Category Archives: Халқаро қонунлар
БМТ Ҳуқуқ ҳимоячилари тўғрисидаги Декларацияда баён қилинган «Ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган аёлларнинг аҳволи»
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ ҲИМОЯСИДА
В. Ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган аёлларнинг аҳволи
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи аёлларга нисбатан ҳам юқоридаги А бўлимида тилга олинган барча қилмишлар содир этилади. Бироқ ҳуқуқни ҳимоя қилувчи аёлларнинг аҳволи ва ўзига хос мавқеидан келиб чиқиб, бундай қийинчиликлар аёллар учун бошқача оқибатларга эга бўлиши мумкинлиги ва аёллар бунда қатор қўшимча муаммоларга дуч келишлари мумкинлиги тўғрисидаги масалада алоҳида огоҳлик ва тушуниш зарур. Шуни таъминлаш зарурки, ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёлларнинг фаолияти эркак ҳаммаслаклариники сингари ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлаш билан қаршиланиши лозим ҳамда аёлларнинг ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимояси курашчилари сифатидаги мақоми тўла тан олиниши шарт.
Зўрлик остида ёки ғайриихтиёрий ғойиб бўлган тақдирда бузиладиган ҳуқуқлар
Зўрлик остида ғойиб бўлиш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ҳамда Инсон ҳуқуқлари тўғрисида иккита халқаро пактда, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа асосий халқаро шартномаларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқларининг яхлит бир комплекси бузилишига олиб келади.
Инсон ғойиб бўлган тақдирда индивиднинг қуйидаги фуқаролик ёки сиёсий ҳуқуқлари бузилиши мумкин:
– унинг ҳуқуқ субъекти эканлигини эътироф этиш ҳуқуқи;
– шахснинг эркинлиги ва хавфсизлиги ҳуқуқи;
– қийноққа ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи турларига дучор қилинмаслик ҳуқуқи;
– ғойиб бўлган киши ўлдирилганда яшашга бўлган ҳуқуқ;
– индивидулликка бўлган ҳуқуқ;
– адолатли суд муҳокамасига ва суд кафолатларига бўлган ҳуқуқ;
– ҳимоянинг самарали воситасига, шу жумладан тавон ва компенсацияга бўлган ҳуқуқ;
– ғойиб бўлиш ҳолатлари тўғрисидаги ҳақиқатни билиш ҳуқуқи.