Порталга шикоятлар туркумидан: Қоидабузар такси хайдовчиси ва лоқайд ДАН ходими қилмишларига хуқуқий бахо берилсин!

Диққат!!!
Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:
Мурожаат рақами: 180611-s/17
Мурожаат ҳолатини текшириш коди: 7d196bf4fe

Ўзбекистон Республикаси  Президенти  Ш.Мирзиёевга
Навоий вилояти Кармана тумани
Каттамачит МФЙда яшовчи

2 гуруҳ ногирони, мустақил журналист
Боймуродова Дилдора томонидан
Тел: +998913320697

Ш И К О Я Т  А Р И З А

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Мен шу йилнинг 13 июль куни тахминан соат 12.30 – 13.00лар чамасида таксида Навоий шаҳридаги марказий деҳқон бозоридан Кармана туманига қараб, 9-микротуман йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётганимда велосипедда ҳаракатланаётган 1997 йилда туғилган ўғлим Суннатов Муҳаммад билан  20 метрлар оралиғ масофада (трёхлистный) уч томонли кўп қаватли бинолар жойлашган кўчадаги бекатда дуч келиб қолдим.

85-671ТТД давлат белгили сариқ рангли Матиз автомашинаси ҳайдовчиси бекатда ўзидан олдинда турган таксидан ўзиб, мижоз олиш мақсадида қоидабузарлик содир этиб, ён томонидан ҳаракатланаётган велосипеддаги ўғлимга қараб тикка ҳайдаб бораётганини кщрдим. Ўғлим тасодифий содир бу ходисадан ўғлим қўрқиб кетди ва мувозанатни йўқотиб қўйди. У бор овозда такси хайдовчисига қараб, “Кўзингга қараб ҳайда” деб бақирди.

Бахтга қарши катта йўлда кетаётганим сабабли ўзим ўтирган таксистдан мени тушириб қўйишини илтимос қилдим, лекин автомашиналар харакатланаётган йўлда эканлигимиз боис, хайдовчи машинасини тўхтата олмаслигини айтди. 100 метр юрар-юрмас чорраҳада cветофорга тўхтаган матиз ҳайдовчиси велосипедда йўлини давом эттираётган ўғлимни устидан масхара қилиб, ҳақоратлаб ташлади.

Мени ҳайратга солгани, қоидабузарлик содир этган хайдовчи ўз қилмишларини бекатдан 100 метр нарида турган ДАН ходими кўзи ўнгида содир этаётгани эди. Воқеа содир бўлган жойдаги ДАН ходими эса бўлаётган ходисаларга бефарқ ҳолатда кузатиб, оғзини катта очиб, эснаб ўтирганди.

Ушбу қисқа муддат ичида содир бўлган бу воқеадан кучли стрессга тушдим ва уйга келгач, Навоий вилоят ИИБнинг 2230671; вилоят ДАН идорасининг 2237590 рақамларига қўнғироқ қилиб, содир бўлган ходиса ҳақида шикоят қилдим. Улар эса ишонч телефонларига мурожаат қилишлар тўхтатилгани боис, порталга шикоят қилишимни айтишди ва 2232018; 2230208; 2233269 телефон рақамларини беришди. Лекин афсуски улар томонидан берилган телефон рақамларига қўнғироқлар қилиб ҳам шикоят қолдира олмадим.

Муҳтарам Президент!

Сиздан илтимос, юқоридаги холатда юзасидан сизга юбораётган ушбу шикоятимни ўз назоратингизга олишингизни ва қоидабузарлик содир этиб, ўғлимни ҳаётига хавф солган 85-671ТТД давлат белгили сариқ рангли Матиз автомашинаси ҳайдовчисининг қилмишларига ҳамда унинг қоидабузарлик содир этганлигини кўриб турсада, томошабинликдан ўзгасига ярамаган ДАН ходимига нисбатан тегишли чора кўрилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Мен мазкур ходиса менинг журналистик фаолиятим сабаб ўғлимга нисбатан қасддан содир этилди деган гумондаман. Шундай гумонга боришимга сабаб бўлган омил эса ушбу ходиса бўйича махаллий маъмурий органларга қилган шикоятларимга умуман эътибор қаратилмаганидадир. Шу боис ҳуқуқларимизни ҳимояланишини таъминлашингизни сўрайман.

Мустақил журналист
Боймуродова Дилдора
13.07.2017 йил

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.