Таҳририятга хат: Мўътабархон мени кечиринг…

 

%d0%be%d0%b7%d0%be%d0%b4%d0%b0%d0%b3%d0%be%d0%bd

Ҳурматли “Ўтюраклар” клуби вакиллари! Сизларнинг мухлисларингиздан бири сифатида яқинда мусулмон олами нишонлаган Ийд Қурбон ҳайити билан қутлайман ва жасоратли юмушларингизга омадлар тилайман.

Ижтимоий тармоқларда кейинги пайтларда мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзаро нифоқлари кўпчилик каби менинг ҳам дилимни хуфтон қилаётганди. Очиғини айтсам, “Мухолифатчилар нега бир-бирлари билан бунча уришади, нимани бўлиша олмайди?” деб, ҳайрон бўлардим.

%d0%bc%d0%b8%d1%80%d0%b0%d0%b6

Айниқса, кейинги пайтларда Салой ака Мадаминов бошчилигидаги “Эрк”чилар ва Мўътаборхоним Тожибоева ўртасидаги кескин кураш кўнглимни хира қилган. Мўътаборхонни сал жиззакиликда айблаган пайтларим ҳам бўлган.

Агарки “Эрк”чилар Ўзбекистон режимини танқид қилаётган экан, нега уларга халал бериш керак, деб ўйлардим. Афсуски, янглишган эканман.

Яъни, бу танқидлар асносида ўзларини салайчилар деб атаётган гуруҳ вакиллари туҳмат, иғво, ва ҳатто, ёлғон сафсатадан ҳам қайтишмас экан.

Бунга яқинда Дўстназар Худойназар деган салайчининг Фейсбукдаги бир мақоласи ва унга илова қилинган суратни кўриб, ҳайратдан донг қотдим.

Мақола “Ўзбекистонда норозиликлар бошланди” деб номланади ва мазкур мақола www.haqqin.az, www.ozodagon.com сингари машҳур сайтларда шу йилнинг  5 сентябр куни (http://haqqin.az/news/79356) (http://catoday.org/centrasia/28946-v-uzbekistane-nachalis-protesty.html) чоп қилинган.

Мақола эксперти ва ташаббускори “Эрк” партиясининг Украинада истиқомат қилаётган вакили Дўстназар Худойназар бўлиб, у жаҳон жамоатчилигига Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга президент бўлиши эҳтимоли туфайли мамлактда оммавий норозиликлар бошланганини эътироф этади. Эмишки, Сурхондарё вилоятида сўконғич Шавкат Мирзиёевнинг президент бўлиши мумкинлиги туфайли норозиликлар бўлиб, кўчалар норозиларга тўлибди, қон тўкилибди ва ҳоказо, ва ҳоказо.

%d1%85%d0%b0%d0%ba%d0%ba%d0%b0%d0%bd

Мақолани ёритувчи суратда эса қонга беланган одамни кўтариб кетаётган оломон тасвири бор. Мақолани ўқиган киши ҳақиқатан ҳам ўзбеклар мамлакатнинг навбатдаги президентини ана шундай “олқиш”лар билан кутиб олибди, деган хулосага келади.

Аммо афсуски, мазкур сурат шу йилнинг 23 июлида Афғонистонда содир бўлган терактларнинг биридан олинган ва мазкур сурат ҳозир ҳам www.mirajnews.com ва www.beritasyiah.com/ сайтларида турибди. Ишонмаганлар ҳозир ҳам бу сайтларнинг ўша санасини очишиб, «Afganistan berkabung nasional setelah bom kabul» номли мақолаларга қўйилган суратлар билан Дўстназар Худойназарни “Сурхондарёдан олган” суратларини солиштириб кўришсин.

http://www.beritasyiah.com/news/2016/07/25/afghanistan-berkabung-setelah-serangan-kabul/
http://www.mirajnews.com/id/afghanistan-berkabung-nasional-setelah-bom-kabul/122617

Уят! Ёлғон ҳам эви билан-да, Дўстназар Худойназар! Афғонистонда 23 июлда содир бўлган терактни Сурхондарёдаги норозилик деб кўрсатишнинг нима кераги бор?

Муддаога ўтсам. Мўътабархон, шундай улуғ айём кунларида Сиздан ноўрин хафа бўлганимдан, сизни салайчиларни фош этишдаги ҳаракатингизни нотўғри тушунганимдан  узр сўрайман. Улар ҳақиқатан ҳам ўз манфаатлари йўлида ҳаром-ҳаришдан, ҳатто энг қабиҳ йўллардан ҳам қайтмайдиган кимсалар экан.

Зокир Али

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.