Бош вазирнинг виртуал қабулхонасида: Эски хоммом – эски тос!

 Пресс-релиз № 22, 31.10.2016 йил

%d0%b2%d0%b8%d1%80%d1%82%d1%83%d0%b0%d0%bb

Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида унинг ўзи томонидан асос солинган виртуал қабулхонага мурожаат қилувчилари сони бир неча юз мингга етгани айтилади.

Фуқаролар мурожаатларининг геометрик прогрессия шаклида ўсиб бораётгани эса мамлакатдаги давлат ҳокимияти органларининг аллақачон фалаж ҳолга келгани, суд ҳуқуқ тизимининг коррупция ботқоғидан чиқолмаётгани ифодасидир. Бу қанчалик аччиқ бўлмасин, виртуал қабулхона-ю, ана шу ҳокимиятнинг бошлиғи бўлган энг катта раҳбар томонидан тан олиниши керак.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси очилган қисқа даврида унга 20 дан ортиқ масалаларда электрон шикоятлар йўллади. Аммо жамиятимиз томонидан йўлланган бирорта мурожаат ижобий ҳал этилгани, шикоятчиларга амалий кўмак берилгани йўқ. Аксинча, виртуал қабулхона номидан мурожаатлар муаллифлари билан учрашган мутасаддилар қабулхонага келган мурожаатларни хаспўшлаш билан шуғулланмоқда. Хусусан, шикоятчиларга мурожаатлар юзасидан даъвои йўқлигини ёздириб олиш, мактубларни копток қилиш тенденцияси қайта ишга туширилган.

Одатда фуқаролар мурожаатлари кўпаяётгани кишиларнинг ҳуқуқий онги ошаётгани билан изоҳлаётган айрим масхарабоз мутасаддилар давлат ҳокимияти органлари фаолиятида аллақачон фалажлик юзага келганлигини эътироф этиши зарур. Масалан, Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида  пайдо бўлган хабарга кўра, Республика Молия вазирлиги қошидаги Пенсия жамғармаси ижрочи директори, Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ҳокими сингари амалдорларга нисбатан фуқароларнинг мурожаатларига шунчаки расмиятчилик билан жавоб қайтаргани учун ҳайфсан эълон қилингани айтилади.

Модомики, виртуал қабулхона ана шундай қудратли ва фойдали иш коэффиценти юқори идора бўлса, жамиятимиз мурожаатларига ҳам жиддий муносабатда бўлсин. Шу пайтгача натижалари ҳам “виртуал”лигича қолаётган арзларимизни қайта кўриб чиқсин! Акс холда бундай бекорчи сафсатабозлик, масхарабозликнинг ҳеч кимга кераги йук! Халқимиз 25 йиллик ботқоққа бўғзигача келиб бўлган!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading