Мирраҳмат Мўминов: Тошбақа, зебра қиёфасида томоша залига кирмоқчи бўлган бўрини эсладим

 

Шу ёзмайин дейманку, аммо ёзмаганимга қўймайди баччағарлар…

Йиллар давомида бу шўрлик халқ ҳар қанақасини кўрди. Бечора халқим яқин ва узоқ хорижда яшашга ҳам махкум бўлди, кўплари Россия аталмиш совуқ ва совуқ муомилалик диёрда, яна қанчалари эса қаерга кетишга имкон бўлса ўша ерларда яшаб келишмоқда.

Биз йиллар давомида мухолифат аталмиш мавжудотлар синфига кўп ва хўп ишониб келдик. Бошида умид ила кутдик, кейин оз моз умид пайдо бўлгандек бўлди, ўша машхур Андижон воқеаси бўлди. Бу мудҳиш воқеа ортидан Ўзбекистон хукуматига босим ўтказиш учун аниқ ва реал имконият пайдо бўлди. Аммо ўша мавжудотлар «ҳеч нима қила олмадилар».

Уларни бир вакили АҚШга келиб, расмийлар билан учрашиб, Ўзбекистон масаласига ечим киритмоқчи бўлди. Аммо сўнгги дақиқада икки наханг ҳар доимгидек яна уришиб, ҳаммани олдида кулгу бўлишди.

Ўша кезлари камина АҚШга энди келган вақтим эди, хуллас Андижон воқеаларига бағишланган йиғилишлар Ўзбекистон масаласи бўйича мутахассислар ва фаоллар, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда мухолифат намоёндалари учрашувлар ўтказишган эди.

Бу воқеалардан оз моз ўтиб Андижон тренди давом этди. Ўша воқеалардан кейин ҳеч ким танимаган кишилар тўп-тўп бўлиб қочқинликка юз тутдилар. Кўпчиликлар хатто шу Андижон бахона ўзларига обрў ва ном ҳам орттириб олдилар.

Орадан оз вақт ўтиб мухолиф тоифалардан энг катталари ташкилотлар туза бошладилар. Кейин яна ташкилот ва яна, яна охири ЎХҲ номли ташкилотга келди.

Биз содда ўзбеклар эса бошида умидлар қилдик, балким етар энди Мусулмонлар мухолифат бирлашар деб ўйладик. Афсуски чучварани хом санаган эканмиз. Ҳар доимдек яна ўша эски хаммом, эски тос давом этаверди.

Бу ташкилотларни бошқариш учун кўп одам керак бўлмас экан, бир-икки журналист, битта-иккита блогер ва бир тўда содда одамлар (сўнгги тенденция бу соддаларни Мусулмон кишилар эканликлари маълум бўлмокда).

Хуллас Совет вақтидаги машхур «Сеними шошмай тур…!» (Ну Погоди) мультфильмдаги Бўрини турли қиёфада «кулгулик ойналар» залига кирмоқчи бўлгани эсга тушади. Бир қараса тошбақа, бир қараса зебра….

Хуллас росса одам чарчади. Қачон бу Ўзбек мухолифатсимонлар бундоқ одамга ўхшаб фаолият қиладилар?! Аввал ҳам ёзганмиз, бу мухолифат деган жонивор қачон оддий одамлар билан муомала маданиятини йўлга қўяди?!

Мирраҳмат Мўминов

https://www.facebook.com/mirrakhmat.muminov.9/posts/1286915941329384

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.