“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида» Олий суд Пленуми қарори

2002-%d0%b9%d0%b8%d0%bb%d0%b4%d0%b0-%d0%b6%d0%b8%d0%b1-%d1%84%d0%b0%d1%80%d0%b3%d0%be%d0%bd%d0%b0-%d0%b2%d0%b8%d0%bb%d0%be%d1%8f%d1%82-%d1%81%d1%83%d0%b4%d0%b8%d0%b4%d0%b0

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрь кунги 18 сонли ҚАРОРИ

Қ А Р О Р И

№ 18.  11-сентябрь 1998 йил

“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида”. (Пленумнинг 1996 йил 19-майдаги,  1998 йил 11-сентябрдаги Пленумда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган 18-сонли қарори).

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 30-августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонун Фуқароларнинг давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи ғайриконуний хатти-харакатлари (қарорлари) устидан  судга мурожаат қилиш имкониятини анча кенгайтирди.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган гайриқонуний харакатлар устидан қилинган шикоятларни судларда кўриш амалиётида келиб чиқаётган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми

ҚАРОР ҚИЛАДИ.

1. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига ва «Фуқароларнингҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоятқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 1.3-моддасига мувофик фуқаролар текширилиши қонун хужжатларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мутлоқ ваколатлари доирасига киритилган ёхуд судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган харакатлар, қарорларлан бошқа давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, Фуқароларнинг ўзини узи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларни фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган гайриконуний хатти-харакатлари (қарорлари)  устидан судга шикоят қилишлари мумкинлигига қаратилсин.

2. Органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг харакатлари (харакатсизлиги) ва қарорлари устидан судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби дейилганда тегишли қонун билан ўрнатилган махсус тартибни тушунмоқ лозим.

Суд, судя, прокурор, терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришга ваколатли бўлган органлар учун Жиноят процессуал ва Фуқаролик процессуал Қонунда, «Маъмурий жавобгарлик тугрисида»ги Қонунда судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган.

3. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнингҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоятқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган ҳарбий бошқарув органлари ва ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳатти -харакатлари устидан ҳарбий судга шикоят қилишга ҳақли.

Ушбу модда мазмунига кура, ҳарбий хизматчи бўлмасада, ҳарбий бошқарув органларида эгаллаб турган лавозими бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига таълукли масалаларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган шахсларнинг харакатлари ва қарорлари устидан ҳам ҳарбий судга шикоят қилишлари ҳам мумкин.

4. «Фуқароларнингҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоятқилиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган тартибда харакатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган давлат органларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун хужжатларига мувофик ўз фаолиятини амалга ошириш учун ташкил қилинган давлат хокимияти ва бошқарув органлари киради.

Харакатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш мумкин бўлган ўзини ўзи бошқариш органларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳудудларда ўз ваколатларига кирадиган масалаларни мустақил ҳал этишни таъминлаш учун тузиладиган ҳар қандай органлар киради.

5. Юқорида кўрсатилгана қонунга мувофиқ давлат органларида, ўзини ўзи бошқаришорганларида, мулкчиликнинг шаклидан катъий назар корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, кооперативларда, жамоат ташкилотлари ҳамда бирлашмаларида ташкилий бошқарув ва маъмурий хўжалик мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни доимий ёки вақтинча эгаллаб турган ёхуд шундай мажбуриятларни махсус ваколат бўйича бажараётган ҳар қандай шахснинг харакатлари устидан судга шикоят қилиш мумкин.

6. «Фуқароларнингҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоятқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофик давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларнинг қуйидаги;

– фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузган;

– фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқаришига монелик туғдирган;

– фуқаро зиммасига қонунга хилоф равишда қандайдир мажбурият юклатилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан судга шикоят қилиши мумкин.

Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳам якка тартибда, ҳам умумий хусусиятга эга бўлган ҳар қандай қарорлар устидан юқорида кўрсатилган қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.

Жумладан, тегишли органларнинг паспортидаги миллат ҳақидаги ёзувни ўзгартиришни, чет элга чиқишга рухсат беришни рад этилганлиги, давлат органларининг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маъмурий ҳудуд ташқарисига товарлар ва махсулотларни олиб чиқишни чеклаш тўғрисидаги, қўшимча бож ва йиғимлар белгилаш тўғрисида»ги қарорлари, маъмурий жазога тортиш ваколатига эга бўлмаган шахснинг жарима солиш ва бошқа маъмурий жазоларга тортиш ҳақидаги қарори ва ҳакозолар судга шикоят қилиниши мумкин.

Шунингдек жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, уй-жой қурилиш кооперативлари, ҳиссадорлик жамиятлари, касаба уюшмаси ташкилотлари ва шу кабиларнинг умумий мажлислари ҳамда уларнинг бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари ҳам судга шикоят қилиниши мумкин.

7. Фуқаро ўзининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган деб хисобласа ҳамда қонунларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, шикоят билан ўз ҳохишига кўра бевосита судга ёхуд тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.

Фуқаронинг ўз бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ҳақида дастлаб юқори турувчи орган ёки мансабдор шахсга мурожаат қилинмаганлиги шикоятни суд томонидан қабул қилмаслик учун асос бўлмайди.

Шикоят ҳуқуқ ва эркинликлари бузилди деб хисоблаган фуқаронинг ўзи ёки унинг вакили томонидан ҳам, шунингдек фуқаронинг илтимосига кўра жамоат ташкилоти, меҳнат жамоасининг ваколат берилган вакили томонидан ҳам берилиши мумкин.

ФПКнинг 46-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини қўриқлаш талаб қилинганда прокурор ҳам тегишли ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Вакилнинг фуқаро номидан шикоят беришга бўлган ваколати ФПКнинг 54-моддасига мувофиқ расмийлаштирилган булиши лозим. Жамоат ташкилоти, меҳнат жамоаси вакили ёки меҳнат жамоаси умумий мажлисининг ёхуд сайлаб қўйиладиган органнинг қароридан кўчирма билан ҳам гувоҳлантирилган бўлиши керак.

8. Фуқаронинг илгари тобелик тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат қилганлиги ва тобелик тартибида юқори турувчи орган ёки мансабдор шахс томонидан шикоят қисман ёки тўлиқ рад қилинганлиги ёки фуқаронинг шикоят берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида юқори турувчи органдан ёки мансабдор шахсдан жавоб олмаганлиги, уни худди шундай шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан махрум қилмайди. (Ўзбекистон Республилкасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинлиакларини бузадиган хатти харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси 2-кисми).

9. Шикоятни кўриш пайтида судга таълуқли ҳуқуқ тўғрисида низо борлиги аниқланса, (масалан уй-жойга эгалик ҳуқуқи тўғрисида, турар-жойга бўлган ҳуқуқ тўғрисида ва х.к.) судя ФПКнинг 282-моддасига биноан шикоятни кўрмай қолдириш ҳақида ажрим чиқариб, мансабдор шахсларга ФПКнинг 149-ва 150-моддаларига риоя қилинган ҳолда умумий тартибда иш қўзғатишни ва бу ариза учун қонунда белгиланган миқдорда давлат божи тўлашни таклиф қилади.

10.Шикоят фуқаронинг ҳоҳишига кўра у яшаётган жойдаги ёки орган, муассаса, корхона, ташкилот ва уларнинг бирлашмалари, жамоат ташкилотлари жойлашган ердаги ёхуд хатти-харакатлари (қарорлар) устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахснингиш жойидаги судга берилади.

11. Фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлигидан ҳабар топган кундан бошлаб уч ойлик муддатда юқори турувчи орган ёки мансабдор шахснинг шикоятни қаноатлантиришни рад этганлиги ҳақидаги ёзма билдиришини олган кундан бошлаб 1 ой муддатда, шикоят берилганидан кейин бир ой муддат ичида ўз шикоятига жавоб олмаган тақдирда, бир ой муддат ўтган кундан бошлаб бир ой ичида судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.

Узрли сабаблар билан ўтказиб юборилган муддат шикоят берган фуқарони аризасига биноан суд томонидан тикланиши мумкин.

Суд иш материалларини ҳар томонлама текшириб чиқиб, судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабаблар билан ўтказиб юборилган деган хулосага келса шикоятни қаноатлантиришни рад қилади.

12. Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи ғайриконуний хатти-харакатлари (қарорлари)устидан бериладиган шикоятлар ФПКнинг 149, 150-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи ҳақида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Махкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги қарорида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.

Берилган аризанинг формаси ва мазмуни бўйича ФПКнинг 149-моддасида қўйилган талаблардан келиб чиққан холда, шикоятда, жумладан қандай хатти-харакатлар шикоят қилинаётганлиги, бу хатти-харакатлар оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юкори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган берилмаганлиги ва берилган бўлса қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.

ФПКнинг 154-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья шикоятни харакатсиз қолдиришга ҳақли.

Шикоятни кўришга қабул қилган суд Фуқаронинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан шикоят қилинаётган хатти-харакатнинг ижросини у ҳал қилингунча қадар тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.

13. Шикоят Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг умумий қоидаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунда ва ФПКнинг 27-бобида белгиланган истесно ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда, суд томонидан у берилган пайтдан бошлаб 10 кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши лозим.

14. Давлат органи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи,корхона, муассаса, ташкилот ёки жамоат бирлашмаси қайта ташкил этилгани ёки тугатилгани аниқланган тақдирда, суд ишга Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш масаласини ҳал этиш ваколатига эга бўлган, уларнинг ҳуқуқларинини қабул қилувчини жалб этиш чораларини кўриши керак.

Шикоятни кўриш пайтида харакати устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахс илгариги лавозимида ишламаётган бўлса, суд Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ваколатига эга бўлган тегишли органни ишга жалб этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилади. Шикоят каноатлантирилган тақдирда суд шу орган рахбарига Фуқаронинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш мажбуриятини юклайди.

15. Шикоят важлари асосли эканлиги аниқланган тақдирда суд шикоят қилинган хатти-харакатни қонунга хилоф деб топади ва тегишли органлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва жамоат бирлашмалари ёки мансабдор шахсга фуқаронинг талабини қаноатлантириш мажбуриятини юклайди, унга нисбатан қўлланилган жавобгарлик чорасини бекор қилади ёхуд унинг бузилган ҳуқуқини ўзгача йўл билан тиклайди.

1111

Шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги қарорда шикоят қилинган харакат натижасида бузилган ҳуқуқ нормалари ва йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни бартараф этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган муайян харакатлар кўрсатилиши зарур.

Жумладан;

а) сурункали касалликларнинг оғир формасига учраган фуқарога қўшимча уй-жойга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш учун зарур бўлган бундай касаллиги борлиги тўғрисидаги хулоса берилиш рад қилинган тақдирда, суд бу харакатни қонунга хилоф деб топади ва медицина муассасасининг тегишли мансабдор шахси зиммасига фуқаро учун зарур бўлган хужжатни бериш мажбуриятини юклайди;

б) автотранспорт воситасини рўйхатга олиш асоссиз рад этилган тақдирда суд давлат автомобиль назоратининг мансабдор шахси зиммасига автотранспорт воситасини шикоят билан мурожаат қилган шахс номига рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайди;

в) ваколати булмаган шахс томонидан фуқарога асоссиз равишда жарима солинган ёки у бошқа жазога тортилган тақдирда суд бундай харакатларни қонунга хилоф деб топади ва тегишли мансабдор шахс зиммасига йўл кўйилган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юклайди;

д) фуқаро қурган ёки сотиб олган уйни унинг номига рўйхатдан утказиш асоссиз рад этилган тақдирда суд тегишли органнниг мансабдор шахс зиммасига уйини шикоят билан мурожаат килган шахс номига ва рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайди.

16. Суд хатти-харакатлар устидан шикоят берилган орган, корхона, муассаса, ташкилот ва жамоат бирлашмаси ёаки мансабдор шахсга, шунингдек фуқарога қарорни у қонуний кучга киргач, кечи билан уни ўн кун ичида юборилишини, қарор бажарилганлиги ҳақида судга ва фуқарога суд қарор олинган кундан бошлаб кечи билан 1 ой ичида хабар берилишини назорат қилиб бориши, қарор бажарилган тақдирда қонунда белгиланган чора тадбирларни кўриши шарт.

Ишларни кўриш чоғида давлат органлари, корхорналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахслар фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланса, бу камчиликларни бартараф этиш учун хусусий ажримлар чиқариб, жойларга юбориш, мансабдор шахсларнихаракатларида жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, бу ҳақда прокурорга хабар юбориши шарт эканлигига судларни алоҳида эътибориқаратилсин (ФПКнинг 19 моддаси).

Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан СССР Олий Суди Пленумининг 1990 йил 27-июлдаги “Давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ҳуқуқини бузувчи ғайриқонуний хатти-харакатлари устидан қилинган шикоятларни судларда қўриш ҳақида”ги 7-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси худудида ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.