Улуғбек Бакиров: Лола Ҳатамова – Ўзбекистон ТВнинг афсонавий сиёсий шарҳловчиси билан эксклюзив суҳбатимизни тингланг! 

22 март, чоршанба куни Ўзбекистон телевидениесининг биринчи сиёсий шарҳловчи ўзбек аёли, таниқли устоз журналист, халқимизнинг севимли телебошловчиси, моҳир таржимон – Лола Ҳатамова билан эксклюзив суҳбат қилдик.
Узоқ йиллардан бери АҚШнинг Флорида штатида яшаётган Лола Ҳатамова билан бўлиб ўтган бир ярим соатлик суҳбатимиз давомида севимли журналистимизнинг болалик даврларидан то шу кунгача босиб ўтган ҳаёт ва фаолият йўлига биргаликда назар солдик.


Демак, Лола Ҳатамова интервьюсининг асосий нуқталари:

* Болалик ва ёшлик… Оила..;
* Талабалик – олтин даврим;
* Ҳиндистон: Деҳли, Кашмир, Панжобдаги хотиралар ва талабалик даврлар…;
* Мусиқага қизиқиш;
* Рубобимнинг тори…;
* Лола Ҳатамовага аталган шеър;
* Радж Капур, Риши Капур, Бобомурод Ҳамдамовлар билан бирга…
* Кинофестиваль…;
* Ҳиндистон Бош вазири Нарасимха Рао билан суҳбат;
* Ҳозирги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг онаси билан Лола Ҳатамованинг қандай алоқаси бор? Ўша тарихий суратни кўрганмисиз?;
* Шавкат Мирзиёев билан Лола Ҳатамованинг 30 йил аввалги суратини-чи, кўрганмисиз?;
* Шароф Рашидов ва Лола Ҳатамова…;
* Ислом Каримовнинг Матбуот хизматидаги даврлар…;
* Лола Ҳатамова нега Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонидан кетди?;
* Ислом Каримов ва Лола Ҳатамовага боғлиқ халқ орасидаги миш-мишлар ростми?!…;
* Миш-мишларни кимлар, нима сабабдан тарқатган?..;
* Лола Ҳатамова нега Америкага кетди?;
* АҚШдаги ҳаёт ва фаолият;
* ҳамда эшиттиришимиз якунида Лола Ҳатамовадан ҳиндча қўшиқ тинглаймиз.
Шу ва шу каби бир қатор мавзулар атрофида Лола Ҳатамова билан дилдан суҳбат қилганмиз.

ТЕЗ КУНДА:
эксклюзив эшиттиришимизнинг 1-қисми 100 га яқин тарихий суратлар билан бирга «Youtube» каналимизда эфирга берилади.
12 йилдан бери илк маротаба машҳур журналист Лола Ҳатамова биринчи марта бизларга интервью берди.
Лола Ҳатамова билан камина – Улуғбек Бакиров суҳбатлашдим.
Мазкур суҳбатимиз уюштирилишида яқиндан ёрдам берган таниқли ўзбек тадбиркори Шоира Ҳасанова (Канада)га ўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Улуғбек Бакиров,
журналист

26 март, 2017 йил,
Норвегия

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Искандар Худойберганов: «Хавотир олманглар, саломатлигим яхши…»
    • Fevral 26, 2019

    Шу йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ) муассасада жазо муддатини ўтаётган…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading