Францияда янги босмадан чиққан «Икки дунё тамаддуни» асари ҳақида суҳбат (1-қисм)
Махсус сон
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан эксклюзив интервью (аудио), 1-қисм
Ziyo Nur
25.02.2018
Куни кеча Францияда ўзбекистонлик таниқли сиёсатшунос, мустақил тадқиқотчи Камолиддин Раббимовнинг “Икки дунё тамаддуни” номли янги асари француз тилида нашрдан чиқди.
Китоб муаллифи билан шу ҳақда атрофлича суҳбатлашдик.
• “Икки дунё тамаддуни” қандай асар? Унинг ғояси, моҳияти ва мазмуни нималардан иборат?
• Китоб кимлар учун мўлжалланган? Бу илмий нашрми ёки оммабоп асарми?
• Китоб жанри қандай?
• Муаллифга китобни ёзиш учун нима туртки бўлди?
• 2000-2018 йиллар… Тошкент-Париж…
• XXI аср – Ислом дунёси…
• Ғарб ва Шарқ олами…
• 2080 йиллар…
• Китоб неча бўлим ва саҳифадан иборат?
• Китоб муқовасидаги сурат муаллифи ким? Суратнинг маъноси нима?
• Китоб нима учун француз тилида нашр этилди? Унинг ўзбекча ва русчаси қачон нашр этилади?
• Китобнинг ташаббускори ва муассиси ким?
• Асар асли қайси тилда ёзилган?
• Китобни қаердан олиш мумкин?
Шу ва шу каби бир қатор саволларимизга “Икки дунё тамаддуни” асари муаллифи, сиёсатшунос Камолиддин Раббимов батафсил жавоб берган.
*****
Эшиттириш икки қисмдан иборат
1-қисм давомийлиги: 24 дақиқа 41 сония.
Ziyo NUR студияси маҳсулоти.
Муаллифлик ва бошқа ҳуқуқлар Ziyo NUR студиясига тегишли.
Муаллиф ва суҳбатдош: Улуғбек Бакир (Норвегия)
Техник муҳаррир ва монтажчи: Зиё Нур (Ҳолландия)
E-mail: ubakirov@gmail.com
(Изоҳ: Видео сифатини HD га мосласангиз, тасвирлар янада тиниқлашади)
*****
Fikr bildirish