Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ишчи гуруҳи

4

II илова

АМАЛИЙ АХБОРОТ:

ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТНОМА

Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ишчи гуруҳи ўзида нимани ифодалайди?

Ишчи гуруҳ 1980 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия томонидан таъсис этилган эди. Унинг асосий вазифаси қариндошларининг тақдирини ва уларнинг турган жойини аниқлашда оилаларга ёрдам кўрсатишдан иборат.

Ишчи гуруҳ ғойиб бўлган шахсларнинг тақдирини ёки турган жойини аниқлаш мақсадида оилалар томонидан Ишчи гуруҳга улар тўғрисида маълумотлар етказилган якка тартибдаги ҳолатлар миллий маъмурлар томонидан тергов қилинишини таъминлашга интилиб оилалар билан тегишли ҳукуматлар ўртасидаги алоқа воситаси сифатида иш кўради.

Ғойиб бўлган одамнинг қариндошларини, ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларни ёки инсон ҳуқуқлари учун курашувчиларни, шунингдек ғойиб бўлиш ҳолатлари билан боғлиқ ишларни юритувчи адвокатларни қўрқитиш, қатағон қилиш ёки таъқиб этиш ҳолларида Ишчи гуруҳ тегишли ҳукуматларга бундан шахсларнинг барча асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида чоралар кўриш чақириғи билан мурожаат қилади.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1992 йилги Декларация амалга оширилиши устидан кузатади.

Ишчи гуруҳ қуйидагилар билан:

• якка тартибдаги ҳолатларни бевосита тергов қилиш;

• қатағонлардан ҳимоя қилишга доир бевосита чоралар кўриш;

• зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларида индивидуал ёки давлат жавобгарлигини белгилаш;

• ҳукм қилиш ва жазолаш;

• эксгумация ўтказиш;

• сатисфакция ёки товон бериш;

• нодавлат субъектлар (масалан, исёнчи гуруҳлар) томонидан содир этилган зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатлари билан ШУҒУЛЛАНМАЙДИ.

Доимий котибияти Женевада (Швейцария) жойлашадиган Ишчи гуруҳ таркибига бештагача мустақил эксперт киради. У ҳар йили учта навбатдаги сессияларни ўтказади.

Ишчи гуруҳ қандай тартиб-қоидаларни амалга киритади?

Дархол иш кўришга чақириқ. Ишчи гуруҳ охирги уч ой мобайнида юз берган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли мамлакатнинг Женевадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бўлинмаси ҳузуридаги Доимий вакили орқали тегишли мамлакатнинг ташқи ишлар вазирига бевосита юборади (олинганидан кейин 1 ёки 2 кун мобайнида). 3 ойдан олдин юз берган ҳолатларга келганда эса (стандарт ҳолатлар), Ишчи гуруҳ тергов ўтказиш ва унинг натижалари тўғрисида Ишчи гуруҳга маълум қилиш тўғрисидаги илтимос қилган ҳолда у бёйича тегишли ҳукуматга ахборотни қайта юборишга рухсат бериши мумкин.

Умумий даъволар. Ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар 1992 йилги Декларацияни амалга ошириш йўлида аниқ мамлакатлардаги мавжуд тўсиқларга тегишли даъвони шакллантирадилар. Бундай даъволар ҳукуматларга уларга жавоб олиш мақсадида юборилади.

Қатағонлар ҳолатида тезкор аралашиш. Ишчи гуруҳ ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошларига, гувоҳларга ёки уларнинг оиласига, ёхуд ғойиб бўлиш ҳолатлари билан шуғулланувчи ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг аъзоларига нисбатан қўрқитиш, таъқиб қилиш ёки қатағон қилиш фактлари тўғрисидаги ахборотни дахл қилинаётган шахсларнинг барча асосий ҳуқуқларини ҳимоч қилиш чораларини кўриш чақириғи билан тегишли ҳукуматга қайта юборади.

Мамлакат бўйлаб сафар қилиш. Ҳукуматнинг олдиндан розилиги билан Ишчи гуруҳ ғойиб бўлганлар билан боғлиқ ишларнинг умумий ҳолатини баҳолаш учун у ёки бу мамлакатга бориши мумкин. Сўнгра у бундай сафар тўғрисида ҳисобот тайёрлайди.

Йиллик маърузалар. Ишчи гуруҳ ҳар йили Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга бажарилган ишлар тўғрисидаги маърузаларни тақдим этади ҳамда уни ҳукуматлар ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ўзининг алоқалари тўғрисида хабардор қилади, ўз миссиялари тўғрисидаги ҳисоботларни, ўзи томонидан тегишли йилда олинган ғойиб бўлишнинг барча ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни, тенг даражада 1992 йилги Декларация амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Ишчи гуруҳнинг барча тартиб-қоидалари текин амалга оширилади.

Нима учун у ёки бу ҳолат ҳақида Ишчи гуруҳга хабарни тақдим этиш зарур?

Ишчи гуруҳ жаҳоннинг исталган мамлакатида юз берган ҳодисаларни кўриб чиқиш учун қабул қилади. Бундан ташқари ҳодиса унинг эътиборига етказилгунига қадар ҳуқуқий ҳимоянинг ички воситалари тамом бўлганига нисбатан талаб қўймайди. Ниҳоят, халқаро босим ғойиб бўлиш ҳолатларини тартибга солиш ёки уни аниқлаштириш билан шуғулланувчи одамларга қарши қатағон қўлланилиши ишида асосий омил бўлиши мумкин.

У ёки бу ҳолат тўғрисида Ишчи гуруҳнинг эътиборига етказишда бирор нарсадан хавфсираш керакми?

Ғойиб бўлиш ҳолати тўғрисида Ишчи гуруҳга хабар юборишда муаллиф махфийликка риоя қилишни илтимос қилиши мумкин. Бу ҳимоянинг муайян даражасини таъминлаш имконини беради; унга қарши қатағон қўлланилган тақдирда у Ишчи гуруҳга тезкор аралашиш тўғрисидаги илтимоснома билдирилган хатни юбориши мумкин (гарчи бу ҳар қандай ҳолатдан қутқарадиган восита бўлмаса ҳам, бироқ ушбу тартиб-қоида кўпинча жиддий қонунбузилишларининг олдини олиш ишида жуда муҳим роль ўйнайди).

Жисмоний шахс у ёки бу ҳолатни Ишчи гуруҳга мустақил етказиши мумкинми ёки унга кўмак зарурми?

Ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги хабар ғойиб бўлган кишининг қариндошлари томонидан ёхуд улар номидан иш кўрувчи ташкилотлар томонидан (қариндошларнинг олдиндан берган розилиги билан) Ишчи гуруҳга юборилиши мумкин. Ҳодиса ҳақида Ишчи гуруҳга ким хабар берганлигидан қатъи назар, Ишчи гуруҳ у билан алоқани қўллаб-қувватлаш ва қўшимча маълумотлар ёки тушунтиришларга нисбатан сўровларга жавоб бериш ҳолатида бўлиши керак.

Ишчи гуруҳ фаолияти муносабати билан ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар нима қилишлари мумкин?

Биринчидан, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар Ишчи гуруҳ мавжудлиги ва фаолият кўрсатиши тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиши, шунингдек унга эътиборни жалб этиши мумкин. Бундан ташқари, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ҳолатларни Ишчи гуруҳга тақдим этишда ёки тезкор аралашиш тўғрисидаги илтимоснома билдирилган хатларни юборишда ғойиб бўлган кишининг қариндошларига ёрдам беришга қодирдирлар. Улар шунингдек умумий даъволарни тақдим этиши ва Ишчи гуруҳ вакиллари билан учрашувларни ташкил этиб қариндошларга кўмаклашиши мумкин.

Ишчи гуруҳ билан алоқа ўрнатиш қийинми?

Ишчи гуруҳ учун маълумотни ёзма шаклда тақдим этиш зарур (факс ёки электрон почта орқали юборган маъқул). Хабар инглиз, испан ёки француз тилларида ёзилган бўлиши мумкин.

Алоқа қилиш учун манзил:

The Working Group on Enforced or Involuntary Disappearances
OHCHR-UNOG
CH-1211 Geneva 10
Switzerland
Факс: +41 (0)22 917 90 06 Электрон почта: wgeid@ohchr.org

Зўрлик остида ғойиб бўлиш тўғрисидаги хабарда ҳамма вақт қуйидагилар кўрсатилиши керак:

• қурбоннинг исми ва фамилияси;

• ғойиб бўлиш санаси, ой ва йил;

• ғойиб бўлиш жойи;

• жавобгарлик юкланиши тахмин қилинаётган шахслар ва ташкилотлар; ва

• излаш мақсадида кўрилаётган ҳар қандай саъй-ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар.

Кўпчилик ҳолатлар ва улар бўйича жавоблар, ҳолатлар тўғрисидаги хабар кечи билан сессия бошланишидан бир ой олдин олиниши шарти билан улар олингандан кейинги сессияда кўриб чиқилади.

Ғойиб бўлган шахс тўғрисидаги ҳужжатлар йиғма жилди у аниқлаштирилгунга қадар Ишчи гуруҳ картотекасида сақланади (ушбу жараён бир неча йилга чўзилиши мумкин).

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.