Матёқуб Матжонов, унинг ўғли Мансур Матжонов ҳамда уларнинг жиноий шерикларидан бизларни ҳимоя қилинглар!
Матёқуб Матжонов ва унинг ўғли Мансур Матжонов ҳамда уларнинг жиноий шериклари томонидан содир этилган қонунга хилоф қилмишларга қонуний чора кўриш ҳақида.
Ўзбекистан Республикаси Президенти вазифасини
вақтинча бажарувчи, Бош вазир Ш.М.Мирзиёевга;
Бош прокурор И.Б.Абдуллаевга;
МХХ раиси Р.Р.Иноятовга;
Ички ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевга;
Фуқоролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар
судининг раиси Х.С.Тўрахўжаевга;
Тошкент шаҳар прокурори Қудратхўжаевга;
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига;
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти
раиси И.Адилов ва барча Оммавий ахборот воситаларига
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Магазин-мавзук
кўчаси 99А уйда яшовчи 1956 йилда туғилган
Бекходжаев Сафобек Юсупович томонидан
НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ОЧИҚ МУРОЖААТ
Матёқуб Матжонов ва унинг ўғли Мансур Матжонов ҳамда уларнинг жиноий шериклари томонидан содир этилган қонунга хилоф қилмишларга қонуний чора кўриш ҳақида.
Ҳозирги кунга қадар 9 нафар болаларим билан яшаб турган 16,42 сотих ҳовли отам Юсуфбек қори Бекходжаев 1993 йили вафот этганидан сўнг бизга мерос қолган.
Ушбу ҳовли атрофида отам барпо қилган 2,5 гектар боғ 1958-йилда шу худудда темир йўл қурилиши муносабати билан қисман бузилган. Бундан ташқари 1960, 1965, 1971 йиллари боғнинг қолган қисмида мебель фабрикаси, “Тара ремонт” заводи, Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлигига қарашли “Ўзмелиосувтранс” корхонасининг икки қаватли идораси қурилгач биз доим яшаб келган турар – жой қисқариб, яшаш шароитимиз оғирлашди. Отамерос боғимиз ўрнига бино қуриб мулкий ҳуқуқларимизни топтаган бу ташкилотлар на ер, на пайхон бўлган боғ эвазига бир сўм ҳам товон тўлаганлари йўқ.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг “Ўзсувметалл” ва “Ўзмелиосувтранс” корхоналарида 40 йил машинист – крановшик бўлиб ишладим. Ўшанда вазирликнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ходимлари рўйхатида 4-ўринда турганман. 10 нафар фарзанднинг отаси сифатида (улардан бири вафот этган) уй-жой беришни сўраб бир неча бор мурожаат қилишимга қарамасдан вазирлик турли баҳоналар билан пайсалга солиб келган.
Шу боис, оилавий шароитни яхшилаш мақсадида 1994-йилдан бошлаб уйимизнинг боғ қисмига дастлаб бир хона, кейинчалик ошна оғайни, қариндошлар ёрдамида сомон сувоқли қўшимча икки хона қурдик. 1997 йили иш пайти крандан йиқилиб оғир жароҳат олгач, 67 кун даволаниб, 2 – гуруҳ ногирони сифатида нафақага чиқдим.
2011 йили “Ўзмелиосувтранс” корхонаси Акционерлик жамиятига айлантирилгач, 2003 йилда корхонанинг омборхоналардан иборат объектлари, сўнгра икки қаватли идораси биноси жамият раиси Икром Шарафутдинов томонидан ўзбошимчалик билан сотиб юборилди.
Биздаги маълумотларга қараганда ушбу икки қаватли бино турли шахсларга бир неча марта сотилган. Яъни, ана шу бинонинг қолган 2,5 гектарлик базасини ичидаги барча жиҳозлари билан И.Шарафутдинов ўзининг яқин дўсти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матжоновга арзон гаровга сотди. Орадан икки ойча вақт ўтгач, Матёқуб базанинг 0,5 га қисмини ўзида қолдириб, қолган қисмининг 80 сотихдан ортиғини ичидаги козловой кран, ҳар бирининг узунлиги 50, эни 20 метрлик иккита омборни марҳум Алишер Азизходжаевнинг ўғлига сотган. Ҳозир бу жойда уларнинг “Мега планет” магазинига қарашли кондитер цехи жойлашган. Яна бир қисми Жаҳонгир исмли шахсга сотилган.
Ушбу базанинг сотувдан қолган 1 та 12 тонналик козловой крани бўлган 6 та омбори (шундан 3 таси холодилникли) Матёқубнинг ўзида қолди. Матёқуб шу йилнинг март ойида козловой кранни 30 000 АҚШ долорга сотиб юборди. Ҳозир ушбу база М.Матжоновнинг “MARSA-MXA” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли. Ушбу база ёнидан темир йўл ўтган бўлиб, ундан 14 та фирма фойдаланади.
Шу темир йўлнинг бир “веткаси”дан Матёқуб фойдаланади. Россия, Украина, Молдавия, Қозоғистон давлатларидан кирган вагонлардаги турли юклар ушбу веткалар орқали фирма базасига туширилади. Матёқуб станция бошлиғи билан келишган ҳолда божхона назоратни четлаб, шубҳали юкларини шу базага туширади. Ўзи эса ходимлари билан 600 талик сув қувури устига қурилган офисида иш олиб боради.
2013 йилда Матёқуб олдин Қишлоқ хўжалик вазирлигига қарашли бўлган “Узмелиотранс” корхонасининг 5,98 кв. метрлик икки қаватли биносини сотиб олиб ўғли Матжонов Мансурга фирма очиб берди.
Мансурнинг ушбу хусусий фирмаси “Фоймал-Флор” деб аталади. Мансур Матжонов ана шу фирма биноси ҳовлисининг аҳоли яшайдиган қисмидан ўтган йўлнинг 8162,0 кв.метр қисмидаги 238,0 метр кв. метр майдонига узунлиги 30 метр эни 4 метрлик ҳеч қандай ҳужжатсиз ноқонуний қурилган биносини девор билан ўраб, икки тарафидаги дарвозаларига қоровул қўйган. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли доим фойдаланиб келган йўл беркилиб машина ўта олмайдиган, одамлар юролмайдиган бўлди.
Ота – бола Матжоновлар шундоқ асфальт йўлнинг устига қурган қоррвулхонага видео наблюдение ўрнатилган бўлиб, божхона ходимлари, ёки шубҳали кишилар пайдо бўлса дарҳол улар контрабанда товарлари ортилган вагонларни қулфлаб тезда ғойиб бўладилар.
Биз ва яна 4 та оиланинг Магазин Мавзук кўчасидан юришимиз беркилиб қолганлиги Олмазор туман нотурар – жой бинолари кадастри хизмати мухандиси Ш.Ф.Закиров, Олмазор туман меъмори А.А.Хасанов, Кадастр йиғма жилдини тайёрлаш бўлими Олмазор туман бўлими техник ходими Х.Б.Заитовлар томонидан 01.06.2016 йилда тузилган Далолатномада : – “MARSA-MXA’’ маъсулияти чекланган жамияти 8162,0 кв.м ер майдонида тегишли давлат ташкилотларининг рухсат берувчи ҳужжатларисиз майдони 238,0 кв.дан иборат ҳужжатсиз қурилмалар қурилганлиги ҳамда умумий фойдаланишдаги 332,0 кв.метрдан иборат кўчани дарвоза ўрнатиб тўсиб олганлиги аниқланди., дейилган.
Ушбу хулоса асосида 12.07.2016 йилда Тошкент шахар хўжалик суди дарвозаларни бузиш ҳақида қарор чиқарган бўлсада, Тошкент шахар транспорт прокурори М.М.Музаффаров суд қарорини ҳам тан олмасдан 04.09.2016 йилда аризамга юборган жавоб хатида рухсатсиз дарвоза ўрнатилганлиги ҳақидаги важларингиз тасдиқланмади., деб жавоб берган.
Ана шундай танишлари орқали бу зўравонлар Хўжалик суди қарори ижросини ҳам тўхтатиб туришипти. Бош прокуратура ва бошқа идораларда танишлари кўплиги билан ғурури осмон Матёқуб ва унинг шотирлари: – кимки бизнинг сўзимизни қайтарса уйигача тирик етиб бормайди., деб таҳдид қилишади.
Матжонов Мансур ҳар уч ойда турли одамлар номига фирма очиб ёпади, ўз номига фирма очмайди. Икки қаватли офиси ёнидаги бинода пайдо бўлган янги фирмани бизники эмас дейишади. Аслида, Матёқубнинг ўғли Мансур бошқалар номига очилган бу фирмаларни шахсан ўзи бошқариб даромад олсада бу сохтагарчиликни ҳеч ким текширмайди.
2016 йил 26-март шанба куни соат 17.00 ларда хуфя эшикдан “крястовина” устига вагон қўйиб ноқонуний дарвозадан юк ташувчиларни олиб келиб шубҳали товарларни вагонга ортиб “Металбаза” томонга олиб чиқиб 6 та Камазга ортиб жўнатишган. Бу иш яъни, вагонларни яширинча олиб келиш режасини Чуқурсой (эски номи Шумилов) станцияси тижорат бўлими бошлиғи, Мансурнинг дўсти Жасур Абдуяминов чизиб бериб, шахсан ўзи назорат қилиб туради. Жасур мансабидан фойдаланган ҳолда ота – бола Матжоновларга қонунни четлаб товар олиб киришда ҳар доим, ҳатто ҳозир Матёқуб қамоқда пайтида ҳам ёрдам бериб келади.
Агар, бу дарвозалар бузилса контрабанда юклари кўриниб, сир ошкор бўлишидан қўрқадилар. Шу боис темир йўл кўчасига ўрнатилган камерада назоратчилар кўринса дарҳол вагонни қулфлаб, қоровул: “Хеч ким йўқ, бугун ишлашмаяпти”, – деб дарвозани очмайди. Бу тадбир ҳам Мансурнинг шериклари Абдуяминов Жасур, Ғуломов Элдор ва Валуев Камолнинг маслаҳати ва ёрдами билан ташкил этилган.
Бундай дейишимга сабаб бу мансабдор шахсларга бу ерда муддати ўтган, истеъмолга яроқсиз икки вагон “Calve” моянези, икки вагон “Ona” маргарини борлигини айтганимда, Валуев Камол: “Сенинг ишинг нима, аралашма, агар буларга ҳалал берсанг, сенинг ўзингга жиноий иш очаман”, – деб тазйиқ ўтказди. Мен, вагонлар ўз вақтида туширилмай простой тургани, кечаси божхона назоратисиз юк туширгани учун буларга жиноий иш оч десам, Камол Валуев: – темир йўлда ўғирликлар бўлаётган эмиш, шу боис шундай қилдик., деб менинг ўзимни айбдор қилиб чалғита бошлади.
Матёқуб Матжонов билан ҳамкорлик қиладиган, олдин наркотик иши билан қамалиб чиққан “БРИКЕТ” фирмаси база мудири Абдуллаев Бахтиёр “Желдорнадзор”дан дарвоза қуришга рухсатнома олганман., дейди. Чуқурсой Темир йўл станцияси бошлиғи Абдуяминов Жасур ва темир йўли милицияси бошлиғи Ғуломов Элдор томонидан Матёқуб акага дарвоза қуришга рухсат этилган, – деди. Ўша рухсатномани кўрсат., десам Валуев Камол эса «Сенга кўрсатиб қўяман ёзма равишда олишни», деб менга дўқ пўписа қилди.
“МАРСА-МХА” фирмаси директори Шерзод темир йўл ИИБ билан келишиб, олдин кўп ўғирлик бўлгани учун бу дарвозаларни ўғирликнинг олдини олиш учун қурганмиз, деб баҳона қилсада, аслида ундан ўз жиноий ишларини яшириш учун фойдаланишади. Агар, гапи рост бўлса нега ўша олдин содир бўлган ўғирликлар ҳақида милицияга хабар бермасдан, жиноятни яшириб келмоқда?! Жиноят ҳақида хабар қилмаслик, яшириш ҳам жиноят эмасми?!
Бу яширин базаларда содир бўлаётган ўғирликка қарши бўлганим учун хеч қаерда номи зикр қилинмаган, норасмий раҳбар Рустамов Шавкат 2015 йил 13 июнь куни кеч соат 11 ларда “БРИКЕТ” фирмаси стрелкаси олдида: – сен “козёл”ни ўлдириш керак., деб оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, танамнинг 2014 йилда операция бўлган қорин кўкрак қисмига урганлиги оқибатида ярам очилиб кетиб тез ёрдам чақиришга мажбур бўлдим.
Касалхонадан чиққанимдан сўнг, Матёқуб Матжонов менга: – «Нега 02 га хабар қилдинг? Нега шаҳар коррупциясига козёллик қилдинг? Сенга ўхшаганларни аллақачон йўқ қилиши керак эди., ҳалиям бир оғиз айтсам сен ҳаромини йўқ қилиб юборишади., деб тазйиқ ўтказиб, жуда хунук гаплар билан роса ҳақорот қилди.
Унга: – нега ўзларинг менинг отамдан мерос қолган боғларни ўраб эгаллаб олдинглар?., десам Матёқубнинг ёнидаги, Ғофурбойнинг телехранители бўлганман деб мақтанаиб юрадиган Ҳоким деган укаси: – ўзи бир муштлик ҳоли бор, бу нусхани тез йўқотиб юбориш керак., деб дағ – даға қилди.
Уларнинг зўравонлигидан безор бўлгач, давлат одамлари чора кўрар деган илинжда фирма очиб, Матёқуб ноқонуний ишларини амалга оширганидан сўнг силлиқлаб ёпиш билан шуғулланадиган ёрдамчиси Нозим (фамилиясини билмайман) моллар олиб келишини кузатдим.
Хусусан, 2016 йил 26 март куни соат 16:30 ларда вагон қўйдиргач, Абдуяминов Жасурнинг буйруғи билан поезд кутиб турди. Парфюмерия товарларини ортиб бўлишгач, соат 19 лардан кейин бу юкларни Металбазага олиб бориб туширганлар. Матёқубнинг Умар, Илҳом, Фарҳод исмли қоровуллари 2016 йил 10 август куни № 52480795 рақамли, коди 20, Россия давлати вагонини асли мумкин бўлмасада стрелка устига қўйиб, кечаси соат 23 ларда Мансурнинг Дилшод, Ҳусан деган ходимлари, иш бошқарувчиси Акбарлар 30 нафар ёлланма ишчиларни олиб келиб, чироқларни ўчириб ушбу юкларни Мансурнинг омборига жойлашган.
26 август куни ҳам № 509 11 13 рақамли, коди 20 вагон орқали айнан шу ишни яширинча амалга оширдилар. Бу товарлар контрабанда бўлгани учун биров кўриб суратга олмасин деган хавотирда электр чироғини ўчириб ишлашади. Подстанциямиз бир бўлгани учун, уйда чироқ ўчганида биламизки яна яширин товар келган.
Улар турли давлатлардан сув текинга келтирилган муддати ўтган, яроқсиз маҳсулотларга айнан ўша фирмалардан олиб келинган янги санадаги этикеткаларни ёпиштириб бундан бехабар инсонларни заҳарлаб келмоқдалар. Бу манфур ишларни мени уриб қийноққа солган ўша зўравон Рустамов Шавкат шахсан назорат қилиб туради. Бу ишлардан хабардорлар инсонлар сўзига кўра, парфюмерия товарлари, дезодорантлар ичига таъқиқланган псхотроп ва бошқа хавфли моддалар бор дейишади. Шунинг учун товарларини божхонани четлаб олиб киришади. Бу гуруҳнинг бундай жиноий қилмишлари сероб.
Агар, таниқли актёр Матёқуб Матжонов яқинлари ва ҳамкасблари айтганларидек қонуний йўллар билан бойлик орттирган инсон бўлса, у Тошкент шаҳрида ўзи, турмушдан ажралган қизи, набиралари, ўғилларига маоши эвазига ҳар бир камида 450 – 500 минг АҚШ доллари турадиган шоҳона ҳовлиларни қандай қуриши мумкин?1 Агар, у инсофли инсон бўлса мен оилам билан 63 йилдан буён яшаб келган отамерос уй – жой, боғларни шафқатсизларча тортиб олганлигини қайси инсоний мезон билан ўлчаш мумкин?
Юқори давлат идорлари, ҳуқуқ назорат органларидаги ҳомийлари паноҳида бу шахслар аҳолининг тинчини бузиб, мўътадил ҳаёт кечиришларига халал беришда давом этмоқдалар. Бутун эл таниқли актёр деб эъзозлайдиган Матёқуб Матжонов эса ушбу контрабанда билан боғлик тадбиркорликни анча йиллар муқаддам қудаси, собиқ Республика Бош прокурори Алишер Шарафутдинов ҳомийлигида ташкил этган. МХХ ходимлари Матёқубни қўлга олган бўлсада, очиқда қолган ўғли Мансур Матжонов отасининг ишларини давом эттириб биз каби оддий фуқороларга тазйиқ ўтказишда давом этмоқда. Мансур Матжонов: – ҳеч гап бўлмайди, яқинда Путин қўнғироқ қилади ва отам чиқиб келади., деб мақтаниб юрибди.
Мансур Матжоновнинг зўровонлиги шу даражага етдики, Олмазор туман ИИБ ХООБ профилактика инспектори 22.05.2016 йилда тузган сохта далолатнома ва гўё менга тегишли ерга “Palmy flower” МЖЧнинг ижара асосида эгалик ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисидаги асоссиз кадастр ҳужжатлари асосида: – мен оилам билан яшаб, доимий фойдаланиб келган Олмазор тумани, Уста Ширин 1 – тор кўчасидаги 293 – уй манзилидаги 1000 кв.метр ер майдонини “Palmy flower” МЖЧ эгалигига қайтариш., тўғрисида судга даъво киритган.
Олмазор туманлараро фуқоролик суди судьяси С.М.Сафаров ишни ўз юритувига олиб, ҳатто мени хабардор қилмасдан хуфя равишда мен 63 йилдан буён оилам билан доимий фойдаланиб келган ота мерос ер майдонидан кўчириш ҳақида 2016 йил 04 июль куни сиртдан ҳал қилув қарори чиқарган. Айни кунларда суд ижрочилари келиб биздан суд қарорини бажаришни талаб қилмоқдалар.
Шу ўринда аниқлик киритиш жоизки, судга даъво киритган “Palmy flower” МЖЧ аслида Матёқуб Матжонов қамоққа олинганидан сўнг, унинг “MARSA -MXA” маъсулияти чекланган жамияти ўрнида фаолият олиб бораётган Матёқуб ва унинг ўғли Мансур Матжоновга тегишли фирмадир. Биз судга ушбу маълумотларни тақдим этсакда, бу асосли ҳужжатларни тан олмасдан келмоқда.
Мен юқорида баён қилган ишлар Олмазор туман прокурори С.Мухторовнинг саъйи ҳаракатлари билан фош бўлиб, ота – бола Матжоновларнинг маҳаллий аҳолининг ҳуқуқларини поймол этганлиги исботини топган ва уларнинг саъйи ҳаракатларида инкор этиб бўлмас жиноят аломатлари мавжуд бўлсада Тошкент шахар транспорт прокурори М.М.Музаффаров ва темир йўл милицияси ота – бола Матжоновларнинг жиноятларини яшириб келмоқда.
Бундан илҳомланган Матжоновларнинг зўравон шотири Шавкат Рустамов 30 август куни уйимизга бостириб келиб, келинларим ва болаларимга: – «Жойни тез бўшатмасаларинг ҳаммангни бошларингни болға билан уриб майдалайман», деб дўқ уриб уларни ҳақорот қилган. Мен кечқурун борганимда оиламдагилар қўрқиб кетган ва набираларим йиғлаб ўтиришган экан.
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Бу зўравонларга нега ҳеч ким чора кўрмайди?!
Бу аҳволда зўравон Матжоновлардан дод деб кимга мурожаат этишга ҳам ҳайрон бўлиб, шахсан Сизга мурожаат этишга мажбур бўлмоқдаман!
Сиздан, юқорида баён этилганларни холис ўрганиб, номлари қайд этилган Матёқуб Матжонов ва унинг зўравон шотирларига нисбатан содир этган қилмишларига яраша қонуний чора кўришни., оила аъзоларимга зўравон Мансур Матжонов ва унинг жиноий шериклари етказиш хавфи катта бўлган турли таъзийқу таҳдидлардан бизни давлат ҳимоясига олишни сўрайман!
Шу муносабат билан Сизга эъзгу ишларингизда Яратганниг Ўзи доим мададкор бўлишини тилаб, камоли эҳтиром ила –
С.Ю.Бекходжаев
16.09.2016 йил
Уй телефони: 228 11 11
Fikr bildirish