Мўътабар Тожибоева: Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият!

10 ДЕКАБРЬ – ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ КУНИ!

2016 йил 10 декабрь кунги дастуримизда Франциядан таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева иштирок этганди.

Ушбу дастуримиз 10 декабрь – Халқаро Инсон Ҳуқуқлари кунига бағишланади!

Бугун, Инсоният тарихидаги уч муҳим кундир!

Бугун, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганлигига 69 йил, “Инсон ҳуқуқлари куни”га 67 йил, “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шавқатсиз инсонийликка зид ёки қадр-қимматити камситувчи турларига қарши” Конвенциянинг қабул қилинганлигига 33 йил тўлди!

Бир сўз билан айтганда, бугун – дунёда Инсон Ҳуқуқлари ва Ҳуқуқбонлар куни!

Шу муносабат билан барча дунё ҳуқуқ ҳимоячиларни чин дилдан табриклаймиз!

Дунёдаги энг машаққатли, энг заҳматли ва айни дамда энг хавфли касблардан бири бу – шубҳасиз, ҳуқуқбонликдир. Қолган соҳаларда инсонлар аввало ўзларининг, оилаларининг ва ўз яқинларининг ҳимояси ва фаровонлиги учун ишласалар, айнан, ҳуқуқбонлар ўзлари учун эмас, ўзгалар учун, ўзи танимаган, билмаган инсонлар учун ишлайдилар.

Инсонларнинг ирқи, жинси, миллати, дини, тили, ижтимоий келиб чиқиши, маънавий аҳлоқлари қандай бўлишидан қатъий назар улар инсон бўлганлиги учун ҳуқуқбонлар ҳимоя қиладилар. Ҳатто, у душмани бўлса ҳам.

Бу борада ҳуқуқ ҳимоячиларини шифокорларга қиёс қилса бўлади. Шифокорлар учун беморларнинг кимлиги муҳим бўлмаганидек, ҳуқуқбонлар учун инсоннинг кимлиги муҳим эмас. Ҳатто, ўта оғир жиноят содир этган кимсага нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар қўлланилса, унинг инсоний ҳуқуқи поймол этилса ҳам биринчи бўлиб бонг урадиганлар бу ҳуқуқ ҳимоячилардир.

Ҳуқуқбонлик машаққатли, аммо шарафли вазифадир!

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азизлар!

*****
Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси 1948 йил 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган.

Инсон оиласи барча аъзоларига xос бўлган қадр‐қиммат ҳамда уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси бўлишини эътиборга олиб,

Инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва оёқ‐ости қилиш одамзод виждонини ўртаётган ваҳшийларча қилмишларга олиб келганини ҳамда кишилар сўз ва маслак эркинлиги соҳиби бўлиб, қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли бўлиб яшайдиган дунёни бунёд этиш одамларнинг нуфузли интилиши, деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб,

Инсон сўнгги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исён қилиб бош кўтаришга мажбур бўлмаслигининг олдини олиш мақсадида инсон ҳуқуқларни қонун изми билан муҳофаза этилиши зарурлигини эътиборга олиб,

Халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш зарурлигини эътиборга олиб,

Бирлашган Миллатларнинг халқлари Уставда инсоннинг асосий ҳуқуқларни, қадр‐қиммати ва инсон шахснинг беназирлигига ҳамда эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлигига ўз ишончларини тасдиқлаганликларни ҳамда катта ҳуқуқ билан ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитини яхшилашга ёрдам беришга қарор қилганликларни эътиборга олиб,

Аъзо бўлган давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ялпи ҳурмат қилиш ва риоя этишга ёрдамлашиш мажбуриятини олганликларни эътиборга олиб,

Ушбу ҳуқуқлар ва эркинликлар тусини ялписига тушуниб олиш мазкур мажбуриятни тўла‐тўкис бажарилиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлади.

“Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси” матнидан олинди.

TUG’YON радиоси

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.