БМТ, ЕХҲТ, ЕИ, Фридрих Эберт жамғармаси вакиллари 32 миллионлик ўзбек халқининг аянчли тақдиридан шармандаларча кулдилар…

Ўзбекистонда сиёсий қатағон машинасининг гуриллаб ишлашига нафақат 27 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган авторитар ҳукумат ва у ўрнатган диктаторлик режими, балки унинг ғилдиракларини зимдан мойлаётган, геополитик манфаатлар йўлида инсон ҳуқуқлари ўта қўпол тарзда бузилишига кўз юмаётган кўпчилик сиёсатдонлардан тортиб, тижорий ширкатларгача маънавий айбдор деб ҳисоблаймиз.

Мамлакатда диний экстремизм ва терроризм хавфи баҳонасида ўзбек ҳалқини қатағон қилиш сиёсатига баъзи бир ғарб сиёсатчилари иккиюламачилик сиёсатини қўллаб келмоқдалар. Зеро, уларнинг маънавий рағбати ва билвосита қўллаб-қувватлови билан қатағон машинаси ҳаракати хамон гуркираб ишламоқда.

Акмал Саидовга ўхшаганлар мана шунингдек кимсаларнинг қўлловларига асосланиб БМТда ва бошқа анжуманларда қутуришни давом эттиради ва уларнинг ёлғон хулосаларини қўлида баланд кўтариб, оғзидан кўпик сочиб дод вой қилишни давом эттиради.

Ўзбек миллатининг тақдири билан ўйнашаётган, режим қурбонларини ҳақорат қилаётган Стефан Приснер, Анатолий Ковлер, Жон Мак Грегор, Хенриетте Кифер ва Амзулиан Рифаиларга нисбатан ўз муносабатимизни билдирайлик.

Уларга қарата: «32 МИЛЛИОНЛИК ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ АЯНЧЛИ ТАҚДИРИ УСТИДАН КУЛИШНИ БАС ҚИЛИНГ» деб баралла хайқирайлик!

МАНА БУЛАР – 32 МИЛЛИОНЛИК ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИНГ АЯНЧЛИ ТАҚДИРИ УСТИДАН КУЛАЁТГАНЛАР!!!

Стефан Приснер – БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили;

Джон Мак Грегор – ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори;

Анатолий Ковлер – Европа Иттифоқининг Вена комиссияси вакили;

Хенриетте Кифер – Фридрих Эберт жамғармасининг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси минтақавий вакиласи;

Профессор Амзулиан Рифаи – Индонезия Омбудсмани

                                                                                                               

                                                                                                                                          *  *  *

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг самарали тизими яратилган

Октябрь ойининг охирги хафталарида Тошкентда «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашнинг миллий тизими: мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратура томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Фридрих Эберт номидаги жамғарма (Германия) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

%d0%bf%d0%be%d0%b7%d0%be%d1%80-%d1%81%d0%be%d0%b2%d0%b5%d1%82-%d0%b5%d0%b2%d1%80%d0%be%d0%bf%d0%b5

Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари бошқармаси, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Доимий мустақил комиссияси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Европа Кенгаши Венеция комиссияси вакиллари, Россия, Индонезия, Латвия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон омбудсманлари, Буюк Британия, Германия сиёсатчи ва ҳуқуқшунослари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, судьялар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар ва журналистлар иштирок этди.

Конференцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, соҳага оид қонун ижодкорлигини янада яхшилаш, парламент назоратини кучайтириш, бу борада Омбудсманнинг роли ва ўрни, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларни амалга оширишнинг механизми, халқаро стандартларни амалга оширишга оид миллий ва хорижий тажриба чуқур таҳлил қилинди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институтлар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни кучайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган. Буларни таъминлаш йўллари ва кафолатлари қонунларимизда мустаҳкамланган. Мустақиллик йилларида 16 кодекс, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини регламент қилувчи 700 дан зиёд қонун қабул қилинди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича етмишдан ортиқ халқаро ҳужжатга қўшилган, БМТнинг ўнта асосий ҳужжатини ратификация қилган. Давлатимиз инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига риоя этиш ҳамда уни ҳимоя қилиш борасидаги мажбуриятларини тўла бажариб келмоқда.

Тадбирда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этилгани инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди. Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, суднинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар туфайли бу соҳа инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли муҳофаза этадиган мустақил давлат институтига айланди.

%d0%bf%d0%be%d0%b7%d0%be%d1%80-%d0%be%d0%be%d0%bd

– Ўзбекистонда мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ўзига хос тизими яратилди, – дейди БМТнинг мамлакатимиздаги доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер. – Соҳага оид миллий қонунлар, миллий институтлар тизими мустаҳкамланди ва бу йўналишда жуда кўп ишлар амалга оширилди. Бу мамлакатингизнинг тараққий этиб бораётганида, фуқароларнинг фаровон ҳаётида ўз ифодасини топмоқда. Омбудсман институти мавжудлиги, унинг доирасини кенгайтиришга, яъни Олий Мажлис ҳузурида тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш Омбудсманини ташкил этишга бўлган эътибор бу борадаги жуда муҳим қадамдир.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти ташкил этилади.

Аҳолининг қонуний ҳуқуқларидан самарали фойдаланиши учун жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий таълим ва маърифатни, ҳуқуқий билимлар тарғиботини яхшилашга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

%d0%bf%d0%be%d0%b7%d0%be%d1%80-%d0%be%d0%b1%d1%81%d0%b5

– Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш соҳасининг йирик намояндаси эди, – дейди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон Мак Грегор. – Аввало, инсон ҳуқуқлари миллий таълим тизими яратилгани барча фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга, шу орқали уларнинг ҳуқуқлари таъминланишига хизмат қилмоқда. Дунёда тан олинган тараққиётнинг “ўзбек модели”да ҳам қонун устуворлиги ўрин олган. Бу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини янги босқичга кўтариш барчамизнинг эзгу мақсадимиздир.

Конференцияда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралиги қонуний асосда таъминланаётгани улар фаолияти самарадорлигини ошириб, фуқароларнинг улар билан мунтазам алоқада бўлишига кенг йўл очаётганига эътибор қаратилди.

Бунда 2014 йил 5 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри фaoлиятининг oчиқлиги тўғрисидa”ги қoнуни муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу асосда фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имконияти яратилди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулияти ошди. Қонунда давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш тартиблари аниқ белгиланган. Аҳоли давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар, авваламбор фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ ҳужжатлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб бормоқда.

Анжуманда инсон манфаатлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегиясининг мезони сифатида белгилангани қайд этилди. Фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган кўплаб қонунлар қабул қилинган.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ратификация қилинган халқаро конвенцияларга риоя қилиш мониторингини олиб бориш, бу борадаги ишлар устидан парламент назоратини кучайтиришга катта эътибор қаратилаётир. Бу борада “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун муҳим аҳамият касб этмоқда. Халқаро экспертлар парламентнинг ҳуқуқий мақомини оширишга қаратилган босқичма-босқич ислоҳотлар унинг жамиятдаги ролининг кучайишига, қонунлар сифатининг ошишига, ижро ҳокимияти органлари устидан парламент назоратини кучайтиришга хизмат қилаётганини қайд этди.

Анжуманда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат қурилиши ва жамиятни ривожлантиришнинг, ички ва ташқи сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилангани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон шахс ҳуқуқлари ва эркинлигини ишончли ҳимоя қилишнинг қатор йўналишлари бўйича кўплаб мамлакатларга намуна бўлаётгани таъкидланди.

%d0%bf%d0%be%d0%b7%d0%be%d1%80-%d1%84%d0%be%d0%bd%d0%b4-%d1%84%d1%80%d0%b8%d0%b4%d1%80%d0%b8%d1%85%d0%b0-%d1%8d%d0%b1%d0%b5%d1%80%d1%82%d0%b0

Анжуманда Фридрих Эберт жамғармасининг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси минтақавий вакили Хенриетте Кифер Ўзбекистонда судлар мустақиллигини мустаҳкамлашга доимий эътибор қаратилаётгани инсон ҳуқуқлари ҳимоясида муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади. “Хабеас корпус” институти самарали ишламоқда. Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилингани принципиал қадамлардан бири бўлди.

Халқаро экспертлар инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича миллий институтлар – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқларини қонунчиликка биноан ҳимоя қилиш борасидаги ролини юксак баҳолади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида умумэътироф этилган халқаро тамойиллар ва нормаларни амалга оширишда, болалар манфаатлари, аёллар ҳуқуқлари ҳимояси, одам савдосига қарши курашишга бағишланган миллий дастурларни бажаришда катта ишлар қилди.

%d0%bf%d0%be%d0%b7%d0%be%d1%80-%d0%be%d0%bc%d0%b1%d1%83%d0%b4%d1%81%d0%bc%d0%b0%d0%bd-%d0%b8%d0%bd%d0%b4%d0%be%d0%bd%d0%b5%d0%b7%d0%b8%d0%b8-%d0%bf%d1%80%d0%be%d1%84%d0%b5%d1%81%d1%81%d0%be%d1%80

Мамлакатингизда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи миллий институтлар тизими яратилгани эътиборга лойиқ, – дейди Индонезия Омбудсмани, профессор Амзулиан Рифаи. – Улар ичида Омбудсман фаолияти муҳим ўрин тутади. Халқингиз муҳим сиёсий воқеа – Президент сайлови арафасида турибди. Фуқароларнинг бу жараёндан хабардорлиги, унда фаол иштирок этиши ва ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришида бу институтнинг ўрни каттадир.

Мамлакатимизда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, унинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини оширишда фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти юксалиб бормоқда. Бу борада амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар асосини тараққиётимизнинг машҳур беш тамойили ташкил этади. Унда инсон ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинлиги ҳимоя қилинадиган, унинг салоҳиятини юзага чиқариш учун қулай шарт-шароитларни таъминлайдиган кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш устувор йўналиш, деб белгиланган.

Конституциямизда давлатнинг жамоат бирлашмалари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаши, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб бериши мустаҳкамланган. Ушбу принципга мувофиқ қабул қилинган 250 дан ортиқ қонун ҳужжатлари Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини ташкил этиш тартибини янада соддалаштирди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилди. Натижада мамлакатимизда фаолият юритаётган ННТлар сони 8 минг 700 га яқинлашди. Хусусан, фуқароларнинг 10 мингга яқин ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудларда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни ривожлантириш ва амалга оширишга катта ҳисса қўшаётир. Оммавий ахборот воситалари ҳам жадал ривожланиб бормоқда.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш ва таъминлашга қаратилган қонунлар қабул қилиш давом этмоқда. Жорий йил сентябрь ойида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати шу йил 12 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” қарор қабул қилди.

Халқаро конференция иштирокчилари сессияларга бўлинган ҳолда инсон ҳуқуқлари ҳимояси самарадорлигини оширишнинг ўзига хос жиҳатларини чуқур таҳлил этди. Инсон ҳуқуқларини суддан ташқари ва судда ҳимоя қилиш уйғунлигига бағишланган сессияда халқаро экспертлар демократик жараёнларнинг чуқурлаштирилиши шароитида суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва инсон ҳуқуқлари миллий институтларининг ўзаро ҳамкорлигига тобора кўпроқ эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор эканини алоҳида қайд этди.

Тадбир доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасида ҳамкорликка оид меморандум имзоланди. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган адабиётларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

Халқаро анжуманда мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт, мазкур йўналишда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди».

Бу йўналишдаги қилинаётган ишларни янги сифатли даражага кўтаришга қаратилган мазкур ташаббус катта эътиборга молик, – дея таъкидлади Европа Кенгаши Венеция комиссиясининг аъзоси Анатолий Ковлер. – Халқаро амалиёт кўрсатмоқда-ки, тадбиркорлар ҳуқуқлари Омбудсманига улкан ишлар юклатилган.  

Бизнес-муҳитнинг ўзига хос томонлари юзага келтирган кўпгина мураккаб масалалари мавжуд. Ҳарҳолда,  ҳуқуқлари ва фаолияти қатъий қонун ҳимояси остида эканини тадбиркорлар билишлари учун қаттиқ ҳаракат қилиш керак. Ишбилармонлар доираси вакиллари ҳуқуқларига бўлган бундай эътибор – сизнинг қонунчилигингизда халқаро ҳамжамият кузатаётган барча охирги яхшиланиш ва ўзгаришлар каби фуқаролар ҳуқуқини яхшилаш йўлида қўйилган катта қадамдир.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.