Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлган тақдирда бузиладиган ҳуқуқлар

3

Зўрлик остида ғойиб бўлиш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ҳамда Инсон ҳуқуқлари тўғрисида иккита халқаро пактда, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа асосий халқаро шартномаларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқларининг яхлит бир комплекси бузилишига олиб келади.

Инсон ғойиб бўлган тақдирда индивиднинг қуйидаги фуқаролик ёки сиёсий ҳуқуқлари бузилиши мумкин:

– унинг ҳуқуқ субъекти эканлигини эътироф этиш ҳуқуқи;

– шахснинг эркинлиги ва хавфсизлиги ҳуқуқи;

– қийноққа ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига дучор қилинмаслик ҳуқуқи;

– ғойиб бўлган киши ўлдирилганда яшашга бўлган ҳуқуқ;

– индивидулликка бўлган ҳуқуқ;

– адолатли суд муҳокамасига ва суд кафолатларига бўлган ҳуқуқ;

– ҳимоянинг самарали воситасига, шу жумладан тавон ва компенсацияга бўлган ҳуқуқ;

– ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги ҳақиқатни билиш ҳуқуқи.

Ғойиб бўлиш конвенцияларга тегишли бўлмаган халқаро ҳужжатларнинг қоидалари, жумладан 1957 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши томонидан тасдиқланган Маҳкумлар билан муносабатда бўлишнинг энг кам стандарт қоидалари, тенг даражада Бош Ассамблея томонидан тегишли равишда 1979 ва 1988 йилларда қабул қилинган Ҳуқуқ-тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахслар хулқ-атвори кодекси ҳамда Қайсидир шаклда бўлмасин ушланадиган ёки қамоққа олинадиган барча шахсларни ҳимоя қилиш принципи тўплами қоидалари жиддий равишда бузилиши билан боғлиқдир.

Одамларнинг ғойиб бўлиши одатда турли иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бузилишига олиб келади. Бундан ташқари, зўрлик остида ғойиб бўлиш қурбоннинг оила аъзолари томонидан ушбу ҳуқуқлар амалга оширилишига жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса ўзига тўқ бўлмаган жамоаларда асосий боқувчининг йўқолиши кўпинча оилани оғир аҳволга солиб қўяди. Бунда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда назарда тутилган кўплаб ҳуқуқлар,

жумладан:

– оилани ҳимоя қилиш ва унга ёрдам бериш ҳуқуқи;

– етарлича ҳаётий даражага бўлган ҳуқуқ;

– соғлиққа бўлган ҳуқуқ;

– маълумот олишга бўлган ҳуқуқ амалга оширилмаслиги мумкин.

Одатда шахсларнинг ғойиб бўлиши туфайли келиб чиқадиган жиддий иқтисодий муаммоларга кўпроқ аёллар дуч келадилар ва айнан аёллар кўпинча оиланинг бедарак кетган аъзолари қайтиши учун фаол кураш олиб борадилар. Улар бунда қўрқитишга, таъқиб қилишга ва қатағонга дучор қилиниши мумкин. Аёлларнинг ўзи ғойиб бўлиш қурбонларига айланганда улар шаҳвоний ва зўравонликнинг бошқа турлари олдида ниҳоятда ожиз қоладилар.

Болалар ҳам тўғридан-тўғри ёки билвосита ғойиб бўлиш қурбонлари бўлиши мумкин. Боланинг ғойиб бўлиши ўзида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг бир қанча қоидалари, шу жумладан унинг индивидуаллигини эътироф этиш ҳуқуқи тўғридан-тўғри бузилишини ифодалай ди. Ғойиб бўлиш оқибатида боланинг ота-оналаридан бирини йўқотиши ҳам боланинг инсон ҳуқуқлари жиддий бузилиши ҳисобланади.

II. БАРЧА ШАХСЛАРНИ ЗЎРЛИК ОСТИДА ҒОЙИБ БЎЛИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯ

1992 йил 18 декабрда Бош Ассамблея 47/133-резолюцияда барча давлатлар учун принциплар тўплами сифатида Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларацияни эълон қилди.

Декларациянинг муқаддимасида зўрлик остида ғойиб бўлишдан иборат ҳаракат ўзида бошқа халқаро ҳужжатлардаги, шу жумладан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидаги, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактдаги, шунингдек Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига қарши конвенция тақиқларини бузишни ифодалаши эслатилади.

Шу билан бирга унда зўрлик остида ғойиб бўлишнинг барча ҳаракатлари алоҳида оғир ҳуқуқни бузиш сифатида баҳоланиши ва улар содир этилганлиги учун жазо таъминланишига, шунингдек уларнинг олдини олишга йўналтирилган нормалар белгиланадиган ҳужжатни ишлаб чиқишнинг муҳимлиги кўрсатилади. Муқаддимада шунингдек зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатлари мунтазам равишда содир этилиши ўз хусусиятига кўра инсониятга қарши жиноят эканлиги эслатилади.

Декларацияга мувофиқ зўрлик остида ғойиб бўлишнинг ҳар қандай ҳаракати, жумладан, шахснинг ҳуқуқ субъекти эканлигини эътироф этиш ҳуқуқини, шахснинг эркинлиги ва хавфсизлиги ҳуқуқини ва қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига дучор қилинмаслик ҳуқуқини кафолатлайдиган халқаро ҳуқуқ нормалари бузилиши ҳисобланади.

У шунингдек ҳаётга бўлган ҳуқуқ бузилиши ҳисобланади ёки ўзида ушбу ҳуқуққа нисбатан жиддий таҳдидни ифодалайди. Давлат зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларининг олдини олиш ва бартараф этиш учун самарали қонунчилик, маъмурий, суд чоралари ва бошқа чораларни кўришга, жумладан бундай ҳаракатларни давом этаётган жиноят сифатида қарашга ва фуқаролик жавобини белгилашга мажбурдир.

Декларацияда шунингдек шахсларнинг турган жойини ёки озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг соғлиги ҳолатини аниқлаш воситаси сифатида суд ҳимоясининг тез ва самарали воситасидан фойдаланиш ҳуқуқи, тенг даражада миллий ваколатли органларнинг қамоқда сақланадиган барча жойларга тўсиқсиз кириш, қамоқда сақланаётган барча шахсларнинг марказлаштирилган рўйхатларини тузиш ҳуқуқи, ғойиб бўлишнинг барча тахмин қилинаётган ҳолатларини тўлиқ суриштириш мажбурияти ва зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларини содир этганлик учун жавобгар бўлганлиги тахмин қилинаётган шахсларнинг ишини махсус трибуналларда, жумладан ҳарбий судларда эмас, балки ваколатли оддий судларда кўриб чиқиш мажбурияти ҳам назарда тутилади.

Зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларини суриштиришга тегишли бўлган барча шахслар ёмон муомала қилишнинг барча турларидан, қўрқитиш ёки қасос олишдан ҳимоя билан таъминланиши зарур. Зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларига нисбатан …? муддати узоқ бўлиши ва ушбу жиноятнинг алоҳида оғир хусусиятига мувофиқ бўлиши ҳамда уни содир этишда айбдор бўлган шахсларга амнистия тўғрисидаги бирор-бир алоҳида қонунлар, шунингдек улар жазоланмаслигига олиб келиши мумкин бўлган бошқа шунга ўхшаш чоралар жорий этилмаслиги керак.

Декларацияда зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатининг қурбонлари ва уларнинг оиласи тавон олиши кераклиги ва тегишли компенсацияга, шу жумладан уларнинг максимал бўлиши мумкин бўлган реабилитацияни таъминлайдиган маблағлар олиши ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилади.

Декларацияда болаларнинг ғойиб бўлиши ҳолатларига, шунингдек ота-оналари зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор этилган болаларни ёки оналари зўрлик остида ғойиб бўлган даврда туғилган болаларни ўғрилаш амалиётига алоҳида эътибор берилади. Давлат бу болаларни қидиришга, шахсини аниқлашга ва ўз оиласига қайтаришга интилишга мажбурдир.

1993 йил 14-25 июнда Венада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси Бош Ассамблея томонидан Декларация қабул қилинишини қутлади ҳамда барча давлатларни «Зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларнинг олдини олиш, уларга барҳам бериш ва бунинг учун жаҳолаш мақсадида самарали қонунчилик, маъмурий, суд чоралари ва бошқа чораларни кўришга» чақирди.

Жаҳон конференцияси «улар юрисдикцияси остидаги ҳудудда зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳоллари мавжуд деб ҳисоблаш учун асос бўлган ҳолларда исталган вазиятларда суриштирув ўтказиш ва, – агар даъво ҳақиқатга мувофиқ бўлса, – уларни содир этишда айбдор бўлган шахсларни суд таъқибига дучор қилиш барча давлатларнинг мажбурияти» эканлигини яна бир марта тасдиқлади.

1993 йилдан бошлаб Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия ва уни алмаштирган орган, айнан олганда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш мунтазам равишда резолюциялар қабул қилади. Ушбу резолюцияларда Декларацияга ҳавола қилинган ҳолда барча ҳукуматлар зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларининг олдини олиш ва бунинг учун жазолаш бўйича тегишли қонунчилик ёки бошқа чораларни кўришга ҳамда ушбу мақсадда миллий ва минтақавий даражада ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда чоралар кўришга чақиради.

2006 йилда Барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш учун Халқаро конвенция қабул қилинганлигига қарамай Декларация зўрлик остида ғойиб бўлишга қарши кураш ишида асосий ҳужжатлигича қолмоқда, чунки у комплекс нормаларни мустаҳкамлайди.

Ушбу нормалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзолари бўлган барча давлатларга ратификация қилишга нисбатан талаблар қўймасдан минимум сифатида бундай амалиётнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш мақсадида қўллаш қатъий таклиф этилади.

Декларациянинг тўлиқ матни ушбу Фактларнинг баёнига III иловада келтирилади.

III. БАРЧА ШАХСЛАРНИ ЗЎРЛИК ОСТИДА ҒОЙИБ БЎЛИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ

Зўрлик остида ғойиб бўлиш муаммоси билан шуғулланишга қаратилган алоҳида халқаро механизмлар яратилгунгача бўлган даврда турли халқаро органларнинг, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ҳамда Босния ва Герцоговина учун инсон ҳуқуқлари бўйича палатанинг суд-ҳуқуқ амалиёти зўрлик остида ғойиб бўлишга тегишли норматив принципларни янада ривожлантиришга кўмаклашди1.

2001 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия мустақил экспертга зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилишга тегишли мавжуд халқаро жиноий-ҳуқуқий доираларни ва инсон ҳуқуқлари нормаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда бундай ғойиб бўлишдан тўлиқ ҳимоя қилишни таъминлаш учун нуқсонларни аниқлаш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилди2.

Мустақил эксперт ўз маърузасида ҳуқуқ зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинмаслиги, бирор-бир универсал шартнома доирасида мустаҳкамланмаганлиги ҳамда аниқ олдини олувчи чоралар, шунингдек ҳуқуқий ҳимоянинг самарали воситалари ва қурбонларга етказилган зарарни қоплаш жиҳатидан кўплаб нуқсонлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосага келди. Халқаро ҳуқуқ тизимидаги бундай нуқсонлар янги шартномани ишлаб чиқиш зарурлигини асослади3.

Декларациядан фарқ қилган ҳолда Конвенция мажбурий юридик кучга эга бўлган ҳужжат ҳисобланади. Декларация қоидалари унга асос қилиб олинган, бироқ унда ҳам янги стандартлар мавжуд ва Декларация матнида эълон қилинган олдинги стандартларни ривожлантиради. Бундан ташқари кўрсатиб ўтилган икки ҳужжат ўртасида Конвенция доирасида назарда тутиладиган амалга ошириш устидан назорат қилувчи орган шаклида муҳим принципиал тафовут мавжуд.

Конвенция уч қисмга бўлинади.

Биринчи қисмда ҳужжатнинг мазмун-моҳиятига тегишли қоидалар мавжуд ва асосий урғу бундай жиноятларнинг олдини олиш ва улар содир этилганлиги учун жазолаш бўйича қатнашчи давлатларнинг мажбуриятларга қаратилади.

Иккинчи қисмга мувофиқ мажбурий ғойиб бўлиш бўйича Қўмита таъсис этилади.

Ниҳоят, учинчи қисмда имзолаш, кучга кириш, тузатишларга ҳамда Конвенция билан халқаро гуманитар ҳуқуқ ўртасидаги ўзаро алоқаларга нисбатан расмий талаблар баён қилинади. Шунингдек халқаро ҳуқуқда ёки давлат ички қонунчилигида мавжуд бўлган шахсларни мажбурий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги исталган қулайроқ қоидаларни қўллаш мумкинлиги қайд этилади.

Конвенция қабул қилиниши ўзида айниқса унда зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинмасликнинг ажраламас ҳуқуқи қайд этилганлиги халқаро ҳуқуқ соҳасида жиддий тараққиётни ифодалайди. 2-моддага мувофиқ “давлат вакиллари ёки давлатнинг рухсати, қўллаб-қувватлаши ёки розилиги билан иш кўрадиган шахслар ёки шахслар гуруҳлари томонидан қамоққа олиш, ушлаш, ўғирлаш ёки исталган бошқа шаклда озодликдан маҳрум этиш, кейинчалик озодликдан маҳрум этиш фактини эътироф этишни рад этиш ёки ғойиб бўлган шахсниг тақдири ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотларни яшириш, бунинг оқибатида ушбу шахс қонун ҳимоясисиз қолдирилиши зўрлик остида ғойиб бўлиш деб ҳисобланади”.

Конвенцияда айтилганидек, зўрлик остида ғойиб бўлишнинг кенг ёйилган ёки мунтазам содир этилиши амалиёти инсониятга қарши жиноят ҳисобланади. Давлатларга зўрлик остида ғойиб бўлиш жиноятининг фавқулодда жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда унинг учун тегишли жазо чораларини назарда тутиш мажбурияти юкаланади. Белгиланган муддатига келганда эса, Конвенцияга мувофиқ зўрлик остида ғойиб бўлиш жинояти унинг чўзиладиган хусусияти ҳисобга олингган ҳолда у тамом бўлган пайтдан бошлаб ҳисоблана бошланади.

Зўрлик остида ғойиб бўлишнинг олдини олишга давъат этилган чоралар орасида Конвенция томонидан қамоқда яширин сақлашга аниқ тақиқ назарда тутилади ва давлатларга озодликдан маҳрум этиш муносабати билан минимал ҳуқуқий стандартларни, мисол учун озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг энг зарур маълумотлар мавжуд бўлган расмий регистрларини тузиш ва юритиш, шунингдек уларга оиласи, адвокат ёки уларнинг танлаши бўйича исталган бошқа шахс билан алоқа қилишга рухсат беришни кафолатлаш чақириғи билан мурожаат қилинади.

Конвенция қоидаларига мувофиқ тахминан зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатини содир этган шахс қатнашчи давлат юрисдикцияси остидаги исталган ҳудудда турганда бундай давлат, агар у ўзининг халқаро мажбуриятларга мувофиқ ҳуқуқни бузувчини бирор-бир бошқа давлатга бермаса ёки кузатувда бермаса ёки ўзи юрисдикциясини эътироф этадиган халқаро жиноят судига бермаса жиноятга нисбатан юрисдикцияни амалга ошириш борасида ўз ваколатини белгилаш учун зарур чоралар кўради.

Конвенция томонидан киритиладиган асосий янгиликлардан бири 24-модда ҳисобланади. Унга мувофиқ нафақат ғойиб бўлган шахс, балки зўрлик остида ғойиб бўлиш жинояти натижасида бевосита зийн етказилган исталган жисмоний шахс, масалан оила аъзолари “қурбон” тушунчаси остига қамраб олинади.

Ушбу моддада шунингдек “зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги ҳақиқатни, суриштирув натижаларини ва ғойиб бўлган шахснинг тақдирини билиш ҳуқуқи” белгиланади. Гарчи ушбу ҳуқуқ гуманитар ҳуқуқда, тенг даражада бир қанча халқаро органлар, жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро комиссия, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро суд ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси томонидан эътироф этилган бўлса ҳам, Конвенция у аниқ мустаҳкамланган биринчи тегишли халқаро ҳужжат ҳисобланади.

24-моддада шунингдек зиённи қоплаш ҳуқуқи қайд этилади. У моддий ва маънавий зарар қопланишини, шунингдек тегишли ҳолларда қоплашнинг реституция, реабилитация, сатисфакцияни ва қайтариомаслиги кафолатларини назарда тутади. Ниҳоят қатнашчи давлатлардан ғойиб бўлган шахсларнинг, жумладан ижтимоий ҳимоя, молиявий масалалар, оила ҳуқуқи ва мулк ҳуқуқи сингари соҳалардаги ҳуқуқий ҳолатига тегишли зарур чораларни кўриш талаб этилади. Ушбу қоида ғойиб бўлган шахсларнинг оилаларига уларнинг кундалик ҳаётида бир қанча жиҳатларни, масалан, мерос ва фуқаролик мақоми масалаларини тартибга солишда ёрдам беришга қодирдир.

Конвенция биринчи қисмининг охирги моддаси болалар жисмоний шахс сифатида ёхуд уларнинг ота-оналари ғойиб бўлиши оқибатида зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинган-қилинмаганлигидан қатъи назар, масалан, зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинган онаси тутқинликда эканлигида туғилган болаларни ноқонуний олиб қўйишга тегишлидир.

Бундай болаларни қидириш ва уларнинг шахсини аниқлашда давлат болаларнинг манфаатлари энг тўлиқ тарзда таъминланиши зарурлигини, шу жумладан уларнинг шахсини сақлаш ва тиклашга, фуқароликка, фамилияга ва оилавий алоқаларга бўлган ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда иш кўриши керак.

Давлатлар, шунингдек зўрлик остида ғойиб бўлишга дучор қилинган, ёхуд ота-оналари ғойиб бўлиш қурбонлари бўлган болаларнинг ҳақиқий шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сохталаштирилиши, яширилиши ёки йўқ қилинишининг олдини олиш ва барҳам бериш учун барча зарур чораларни кўришлари керак.

Конвенциянинг иккинчи қисмида амалга ошириш устидан халқаро назорат қилишга тегишли қоидалар мавжуд, яъни зўрлик остида ғойиб бўлиш бўйича Қўмита таъсис этилади. Унга бешта тегишли вазифа бажариш, айнан олганда:

а) қатнашчи давлатлар томонидан тақдим этилган Конвенция бўйича ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан улар томонидан кўрилган чоралар тўғрисидаги маърузаларни кўриб чиқиш;

b) давлатларга барча зарур чораларни кўриш, шу жумладан ғойиб бўлган шахсни аниқлаш ва ҳимоя қилиш учун вақтинча ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги илтимос билан шошилинч хабар юбориш мажбурияти юкланади. Шартнома амалга оширилиши устидан кузатувчи органга биринчи марта шунга ўхшаш ваколатлар берилади;

c) улар Конвенция қоидаларининг у ёки бу қатнашчиси бўлган давлат томонидан қонун бузилиши қурбонлари эканлигини даъво қилаётган шахсларнинг хабарларини олиш ва кўриб чиқиш мажбурияти;

d) бир қатнашчи давлат бошқа қатнашчи давлат Конвенцияга мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаётганлигини даъво қилаётган хабарни олиш ва кўриб чиқиш;

e) агар Қўмита ушбу давлат Конвенция қоидаларига жиддий зарар етказадиган ҳаракатларни содир этаётганлиги тўғрисида ахборот олса, тегишли давлат билан маслаҳатлашилгандан кейин у ёки бу қатнашчи давлатга боришни ташкил этиш вазифаси юкланади.

Ниҳоят, агар Қўмита бирор-бир қатнашчи давлат ҳудудида зўрлик остида ғойиб бўлиш мунтазам равишда амалиётда кенг қўлланилиши тўғрисида етарлича асосли маълумотлар олса, у, тегишли давлатдан тегишли маълумотларни олдиндан сўраб олиб ушбу масалани Бош котиб орқали Бош Ассамблея эътиборига етказиши мумкин. Бундай шартнома амалга оширилиши устидан кузатувчи органга биринчи марта бунга ўхшаш ваколатлар берилади.

Қўмитага берилган функцияларнинг у томонидан бажарилиши зўрлик остида ғойиб бўлишдан ишончлироқ ҳимоя қилишни ва глобал кўламда самарали равишда уларнинг олдини олишни таъминлаш имконини беради деб ишонгинг келади.

Халқаро конвенциянинг тўлиқ матни ушбу Фактларни баён қилишда IV иловада келтирилади.

IV. Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича ишчи комиссия

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси ушбу аянчли ҳодиса мавжуд эканлигига қайта-қайта эътиборни қаратган эди. Бош Ассамблея 1978 йилда ўзининг 33/173-резолюциясида шахсларнинг зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишига тегишли жаҳоннинг турли қисмларидан хабарлар олинаётганидан ташвишланаётганлигини билдирди ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига зарур тарзда тавсиялар бериш учун ушбу масалани кўриб чиқишни таклиф этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия 1980 йил 29 февралдаги 20 (XXXVI)-резолюцияда шахсларнинг зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишига тегишли масалаларни ўрганиш учун беш мустақил экспертдан иборат таркибда Ишчи гуруҳ ташкил этишга қарор қилди. Шундан буён ушбу Ишчи гуруҳ мандати мунтазам равишда тикланади.

А. Зўрлик остида ғойиб бўлишни аниқлаш

Декларациянинг муқаддимасидаги тарифга мувофиқ Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини зўрлик остида ғойиб бўлиш фақат агар бу давлатнинг вакиллари ёки хусусий шахслар ёхуд уюшган гуруҳлар, масалан давлат ҳокимияти органларининг номидан, уларнинг бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаши, рухсати ёхуд розилиги билан иш кўрадиган ярим ҳарбий гуруҳлар5 томонидан содир этилса зўрлик остида ғойиб бўлиш сифатида қаралишидан келиб чиққан ҳолда қуради.

Шу сабабли Ишчи гуруҳ бундай ҳоллар ортида ҳеч бир давлат турмайдиган, ўз ҳудудида ҳукуматга қарши кураш олиб борувчи террорчилик ёки исёнчилик ҳаракати сингари юқорида кўрсатиб ўтилган тоифаларга тегишли бўлмаган шахслар ёки гуруҳлар томонидан содир этилганда уларни кўриб чиқмайди.

Ушбу тафовутни белгилаш унга мувофиқ давлат бундай ҳолатларни ўз хусусиятига кўра нодавлат субъектлар томонидан содир этилганга таққосланадиган хатти-ҳаракатлар сифатида тергов қилишга ва улар учун жазолашга мажбур бўлган принципдан келиб чиқади.

Ишчи гуруҳ ҳатто янги ҳукумат ғойиб бўлиш юз берган пайтда ҳокимият тепасида турган ҳукуматга нисбатан инсон ҳуқуқларига кўпроқ ҳурматни намойиш этган тақдирда ҳам ҳукумат алмашишидан қатъи назар зўрлик остида ғойиб бўлиш учун давлатнинг жавобгарлигидан келиб чиқади.

Нима бўлганда ҳам у ёки бу аниқ мамлакатда зўрлик остида ғойиб бўлиш билан боғлиқ ишларни таҳлил қилишда ёхуд ушбу ҳодисани умуман ўрганишда Ишчи гуруҳ ҳар қандай ғойиб бўлиш тўғрисидаги маълумотлар зарур тарзда баҳоланиши мақсадлари учун аҳамиятли сифатида баҳолайди.

Ишчи гуруҳ халқаро қуролли низолар пайтидаги ғойиб бўлиш ҳолатлари билан шуғулланмайди, чунки бундай вазиятлар, – 1999 йилги Женева Конвенцияларида ва унга 1977 йилги Қўшимча протоколда6 белгиланганидек, – Қизил Хоч Халқаро Қўмитасининг ваколатига тегишлидир.

Зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатини аниқлаш мақсадида Ишчи гуруҳ қурбоннинг ҳимоядан ташқарида қолдирилиши жиноятнинг оқибатларидан бири эканлигидан келиб чиқади. Шу сабабли Ишчи гуруҳ манбаа томонидан хабар қилинадиган ахборот айбдор шахснинг қурбонни ҳимоядан ташқарида қолдириш ҳақидаги ҳақиқий ниятини акс эттириши ёки ҳатто тақозо этишини талаб этмасдан зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатларини кўриб чиқиш учун қабул қилади.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳнинг фикрига кўра, зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолати ноқонуний ушлангандан ёки дастлаб қонуний ҳибсга олиш ёки ушлашдан кейин бошланиши мумкин. Шундай қилиб қурбонларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш озодликдан маҳрум қилиш шаклидан қатъи назар озодликдан маҳрум қилиш ҳолатидан бошлаб самарали бўлиши керак ва озодликдан ноқонуний маҳрум этиш ҳоллари билан чекланмаслиги лозим.

Ниҳоят суддан ташқари қатл этиш юз берадиган ушлаш, агар бундай ушлаш бирор-бир бўғин ёки даражадаги ҳукумат вакиллари, ҳукумат номидан унинг бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаши, унинг рухсати ёки розилиги билан иш кўрадиган уюшган гуруҳлар ёки хусусий шахслар томонидан амалга оширилса ва агар ушлангандан, ёки ҳатто қатл этилгандан кейин давлат мансабдор шахслари бундай шахсларнинг тақдири ёки турган жойи тўғрисида хабар беришни рад этсалар ёки умуман бундай қилмиш содир этилганлиги фактини эътироф этишни рад этсалар, сўзнинг ҳақиқий маъносида зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳисобланади.

В. Ишчи гуруҳнинг фаолияти

Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси ғойиб бўлган шахслар оила аъзоларининг тақдири ва турган жойини аниқлашда ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошларига ёрдам беришдан иборатдир. Шу мақсадда ишчи гуруҳ йўқолган шахсларнинг қариндошларидан ёки улар номидан иш кўрадиган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларидан тушган одамларнинг йўқолиши тўғрисидаги хабарларни кўриб чиқади.

Ишчи гуруҳ ушбу хабарларнинг бир қанча мезонларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиб айрим ҳолларда тергов ўтказиш ва унинг натижаларидан Ишчи гуруҳни хабардор қилиш тўғрисидаги илтимос билан тегишли ҳукуматларга маълумот юборади. Ишчи гуруҳ ушбу ҳукумат айрим шахсларнинг шикоятларини кўриб чиқиштартиб-қоидани назарда тутувчи инсон ҳуқуқлари бўйича исталган тегишли шартномани ратификация қилган-қилмаганлигидан қатъи назар соф инсонпарварлик принципларидан келиб чиқиб ўз эътиборига етказиладиган маълумотларни кўриб чиқиш билан шуғулланади.

Ишчи гуруҳ асосан ғойиб бўлган шахсларнинг оилалари билан ҳукуматлар ўртасидаги алоқа йўли сифатида иш кўради ҳамда кўпчилик тегишли ҳукуматлар билан ғойиб бўлишга тегишли ишларни ҳал этишга йўналтирилган мулоқотни муваффақиятли олиб боради.

Инсон ҳаётини сақлаб қолиш жараёнида бирор-бир кечикишга йўл қўймалсик учун Ишчи гуруҳ бу ҳақда Ишчи гуруҳ хабар олинишидан олдин уч ой мобайнида юз берганлиги тахмин қилинаётган ғойиб бўлиш ҳолатларига нисбатан кечиктириб бўлмайдиган хатти-ҳаракатларни кўриштартиб-қоидани таъсис этди.

Ишчи гуруҳ бир йилда уч марта беш-саккиз кун давом этадиган сессияга тўпланади. Сессиялар одатда Женевада бўлиб ўтади. Гуруҳнинг мажлислари ёпиқ ҳисобланади. Бироқ Ишчи гуруҳ уларга ҳукуматнинг ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг вакилларини, шунингдек ғойиб бўлганлар оиласи аъзоларини ва гувоҳларни мунтазам равишда таклиф этади.

Ҳар бир сессиядан кейин Ишчи гуруҳ ҳукуматларни уларнинг мамлакатларидаги ғойиб бўлишга нисбатан қабул қилинган қарорлар тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади. Бир йилда камида бир марта у ҳукуматларга олдин барибир аниқлаштирилмаган ҳоллар тўғрисида уларнинг эътиборига етказилган маълумотларнинг умумий сонини эслатади.

Ишчи гуруҳ бир йилда икки марта ҳукуматларга олти ой олдин юборилган ва улар бўйича тушунтириш олинмаган ҳолатлар дарҳол кўрилиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни талаб этиш тўғрисида эслатади. Бундан ташқари йил мобайнида исталган вақтда исталган ҳукумат Ишчи гуруҳ томонидан унга юборилган ҳолатлар тўғрисидаги хулосани ёзма равишда сўраши мумкин.

Мамлакатга ташриф буюриш Ишчи гуруҳ фаолиятининг яна бир тури ҳисобланади. Бундан ҳокимиятнинг тегишли органлари, оилалар ёки уларнинг вакиллари ва Ишчи гуруҳ ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш ҳамда ғойиб бўлиш тўғрисида хабар қилинган ҳолларни аниқлашга кўмаклашиш мақсади кўзланади.

Кейинги йилларда Ишчи гуруҳ томонидан мамлакатларга ташриф буюриш ғойиб бўлиш ҳолларини аниқлаш ҳамда ҳукумат Ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ва айниқса Декларация асосида одамлар ғойиб бўлишининг барча ҳолатларини тартибга солиши учун кўриши керак бўлган кейинги саъй-ҳаракатларни келишиш билан боғлиқ аниқ мақсадни кўзлади.

Бош Ассамблея томонидан Барча шахсларни Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисида Декларация қабул қилинганлиги муносабати билан Ишчи гуруҳга асосий мандатга қўшимча сифатида 1992 йилдан бошлаб Декларациядан келиб чиқадиган ўз мажбуриятларини бажариш ишида давлатлардаги тараққиёт устидан кузатиш ҳамда уни амалга оширишда уларга ёрдам бериш функцияси ҳам юкланган.

Ишчи гуруҳ ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар эътиборини Декларациянинг турли жиҳатларига қаратади ҳамда унинг қоидаларини амалга ошириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш усулларини тавсия этади. Ушбу сифатда Ишчи гуруҳга у ўзининг мамлакатларга ташрифи ҳисобидан ҳам сўров бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш йўли билан бажарадиган олдини олувчи роль ажратилади.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ мунтазам равишда ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошларидан ва тегишли мамлакатларда Декларация бузилишига тегишли деб ҳисобловчи ноҳукумат ташкилотлардан олинган қисқа маълумотларни тегишли ҳукуматлар эътиборига етказади, агар улар буни хоҳласа ўз мулоҳазаларини баён қилишни таклиф этади.

Ҳукуматларга тегишли қонунчилик, маъмурий, суд чоралари ёки бошқа чоралар кўриш ҳисобига Декларация амалга оширилишига эришиш бўйича уларнинг мажбуриятлари ҳақида уларга эслатиш юзасидан саъй-ҳаракатлар кўрилаётганига қарамай, бу борадаги амалиётда эришилган олдинга силжиш унчалик салмоқли эмас.

Айрим истиснолар билан давлатлар Декларацияда баён қилинган принципларни ўз миллий қонунчилигига мунтазам равишда киритишни бошламадилар. Ишчи гуруҳ Декларацияни амалга ошириш бўйича мажбурият зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳолатлари ўтмишда юз берган ёки ҳозирги вақтда содир этилаётган мамлакатларгагина татбиқ этилиб қолмаслигини қайта-қайта таъкидлади; барча давлатлар келгусида бундай ҳаракатларга йўл қўймаслик учун қонунчилик чоралари ва бошқа олдини олиш чораларини кўриши муҳимдир.

Ишчи гуруҳ Декларация қоидаларини талқин қилишни енгиллаштириш учун бугунги кунда зўрлик остида ғойиб бўлишни таърифлашга нисбатан умумий тартибдаги мулоҳазаларни ҳамда 3, 4, 10, 17, 18 ва 197-моддаларни қабул қилди.

Умумий тартибдаги муоҳазаларнинг тўлиқ матни билан http://www.ohchr.org манзили бўйича танишиш мумкин.

Ишчи гуруҳ ҳар йили Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга бажарилган ишлар тўғрисидаги маърузаларни тақдим этади. У ўзи томонидан тегишли йилда олинган, шунингдек улар бўйича қарорлар қабул қилинган зўрлик остида ғойиб бўлишнинг барча ҳолатлари тўғрисида мамлакатлар бўйича ахборотни маълум қилади. У Кенгашга ҳукуматлар эътиборига етказилган, тақдим этилган тушунтиришлар ва тушунтириш тақдим этиш пайтида тегишли шахснинг ҳолати тўғрисида ҳар бир мамлакат бўйича қисқача статистик маълумотномани тақдим этади.

Ишчи гуруҳ ўз маърузаларига хулосалар ва тавсияларни киритади ҳамда айрим мамлакатларда шахсларнинг ғойиб бўлишига тегишли мулоҳазаларни баён қилади. 1993 йилдан бошлаб Ишчи гуруҳ Барча шахсларни зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Декларация амалга оширилиши ва уни амалга ошириш йўлидаги тўсиқлар тўғрисидаги маърузаларни, шунингдек зўрлик остида ғойиб бўлиш муаммосига тегишли умумийроқ масалалар бўйича даврий маърузаларни тақдим этади.

С. Ишчи гуруҳнинг иш усуллари

Ишчи гуруҳнинг иш усуллари Комиссия томонидан дастлаб тўлдирилган, сўнгра эса Кенгаш томонидан кейнчалик бирқанча резолюциялар билан инсон ҳуқуқлари билан тўлдирилган Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг 20 (XXXVI)-резолюциясида назарда тутилган унинг мандатига асосланган. Ишнинг ушбу усуллари энг аввало унинг асосий вазифасини – ғойиб бўлган қариндошларининг тақдирини ва турган жойини аниқлашда оилаларга ёрдам беришни йўналтирилган.

Мана шу мақсадида Ишчи гуруҳ етарли даражада ҳужжатлар билан тасдиқланган ва аниқ белгиланган индивидуал ҳолатлар текширилиши ҳамда ғойиб бўлган шахсларнинг оилалари томонидан уларга тўғридан-тўғри ёки билвосита тегишли хабарлар Ишчи гуруҳга етказилишини таъминлаш учун оилалар ва тегишли ҳукуматлар билан алоқани йўлга қўйишга интилади.

Ишчи гуруҳнинг иш усуллари билан http://www.ohchr.org манзили бўйича танишиш мумкин.

Ҳукуматлар ёки оилалар томонидан ўтказилган терговлар, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ёхуд Ишчи гуруҳ ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш механизмлари ходимлари ёхуд ушбу соҳада иш кўрувчи исталган бошқа халқаро ташкилот томонидан амалга оширилган фактларни аниқлаш бўйича миссиялар натижасида киши тирик ёки ўликлигидан қатъи назар ғойиб бўлган шахснинг тақдири ёки турган жойи аниқлангандан кейин Ишчи гуруҳнинг функцияси тамом бўлади.

Ишчи гуруҳ ғойиб бўлишнинг аниқ ҳолатлари ёки ғойиб бўлиш вақтида бўлиши мумкин бўлган инсон ҳуқуқларининг бошқа бузилишлари учун жавобгарликни аниқлаш масалалари билан шуғулланмайди; бу жиҳатдан бутун фаолият аниқ инсонпарварлик хусусиятига эга бўлади.

Ишчи гуруҳнинг хатти-ҳаракати унинг ҳудудида содир этилган инсон ҳуқуқлари бузилиши учун давлатнинг жавобгарлиги принципига ва бундай ҳуқуқбузилишларнинг олдини олиш учун унинг мажбуриятларига ёки, агар ҳуқуқбузилишлар содир этилган бўлса уларни тергов қилиш бўйича мажбуриятларига асосланган. Бошқа барча вазиятлар билан бўлгани сингари давлатнинг жавобгарлиги ҳукумат алмашишидан қатъи назар сақланиб қолади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия ва уни алмаштирган орган, айнан айтганда, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш Ишчи гуруҳнинг иш усулларини ва унинг мандатининг инсонпарварлик йўналишини маъқуллайди. Улар шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комисари Бошқармасининг ахборот фаолияти доирасида Ишчи гуруҳнинг мақсадлари, тартиб-қоидалари ва усуллари кенг ёритилишининг муҳим аҳамиятини қайд этдилар.

D. Мақбуллик

Одамларнинг ғойиб бўлиши тўғрисидаги хабарлар улар фақат ғойиб бўлган кишининг оиласи ёки дўстларидан олинган тақдирдагина Ишчи гуруҳ томонидан мақбул сифатида кўриб чиқилади. Бундай хабарлар Ишчи гуруҳга оилалар, ҳукуматлар, ҳукуматлараро, инсонпарварлик ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг вакиллари ҳамда ишончга сазовор бошқа манбалар орқали ҳам етказилиши мумкин.

Бундай хабарлар ёзма шаклда тақдим этилиши ва хабар берганнинг шахси тўғрисидаги аниқ маълумотларга эга бўлиши керак. Агар хабарни тақдим этган шахс оила аъзоси ҳисобланмаса, у ҳолда у ғойиб бўлган шахснинг қариндошлари билан биргаликда унинг тақдирини охиригача аниқлашга тайёр бўлиши керак. Хабарни тақдим этган шахсларнинг илтимосига кўра ва ҳимоя қилинишининг муайян даражасини таъминлаш мақсадида уларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар сир сақланади.

Хабарда кўрсатилган ҳукуматларга самарали тергов олиб борилишида ёрдам бериш учун Ишчи гуруҳ уларга ҳеч бўлмаганда асосий маълумотларнинг энг оз ҳажмини ўз ичига оладиган ахборотни тақдим этади.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ хабар берувчиларни ғойиб бўлган шахснинг шахси тўғрисидаги батафсилроқ маълумотларни (ҳатто агар маълум бўлса шахснинг гувоҳномаси рақамини) ва ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисида батафсилроқ маълумот юборишни доимо талаб қилади. Энг камида қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши зарур:

а) ғойиб бўлган шахснинг фамилияси, исми, агар имкони бўлса, ёши, жинси, фуқаролиги, машғулоти ёки касби тури;

b) ғойиб бўлиш санаси, яъни қамоққа олинган ёки ўғриланган кун, ой ва йил, ғойиб бўлган шахсни охирги марта кўришган ой ва йил. Агар уни охирги марта қамоққа олиш пайтида кўришган бўлса, тахминий санани кўрсатиш кифоя;

с) қамоққа олиш ёки ўғирлаш жойи ёхуд ғойиб бўлган шахсни охирги марта кўришган жой (ҳеч бўлмаганда шаҳар ёки қишлоқ кўрсатилиши керак);

d) қамоққа олиш ёки ўғирлашни амалга оширганлиги тахмин қилинаётган ёки ғойиб бўлган шахсни номаълум жойда сақлаётган томонлар;

е) ғойиб бўлган шахснинг тақдири ёки турган жойини аниқлаш учун кўрилган чоралар ёхуд, ҳеч бўлмаса, ҳуқуқий ҳимоянинг ички воситаларидан фойдаланишга доир саъй-ҳаракатлар натижа бермаганлиги ёки бирор-бир сабабга кўра охиригача етказилмаганлиги кўрсатилиши керак; ва

f) ҳодиса Ишчи гуруҳга ишончга молик шахс томонидан тақдим этилиши керак, у, агар оила аъзоси ҳисобланмаса ушбу ҳодисага нисбатан тахмин қилинаётган қурбоннинг оила аъзолари уларнинг номидан бу ҳақда Ишчи гуруҳга хабар бериш учун бевосита рози бўлганлиги кўрсатиши шарт.

Ишчи гуруҳ мандатининг инсонпарварлик хусусияти туфайли ҳодиса ҳақида унинг эътиборига етказилгунига қадар ҳуқуқий ҳимоянинг ички воситалари тамом бўлишига нисбатан талаб қўйилмайди.

Ишчи гуруҳга тақдим этилган исталган ҳолат Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судлари, Африка инсон ва халқлар ҳуқуқлари комиссиясига, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитага, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро комиссияга, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкааро судга ёхуд шунга ўхшаш суд ёки квазисуд халқаро органларига юборилиши мумкин.

Якка тартибдаги ҳолатлар тўғрисида Ишчи гуруҳга хабарни тақдим этиш шакли ушбу Фактларни баён қилишда 1-иловада келтирилади.

Е. Ғойиб бўлиш ҳолларини кўриб чиқиш тартиби

Одамларнинг ғойиб бўлиши тўғрисидаги тушган янги хабарлар Ишчи гуруҳга берилади. Ишчи гуруҳ уларни ўз сессиялари вақтида диққат билан ўрганиб чиқади.

Юқорида келтирилган талабларга жавоб берадиган хабарлар тергов ўтказиш ва унинг натижалари тўғрисида Ишчи гуруҳни хабардор қилиш тўғрисидаги илтимос билан тегишли ҳукуматларга юборилади. Қоидага кўра, хабар қилинган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар Ишчи гуруҳ Раисининг Женевадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги ушбу мамлакатнинг Доимий вакили номига юбориладиган хат билан тегишли ҳукумат эътиборига етказилади.

Бироқ охирги уч ойдан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида юз берган ҳолатлар ҳақида энг тўғридан-тўғри ва тезкор алоқа воситалари ёрдамида тегишли мамлакатнинг бевосита ташқи ишлар вазири эътиборига етказилади.

Юқорида кўрсатиб ётилганидек, бундай тартиб дарҳол ҳаракат қилиштартиб-қоида деб аталади. Бундай хабарларни юборишга Ишчи гуруҳ томонидан унга берилган аниқ ваколатлар асосида Раис томонидан рухсат берилиши мумкин.

Ушбу уч ойлик муддатгача, бироқ ўтган йилдан кечикмай, боз устига ушбу уч ойлик муддатда юз берган ҳолатларга муайян алоқадор бўлиши шарти билан юз берган ҳолатлар тўғрисидаги маълумот Раиснинг рухсати билан сессиялараро даврда хат билан қайта юборилиши мумкин.

Бир мамлакатнинг мансабдор шахслари бошқа мамлакатда ғойиб бўлишга бевосита айбдор бўлган ёки аралашиб қолган, ёки ғойиб бўлишга биттадан ортиқ мамлакатнинг мансабдор шахслари бевосита айбдор бўлган ёки аралашиб қолган ҳоллар кўрсатиладиган ғойиб бўлиш тўғрисидаги хабарлар барча тегишли ҳукуматларга юборилади. Бироқ аниқ ҳолат статистикада тегишли шахс қамоққа олинган, ушланган, ўғирланган ёки уни охирги марта кўришганлиги тўғрисидаги хабарларга мувофиқ ўша мамлакат бўйича ҳисобга олинади.

Ҳомиладор аёл ғойиб бўлган тақдирда она қамоқда эканлигида туғилиши тахмин қилинаётган бола она билан бўлган ҳолатнинг тавсифида эслатилади. Она қамоқда эканлигида ҳақиқатдан ҳам бола туғилганлигини хабар қилган гувоҳлар мавжуд бўлган тақдирда боланинг иши алоҳида кўриб чиқилади.

F. Аниқлаштирилган, тамом бўлган ёхуд кўриб чиқилиши тўхтатилган деб ҳисобланувчи ҳолатлар ва ҳукуматнинг жавоблари

Ғойиб бўлган шахснинг тақдири ёки турган жойи тўғрисидаги батафсил маълумотлар мавжуд бўлган ҳукуматнинг ҳар қандай жавоби хабарни маълум қилганнинг эътиборига етказилади.

Агар хабарнинг манбаи олти ой мобайнида жавоб бермаса ёки Ишчи гуруҳ етарлича асосли эмас деб ҳисоблайдиган далил-исботларни келтириб ҳукумат томонидан тақдим этилган ахборотни шубҳали деб ҳисобласа, ушбу ҳолат аниқланган деб ҳисобланади ва тегишли равишда йиллик маърузадаги статистик маълумотнинг «Ҳукуматнинг жавобида аниқлаштирилган ҳолатлар» бўлимига киритилади.

Агар хабарнинг манбаи асосли равишда ҳукуматнинг ахбороти билан келишмаса, у ҳолда у бу ҳақда маълум қилади ва унга шу муносабат билан ўз муолҳазаларини билдириш таклиф этилади.

Ишчи гуруҳ, агар тегишли миллий қонунда кўрсатилган ваколатли ҳокимият органи қариндошлар ва бошқа манфаатдор томонларнинг розилиги билан олинган маълумотларга мувофиқ ғойиб бўлган деб ҳисобланувчи шахснинг ўлими презумпцияси тўғрисида эълон қилса, ҳодисани тугаган деб ҳисоблайди. Ўлим презумциясида зарур компенсацияга бўлган ҳуқуққа ва ўлган одамнинг тақдири тўғрисидаги ҳақиқатни билиш ҳуқуқига албатта риоя этилиши керак.

Истисно ҳолларда Ишчи гуруҳ, агар тегишли шахсларнинг оиласи эркин ва икки хил тушунишга йўл қўймайдиган тарзда ҳолатни аниқлаштиришни давом эттирмаслик хоҳишини билдирса ёхуд хабарнинг манбаи бундан кейин мавжуд бўлмаса ёки ҳолатни аниқлашни давом эттириш ҳолатида бўлмаса, бошқа манбалар билан алоқа ўрнатиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан кўрилган чоралар эса муваффақиятсиз бўлса, ҳолатларни кўриб чиқишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиш мумкин.

Бироқ Ишчи гуруҳ у ёки бу ҳодисани аниқлаштирилган, тамом бўлган деб эълон қилиши факти ёхуд уни кўриб чиқишни тўхтатиши ҳукуматни Декларация бўйича ўз зиммасига олган ҳодисани суриштиришни охиригача етказиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш, ғойиб бўлган кишининг оиласига зарур тарзда компенсация тўлаш ва келгусида бундай ҳолларга йўл қўймаслик учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятидан озод қилмайди.

Агар хабарнинг манбаи ҳукуматнинг жавоби хабар берилган вазиятга тегишли бўлмаган бошқа шахсга тегишли бўлганлиги ёки хабар манбаи томонидан юқорида кўрсатилган 6 ой мобайнида олинмаганлиги учун ҳодиса аниқланган, тамом бўлган деб ҳисобланганлиги, ёхуд уни кўриб чиқиш тўхтатилганлиги тўғрисида ҳужжатлар билан яхши тасдиқланган азборотни тақдим этса, Ишчи гуруҳ у бўйича ўз мулоҳазаларини тақдим этиш тўғрисидаги илтимос билан у тўғрисидаги ахборотни ҳукуматга такроран юборади. Ушбу ҳолларда иш яна аниқлаштирилмаган ишлар тоифасига тегишли бўлади, Ишчи гуруҳ эса Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга ўз маърузасида хатоларни ёки ноаниқликларни кўрсатган ҳолда вазиятни аниқ тушунтиради.

Аниқлаштирилмаган ҳодиса бўйича хабар манбаидан тушадиган исталган қўшимча муҳим маълумот кўриб чиқиш учун Ишчи гуруҳга тақдим этилади ва унинг маъқуллаши билан тегишли ҳукуматга юборилади. Агар қўшимча ахборот ушбу ҳодисани тушунтирса, ҳукумат бундан хабардор қилинади.

Ишчи гуруҳ ғойиб бўлган шахсларнинг аниқ турган жойи аниқлангунга қадар уларнинг ишини картотекада сақлайди.

Гарчи Ишчи гуруҳнинг мандати ғойиб бўлган шахснинг тақдирини аниқлаш босқичидан нарига ўтмаса ҳам, Ишчи гуруҳ фаолияти тўхтаганидан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи тартиб-қоидалари амал қилиши мумкин. Агар тегишли ҳукуматнинг жавобида ғойиб бўлган шахснинг ўлими факти аниқланганлиги аниқ кўрсатилган, у қийноққа дучор қилинган, ўзбошимчалик билан, бироқ ҳақиқатдан ушлаб турилган ёки инсон ҳуқуқлари бошқа бузилишларининг қурбонига айланган бўлса, бунинг учун айбдорлар тахминан ҳукуматнинг мансабдор шахслари ёхуд у билан боғлиқ бўлган гуруҳлар ёки шахслар деб ҳисобланса, у ҳолда ушбу ҳодиса Ишчи гуруҳ ёки қариндошлар томонидан тегишли механизм ёки органнинг эътиборига етказилиши керак.

Агар Ишчи гуруҳ қурбон ўлик ҳолда топилганда зўрлик остида ғойиб бўлиш тўғрисидаги хабарни олса, у тегишли ҳукуматга юбориш мақсадида ишни кўриб чиқиш учун қабул қилмайди, чунки сўз ah initio аниқ бўлган ҳолат тўғрисидаги иш ҳақида бормоқда.

Бироқ бундай ҳолат барибир агар

а) озодликдан маҳрум этиш аниқ бир шахснинг иродасига қарши юз берса;

b) унга кам деганда розилик берганлиги туфайли ҳукуматнинг мансабдор шахслари билвосита алоқадор бўлса;

с) давлатнинг мансабдор шахслари кейинчалик содир этилган ҳаракатни эътироф этишни ёки тегишли шахснинг тақдири ёки турган жойи тўғрисида маълум қилишни рад этса Декларацияга киритилган зўрлик остида ғойиб бўлишни аниқлаш остига тушади.

Бошқача сўзлар билан айтганда, Декларация амалга оширилишини кузатишга тегишли Ишчи гуруҳнинг мандатига мувофиқ бундай хабар «дархол иш кўришга чақириш» тартибида эмас, ва «стандарт тартиб-қоида»га мувофиқ бўлмаган ҳолда балки «умумий тасдиқлар»тартиб-қоида доирасида дахл қилинаётган ҳукуматга юборилиши мумкин.

Шундан кейин Ишчи гуруҳ тегишли ҳукуматга айбдорларни одил судловга бериш, зарур компенсацияга бўлган ҳуқуқни қондириш, шунингдек зўрлик остида ғойиб бўлишга барҳам бериш ва унинг олдини олиш учун бундай ҳолатларни тергов қилиш учун Декларацияга мувофиқ кўрилишини керак бўлган чора-тадбирлар юзасидан шарҳ тақдим этишни таклиф этади.

Ишчи гуруҳ Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлиш бўйича ўз ишини бошлаган вақтдан буён деярли 80 та мамлакатга дахлдор бўлган 50 000 та якка тартибдаги ҳолатларни кўриб чиқди. Ишчи гуруҳга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ушбу ҳолатларнинг атиги 20 фоизи аниқлаштирилди.

Бироқ шунга қарамай, Ишчи гуруҳ тегишли ҳукуматлар билан ўзининг сабр-тоқат ва қатъий алоқалар ўрнатиши орқали одамлар ғойиб бўлишининг қанчалаб ҳолатларининг олдини олганлигини санаб чиқишнинг имкони йўқ. Унга айниқса ўзининг дарҳол иш кўриш, ҳодисаларни аниқлашга кўмаклашиш ва, балки, шу тарзда, инсон ҳаётини қутқариштартиб-қоида доирасида амалга оширган иши Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш томонидан унинг мандати бундан кейин изчил тикланиши учун етарлича асос беради деб ҳисобланади.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳнинг фаолият кўрсатишини халқаро ҳамжамият ўз бошидан кечираётган хавотирнинг ва унинг иш кўришга қатъияти акс эттирилиши сифатида қараш зарур. Унинг ишини инсон ҳуқуқлари қўпол бузилишларини тугатишга, мақсади бошқа ишлар билан бир қаторда кенг жамоатчиликни инсон ҳуқуқларига тегишли масалаларга жалб этиш, инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиши ишида ҳукуматларга маслаҳат хизматлари ва техник ёрдам кўрсатиш бўлган жараёнга йўналтирилган узоқ муддатли жараённинг таркибий қисми сифатида идрок этилиши зарур.

G. Қариндошлар ва гувоҳларни ҳимоя қилиш

Ишчи гуруҳ ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошларини, уларнинг адвокатларини, ғойиб бўлиш ҳолатларининг гувоҳларини ёки уларнинг оилаларини, қариндошлар ташкилотлари ва бошқа ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг аъзоларини, тенг даражада ҳуқуқ ҳимоячиларини ёки ғойиб бўлиш ҳоллари билан шуғулланувчи алоҳида шахсларни ҳимоя қилиш масалаларини ҳам эътиборсиз қолдирмайди.
Агар ушбу шахсларга нисбатан таъқиб қилиш, қўрқитиш ёки қатағон қилиш ҳоллари юз берса Ишчи гуруҳ тегишли ҳукуматга уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида барча зарур чораларни кўриш ва қўрқитиш ёки қатағонга хотима бериш учун барча ҳолатларни пухта тергов қилиш чақириғи билан мурожаат қилади.

Қариндошлар, гувоҳлар ва ғойиб бўлиш ҳодисалари билан шуғулланувчи бошқа шахсларни ҳимоя қилиш учун кўпинча тезликда аралашиш талаб этилади. Шу сабабли қўрқитиш, таъқиб қилиш ёки қатағоннинг тахмин қилинаётган ҳоллари тўғрисидаги хабар энг тўғридан-тўғри ва тезкор усулда тегишли мамлакатларнинг бевосита ташқи ишлар вазирларига юборилади. Ишчи гуруҳ ўз Раисига сессиялар ўртасидаги даврда бундай ахборотни юбориш ваколатини беради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш шунингдек Ишчи гуруҳни ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошларига ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг органлари билан ҳамкорлик қилишга интилаётган ёки ҳамкорлик қилаётган, ёхуд органларга кўрсатма ёки ахборот бераётган хусусий шахслар ёки гуруҳларни, шунингдек инсон ҳуқуқларини ва асосий ҳуқуқларни, тенг даражада ушбу мақсадда уларга ҳуқуқий кўмак берган шахсларни ҳимоя қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг шафеълигида назарда тутилган тартиб-қоидалардан фойдаланган шахсларга нисбатан қўрқитиш ёки қатағон ҳаракатлари муносабати билан зарур чоралар кўришга чақиради.

V. Ташкил этилиши керак бўлган қўмита ва Ишчи гуруҳ ўртасидаги бўлғуси ўзаро алоқалар

Инсон ҳуқуқлари айни бир хилда бузилишини кўриб чиқиш ҳам шартномавий орган, ҳам Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг махсустартиб-қоида йўналиши бўйича олиб бориладиган бошқа вазиятларда бўлгани сингари Конвенция асосида ташкил этиладиган Қўмита ва Ишчи гуруҳ ўзаро бир-бирини тўлдирадиган вазифалар ва функцияларни бажариши ҳамда улар фаолиятининг максимал самарадорлигини ва саъй-ҳаракатлар такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида ҳамкорлик қилиши зарур.

Бу жиҳатдан Конвенцияда Қўмита бошқалар билан биргаликда халқаро ҳужжатлар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус тартиб-қоидалари асосида таъсис этилган шартномавий органлар билан ҳамкорлик қилиши аниқ қайд этилади.

Шартномавий механизмлар ва мавзули махсус тартиб-қоидалар кўп йиллар мобайнида биргаликда фаолият кўрсатишининг мисоли сифатида қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турлари тўғрисидаги масала бўйича Махсус маърузачини ва Қийноқларга қарши қўмитани, шунингдек ирқчилик, ирқий камситиш, ксенофобия ва у билан боғлиқ тоқат қилмасликнинг замонавий шакллари тўғрисидаги масала бўйича Махсус маърузачини ва Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитани айтиш мумкин.

Икки орган ўртасидаги принципиал муҳим тафовут шундан иборатки, функциялари шартнома ҳарфларидан келиб чиқадиган қўмитадан фарқ қилган ҳолда Ишчи гуруҳнинг асосий мандати инсонпарварлик хусусиятига эга ва у қурбонларнинг оилалари ва ҳукуматлар ўртасидаги алоқа воситаси сифатида иш кўради.

Бундан ташқари, Қўмитанинг ваколатлари фақат Конвенциянинг у ёки бу қатнашчи давлатида содир этилган зўрлик остида ғойиб бўлиш ҳаракатларига тадбиқ этилади, Ишчи гуруҳ эса аниқ бир давлат инсон ҳуқуқлари бўйича тегишли халқаро шартномаларни ратификация қилган-қилмаганлигидан қатъи назар барча мамлакатларда юз берган ғойиб бўлишнинг унга хабар қиладиган барча ҳолатларига муносабат билдиришга қодирдир. Шундай қилиб, ҳатто мамлакат Конвенция қатнашчиси ҳисобланмаса ҳам, зўрлик остида ғойиб бўлган қурбоннинг оиласи бедарак кетган қариндошни қидириш ишида ёрдам сўраб Ишчи гуруҳга мурожаат қилиш имкониятига эга.

Ишчи гуруҳ Конвенция ратификация қилинишини ҳамда Қўмитанинг якка тартибдаги ва давлатлараро хабарларни олиш ва кўриб чиқиш ваколатлари давлатлар томонидан эътироф этилишини давъат қилади.

1Ушбу прецендент ҳуқуқига нисбатан қўшимча маълумотларни қуйидаги манбалардан олиш мумкин: «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар, шу жумладан қуйидаги масалалар: зарур тарздаги суд муҳокамасиз ғойиб бўлиш ва қатл этиш. «Комиссиянинг 2001/46- резолюциясининг 11-бандига мувофиқ зўрлик билан ёки ноихтиёрий ғойиб бўлишдан ҳимоя қилишга тегишли мавжуд халқаро жиноий-ҳуқуқий доираларни ва инсон ҳуқуқлари нормаларини қайта кўриб чиқиш топширилган мустақил эксперт жаноб Манфред Новак томонидан тақдим этилган маъруза» (E/CN.4/2002/71); шунингдек Туллио Сковацци и Габриелла Читрони «Зўрлик остида ғойиб бўлишга қарши кураш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2007 йилдаги конвенцияси» (Лейден, «Мартинус Нийхофф», нашриёт уйи 2007 йил).
E/CN.4/2002/71.

2Мустақил экспертнинг маърузаси эълон қилингандан кейин Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия 2003 йилда бундай шартномани ишлаб чиқишга киришиш ҳақида қарор қабул қилди. Уч йил давом этган музокара жараёнида 70 тадан ортиқ давлат ҳамда кўп сонли ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, ғойиб бўлган шахсларнинг қариндошлари уюшмалари ва экспертлар қатнашдилар. Якунда барча шахсларни зўрлик остида ғойиб бўлишдан ҳимоя қилиш учун Халқаро Конвенция 2006 йил декабрь ойида Бош Ассамблея томонидан қабул қилинди. У уни 20 та мамлакат ратификация қилгандан кейин кучга киради

3Шахсларнинг мажбурий ғойиб бўлиши тўғрисидаги Америкааро конвенция 1996 йилда кучга кирди.

4 Ажралмас ҳуқуқ деганда ҳаракатда, боз устига ҳатто уруш даврида ёки бошқа давлат фавқулодда вазимятлари даврида чекланиши ёки тўхталиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ тушунилади. Масалан, яшашга бўлган ҳуқуқ ва қийноқларга дучор қилинмаслик ҳуқуқи ажралмас ҳуқуқларга тегишлидир.

5 «ярим ҳарбий гуруҳлар» деганда қуроллантиришга, ўқитишга ёки қўллаб-қувватлашга мунтазам армия реал дахлдор бўлган уюшган гуруҳлар тушунилади.

6Ушбу конвенцияларга нисбатан қўшимча маълумотларни 13-фактларни баён қилиш: Халқаро гуманитар ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари.

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.