БМТ Ҳуқуқ ҳимоячилари тўғрисидаги Декларацияда баён қилинган «Ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган аёлларнинг аҳволи»

ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ ҲИМОЯСИДА

В. Ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган аёлларнинг аҳволи

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи аёлларга нисбатан ҳам юқоридаги А бўлимида тилга олинган барча қилмишлар содир этилади. Бироқ ҳуқуқни ҳимоя қилувчи аёлларнинг аҳволи ва ўзига хос мавқеидан келиб чиқиб, бундай қийинчиликлар аёллар учун бошқача оқибатларга эга бўлиши мумкинлиги ва аёллар бунда қатор қўшимча муаммоларга дуч келишлари мумкинлиги тўғрисидаги масалада алоҳида огоҳлик ва тушуниш зарур. Шуни таъминлаш зарурки, ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёлларнинг фаолияти эркак ҳаммаслаклариники сингари ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлаш билан қаршиланиши лозим ҳамда аёлларнинг ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимояси курашчилари сифатидаги мақоми тўла тан олиниши шарт.

Қуйидаги С-бўлимида кўрсатилгани каби, ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан қилинадиган ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабабчиси, бунга имкон берувчиси давлатдир. Бироқ, ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёлларнинг ҳуқуқлари уларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятидан норози бўлган, ғазабланган ўз жамоалари аъзолари томонидан бузилиши ҳолатлари ҳам кам эмас, бундай жамоаларнинг айрим етакчилари аёлларнинг ҳуқуқ ҳимоячилари сифатидаги фаолиятлари аёлларнинг анъанавий роли борасидаги тасаввурлар доирасидан чиқиб кетади, деб ҳисоблайдилар. Бундай вазиятларда кўпинча давлат ҳокимиятлари ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёлларни ҳамда уларнинг фаолиятини тахдид солувчи ижтимоий кучлардан етарлича ҳимоя қилишга қодир бўлмай қоладилар.

Дунёнинг аксарият қисмларида аёлларнинг анъанавий мавқеи жамият маданиятининг узвий қисми сифатида қаралади. Айнан шу туфайли ҳам ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёллар учун анъаналар ва маданиятнинг инсон ҳуқуқларини поймол этувчи жиҳатларини танқид қилиш ва шубҳа остига олиш жуда қийин. Гарчанд бошқа мисоллар ҳам кўп бўлса-да, шу жиҳатдан яққол мисол сифатида аёлларнинг жинсий аъзоларида ўтказиладиган, уларни ногирон қилиб қўядиган жарроҳлик амалиётини кўрсатиш мумкин.

Бундан ташқари, аксарият аёллар жамоатларида жамоанинг ўзига хос давоми сифатида кўрилади. Агар ҳуқуқ ҳимоячиси ўзининг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти учун зўрлаб кетилса, унинг кенгайтирилган жамоаси аёлни оиласини ва жамоасини шарманда қилган, деб ҳисоблаши мумкин.

Ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида у нафақат қалбини жароҳатловчи зўрлаш фактидан етадиган уқубатни, кўтариши керак, балким жамоатида қарор топган аёлнинг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида теварагидаларни шарманда этгани борасидаги тасаввурларга ҳам чидашига тўғри келади.

Агар гап зўрлаш ёки бошқа бирор тажовуз ҳақида бормаганда ҳам, ҳуқуқ ҳимоячилари бўлишга қарор қилган аёллар кўпинча ор-номус, маданият хавф остида қолди, деб ҳисоблайдиган оилалари ва жамоатчиликнинг ғазабига чидашлари зарур бўлади. Улар ҳуқуқ ҳимоячилари сифатидаги фаолиятини тугатиши учун қилинадиган бундай босим жуда кучли бўлиши мумкин.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёллар ёш фарзандлари ва кекса ота-оналарини ҳар куни парвариш этиш учун масъул эканликлари, агар қамоққа тушиш ёки ҳибсга олиниш туфайли улар бу парваришни қила олмай қолишлари мумкинлигини билишлари туфайли улар ҳуқуқ ҳимоячилари сифатидаги фаолиятларини давом эттиришлари жуда қийин.

Гарчанд бутун дунёда эркаклар ҳам имкон қадар қаровга муҳтож оила аъзоларини парваришлашни ўз елкаларига олаётган бўлсалар-да, бу ҳамиша бўлгани каби ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёллар учун муаммолигича қолмоқда. Бироқ аёллар ўз мавқеларидан ҳуқуқ ҳимоячилари сифатидаги фаолиятларини кучайтириш учун фойдаланаётган ҳолатлар ҳам мавжуд, масалан, “бедарак йўқолган шахсларнинг оналари” ўзларининг ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотларини тузадилар. Уларнинг инсон ҳуқуқлари буузилиши жабрдийдаларининг оналари эканликлари бу ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёллар учун ўта фаолиятга сафарбар этувчи ва руҳлантирувчи омилдир.

Баъзида у ёки бу муайян ҳуқуқ ҳимоясига оид муаммога боғлиқ бўлган мураккаблик туфайли ҳуқуқ ҳимочилари бўлган аёллар вазиятларнинг залворли босими остида қоладилар. Аксарият маданиятларда одамлар орасида аёл киши эркак кишига ён бериши керак, пастроқ туриши керак, деган талабга риоя қилинадики, бу талаб аёл ҳуқуқ ҳимоячисининг инсон ҳуқуқларини бузган эркакни ошкора танқид этишига халақит беради.

Эркаклар томонидан, масалан, инсон ҳуқуқларига риоя этишда катта аҳамиятга эга бўлган қонунлар ёки амалий чораларни ишлаб чиқишда кўпинча диний матнларни муайян тарзда тафсир қилиш амалиёти қўлланилади. Бундай қонунлар ва амалиётни шубҳа остига қўйишни истаган ва уларнинг инсон ҳуқуқларига салбий таъсирини фош этишга киришган аёл ҳуқуқ ҳимоячилари кўпинча айнан аёл бўлганликлари учун диний матнларни таҳлил этишга лойиқ инсонлар сифатида кўрилмайди.

Бу билан аёл ҳуқуқ ҳимоячиларига уларга қарши сурилаётган асосий далиллар бўйича эркаклар билан тенглик асосида фикр билдириш имконияти берилмайди. Ва яна улар ўзлари бирга яшашга мажбур бўлган жамоанинг қарама-қаршилигига дуч келишлари мумкин.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёллар дуч келадиган муаммолар баъзан эркаклар олдида турадиган муаммоларга қараганд анчайин кенгроқ таҳлилни ва чуқурроқ тушунишни талаб қилади.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.