бундай суиистеъмолликлар одамларнинг зўрлик остида ёки ўз хоҳиш-иродаларига қарши ўлароқ ғойиб бўлиб кетишига олиб келиши мумкинлиги баён этилган ўзининг 1978 йил 20 декабрдаги 33/173-сон резолюцпяеидан келиб чиқиб,

1949 йил 12 августдаги Женева конвенцияси ва 1977 йилда қабул қилинган ушбу конвенцияга доир Кўшимча протоколларга мувофиқ қуролли тўқнашувларнинг қурбонларига берилган ҳимоя тўғрисида эслатиб,

хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда Фуқаролик ва сиёспй ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг шахснинг яшаш ҳуқуқи, эркинлик ва хавфспзлик ҳуқуқи, қийноқларга дучор бўлмаслик ва ҳуқуқ субъекти эканлигини эътироф этиш ҳуқуқи баён этилган тегишли моддаларини ҳисобга олиб,

қатнашчи давлатлар қийноқ ва жазо қўллашнинг олдини олиш юзасадан самарали чоралар кўришини назарда тутган Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашшшг шафқатснз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига қарши конвенцияни ҳам ҳисобга олиб,

Ҳуқуқ-тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнннг хулқ-атвори кодексини, Мансабдор шахслар томонидан ҳуқуқ-тартиботни сақлаш принциплари, Жиноятлар ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш қурбонлари учун одил судловнинг асосий принциплари Декларацнясини ҳамда Маҳбуслар билан муомала қилишнинг минимал стандарт қоидаларини эътиборга олиб,

зўрлик остида ғойиб бўлишнинг олдини олиш мақсадларида қандай шаклда бўлмасин, ушлаб туришга ёки қамоққа дучор бўлган барча шахсларни ҳимоя қилиш принцнплари тўпламининг 1988 йил 9 декабрдаги 43/173-сон резолюциясига иловада баён этилган ҳамда Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш томонидан 1989 йил 24 майдаги 1989/65-сон резолюцияда баён этилган ва Бош Ассамблея томонидан 1989 йил 15 декабрдаги 44/162-сон резолюцияда маъқулланган Ноқонуний ва асоссиз ҳаётдан маҳрум қилиш харакатларининг олдини олиш ва уларни текшириш принципларпга қатъий риоя этилишини таъминлаш зарурлигини баён қилиб,

зўрлнк остида ғойиб бўлиш ҳаракати юқорида қайд этилган халқаро ҳужжатларда акс эттирнлган тақиқларни бузишдан иборат бўлса-да, зўрлик остида ғойиб бўлиш борасидаги ҳар қандай ҳаракатни алоҳида оғир ҳуқуқбузарлик сифатида таснифлайдиган ва бундай қилмишлар содир этганлик учун жазони таъминлашга, шунингдек уларнинг олдини олишга қаратилган нормалар белгилайдиган ҳужжат ишлаб чнқилиши муҳим эканлигини ҳисобга олиб,

1. ушбу Барча шахсларнн зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳпмоя қилиш тўғрисидаги декларацияни барча давлатлар учун принциплар туркуми деб эьлон қилади;

2. Декларация ҳамма учун маълум ва ҳамма томонидан эътироф этилган аҳамият касб этиши учун бор куч-ғайратни сарфлашга қатъий даъват қилади.

1-модда

1. Зўрлик остида ғойиб бўлиш борасидаги ҳар қандай ҳаракат жиноят ҳисобланади. Бундан ҳаракат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставини инкор этиш ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ва ушбу соҳага тааллуқли ҳужжатларда тасдиқланган ва ривожлантирилган инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларини жиддий ва қўпол бузиш сифатида қораланади.

2. Зўрлик остида ғойиб бўлишга доир ҳар қандай ҳаракат бундай ҳаракатга дучор қнлинаётган шахсларни қонун ҳимоясидан маҳрум этади, уларга ва уларнппг оилаларига оғир уқубатлар келтиради. Бундай ҳаракат халқаро ҳуқуқ нормаларини, хусусан, шахснинг ҳуқуқ субъекти эканлигини, шахснинг эркинлик ва хавфсизлпк ҳуқуқини, қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига дучор бўлмаслик ҳуқуқннп кафолатловчи нормаларни бузиш ҳнсобланади. Бундай ҳаракат, шунингдек яшаш ҳуқуқини бузиш ҳисобланади ёки ушбу ҳуқуққа жиддий таҳдиддан иборат бўлади.

2-модда

1. Ҳеч қайси бир давлат зўрлик остида ғойиб бўлишни амалиётга татбиқ этмаслигп, бунга имкон бермаслиги ёки йўл қўймаслиги керак.

2. Давлатлар зўрлик остида ғойиб бўлиш амалиётда қўлланилишининг олдини олиш ва бундай амалиётга барҳам беришга барча воситалар орқали кўмаклашиш учун миллий ва минтақавий даражаларда фаолият кўрсатади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлик қилади.

3-модда

Ҳар бир давлат ўз юрисдикцияси остида ҳар қандай давлатда зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун қонунчилик, маъмурий, суд йўли ва бошқа йўллар билан чоралар кўради.

4-модда

1. Зўрлик остида ғойиб бўлпш борасидаги ҳар қандай ҳаракат жпноят ҳуқуқига биноан жиноят ҳнсобланиб, унда бундай килмишнинг ўта оғпр тусга эга эканлиги ҳисобга олинган ҳолда тегишли жазо чоралари назарда тутилади.

2. Миллий қонун ҳужжатларида зўрлик остпда ғойиб бўлпш ҳаракатлари содир этилишида қатнашнб, кейин қурбонлар тирик қайтишига кўмаклашган ёки зўрлик остида ғойпб бў.тиш ҳолатларини аниқлаштиришга кўмаклашувчи маълумотларни ихтиёрий равишда тақдим этган шахсларга нисбатан айбни енгиллаштирувчи ҳолатлар назарда тутилиши мумкин.

5-модда

Қўлланиладиган жиноий жазолардан ташқари зўрлнк остида ғойиб бўлишга сабаб бўлган ҳаракатлар соднр этилишида айбдор бўлган шахслар фуқаролик жавобгарлигига, бундай тарзда ғойиб бўлишни ташкил этган, бундай ҳаракатларга рози бўлган ёки йЎЛ Қўйнб берган давлатлар ёки давлат органлари халқаро ҳуқуқ принципларига мувофиқ мазкур давлатнинг халқаро жавобгарлигига зарар етказмаган ҳолда фуқаролик жавобгарлигига ҳам сабаб бўлади.

6-модда

1. Қандайдир бир давлат ёки фуқаролик органининг, ҳарбий ёки бошқа органнинг ҳеч қайси бир буйруғи ёкн фармойиши зўрлнк остида ғойиб бўлишни оқлаш учун важ бўлиб хизмат қилмайди. Бундай буйруқ ёки фармойишни олган ҳар қандай шахс унга бўйсунмаслик ҳуқуқига эга ва бўйсунмаслиги шарт.

2. Ҳар бпр давлат зўрлик остида ғойиб бўлишга олиб борадиган кўрсатма берувчи, ваколат берувчи ёки бундай ҳаракатни рағбатлантирувчи буйруқлар ёкн фармойишлар тақиқланишини таъминлаши керак.

3. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини касбий жнҳатдан тайёрлаш вақтида ушбу модда 1 ва 2-бандларининг қоидаларига лозим даражада эътибор қаратилиши керак.

7-модда

Уруш таҳдиди ёки уруш ҳолати бўладими, ички сиёсий нобарқарорлик ёки ҳар қандай бошқа фавқулодда вазият бўладимн, бундаи қатъи назар, ҳеч қандай бир ҳолат зўрлик остида ғойиб бўлганликни оқлаш учун важ бўлиб хизмат қилмайди.

8-модда

1. Башарти, муайян шахсга зўрлик остида ғойиб бўлиш тахдид солмоқда, дсб тахмин қилиш учун жиддий асослар мавжуд бўлса, ҳеч бир давлат 6у шахсни бошқа давлатга жўнатмаслиги, қайтариб юбормаслпги ёки топширмаслиги керак.

2. Бундай асослар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида ваколатли органлар ишга тааллуқли барча вазнятларни, шу жумладан, тегишли ҳолларда муайян давлатда инсон ҳуқукларининг қўпол, ачинарлн тарзда ва оммавий бузиш амалиёти мавжуд эмаслигини эътиборга оладилар.

9-модда

1. Ҳар қандай ҳолатларда, шу жумладан, юқорида 7-моддада эслатиб ўтилган ҳолатларда зўрлик остида ғойиб бўлишнинг олдини олиш мақсадларида озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг бўлиб турган жойини ёки саломатлигининг ҳолати ва/ёки озодлпкдан маҳрум этиш тўғрисида буйруқ чиқарган ёкн бундай ҳаракатни содир этган органни аниқлаш воситаси сифатида суд орқали ҳимояланиш воситасидан жадал ва самарали фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлиши зарур.

2. Бундай муҳокаманинг бориши вақтида миллий ваколатли органлар учун озодликдан маҳрум этилган шахслар сақланаётган барча жойлар ва бундай жойларнинг ҳар қандай қисми, шунингдек бундай шахслар сақланиши мумкин деб тахмин қилишга асос бўлган ҳар кандай жой очиқ бўлади.

3. Бундай жойлар муайян давлатнинг қоиунига бнноан ёки мазкур давлат қатнашчиси ҳисобланган қандайдир халқаро-ҳуқуқий ҳужжатга асосан ҳуқуққа эга бўлган ҳар қандай ваколатли органи учун ҳам очиқ бўлиши мумкин.

10-модда

1. Озодликдан маҳрум этилган ҳар қандай шахс расман эътироф этилган ҳибсда ушлаб турилганлар сақланадиган жойларда сақланади ва мнллий қонунга мувофиқ ушланганидан кейин тезда суд органи олдида жавоб беради.

2. Бундай шахсларнинг ушланганлиги ва улар ҳибсда сақланаётган жой ёки жойлар, шу жумладан, у ўтказилган бошқа жой тўғрисидаги аниқ маълумотлар, башарти бундай шахслар бошқача фикр баён этмаса, уларнинг оила аъзоларига, адвокатларига ёки бундай маълумотлардан қонуний равишда манфаатдор ҳар қандай бошқа шахсга дарҳол хабар қилинади.

Ҳибсда сақланадиган ҳар бир жойда озодликдап маҳрум этилган барча шахсларнинг мунтазам янгиланиб турадиган расмий рўйхати мавжуд бўлади. Бундан ташқари ҳар бир давлат шунга ўхшаш марказлашган рўйхатлар тузиш чораларини кўради.

Бундай рўйхатларда акс эттирилган маълумотлар аввалги бандда эслатиб ўтилган шахсларга, ҳар қандай бошқа ваколатли мустақил органга, шунингдек ҳибсга олинган шахснинг турган жойини аниқлашга ҳаракат қилаётган, муайян давлатнинг қонунига биноан мазкур давлат қатнашчиси бўлган ҳар қандай халқаро-ҳуқуқий ҳужжатга асосан тегишли ҳуқуққа эга бўлган ҳар қандай ваколатли органга тақдим этилади.

11-модда

Озодликдан маҳрум этилган ҳар қандай шахс шундай тарзда озод этилиши керакки, у ҳақиқатдан ҳам озод қилинганига, бундан ташқари унинг жисмоний дахлсизлиги ва ўз ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш қобилияти кафолатланган шарт-шароитларда озод қилинганига ишонч ҳосил қилиши мумкин бўлади.

12-модда

1. Ҳар қандай давлат ўзининг қонун ҳужжатларида озодликдан маҳрум этиш тўғрисида буйруқлар бериш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар белгиланган нормаларни назарда тутиб, уларга бундай буйруқлар қайси шароитда берилиши изоҳланади ва қонуний асосларга эга бўлмаган ҳолда у ёки бу шахснинг ушлаб турилганлиги тўғрисида маълумот беришни рад этган мансабдор шахсларга нисбатан жазолар кўзда тутилади.

2. Ҳар қандай давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳибсга олиш, қамоққа олиш, озодликдан маҳрум этиш, қамоқда сақлаш, бошқа жойларга ўтказиш ва турма қамоғи учун масъул бўлган барча мансабдор шахсларига нисбатан, шунингдек қонунга биноан куч ва ўқотар қурол ишлатиш рухсат этилган бошқа мансабдор шахслрга нисбатан, қатъий назоратни ҳам, шу жумладан, бўйсунув аниқ белгиланишини ҳам таъминлайди.

13-модда

1. Ҳар бир давлат қайсидир бир шахснинг зўрлик остида ғойиб бўлиб кетганлиги тўғрисидаги ахборотга эга ёки бундай ахборотдан қонуний манфаатдор ва бундай ахборот ҳақида баён қилувчи ҳар қандай шахс тезда холис ва пухта текширув ўтказадиган ваколатли ва мустақил давлат органига шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлишини таъминлаши керак.

Қайсидир бир шахс зўрлик остида ғойиб бўлди деб гумон қилиш учун оқилона асослар мавжуд бўлган ҳар бир ҳолатда давлат мазкур ишни дарҳол, ҳатто расмий шикоят мавжуд бўлмагани тақдирда ҳам, текширув ўтказиш кўрсатилган органга топширади.

2. Ҳар бир давлат бундай ваколатли орган самарали текширув ўтказиш учун зарур ваколатлар ва ресурсларга, шу жумладан, гувоҳларни чақиртириш ва тегишли материаллар тайёрлаш, шунингдек дарҳол жойга олиб бориш билан боғлиқ ваколатларга эга бўлишини таъминлайди.

3. Терговнинг барча қатнашчиларини, шу жумладан, даъвогар, адвокат, гувоҳлар ва тергов ўтказаётган шахсларни ёмон муомала қилиш, қўрқитиш ёки ўчнинг ҳар қандай туридан ҳимоя қилишни таъминлашнинг чоралари қўрилади.

4. Бундай терговнннг натижалари, башарти жиноят терговини олпб бораётгап ходимга зарар келтирмаса, сўровга биноан барча манфаатдор шахсларга тақдим этилади.

5. Ёмон муомаланинг, қўрқитиш ёки ўч олишнинг ҳар қандай ҳоллари, шунингдек шикоят тақдим этиш билан боғлиқ ёки тергов давомида аралашувнинг ҳар қандай шаклн тегишли тарзда жазоланишини таъминлаш учун чоралар кўрилади.

6. Юқорида уқдирилган шароитларга мувофиқ тергов ўтказиш имконияти зўрлик остида ғойиб бўлган қурбоннинг тақдирн аниқлангунча таъминланади.

14-модда

Ҳар қандай шахс, агар билдирилаётган фикрларга кўра зўрлик остида ғойиб бўлиш тарзидаги ҳаракат содир этган ва бу ҳол расмий тергов натижасида аниқланган далиллар билан ўз тасдиғини топган бўлса, бундай иш, амалда бўлган тегишли халқаро битимларга мувофиқ ўз юрисдикциясини амалга ошириш истагнни билдирган бошқа давлатга берилмаган бўлса, жавобгарликка тортиш учун мазкур давлатнинг ваколатлн фуқаролик маъмурларига ва судига топширилиши керак.

Барча давлатлар ўз юрисдикцияси ва назоратн остига тушадиган зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатини содир этганлиги гумон қилинаётган барча шахслар судга тортилиши учун ўз тасарруфидаги мавжуд ҳар қандай қонуний ва лозим чораларни кўришлари шарт.

15-модда

Қайсидир бир шахс алоҳида оғир тусдаги, масалан, юқоридагп 4-модданинг 1-бандида қайд этилган қилмишни содир этишда иштирок қилган деб гумон қилиш учун жиддий асосларнинг мавжудлиги далили, унинг сабабидан қатъи назар, ваколатли давлат органларн томонидан бошпана бериш ёки бермаслик тўғрисидаги масалалар юзасидап қарор қабул қилиниши вақтида ҳисобга олиниши керак.

16-модда

1. Юқоридаги 4-модданинг 1-бандида қайд этилган қилмишлардан бирини содпр этганлиги тахмин қилинаётган шахслар 13-моддада назарда тутилгаи терговни ўтказиш вақтида ҳар қандай хизмат вазифаларини бажаришдан четлатилади.

2. Уларнпнг ишлари қандайдпр махсус трибуналларда, хусусан, ҳарбий судларда эмас, фақатгина ҳар бир давлатнипг ваколатлп одатдаги судларида кўриб чиқилади.

3. Бундай муҳокамалар чоғида Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларига зарар етказмаган ҳолда, қандайдир афзалликлар, иммунитетлар ёки алоҳида имтиёзлар қўлланилишига йўл қўйилмайди.

4. Бундай қилмишлар содир этилганлик учун жавобгарлиги гумон қилинаётган шахсларга Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа амалда бўлган халқаро битимларга мувофиқ терговнинг, шунингдек эҳтимол тутилган таъқиб ва судловнинг барча босқичларида адолатли муомала қилиш кафолатланади.

17-модда

1. Зўрлик остида ғойиб бўлиш борасидаги ҳар қандай ҳаракатга нисбатан уни содир этган шахс ғойиб бўлган шахснинг тақдири ва бўлиб турган жойи тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмагунига ва тегишли далиллар аниқланмагунга қадар давом этаётган жиноят сифатида қаралади.

2. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқий ҳимоя воситалари амал қилишдан тўхтаганда зўрлик остида ғойиб бўлишга тааллуқли ҳаракатларга нисбатан муддатнинг ўтиши мазкур ҳуқуқни ҳимоя қилиш воситаларининг амал қилиши тиклангунига қадар тўхтатиб турилади.

3. Муддатнинг ўтиши назарда тутилган ҳолларда зўрлик остида ғойиб бўлиш борасидаги ҳаракатларга нисбатан муддатнинг ўтиши узоқ ва ушбу жиноятнинг алоҳида оғир тусга эгалигига мутаносиб бўлиши керак.

18-модда

1. Юқоридаги 4-модданинг 1-бандида қайд этилган қилмишларни содир этган ёки содир этганлиги гумон қилинаётпш шахсларга нисбатан амнистиялар тўғрисидаги алоҳнда қонунлар, шунингдек уларни ҳар қандай жиноий таъқиб ёки жазодан озод қилиши мумкин бўлган бошқа ўхшаш чоралар қўлланилмайди.

2. Афв зтиш ҳуқуқини амалга ошириш вақтида зўрлик остида ғойпб бўлишга тааллуқли ҳаракатларнинг алоҳида оғир тусга эга эканлиги эътиборга олиниши керак.

19-модда

Зўрлик ҳаракатлари остида ғойиб бўлган қурбонлар ва уларнниг оилалари товон оладилар ҳамда тегишли компенсация, шу жумладан, имкон қадар тўлиқ реабилнтацияни таъминлайдигап маблағ олиш ҳуқуқига эгадир. Зўрлик остпда ғойиб бўлншга тааллуқли ҳаракат натижасида қурбон вафот этгаи тақдирда, унииг қарамоғида бўлган шахслар ҳам компенсация олнш ҳуқуқига эга бўлади.

20-модда

1. Давлатлар ота-онаси зўрлик остида ғойиб бўлган болаларни, шу жумладан, онаси зўрлик остида ғойиб бўлганда туғилган болаларни ўғирлаш амалиётининг олдини оладилар ва унга тўсиқ қўядплар, бундай болаларни қидириб топишга, уларнинг шахсини аниқлашга ва ўзлари дунёга келган оилага қайтаришга ҳаракат қиладилар.

2. Юқоридаги бандда қайд этилган болаларнинг олий манфаатларини ҳнмоя қилиш заруратини ҳисобга олиб, бола асраш тизимини эътироф этувчи давлатларда бундай болаларни асраш тўғрисидаги масалани, хусусан, зўрлик остида гойиб бўлиш билан боғлиқ ҳар қандай бола асрашни ноқонуний деб эътироф этиш тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқиш имконияти таъминланади. Бироқ боланинг яқин қариндошлари қайта кўриб чиқиш вақтида розилик билдирса, бола асраш қонунийлигича қолади.

3. Ота-онаси зўрлик остида ғойиб бўлган болаларни, шу жумладан, онаси зўрлик остида ғойиб бўлганида туғилган болаларни ўғирлаш, шунингдек уларнинг асл шахсини гувоҳлантирувчи ҳужжатларни сохталаштириш ёки йўқ қилиб юбориш алоҳида оғир тусдагп жиноят ҳнсобланиб, тегишли тарзда жазоланиши керак.

4. Ушбу мақсадда давлатлар, зарурат тақозо этса, икки томонлама ва кўп томонлама бнтимлар тузади.

21-модда

Ушбу Декларация қоидалари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ёки бошқа ҳар қандай халқаро ҳужжатларда ифода этилган қоидаларга зарар етказмайди ва ана шу қоидалардан қайси биринидир чеклаш ёки улардап четга чиқиш снфатида талқнн этилмаслигн керак.

IV илова

БАРЧА ШАХСЛАРНИ ЗЎРЛИК БИЛАН ҒОЙИБ БЎЛИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ УЧУН ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ

МУҚАДДИМА

Ушбу Конвенции қатнашчиси бўлган давлатлар,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставига мувофиқ давлатлар инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар барча томонидан ҳурмат қилиниши ва уларга риоя қилинишига кўмаклашишларига мажбур эканлигини эътиборга олиб,

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига амал қилиб,

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга ҳамда инсон ҳуқуқлари, гуманитар ҳуқуқ ва халқаро жиноят ҳуқуқи соҳасидаги бошқа тегишли халқаро шартномаларга ҳавола қилиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 18 декабрдаги 47/133-резолюцияси билан қабул қилинган Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Декларациясига ҳам ҳавола қилиб,

ўзида жиноятни, муайян вазиятларда эса халқаро ҳуқуқда қайд этилган, – инсониятга қарши жиноятни ифодалайдиган зўрлик остида ғойиб бўлишнинг фавқулдода жиддийлигини анлаган ҳолда,

зўрлик остида ғойиб бўлишнинг одини олишга ва зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятини содир этиш жазосиз қолдирилишига қарши курашишга қатъий аҳд қилган ҳолда,

ҳар бир кишининг зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинмасликка бўлган ҳуқуқини ва қурбонларнинг одилсудловга ва зарар қопланишига бўлган ҳуқуқини анлаган ҳолда,

ҳар қандай қурбоннинг зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларини ва ғойиб бўлган шахснинг тақдири ҳақидаги ҳақиқатни билишга, шунингдек ушбу мақсадда ахборот тўплаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини тасдиқлаб қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:

Биринчи қисм

1-модда

1. Ҳеч ким зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинмаслиги керак.

2. Ҳеч бир фавқулодда ҳолатлар, улар уруш ҳолати ёки уруш хавфи, ички сиёсий нобарқарорлик ёки исталган бошқа фавқулодда ҳолат бўлмасин, зўрлик остида ғойиб бўлишни оқлаш учун хизмат қилмаслиги керак.

2-модда

Ушбу Конвенции мақсадлари учун давлат вакиллари ёки давлатнинг рухсати, қўллаб-қувватлаши ёки розилиги билан иш кўрадиган шахслар ёки шахслар гуруҳлари томонидан қамоққа олиш, ушлаш, ўғирлаш ёки исталган бошқа шаклда озодликдан маҳрум этиш, кейинчалик озодликдан маҳрум этиш фактини эътироф этишни рад этиш ёки ғойиб бўлган шахсниг тақдири ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотларни яшириш, бунинг оқибатида ушбу шахс қонун ҳимоясисиз қолдирилиши зўрлик остида ғойиб бўлиш деб ҳисобланади.

3-модда

Ҳар бир қатнашчи давлат 2-моддада белгиланган, давлатнинг рухсатисиз, қўллаб-қувватлашисиз ёки розилигисиз иш кўрадиган шахслар ёки шахслар гуруҳлари томонидан содир этиладиган ҳаракатларни суриштириш ва ушбу шахслар учун жавобгар бўлган одилсудловга бериш учун тегишли чораларни кўради.

4-модда

Ҳар бир қатнашчи давлат зўрлик остида ғойиб бўлиш ўзининг жиноят ҳуқуқида ҳуқуқни бузиш сифтаида талқин қилинишини таъминлаш учун тегишли чораларни кўради.

5-модда

Зўрлик остида ғойиб бўлишнинг кенг ёйилган ёки мунтазам содир этилиши амалиёти қўлланиладиган ҳуқуқда белгиланганидек, инсониятга қарши жиноят ҳисобланади ва шундай қўлланиладиган ҳуқуқда назарда тутилган оқибатларга олиб келади.

6-модда

1. Ҳар бир қатнашчи давлат:

а) зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатини содир этган, уни содир этишга буйруқ берган, ундаган ёки гижгижлаган, уни содир этишга суиқасд қилган, шерик бўлган ёки унда қатнашган исталган шахсни;

b) :

i) ҳақиқатдан ҳам унинг ҳокимияти ва назорати остида бўлган бўйсунувчилар жиноий зўрлик остида ғойиб бўлишни содир этган ёки содир этиш ниятида бўлганини билган ёки ушбу маълумотни аниқ кўрсатувчи фактларни онгли равишда инкор этган;

I) зўрлик остида ғойиб бўлиш жинояти билан боғлиқ бўлган фаолиятга нисбатан ҳақиқатда жавоб берган ва амалий назоратни амалга оширган; ва

iii) зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракати содир этилишининг олдини олиш ёки содир этилишига барҳам бериш ёхуд тергов олиб бориш ва жиноий таъқиб қилиш учун ушбу масалани ваколатли органларга бериш учун ўз ваколатлари доирасида барча зарур ва оқилона чораларни кўрмаган бошлиқни ҳеч бўлмаганда жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида зарур чоралар кўради.

с) юқоридаги ь) кичик банд халқаро ҳуқуқда ҳарбий командирга ёки ҳарбий командир функциясини амалда амалга оширувчи шахсга нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик тўғрисидаги тегишли қатъийроқ нормалар учун зарар етказилмасдан қўлланилади.

2. Давлат, фуқаро, ҳарбий ёки бошқа органдан чиқадиган ҳеч бир буйруқ ёки фармойиш зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятини оқлаш учун хизмат қилиши мумкин эмас.

7-модда

Ҳар бир қатнашчи давлат зўрлик остида ғойиб бўлиш жинояти учун унинг фавқулодда жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда тегишли чораларни назарда тутади.

Ҳар бир қатнашчи давлат:

а) жумладан зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракати содир этилишига алоқадор бўлган ҳолда ғойиб бўлган шахснинг тирик қайтишига реал кўмаклашган ёки зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларини аниқлашга ёрдам берган ёки зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатининг ижрочилари шахсини аниқлашга кўмаклашган шахслар учун ҳолатларнинг юмшатувчи жавобгарлигини;

b) хусусан ғойиб бўлган шахс вафот этган ёки ҳомиладор аёлларга, вояга етмаганларга, ногиронларга ёки бошқа алоҳида заиф шахсларга нисбатан зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракати содир этилган тақдирда бошқа жиноий тартиб-қоидаларга зарар етказмасдан ҳолатнинг оғирлаштирувчи жавобгарлигини назарда тутиши мумкин.

8-модда

5-моддага зиён етказмасдан,

1. Зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатига нисбатан даъво муддатини қўллайдиган ҳар бир қатнашчи давлат жиноят ишидаги даъво муддати:

а) ушбу жиноятнинг фавқулодда жиддийлигига нисбатан мос ва давомли бўлиши;

b) зўрлик остида ғойиб бўлиш жинояти унинг давом этиши хусусияти ҳисобга олинган ҳолда тамом бўлган пайтдан бошлаб ҳисобланиши учун зарур чораларни кўради.

2. Ҳар бир қатнашчи давлат даъво муддати амал қилиш вақтида зўрлик остида ғойиб бўлиш қурбонининг ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситасига бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.

9-модда

1. Ҳар бир қатнашчи давлат:

а) жиноят унинг юрисдикцияси остидаги исталган ҳудудда, ёки ушбу давлатда рўйхатдан ўтказилган денгиз ёки ҳаво кемаси бортида содир этилганда;

b) тахмин қилинаётган ҳуқуқни бузувчи ушбу давлат фуқароси бўлганда;

с) ғойиб бўлган шахс ушбу давлатнинг фуқароси ҳисобланса ва агар ушбу давлат буни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятига нисбатан юрисдикцияни амалга оширишнинг ўз ваколатларини белгилаш учун зарур чораларни кўради.

2. Ҳар бир қатнашчи давлат тахмин қилинаётган ҳуқуқни бузувчи унинг юрисдикцияси остидаги исталган ҳудудда турганда, агар ушбу давлат халқаро мажбуриятларга мувофиқ уни бирор-бир бошқа давлатга бермаган ёки кузатув остида бермаган ёки унинг юрисдикциясини эътироф этадиган халқаро жиноят судига бермаганда зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятига нисбатан юрисдикцияни амалга оширишнинг ўз ваколатини белгилаш учун зарур чораларни ҳам кўради.

3. Ушбу Конвенция ички қоидаларга мувофиқ амалга ошириладиган ҳеч бир қўшимча жиноий юрисдикцияни истисно этмайди.

10-модда

1. Ҳудудида зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятини содир этишда шубҳа қилинаётган шахс турган ҳар бир қатнашчи давлат, агар ўз ихтиёридаги мавжуд маълумотлар кўриб чиқилгандан кейин у буни вазият талаб этади деб ҳисобласа ушбу шахс қамоққа олинишини таъминлайди ёки унинг ҳозир бўлишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа барча ҳуқуқий чораларни кўради.

Бундай қамоқда сақлаш ва бундай бошқа ҳуқуқий чоралар ушбу қатнашчи давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ва фақат жиноий-процессуал ҳаракатлар, кузатувда бериш ёки бериш тартиб-қоидалари муносабати билан унинг ҳозир бўлишини таъминлаш учун зарур бўлган муддат мобайнида амалга оширилади.

2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган чораларни кўрган қатнашчи давлат фактларни аниқлаш учун кечиктирмасдан дастлабки тергов ёки суриштирувни ўтказади. У 9-модданинг 1-бандида сўз юритиладиган қатнашчи давлатларни у ушбу модданинг 1-бандини амалга ошириш учун кўрган чоралар, жумладан қамоққа олиш ва бу амалга оширилиши учун асос бўлган ҳолатлар, шунингдек у томонидан олиб борилган дастлабки тергов ёки суриштирув давомида бажарилган хулосалар тўғрисида хабардор қилади.

3. Ушбу модданинг 1-банди амалга оширилиши учун қамоққа олинган ҳар қандай шахс ўзи фуқароси ҳисобланган давлатнинг энг яқиндаги ваколатли вакиллари, ёки, агар сўз апартеид ҳақида бораётган бўлса у одатда яшайдиган давлатнинг вакиллари билан дарҳол алоқага киришиши мумкин.

11-модда

1. Агар зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятининг тахмин қилинаётган ижрочиси қатнашчи давлат юрисдикцияси остидаги ҳудудда эканлиги аниқланса ва ушбу давлат ўзининг халқаро мажбуриятларига ёки ваколатларини эътироф этадиган халқаро жиноят судига мувофиқ кўрсатиб ўтилган шахсни бермаса ёки уни бошқа давлатга бермаса, у ҳолда у ушбу ишни жиноий суриштириш учун ўзининг ваколатли органларига юборади.

2. Ушбу органлар қатнашчи давлатнинг қонунчилигига мувофиқ исталган оғир умумжиноий жиноят сифатида бўлгани сингари тарзда қарор қабул қилади. 9-модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда жиноий таъқиб этиш ва ҳукм қилиш муносабати билан қўлланиладиган исбот қилиш қоидалари кўрсатиб ўтилган модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда қўлланиладиган исбот қилиш қоидаларига қараганда камроқ қаттиқ ҳисобланмайди.

3. Зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятини содир этганлиги учун суд тартибида таъқиб қилинадиган ҳар қандай шахс суд муҳокамасининг барча босқичларида адолатли муносабатда бўлиш кафолатидан фойдаланади. Зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятини содир этганлиги учун судга жалб этилган ҳар қандай шахс қонун асосида ташкил этилган ваколатли, мустақил ва холис суд ёки трибунал томонидан ишнинг адолатли муҳокама қилиниши ҳуқуқига эгадир.

12-модда

1. Ҳар бир қатнашчи давлат у ёки бу шахс зўрлик остида ғойиб бўлишнинг қурбонига айланганлигини даъво қилаётган ҳар қандай шахсга тегишли фактларни ваколатли органларга тақдим этиш ҳуқуқини кафолатлайди. Ваколатли органлар ушбу даъвони тезликда ва холисона кўриб чиқадилар ва, зарурият бўлган тақдирда, пухта ва холисона текширувни кечиктирмасдан ўтказадилар.

Зарурият бўлган тақдирда ариза берувчини, гувоҳларни, ғойиб бўлган шахснинг қариндошларини ва уларнинг ҳимоячисини, шунингдек суриштирувда қатнашган шахсларни шикоят бериш ёки у ёки бу кўрсатмаларни бериш билан боғлиқ ноқонуний муносабатда бўлиш ёки қандай бўлмасин қўрқитишнинг исталган шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлаш учун тегишли чоралар кўради.

2. Бирор-бир шахс зўрлик остида ғойиб бўлди деб ҳисоблаш учун оқилона асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда ушбу модданинг 1-бандида сўз борадиган органлар ҳатто расмий шикоят мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам тергов ўтказадилар.

3. Ҳар бир қатнашчи давлат ушбу модданинг 1-бандида сўз борадиган органлар:

а) терговни самарали ўтказиш учун зарур ваколатлар ва ресурсларга эга бўлишини, шу жумладан уларни тергов қилишга алоқадор бўлган ҳужжатлардан ва бошқа маълумотлардан фойдаланилишини;

b) зарурият бўлганда уларга имкони борича тезроқ тарзда тақдим этиладиган суднинг дастлабки санкцияси билан, агар у ерда ғойиб бўлган шахс турибди деб ҳисоблаш учун оқилона асослар мавжуд бўлса сақланаётган исталган жойига ва исталган бошқа жойга киришини таъминлайди.

4. Ҳар бир қатнашчи давлат тергов ўтказишга халақит берадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ва бунинг учун жазолаш учун зарур чораларни кўради. Жумладан, у зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятини содир этишда шубҳа қилинаётган шахслар ариза берувчи, гувоҳлар, ғойиб бўлган шахснинг қариндошлари ва уларнинг ҳимоячиси, шунингдек терговда қатнашувчи шахсларга нисбатан босим кўрсатиш, уларни қўрқитиш ёки таъқиб этиш воситасида терговнинг боришига таъсир кўрсатиш ҳолатида бўлмаслигини таъминлайди.

13-модда

1. Бериш мақсадлари учун қатнашчи давлат ўртасидаги зўрлик остида ғойиб бўлиш жинояти сиёсий жиноят, сиёсий жиноят билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ёки сиёсий мотивлар бўйича содир этилган ҳуқуқни бузиш сифатида қаралмайди. Бунинг оқибатида ушбу жиноят билан боғлиқ бериш тўғрисидаги илтимос фақат мана шу асосда рад этилиши мумкин эмас.

2. Зўрлик остида ғойиб бўлиш жинояти ушбу Конвенция кучга киргунга қадар қатнашчи давлат ўртасида тузилган бериш тўғрисидаги исталган шартномага беришга олиб келувчи жиноятлар сирасига киритилиши керак.

3. Қатнашчи давлатлар зўрлик остида ғойиб бўлиш билан боғлиқ жиноятни улар ўртасида кейинчалик тузиладиган бериш тўғрисидаги исталган шартномага беришга олиб келувчи жиноятлар сифатида киритиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.

4. Агар шартнома мавжудлиги туфайли бериш келиб чиқадиган қатнашчи давлат бериш тўғрисида у билан шартномага эга бўлмаган бошқа қатнашчи давлатдан бериш тўғрисида илтимос олса, у зўрлик остида ғойиб бўлиш билан боғлиқ жиноятга нисбатан ушбу Конвенцияни бериш учун зарур ҳуқуқий асос сифатида қараши мумкин.

5. Шартнома мавжудлиги туфайли беришни шарт этмайдиган қатнашчи давлатлар ўзаро муносабатларда зўрлик остида ғойиб бўлиш билан боғлиқ жиноятни беришга олиб келувчи жиноят сифатида қарайдилар.

6. Бериш барча ҳолларда унга бериш тўғрисида илтимос қилинган қатнашчи давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган шартларга ёки бериш тўғрисида қўлланиладиган шартномаларга мувофиқ, жумладан бериш мақсадлари учун талаб этиладиган минимал жазолашга тегишли шартларга ёки бериш тўғрисида илтимос қилинган қатнашчи давлат у бўйича беришни рад этиши мумкин бўлган ёки уни муайян шартлар билан изоҳлайдиган мотивларга биноан амалга оширади.

7. Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси бериш тўғрисида илтимос қилинган қатнашчи давлатни, агар у тегишли илтимос жинси, ирқи, диний эътиқоди, миллий мансублиги, этник келиб чиқиши, сиёсий қарашлари ёки муайян ижтимоий гуруҳга тегишлилиги сабабли у ёки бу шахсни таъқиб қилиш ёки жазолаш мақсадида берилган бўлса ёки кўрсатиб ўтилган илтимоснинг қондирилиши ушбу сабабларидан бирортасига кўра ушбу шахсга зиён етказилиши мумкин деб ҳисоблаш учун жиддий асос мавжуд бўлса, беришни амалга ошириш сифатида талқин қилиниши мумкин эмас.

14-модда

1. Қатнашчи давлатлар зўрлик остида ғойиб бўлиш билан боғлиқ жиноят бўйича қўзғатилган жиноий ишлар бўйича энг тўлиқ ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар, шу жумладан муҳокама учун зарур бўлган ўзларининг ихтиёридаги барча мавжуд исботларни тақдим этадилар .

2. Ушбу ўзаро ҳуқуқий ёрдам сўраётган қатнашчи давлатнинг ички ҳуқуқида назарда тутилган шартларга ёки ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қўлланиладиган шартномаларга, шу жумладан сўралаётган қатнашчи давлат ўзаро ҳуқуқий ёрдам беришни рад этиши бўйича сабабларга тегишли шартларга ёки уни бирор-бир шарт билан боғлашига биноан кўрсатилади.

15-модда

Қатнашчи давлатлар зўрлик остида ғойиб бўлиш қурбонларига ёрдам кўрсатишда, ғойиб бўлган шахсларни қидиришда, уларнинг турган жойини аниқлаш ва озод қилишда, вафот этган тақдирда – эксгумация қилишда, ғойиб бўлганларнинг шахсини аниқлашда ва уларнинг қолдиқларини қайтаришда бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар ва бир-бирларига тўлиқ кўмаклашадилар.

16-модда

1. Бирорта ҳам қатнашчи давлат, агар унга у ерда зўрлик остида ғойиб бўлиш қурбонига айланиш хавф солмоқда деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса, бирор-бир шахсни чиқариб юбормаслиги, қайтармаслиги, бошқа давлатга бермаслиги керак.

2. Бундай асослар мавжудлигини аниқлаш учун ваколатли маъмурлар ишга тегишли барча ҳолатларга, шу жумладан тегишли ҳолларда ушбу давлатда инсон ҳуқуқлари қўпол равишда, ўтакетган ва оммавий бузилишларининг ёки халқаро гуманитар ҳуқуқ қўпол равишда бузилишининг доимий амалиёти мавжуд бўлганда эътиборини қаратадилар.

17-модда

1. Ҳеч ким махфий равишда қамоқда сақланмаслиги керак.

2. Қатнашчи давлатнинг озодликдан маҳрум қилишга тегишли бўлган бошқа халқаро мажбуриятларига зарар етказмасдан, ҳар бир қатнашчи давлат ўз қонунчилигида:

а) озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги буйруқлар берилиши мумкин бўлган шарт-шароитларни аниқлайди;

b) озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги буйруқларни беришга ваколатли органларни тайинлайди;

c) озодликдан маҳрум этилган ҳар қандай шахс фақат расмий эътироф этилган ва назорат қилинган жойларда қамоқда сақланишини кафолатлайди;

d) озодликдан маҳрум этилган ҳар қандай шахсга унинг оиласи, адвокат ёки унинг танлаши бўйича исталган бошқа шахс билан алоқаларига ҳамда фақат қонунда белгиланган шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда у билан учрашувлар, агар сўз чет эллик тўғрисида бораётган бўлса халқаро ҳуқуқнинг қўлланиладиган нормаларига мувофиқ консуллик органлари билан алоқаларга рухсат берилишини кафолатлайди;

е) зарурият бўлганда, суд органининг олдиндан берган рухсатномаси мавжуд бўлганда исталган ваколатли органлар ва муассасаларнинг қамоқда сақлаш жойларига киришини кафолатлайди;

f) озодликдан маҳрум этилган ҳар бир шахсга, ва – зўрлик остида ғойиб бўлиш тўғрисида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда – қонуний манфаати бўлган исталган шахсга, масалан озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг қариндошларига, уларнинг вакилларига ёки уларнинг адвокатига, агар озодликдан маҳрум этилган шахс буни ўзи мустақил амалга ошира олмаса, исталган ҳолатларда ушбу суд озодликдан маҳрум этишнинг қонунийлигига нисбатан дарҳол қарор чиқарадиган тарзда судга мурожаат қилиш ва, агар озодликдан маҳрум этиш ноқонуний бўлса озод қилиш тўғрисида фармойиш бериш ҳуқуқини кафолатлайди.

3. Ҳар бир қатнашчи давлат озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг бир ёки бир нечта расмий реестрларини ва/ёки расмий шахсга доир ҳужжатлар тўпламини тузиш ва мунтазам равишда янгилашни таъминлайди. Ушбулар тегишли сўровлар бўйича тегишли қатнашчи давлатнинг қонунчилиги билан ёки тегишли давлат қатнашчиси ҳисобланган бошқа тегишли халқаро-ҳуқуқий шартнома билан вакил қилинган исталган суд органи ёки исталган бошқа ваколатли орган ёки муассаса ихтиёрига тезкор берилади. Ушбу регистрлар ёки шахсга доир ҳужжатлар тўпламида ҳеч бўлмаганда қуйидагилар:

а) озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди;

b) озодликдан маҳрум этиш санаси, вақти ва жойи ҳамда ушбу шахсни ушлаган орган;

c) озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган ва озодликдан маҳрум этиш сабаблари;

d) қамоқда сақлаш устидан назоратни таъминлайдиган орган;

е) қамоқда сақлаш жойи, шахсни қамоқда сақлаш жойига олиб келиш санаси ва вақти ва қамоқда сақлаш жойи учун жавоб берадиган орган;

f) озодликдан маҳрум этилган шахснинг соғлиғи ҳолатига тегишли маълумотлар;

d) қамоқда сақлаш вақтида вафот этиш ҳолати – ўлим ҳолатлари ва сабаблари ҳамда вафот этган шахснинг қолдиқлари тайинланган жой;

h) озод қилиш ёки қамоқда сақлаш учун бошқа жойга ўтказиш санаси ва вақти, тайинланган жой ва бундай ўтказиш учун жавоб берадиган орган.

18-модда

1. 19 ва 20-моддалар ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир қатнашчи давлат ушбу ахборотдан қонуний манфаатдор бўлган исталган шахсга, масалан озодликдан маҳрум этилган шахснинг қариндошларига, уларнинг вакилларига ёки уларнинг адвокатига ҳеч бўлмаганда қуйидаги маълумотлар билан танишишни кафолатлайди:

а) озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарган орган;

b) озодликдан маҳрум этиш ҳамда қамоқда сақлаш жойига олиб келиш санаси, вақти ва жойи;

c) қамоқда сақлаш устидан назорат қиладиган орган;

d) озодликдан маҳрум этилган шахс турган жой, бошқа қамоқда сақлаш жойига ўтказилган тақдирда, тайинланган жой ва ўтказиш учун жавоб берадиган орган;

е) озод қилиш санаси, вақти ва жойи;

f) озодликдан маҳрум этилган шахс соғлиғининг ҳолатига тегишли маълумотлар;

d) қамоқда сақлаш вақтида вафот этиш ҳолати – ўлим ҳолатлари ва сабаблари ҳамда вафот этган шахснинг қолдиқлари тайинланган жой.

2. Зарурият бўлган тақдирда ушбу модданинг 1-бандида сўз борадиган шахслар, шунингдек терговда қатнашадиган барча шахсларни ҳар қандай қўпол муомаладан, қўрқитишнинг исталган шаклидан ва озодликдан марум этилган шахсга тегишли маълумотларни излаш билан боғлиқ исталган жазолашдан ҳимоя қилишни таъминлаш учун тегишли чоралар кўрилади.

19-модда

1. Шахсий маълумотлар, шу жумладан ғойиб бўлган шахсни қидириш доирасида тўпланадиган ва/ёки қайта юбориладиган тиббий ёки генетик маълумотлар ғойиб бўлган шахсни қидиришдан бошқа мақсадларда фойдаланилиши ёки берилиши мумкин эмас.

Ушбу қоида зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятига тегишли жиноий-процессуал хатти-ҳаракатларда ёки товон олиш ҳуқуқини амалга оширишда бундай маълумтлардан фойдаланиш учун зарур етказмасдан қўлланилади.

2. Шахсий маълумотларни, шу жумладан тиббий ёки генетик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш инсон ҳуқуқлари, шахснинг асосий эркинликлари ва инсоний қадр-қиммати камситилишига олиб келмаслиги ёки ўз оқибатлари билан бунга олиб келмаслиги керак.

20-модда

1. Фақат шахс қонун ҳимояси остида бўлганда ва озодликдан маҳрум этиш суд органи томонидан назорат қилинган ҳолларда 18-моддада назарда тутилган маълумотларни олиш ҳуқуқи истисно тарзида фақат буни вазият талаб этган ва бу қонунда назарда тутилган ҳолларда ва агар ушбу маълумотларни бериш шахсий ҳаётга ёки тегишли шахснинг хавфсизлигига зарар етказса ёки жиноий суриштирувни зарур тарзда ўтказишга халақит берса, ёки шунга ўхшаш бошқа сабабларга кўра қонунда назарда тутилган ҳолларда ва халқаро ҳуқуқнинг қўлланиладиган нормаларига ва ушбу Конвенция мақсадларига мувофиқ чекланиши мумкин.

18-моддада назарда тутилган маълумотларни олиш ҳуқуқига нисбатан ушбу чеклашлар ҳеч бир вазиятларда, агар улар ўзида 2-моддада белгиланган хулқ-атворни ёки 17-модданинг 1-бандида белгиланган бузишни ифодаласа, уларга йўл қўйилмайди.

2. Бирор-бир шахснинг озодликдан маҳрум этилишининг қонунийлигини кўриб чиқиш учун зарар етказмасдан қатнашчи давлат 18-модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларига 18-модданинг 1-бандида эслатилган маълумотларни қисқа муддатда олиш учун суд ҳимоясининг тезкор ва самарали воситасига эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлайди. Ҳуқуқий ҳимояга бўлган ушбу ҳуқуқ ҳеч бир вазиятда тўхтатиб турилиши ёки чекланиши мумкин эмас

21-модда

Ҳар бир қатнашчи давлат озодликдан марҳум этилган ҳар қандай шахсни озод қилиш у ҳақиқатдан ҳам озод қилинганлигини тасдиқлаш имконини берадиган шарт-шароитларда амалга оширилиши учун зарур чораларни кўради. Ҳар бир қатнашчи давлат шунингдек исталган шахсга уни озод қилиш пайтида у миллий қонунчиликка мувофиқ зарар етказиши мумкин бўлган мажбуриятлар учун зиён етказмасдан жисмоний дахлсизлигини таъминлаш ва ўз ҳуқуқларини тўлиқ даражада амалга ошириш қобилияти учун зарур чораларни кўради.

22-модда

6-моддага зиён етказмасдан ҳар бир қатнашчи давлат қуйидаги қилмишларнинг олдини олиш ва уларни жазолаш учун зарур чораларни кўради:

а) 17-модданинг 2-банди f) кичик бандида ва 20-модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқага сурилиши ёки улардан фойдаланишда тўсқинлик қилиш;

b) озодликдан маҳрум этилган барча шахсларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек ноаниқлиги маълум бўлган ёки маълум бўлиши керак бўлган расмий регистр юритилиши учун жавоб берадиган мансабдор шахсга маълум бўлган исталган ахборотни рўйхатдан ўтказиш бажарилмаслиги;

c) бундай маълумотларни олиш учун барча қонуний асослар мавжуд бўлган бир вақтда бирор-бир шахсни озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида маълумот беришни рад этиш ёки ноаниқ маълумотлар тақдим этиш.

23-модда

1. Ҳар бир қатнашчи давлат қонунлар қўлланилиши учун жавоб берадиган ҳарбий ёки фуқаро мансабдор шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг, давлат органлари ходимларининг ва қамоқда сақлашга ёки озодликдан маҳрум этилган исталган шахс билан муомала қилишга алоқадор бўлган бошқа шахсларнинг профессионал тайёргарлигини, шу жумладан:

а) кўрсатиб ўтилган мансабдор шахсларнинг зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларига дахлдорлигини огоҳлантиришни;

b) огоҳлантиришнинг муҳимлигини қайд этиш ва зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолларини суриштиришни;

c) зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳоллари билан боғлиқ ишларни ҳал этиш шошилинч зарурлигини эътироф этишни таъминлаш учун ушбу Конвенциянинг тегишли қоидалари зарур тарзда ўрганилишини таъминлайди.

2. Ҳар бир қатнашчи давлат зўрлик остида ғойиб бўлиш билан боғлиқ берилган буйруқлар ёки фармойишлар, кўрсатмалар, санкциялар ёки рағбатлар тақиқланишини таъминлайди. Ҳар бир давлат бундай буйруқни бажаришни рад этган шахс жазоланмаслигини таъминлайди.

3. Ҳар бир қатнашчи давлат ушбу модданинг 1-бандида эслатилган, зўрлик остида ғойиб бўлиш юз берганлиги ёки тезликда юз бериши мумкин деб ҳисоблаш учун асосга эга бўлган шахслар бу ҳақда ўз бошлиғига хабар бериши ва, зарурият бўлганда, ваколатли маъмурларга ёки назорат ва ҳимоя бўйича ваколатлар берилган органларга хабар бериши учун зарур чораларни кўради.

24-модда

1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун исталган ғойиб бўлган шахс ва зўрлик остида ғойиб бўлиш жинояти натижасида бевосита зийн етказилган исталган жисмоний шахс қурбон ҳисобланади.

2. Ҳар бир қурбон зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги ҳақиқатни, суриштирув натижаларини ва ғойиб бўлган шахснинг тақдирини билиш ҳуқуқига эгадир. Ҳар бир қатнашчи давлат ушбу мақсадда зарур чоралар кўради.

3. Ҳар бир қатнашчи давлат ғойиб бўлган шахсларни қидириш, турган жойини аниқлаш ва озод қилиш учун, вафот этган тақдирда эса – турган жойини аниқлаш, ҳурмат қилишни ва қолдиқларини қайтаришни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.

4. Ҳар бир қатнашчи давлат ўзининг ҳуқуқий тизимида зўрлик остида ғойиб бўлиш қурбонлари учун унга етказилган зарар тезликда, адолатли ва муқобил қопланиши ва компенсация тўланиши ҳуқуқини таъминлайди.

5. Ушбу модданинг 4-бандида назарда тутилган зарарни қоплаш ҳуқуқи моддий ва маънавий зарар қопланишини, шунингдек тегишли ҳолларда қоплашнинг:

а) реституция;

b) реабилитация;

c) сатисфакция, шу жумладан ор-номуси ва пок номини тиклаш;

d) такрорланмаслик кафолати сингари шаклларни қамраб олади.

6. Мажбуриятлар учун зарар етказмасдан ғойиб бўлган шахснинг тақдирини тўлиқ аниқлаштиришгача суриштириш ўтказиш учун ҳар бир қатнашчи давлат тақдири ноаниқ бўлган ғойиб бўлган шахсларнинг, уларнинг қариндошларининг, хусусан, ижтимоий ҳимоя, молиявий масалалар, оила ҳуқуқи ва мулк ҳуқуқи сингари соҳалардаги ҳуқуқий ҳолатига тегишли зарур чораларни кўради.

7. Ҳар бир қатнашчи давлат зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларини ва ғойиб бўлган шахсларнинг тақдирларини аниқлашга кўмаклашиш ва зўрлик остида ғойиб бўлиш қурбонларига ёрдам бериш билан шуғулланадиган ташкилотлар ва уюшмалар ташкил этиш ва бундай ташкилотлар ва уюшмалар ишида эркин қатнашиш ҳуқуқини таъминлайди.

25-модда

1. Ҳар бир қатнашчи давлат:

а) зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилган болалар, отаси, онаси ёки юридик вакили зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинган болалар, ёки зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинган оналари тутқинликда бўлган вақтда туғилган болалар ноқонуний олиб қўйилишининг;

b) юқорида а) кичик бандида сўз борадиган болаларнинг ҳақиқий шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сохталаштирилиши, яширилиши ёки йўқ қилинишининг олдини олиш ва жиноят тартибида барҳам бериш учун зарур чораларни кўради.

2. Ҳар бир қатнашчи давлат ушбу модданинг 1-банди а) кичик бандида сўз юритиладиган болаларни қидириш ва уларнинг шахсини аниқлаш ҳамда ҳуқуқий тартиб-қоидаларга ва қўлланиладиган халқаро битимларга мувофиқ уларни ўзлари келиб чиққан оилага қайтариш учун зарур чораларни кўради.

3. Қатнашчи давлатлар ушбу модданинг 1-банди а) кичик бандида сўз юритиладиган болаларни қидириш ва уларнинг шахсини аниқлашда, шунингдек улар турган жойни аниқлашда бир-бирларига ёрдам берадилар.

4. Ушбу модданинг 1-банди а) кичик бандида сўз юритиладиган болаларнинг манфаатларини энг яхши тарзда таъминлаш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда уларнинг ўз шахсларини сақлаш ва тиклаш ҳуқуқини, шу жумладан фарзандликка олиш тизимини ёки болаларни васийлик остида беришнинг бошқа шаклини эътироф этадиган қатнашчи давлатлардаги қонун томонидан эътироф этиладиган уларнинг фуқаролиги, фамилияси ва уларнинг оила алоқаларини сақлаш учун фарзандликка олиш тартиб-қоидани ёки болаларни васийлик остида беришни қайта кўриб чиқиш, ва, зарурият бўлганда зўрлик остида ғойиб бўлиш натижасида юз берган фарзандликка олиш ёки васийликка беришнинг ҳар қандай ҳаракатини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш имконини берадиган ҳуқуқий тартиб-қоидалар мавжуд бўлиши керак.

5. Ҳар қандай ҳолатларда ва айниқса ушбу моддага алоқадор бўлган масалаларда бола ҳуқуқлари энг яхши таъминланиши зарурлигига ва онгли равишда иш кўриш лаёқатига эга бўлган бола унинг ёши ва етуклиги даражаси ҳисобга олинган ҳолда зарур тарзда қабул қилинадиган ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқига эга бўлишига биринчи навбатда эътибор берилади.

Иккинчи қисм

26-модда

1. Ушбу Конвенция қоидаларини амалга ошириш учун юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ваколатли деб эътироф этилган, шахсан иш кўрадиган ва тўлиқ холислик принципи асосида фаолият кўрсатадиган ўн экспертдан иборат таркибда Зўрлик остида ғойиб бўлиш бўйича қўмита («Қўмита») таъсис этилади.

Қўмита аъзолари адолатли географик тақсимлаш принципига мувофиқ қатнашчи давлатлар томонидан сайланадилар, бунда тегишли юридик тажрибага эга бўлган шахсларнинг Қўмита ишида қатнашишни ифодалайдиган манфаат, шунингдек Қўмита аъзолари орасида эркаклар ва аёлларнинг мувозанатли вакиллиги ҳисобга олинади.

2. Сайловлар ушбу мақсадда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби томонидан икки йилда бир марта чақириладиган қатнашчи давлатлар кенгашлари давомида қатнашчи давлатлар томонидан тавсия этиладиган номзодлар рўйхати асоида фуқаролардан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Қатнашчи давлатларнинг учдан икки қисмидан иборат кворум ҳосил бўладиган ушбу кенгашларда Қўмита аъзолари томонидан овозларнинг энг кўп сонини ва қатнашчи давлатларнинг овоз беришда ҳозир бўлган ва қатнашаётган вакиллари овозларининг мутлақ кўпчиллигини олган номзодлар сайланадилар.

3. Биринчи сайловлар ушбу Конвенция кучга кирган санадан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади. Ҳар бир сайлов санасидан тўрт ой олдин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби уч ойлик муддат мобайнида тегишли номзодларни тақдим этиш тўғрисидаги таклиф билан қатнашчи давлатларга мактуб юборади. Бош котиб ҳар бир номзод учун тегишли қатнашчи давлатни кўрсатган ҳолда тавсия этилган номзодлар алифбо тартибида саналган рўйхатни тузади. У ушбу рўйхатни барча қатнашчи давлатларга қайта юборади.

4. Қўмита аъзолари тўрт йил муддатга сайланадилар. Улар бир марта қайта сайланишлари мумкин. Шу билан бирга биринчи сайловлар давомида сайланган беш аъзонинг мандати икки йилдан сўнг, биринчи сайловлар ўтказилгани заҳоти тамом бўлади. Ушбу беш аъзонинг фамилияси Кенгаш раиси томонидан қуръа ташлаш орқали аниқланади. Бу ҳақда ушбу модданинг 2-бандида сўз юритилади.

5. Қўмита аъзоларидан бири вафот этган, истеъфога чиққан ёки исталган бошқа сабаб билан Қўмитада ўз функцияларини амалга оширишга қодир бўлмаган тақдирда уни тайинлаган қатнашчи давлат ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган мезонларга риоя қилган ҳолда бундай тайинлашни кўпчиллик қатнашчи давлатлар маъқуллаши шарти билан тегишли мандатнинг қолган муддатида Қўмитада бўшаб қолган лавозимни эгаллаш учун ўз фуқароларидан бошқа номзодни тайинлайди. Ушбу маъқуллаш, агар қатнашчи давлатларнинг ярми ёки катта қисми таклиф этилган тайинлаш тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибидан улар томонидан ахборот олинган пайтдан бошлаб олти ҳафта давомида салбий фикр билдирмасалар, узил-кесил деб ҳисобланади.

6. Қўмита ўз тамойиллари қоидаларини белгилайди.

7. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Қўмита тасарруфига ўз функцияларини самарали амалга ошириш учун унга зарур бўлган ходимлар ва ресурсларни беради. Бош котиб Қўмита аъзоларини биринчи мажлисга чақиради.

8. Қўмита аъзолари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ишлари бўйича хизмат сафарларида экспертларга бериладиган ҳамда Конвенциянинг Бирлашган Миллатларнинг имтиёзлар ва иммунитетлар тўғрисидаги тегишли бўлимларида мустаҳкамланган имкониятлар, имтиёзлар ва иммунитетлардан фойдаланадилар.

9. Ҳар бир қатнашчи давлат Қўмита билан ҳамкорлик қилиш ва Қўмита аъзолари томонидан ўзлари эътироф этган Қўмитанинг функциялари доирасида ўз мандатини амалга оширишда унинг аъзоларига кўмаклашиш мажбуриятини оладилар.

27-модда

Ушбу Конвенция кучга кирган пайтдан бошлаб камида тўрт йилдан кейин ва олти йилдан кечикмай Қўмитанинг фаолият кўрсатишини баҳолаш ва 44-модданинг 2-бандида мустаҳкамланган қоидаларга мувофиқ ушбу Конвенция амалга оширилиши устидан кузатиш бўйича вазифани 28-36-моддаларда белгиланган ваколатлар билан ҳеч бир имкониятларни истисно этмасдан бирор-бир бошқа инстанцияга топшириш ёки топширмаслик тўғрисида қарор қабул қилиш учун қатнашчи давлатлар Конференцияси ўтказилади.

28-модда

1. Ушбу Конвенцияда белгиланган ваколатлар доирасида Қўмита Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча органлари, бюролари, ихтисослаштирилган муассасалари ва тегишли жамғармалари, халқаро шартномалари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус тартиб-қоидалари, тегишли минтақавий ҳукуматлараро ташкилотлар ва муассасалар томонидан таъсис этилган шартномавий қўмиталар билан, шунингдек барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи барча тегишли миллий муассасалар, агентликлар ва бюролар билан ҳамкорлик қилади.

2. Қўмита ўз функцияларини бажараётганда уларнинг тегишли мулоҳазалари ва тавсиялари билан келишишни таъминлаш мақсадида инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги тегишли шартномалар асосида бошқа шартномавий қўмиталар, муассасалар, хусусан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт асосида таъсис этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита билан маслаҳатлашади.

29-модда

1. Ҳар бир қатнашчи давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби орқали Қўмитага ушбу Конвенция мазкур қатнашчи давлат учун кучга кирган пайтдан бошлаб икки йил мобайнида ушбу Конвенция бўйича ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан ўзи томонидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маърузани тақдим этади.

2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу маърузани барча қатнашчи давлатлар ихтиёрига тақдим этади.

3. Ҳар бир маъруза Қўмита томонидан кўриб чиқилади. Қўмита ўзи зарур деб ҳисоблаган шарҳлар, мулоҳазалар ёки тавсияларни тақдим этиши мумкин. Манфаатдор қатнашчи давлат шарҳлар, мулоҳазалар ёки тавсиялар тўғрисидаги хабарни олади, у уларга ўз ташаббуси билан ёки Қўмитанинг илтимоси бўйича жавоб бериши мумкин.

4. Қўмита шунингдек ушбу Конвенция амалга оширилишига тегишли қўшимча маълумотларни қатнашчи давлатлардан сўраши мумкин.

30-модда

1. Ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошлари, уларнинг қонуний вакиллари, уларнинг адвокатлари ёки улар томонидан вакил қилинган исталган шахс, шунингдек қонуний манфаатга эга бўлган исталган бошқа шахс шошилинч тартибда ғойиб бўлган шахсни қидириш ва унинг турган жойини аниқлаш тўғрисидаги илтимос билан Қўмитага мурожаат қилиши мумкин.

2. Агар Қўмита шошилинч чоралар кўриш тўғрисида ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ тақдим этилган илтимос:

а) аниқ кўриниб турган асосланмаган эмас деб ҳисобласа;

b) ўзида бундай илтимосни тақдим этиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиш эмас деб ҳисобласа;

c) бундан олдин, тегишли қатнашчи давлатнинг, агар бундай имконият мавжуд бўлса, суриштирувни ўтказишга ваколатли бўлган органларга зарур тарзда тақдим этилган деб ҳисобласа;

d) ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ эмас деб ҳисобласа; ва

е) халқаро суриштириш ёки тартибга солишнинг бошқа шунга ўхшаштартиб-қоида доирасида кўриб чиқилмаяпти деб ҳисобласа,

у тегишли қатнашчи давлатга ўзи белгиланган муддатда унга қидирилаётган шахснинг аҳволи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилади.

3. Ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ тегишли қатнашчи давлат томонидан тақдим этилган ахборотни ҳисобга олган ҳолда Қўмита ушбу қатнашчи давлатга тавсияларни, шу жумладан ушбу Конвенцияга мувофиқ қидирилаётган шахсни ҳимоя қилиш, аниқлаш ва вақтинчалик ҳимоя қилишнинг чораларини кўриш тўғрисидаги илтимосни юбориши ҳамда Қўмитани у томонидан белгиланган муддатда ва у томонидан кўрилган чоралар тўғрисида вазиятнинг кечиктириб бўлмайдиган хусусиятини ҳисобга олган ҳолда хабардор қилиши мумкин.

Қўмита шошилинч чоралар кўриш тўғрисидаги илтимосни тақдим этган шахсни ўз тавсиялари ва унга, агар бундай маълумот мавжуд бўлса, қатнашчи давлат томонидан қайта юборилган маълумотлар тўғрисида хабардор қилади.

4. Қўмита қидирлаётган шахснинг тақдири аниқ бўлмагунга қадар тегишли қатнашчи давлат билан ишлаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиради. У бу ҳақда илтимос қилувчига маълум қилади.

31-модда

1. Ҳар қандай қатнашчи давлат ушбу Конвенцияни ратификация қилиш чоғида ёки кейинчалик у Қўмитанинг ушбу Конвенция қоидалари ушбу қатнашчи томонидан бузилишининг қурбони деб ҳисоблайдиган ўз юрисдикцияси остидаги шахслардан ёки бундай шахслар номидан хабарларни олиш ва кўриб чиқиш ваколатини эътироф этиши тўғрисида баёнот бериши мумкин. Қўмита бундай баёнот бермаган қатнашчи давлатларга дахл қиладиган ҳеч бир хабарни кўриб чиқмайди.

2. Қўмита:

а) хуфёна ҳисобланган;

b) ўзида бундай хабарни тақдим этиш ҳуқуқини суиистеъмол қилишни ифодалаган ёки ушбу Конвенция қоидалари билан мос бўлмаган;

c) халқаро суриштириш ёки тартибга солишнинг бошқа шунга ўхшаштартиб-қоида доирасида кўриб чиқилаётган; ёки агар

d) ҳуқуқий ҳимоянинг барча мавжуд самарали ички воситалари тамом бўлмаган (ушбу қоида бундай воситаларни қўллаш асоссиз равишда чўзиб юборилганда амал қилмайди) исталган хабарни қабул қилиб бўлмайди деб эътироф этади.

3. Агар Қўмита хабар ушбу модданинг 2-бандида назарда тутилган талабларга жавоб беради деб ҳисобласа у хабарни тегишли қатнашчи давлатга қайта юборади, унга ўзи томонидан белгиланган муддатда ўз мулоҳазалари ёки шарҳларини тақдим этишни таклиф этади.

4. Хабар олингандан кейин ва мазмунан қарор қабул қилингунга қадар Қўмита исталган пайтда тегишли қатнашчи давлатга тахмин қилинаётган қонунбузилиши қурбонларига тузатиб бўлмайдиган зиён етказилишига йўл қўймаслик мақсадида зарур вақтинчалик ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги кечиктириб бўлмайдиган илтимос билан мурожаат қилиши мумкин. Қўмита томонидан ушбу имкониятдан фойдаланилиши хабарни қабул қилиш ёки уни мазмунан кўриб чиқиш тўғрисидаги масалани ҳал этишни ҳал этмайди.

5. Қўмита ушбу моддада сўз борадиган хабарларни ёпиқ мажлисларда кўриб чиқади. У хабар муаллифини тегишли қатнашчи давлат томонидан тақдим этилган жавоблардан хабардор қилади. Қўмита тартиб-қоида тугалланганлиги тўғрисида қарор қабул қилгандан кейин, ўз хулосаларини қатнашчи давлатга ва хабар муаллифига юборади.

32-модда

Ушбу Конвенциянинг ҳар қандай қатнашчи давлати исталган пайтда бир қатнашчи давлат бошқа қатнашчи давлат ушбу Конвенцияга мувофиқ Қўмитанинг ўз мажбуриятларини бажармаяпти деб даъво қилаётган хабарларни олиш ва кўриб чиқиш ваколатини эътироф этишини баён қилиши мумкин. Қўмита бундай баёнотни бермаган қатнашчи давлатларга тегишли ҳеч бир хабарларни, тенг даражада бундай баёнот бермаган қатнашчи давлатлар томонидан тақдим этилган хабарларни қабул қилмайди.

33-модда

1. Агар Қўмита у ёки бу қатнашчи давлат ушбу Конвенция қоидаларига жиддий зиён етказадиган хатти-ҳаракатларни содир этаётганлиги тўғрисида ишонч уйғотувчи ахборотни олса, у тегишли қатнашчи давлат билан маслаҳатлашувлар ўтказгандан кейин ўзининг бир ёки бир неча аъзоларига ушбу давлатга ташриф буюриш ва унга тегишли ахборотни кечиктирмасдан тақдим этиш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилиши мумкин.

2. Қўмита делегация таркибини ва ташриф мақсадини кўрсатган ҳолда қатнашчи давлатнинг ҳудудига бориш нияти тўғрисида тегишли қатнашчи давлатни ёзма шаклда хабардор қилади. Қатнашчи давлат оқилона муддат мобайнида ўз жавобини беради.

3. Қатнашчи давлатнинг асосланган илтимоси асосида Қўмита ўзининг ташрифини кўчириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

4. Агар қатнашчи давлат ташрифга ўз розилигини билдирса, Қўмита ва тегишли қатнашчи давлат ташриф шартларини аниқлаш учун ҳамкорлик қилади ва қатнашчи давлат Қўмитага ушбу ташрифни амалга ошириш учун барча имкониятларни таъминлайди.

5. Қўмита ташриф якунлари бўйича тегишли қатнашчи давлатга ўз мулоҳазалари ва таклифларини юборади.

34-модда

Агар Қўмита, унинг фикрига кўра, бирор-бир қатнашчи давлат юрисдикцияси остидаги ҳудудда зўрлик остида ғойиб бўлиш кенг ёки мунтазам равишда амалиётда юз беришининг етарлича асосли далиллари бўйича маълумотлар олса, у ушбу соҳадаги вазият тўғрисида барча тегишли маълумотларни тегишли қатнашчи давлатдан олдиндан сўраган ҳолда шошилинч тартибда ушбу масалани Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби воситачилиги орқали Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси эътиборига етказиши мумкин.

35-модда

1. Қўмитанинг ваколатлари фақат ушбу Конвенция кучга киргандан кейин юз берган зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларига татбиқ этилади.

2. Агар бирор-бир давлат ушбу Конвенция кучга киргандан кейин унинг қатнашчисига айланса, унинг Қўмита олдидаги мажбуриятлари фақат ушбу Конвенция унинг учун кучга киргандан кейин юз берган зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолларига тегишли бўлади.

36-модда

1. Қўмита қатнашчи давлатларга ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясига ушбу Конвенцияни амалга ошириш борасида ўз ишлари тўғрисида йиллик ҳисобот тақдим этади.

2. Йиллик маърузада бирор-бир қатнашчи давлатга нисбатан мулоҳазалар эълон қилинишидан олдин ушбу қатнашчи давлатнинг жавоб учун оқилона муддатларга эга бўлган ва ушбу маърузада ўз шарҳлари ёки мулоҳазаларини эълон қилиш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилиши мумкин бўлган билдиришномаси берилиши керак.

Учинчи қисм

37-модда

Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси:

a) қатнашчи давлат қонунчилигида; ёки

b) ушбу давлат учун амал қиладиган халқаро ҳуқуқда мавжуд бўлган барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қулайроқ қоидаларни чекламайди.

38-модда

1. Ушбу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси бўлган барча давлатлар томонидан имзолаш учун очиқдир.

2. Ушбу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси бўлган барча давлатлар томонидан ратификация қилиниши керак. Ратификация ёрлиқлари сақлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига топширилади.

Қўшилиш қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига топширилиш йўли билан амалга оширилади.

39 –модда

1. Ушбу Конвенция йигирманчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар сақлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига топширилгандан кейин ўттизинчи кунда кучга киради.

2. Йигирманчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар сақлаш учун топширилгандан кейин уни ратификация қилган ёки унга қўшилган исталган давлат учун ушбу Конвенция ушбу давлат томонидан .унинг ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжати сақлаш учун топширилгандан кейин ўттизинчи кунда кучга киради.

40-модда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси бўлган ва ушбу Конвенцияни имзолаган ёки унга қўшилган барча давлатларни:

a) 38-моддага мувофиқ имзолаш, ратификация қилиш ва қўшилиш тўғрисида:

b) 3-моддага мувофиқ ушбу Конвенциянинг кучга кириш санаси тўғрисида хабардор қилади.

41-модда

Ушбу Конвенция қоидалари қандай бўлмасин чекалашсиз ёки истисносиз федератив давлатларнинг барча қисмларига ёйилади.

42-модда

1. Ушбу Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашга тегишли икки ёки ундан ортиқ қатнашчи давлатлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ёки ушбу Конвенцияда бевосита назарда тутилган тартиб-қоидалар ёрдамида ҳал қилиш мумкин бўлмаган ҳар қандай низо ушбу давлатлардан бирининг илтимоси билан ҳакамлика берилади.

Агар ҳакамлик тўғрисида илтимоснома берилган санадан кейин олти ой мобайнида томонлар ҳакамликни ташкил этишга нисбатан келишувга эриша олмасалар, уларнинг исталган бири ушбу низони кўриб чиқиш учун Халқаро Суднинг Статугига мувофиқ илтимоснома юбориш йўли билан унинг кўриб чиқиши учун бериши мумкин.

2. Ҳар қандай қатнашчи давлат ушбу Конвенцияни имзолаш, ратификация қилиш ёки унга қўшилиш чоғида у ўзини ушбу модданинг 1-банди қоидалари билан боғлиқ деб ҳисобламаслиги ҳақида баёнот бериши мумкин. Бошқа қатнашчи давлатлар бундай баёнотни берган қатнашчи давлатга нисбатан кўрсатиб ўтилган қоидалар билан боғлиқ бўлмайдилар.

3. Ушбу модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ баёнот берган ҳар қандай қатнашчи давлат ушбу баёнотни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига юборилган билдиришнома воситасида исталган пайтда чақириб олиши мумкин.

43-модда

Ушбу Конвенция халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қоидаларига, шу жумладан 1949 йил 12 августдаги тўртта Женева конвенцияларининг Олий Аҳдлашувчи Томонлари мажбуриятларига ва 1977 йилги унга иккита Қўшимча протоколларга, шунингдек ҳар бир давлатнинг халқаро гуманитар ҳуқуқ томонидан қамраб олинмаган вазиятларда Қизил Хочнинг Халқаро қўмитасига қамоқда сақлаш жойларига боришга рухсат бериш имкониятига зиён етказилмасдан қўлланилади.

44-модда

1. Ушбу Конвенциянинг ҳар қандай қатнашчиси тузатишларни таклиф этиши ва уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига тақдим этиши мумкин. Бош котиб таклиф этилаётган тузатишни ушбу таклифни кўриб чиқиш ва у бўйича овоз беришни ўтказиш мақсадида у конференция чақирилиши тарафдори эканлигини хабар қилиши илтимоси билан ушбу Конвенциянинг қатнашчи давлатларига қайта юборади. Агар бундай хабар юборилгандан кейин тўрт ой ўтгандан сўнг қатнашчи давлатларнинг камида учдан бир қисми бундай конференция чақирилиши тарафдори бўлсалар, Бош котиб ушбу конференцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг шафелиги остида ташкил этади.

2. Конфепрненцияда ҳозир бўлган ва овоз беришда қатнашган қатнашчи давлатларнинг учдан икки қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинган ҳар қандай тузатиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби томонидан қабул қилиш учун барча қатнашчи давлатларга юборилади.

3. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ қабул қилинган тузатиш ушбу Конвенция қатнашчилари бўлган давлатларнинг тегишли конституцияларида назарда тутилган тартиб-қоидага мувофиқ уларнинг учдан икки қисми томонидан қабул қилиганидан кейин кучга киради.

4. Тузатишлар кучга киргандан кейин улар уларни қабул қилган қатнашчи давлатлар учун мажбурий бўлади, бошқа қатнашчи давлатлар учун эса ушбу Конвенция қоидалари ва улар томонидан олдин қабул қилинган барча тузатишлар мажбурий бўлади.

45-модда

1. Ушбу Конвенция, тенг даражада бир хил бўлган инглиз, араб, испан, хитой рус ва француз тилларидаги матнлар сақлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига топширилади.

2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу Конвенциянинг тасдиқланган нусхаларини 38-моддада сўз борадиган барча давлатларга қайта юборади.

ТАНЛАНГАН БИБЛИОГРАФИЯ

Andreu Guzmán, Federico. Le Groupe de travail sur les disparitions forcées des Nations Unies. International Review of the Red Cross (Geneva) no. 848:803-818, 2002.

Citroni, Gabriella. El proceso de adopción de la Convención Internacional para la Protección de Todas las Personas contra las Desapariciones Forzadas. DFensor (México D.F.) no. 10:52-56, octubre de 2005.

Frouville, Olivier de. La Convention des Nations Unies pour la protection de toutes les personnes contre les disparitions forcées : les enjeux juridiques d’une négociation exemplaire. Première partie: les dispositions substantielles. Droits Fondamentaux. no. 6, janvier 2006 – décembre 2007.

Guest, Iain. Behind the Disappearances: Argentina’s dirty war against human rights and the United Nations (Pennsylvania Studies in Human Rights), University of Pennsylvania Press, 1990.

International Review of the Red Cross, Special issue: Missing persons, no. 848, 2002.

Le refus de l’oubli; La politique de disparition forcée de personnes. Colloque de Paris, janvier/février 1981. Paris, Berger -Levrault, 1981.

McCrory, Susan. The International Convention for the Protection of all Persons from Enforced Disappearance. Human Rights Law Review (Oxford) 7:3:545-566, 2007.

Review of the International Commission of Jurists, Special issue: Impunity, Crimes against Humanity and Forced Disappearance, no. 62-63, 2001.

Scovazzi, Tullio and Gabriella Citroni. The struggle against enforced disappearance and the 2007 United Nations Convention. Leiden, Martinus Nijhoff Publishers, 2007.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти. Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш. Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия.

«Қуйидаги масалаларни ўз ичига оладиган фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар: зарур суд муҳокамасисиз ғойиб бўлиш ва қатл этиш. Мустақил эксперт жаноб Манфред Новак томонидан тақдим этилган маъруза. Унга Комиссиянинг 2001/46-резолюциясининг 11-бандига мувофиқ зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилишга тегишли мавжуд халқаро жиноят-ҳуқуқ доираларини ва инсон ҳуқуқлари нормаларини кўриб чиқиш топширилган»(E/CN.4/2002/71).

Жазоланмасликка қарши кураш воситасида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш принципларининг янгиланган тўплами E/CN.4/2005/102/Add.1).

Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш: ҳақиқатни аниқлаш ҳуқуқига бағишланган тадқиқот. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг маърузаси (E/CN.4/2006/91).

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти. Бош Ассамблеяси «Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро нормалар қўпол бузилиши ва халқаро гуманитар ҳуқуқ жиддий бузилиши қурбонлари учун ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва зарарни қоплаш ҳуқуқига тегишли асосий принциплар ва амал қилувчи қоидалар (2005 йил 16 декабрдаги 60/147-резолюция).

«Инсон ҳуқуқлари: фактларни баён қилиш»:*

№ 2 Инсон ҳуқуқлари тўғрисида халқаро билль (Rev.1)

№3 Инсон ҳуқуқлари соҳасида маслаҳат хизмати ва техник ёрдам (Rev.1)

№ 4 Қийноққа қарши кураш (Rev.1)

№ 6 Зўрлик билан ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш (Rev.2)

№ 7 Шикоятларни тақдим этиш ва кўриб чиқиштартиб-қоида (Rev.1)

№ 9 Туб халқлар ҳуқуқлари (Rev.1)

№ 10 Бола ҳуқуқлари (Rev.1)

№ 11 Суддан ташқари қатл этиш, суд муҳокамасисиз қатл этиш ёки ўзбошимчалик билан қатл этиш (Rev.1)

№ 12 Ирқий камситишини тугатиш қўмитаси

№ 13 Халқаро гуманитар ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари

№ 14 Қулликнинг замонавий шакллари

№ 15 Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар: Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита (Rev.1)

№ 16 Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмита (Rev.1)
«Фактларни баён қилиш»нинг 1, 5 ва 8-сонлари ҳамда кейинги сонлари тўпламлари нашр этилади.

№ 17 Қийноққа қарши қўмита

№ 18 Озчиликнинг ҳуқуқлари (Rev.1)

№ 19 Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган миллий муассасалар

№ 20 Инсон ҳуқуқлари ва қочоқлар

№ 21 Инсоннинг етарлича уй-жойга бўлган ҳуқуқи

№ 22 Аёлларга нисбатан камситиш: Конвенция ва Қўмита

№ 23 Аёллар ва болалар соғлигига қўпол таъсир кўрсатадиган хавфли анънавий амалиёт

№ 24 Меҳнаткаш-мигрантлар ҳуқуқлари

№ 25 Мажбурий кўчириш ва инсон ҳуқуқлари

№ 26 Ўзбошимчалик билан ушлаш бўйича ишчи гуруҳ

№ 27 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти махсус маърузачиларининг фаолияти: 17 савол ва жавоб

№ 28 Ёлланувчилар фаолиятининг халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишга таъсири

№ 29 Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар: инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш

№ 30 Инсон ҳуқуқлари соҳасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг шартномалари тизими – Инсон ҳуқуқлари соҳасида асосий шартномалар ва шартномавий органлар: кириш

№ 31 Соғлиққа бўлган ҳуқуқ

№ 32 Инсон ҳуқуқлари, терроризм ва терроизмга қарши кураш

№ 33 Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга нисбатан тез-тез бериладиган саволлар

«Инсон ҳуқуқлари: фактларни баён қилиш» туркуми Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги бўлими томонидан нашр этилади. Унда инсон ҳуқуқларининг диққат-эътиборда турган ёки қизиқиш уйғотадиган айрим муаммолари акс эттирилади.

«Инсон ҳуқуқлари: фактларни баён қилиш»ни эълон қилиш жамоатчиликнинг энг кенг доиралари учун мўлжалланган; унинг мақсади – инсоннинг асосий ҳуқуқларини яхшироқ тушунишга кўмаклашиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти уларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун нима чоралар кўраётганлигидан хабардор қилиш, шунингдек ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш учун қандай халқаро механизмлар мавжудлигини кўрсатишдан иборат.

«Инсон ҳуқуқлари: фактларни баён қилиш» бутун дунёда бепул тарқатилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий тилларидан ташқари уни бошқа тилларда қайта босиш матн ўзгаришсиз шаклда қолдирилган тақдирда рағбатлантирилади. Матнни қайта такрорловчи ташкилот бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Женевадаги Бошқармасини хабардор қилиши ва ушбу материалларнинг манбаи сифатида унга ҳавола қилиши керак.

Сўровлар қуйидаги манзилга юборилсин:

Office of the United Nations High Commissioner for Human Rights
United Nations Office at Geneva
8-14, Avenue de la Paix
1211 Geneva 10
Switzerland
New York Office:
Office of the United Nations High Commissioner for Human Rights
United Nations
New York, NY 10017
United States of America
Printed at United Nations, Geneva ISSN 1014-5567
GE.09. 1442- November 2009–2,545

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

One Response to Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш

  1. Robertfiefe izohi:

    Адвокат Казань Цена – Самый Лучший адвокат Казани, Представление интересов в суде.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.