Мўътабар Тожибоева: «Усмон Ҳақназаров»нинг «узоқ умр кўриши»да ББС ва Озодлик радиоларидаги ЭРКчиларнинг улкан ҳиссалари!

Бугун, 7 май куни Бобомурод Абдуллаев, Хаёт Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар тақдири суд хукми билан ҳал этилади. Мен умид қиламанки бугун Бобомурод Абдуллаев ҳам амнистия акти қўлланилиб, қолаверса Бобомурод Абдуллаевнинг қамоққа олиниши ортидан икки фронтга ажралган Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакилларининг матбуотлардаги чиқишларига, Салай Мадаминов гуруҳига қарши бўлганлар томонидан интернет нашрларида чоп қилинган материалларга ҳуқуқий бахо беради деб умид қиламиз.

Қолаверса 13 декабрь куни Парижда бўлиб ўтган «СИЁСИЙ ҚАТАҒОН ВА БОШПАНА»  дея аталган анжумандан бир кун аввал, яъни 2017 йилнинг 12 декабрь кунги Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавхар опани Шавкат Мирзиёев номига қилган видеомурожаатидаги илтижоларини Мирзиёев тинглашини ва Бобомурод тақдирига эътибор қаратишини сўраб, бир неча ўнлаб таниқли инсонлар имзо чекиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига жўнатилган Мурожаатномаларни инобатга олинади деб ишонамиз.

Хукуматдаги содир бўла бошлаган ижобий ўзгаришлар сабаб Салай Мадаминовнинг бу сафарги қурбонлари Хаёт Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровларнинг айбсизликлари, Бобомурод Абдуллаевнинг эса у хибсга олинган пайтидаги ўта оғир жиноятлар «содир этганлиги», Бобомуродга қўйилган айблов расман эълон қилинмасдан туриб Салай Мадаминовни «Бобомурод Абдуллаев – бу Усмон Ҳақназаровдир!» дея шошилинч берган баёноти ғирт ёлғонлиги ошкор бўлди.

Агар ҳукуматда вазият ўзгармаганида бугун Бобомурод Абдуллаев бошчилигидаги «уюшган жиноий гуруҳ» вакилларига ўн йилдан йигирма йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси берилгани ҳақида хабарни эшитган бўлардик.

Ўзбекистон суди Швецияда давлат рўйхатидан ўтган ва айнан Швецияда банк рақами очган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг сиёсий фаолиятига ҳамда молиявий сарф харажатларини текшириб, таҳлил қилиб, бу шубҳали «ҳаракат»ни ЛИДЕРИ Салай Мадаминовга нисбатан қонуний чора кўриш учун Туркия ҳукуматига расмий мурожаат билан чиқиши керак деб хисоблаймиз.

Агар унинг шу бугунги кунгача содир этиб келган жиноятлари учун қонун олдида жавоб беришига эришилмайдиган бўлса, бу «ЛИДЕРБОЙ» ва унинг шотирлари ўз жиноий қилмишларини давом эттираверадилар.

Салай Мадаминов ўзи бошқараётган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг интернет нашрлари орқали хукуматни куч билан ағдариш, қуролли қўзғалонга чақириқлар қилишдан тўхтамади. Унинг бунингдек радикал чақириқларига танқидий муносабатда бўлган барча фаолларга қарши туҳмат, бўҳтон кампаниялари уюштирди, таҳдид, шантажлар қилди. Бундай амалларни бажариш мақсадида 2011 йилги матбуотлар билан ишлаш режасида алоҳида баён қилинган.

Унда айтилишича ЎХҲнинг ҳар бир фаоли ўнлаб электрон адреслар очишлари, ижтимоий тармоқларда турли номлар билан «ЛИДЕР» Ўзбекистонни золимдан қуткарувчи ягона шахс эканлиги ҳақида тинимсиз фикрлар юритиш, Озодлик, ББС сингари радиоларда ҳам тинимсиз равишда «ЛИДЕР»ни тарғиб қилгувчи материаллар бериб бориш, унинг шариат талабларига қатъий риоя этувчи инсон сифатида тарғиб қилиш кўзда тутилган.

Шариат қонунларига риоя этгувчи бу кимса интернет ва бошқа матбуотларда нафақат ўзини тарғиб қилиш, балким унинг рақибларига қарши дезинформация уюштириш, яъни ҳақиқатга мос бўлмаган, ёлғон ва бўҳтон материалларни тарқатишни вазифа қилиб юклаган.

Айнан мана шу мунофиқлиги билан ўзбек жамоатчилиги орасида ўз баҳосини олиши керак бўлган кимсани ББС ва Озодлик радиосидаги ЭРКчилар томонидан ҳақиқатга зид бўлган, ёлғон хабарлар билан рекламалар қилиб келинди. Унинг фаолиятига алоқадор ҳақиқатга зид бўлган материаллар чоп қилиниш билан чекланмасдан Салай Мадаминов бу радиоларда чоп қилинган материалларни ўз фойдасига ўзгартириб, манбаа сифатида бу радиоларни кўрсатиб келди. Афсуски ҳақиқатга зид бўлган материалларни тарқатишда ББС ва Озодлик радиосидан фойдаланаётганини кура била туриб, огоҳлантирилиб туриб радио раахбарлари Салайга ва Салайчи журналистларига лом-мим дея олмадилар ва ёлғонларга чек қўймадилар!

Ушбу фикрларимни исботи тариқасида 2014 йилнинг 26 май куни ББС ва Озодлик радиоларининг ўзбек хизмати раҳбарлари Ҳамид Исмоилов ва Алишер Сиддиққа юборган тахлилий фикрларимни ўқиб кўриб ўзингиз бир хулосага келарсиз деган қарорга келиб, Сиз ўқувчиларга тақдим қилишга қарор қилдим.


Хурматли Ҳамид Исмоил ва Алишер Сиддиқ!

“Озодлик”, “ББС” радиоси журналистларининг ўзбек ҳалқи ҳаётидаги муҳим ўрни борлигини биламиз, қадрлаймиз, тан оламиз ва ҳурмат қиламиз.

“Ўтюраклар Клуби”ни дунёга танилишига, Клубнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка етказишда муносиб ҳиссанглар бор. Менга ва ташкилотимизга қарши қилинган ҳар бир ҳужум, ҳар бир фитнага қарши курашда ҳам кўмакчи бўлгансизлар.

Қамоқдалик пайтимда ҳар томонлама ташқи дунёдан ажратиб қўйилган палламда зонадаги маҳкумаларни кўришга келган қариндошлари томонидан “Озодлик”,”ББС” радиоларида аёллар қамоқхонасидаги маҳкума Мўтабар Тожибоева ҳақида нима гаплар бўлаётгани ҳақида келтирган хабарлари орқалигина менинг озодлигим учун кураш давом этаётганини билардим ва булар менга куч қувват берарди.

Хабарингиз бор, охирги пайтларда “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига, ташкилотнинг “Жараён” вебсайтига ва шахсан мен Мўтабар Тожибоевага қарши кечаётган курашлар кескин кучайиб кетди.

“Ўтюраклар Клуби” ташкил этилганига бу йил 15 йил тўлди. Мана шу 15 йил давомида ҳақоратлар, туҳматлар, бўҳтонлар, таъқиблар, ўғирлаб кетиб таҳқирлашлар, қийноқлар…  барча барчасини бошимиздан кечирдик. Ўзбекистонда эканимда, қамоқдалик пайтимда туҳмат, бўҳтонларга қарши курашиш имконига эга эмасдим.

Лекин бугунги кунда Франциядек демократик мамлакатда яшай туриб туҳматларга, бўҳтонларга сукут сақлаб, жавоб бермасликни ўзимга нисбатан хурматсизлик деб биламан ва бу туҳматлар орқали топталган шаъним, қадр қимматимни тиклашга, бу туҳматлар ортидан янада соғлигимни ёмонлашишига сабаб бўлган кимсаларни маҳкама жараёнлари орқали жавоб беришларига эришмоқчимиз.

Ушбу туҳматлар, бўҳтонлар ва шу йилнинг бошида менга уюштирилган суиқасднинг ортида ўзини демократик муҳолифот дея талқин қилувчи, аслида қуролли қўзғалонни, қонли жиҳодни, демократларга қарши қўлга қурол олиб курашишни очиқ ошкора тарғиб қиладиган кучлар эканлигига мен тўлиқ ишонаман.

Уларни Ўзбекистон маҳсус хизматлари билан ҳам, жиҳодий гуруҳлар, экстремистик ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик қилиб, Ўзбекистонни демократик давлат қилиш йўлида курашаётган ҳар бир фуқаролик жамияти вакилларига туҳматлар уюштириб, уларни ҳалқ орасида обрўсизлантириш учун олиб бораётган ишлари устида бугунги кунда мониторинглар олиб бормоқдаман ва бу борада етарли далилларни қўлга киритганмиз.

Ушбу хатда охирги ярим йил ичида ўзбек мухолифотининг ўзбекистон махсус хизматлари билан тил бириктирган ҳолда менга қарши уюштирилаётган фитналари, туҳматлари, шантажлари ҳақида батафсил ёзмоқчи эмасман.

Лекин Ўзбекистон ҳукуматининг 15 йиллик босимлари, таҳдидларига чидаб келаётган бўлсамда, “Диктатура режимига қарши курашчиман” дея бонг урувчи кимсаларнинг ўша диктатура режимининг ашаддий танқидчиларига нисбатан уюштираётган туҳматлари, бўҳтонларига қарши бонг урмасликни ўз ғоямизга қилинган ҳиёнат деб ҳисоблайман. Чунки демократия учун курашувчиларга қарши қилинаётган хужумлар бизни кучсизланишимизга, диктатура режимини эса кучайишига олиб келмоқда холос.

Франция ва Даниянинг машҳур психологлари 2009 – 2010 йилларда алоҳида алоҳида текширувдан ўтказиб, мени сиёсий зўравонлик, қатағон ва қийноқ қурбони деб  (Посттравматическое стрессовое расстройство) хулоса берганлар.

Ачинарлиси, 2012 йилнинг январь ойида соғлигим кескин ёмонлашган пайтида Истанбулга бориб, Ойдин Солиҳ бошчилигидаги шифокорлар қўлида даволанганман ва турк шифокорлари билан мулоқотларимиз пайтида “Камолиддин Йўлдош” бизга таржимонлик қиларди, менинг соғлигим қанчалар даражада ёмонлиги ҳақида унда ва шерикларида етарлича маълумотлар бор ва аҳволимни ёмонлашиши учун қандай йўл тутиш кераклигини билардилар ва жиддий режа асосида менга қарши кураш олиб бормоқдалар.

2013 йилдан буён ташкилотимизга, менга ва ташкилотимизнинг жараён вебсайтига нистабан тарқатилаётган туҳмат, бўҳтонлар, шантажлар, технологиялар орқали ҳужумлар сабаб, ташкилот томонидан амалга оширишни режалаган кўплаб ишларимизни бажара олмай қолдик.

Баъзи холатларда қилинган мақсадли ҳужумлар сабабли компьютерларимиз, электрон почталаримиз, вебсайт ва ижтимоий тармоқларимизда муаммога дуч келган бўлсак, шахсан мен – Мўтабар Тожибоеванинг компютерларига қилинган бир қанча ҳужумлар орқали Ўзбекистон ҳукуматининг жиноятларини фош қилувчи кўплаб ҳужжатларимдан айрилишимга тўғри келди.

“Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” ва бугунги кунда бу ҳаракатнинг тарғибот марказига айланган “Дунё ўзбеклари” сайтида навбатдаги туҳмат материал чоп қилинганини эртасига менга қарши суиқасд уюштирилди.

Шу бугунги кунгача менга нисбатан қилинаётган турли хил тажовузлардан ҳимоя қилишларини сўраб, март ойининг бошида Франция ҳукуматига ариза топширдим ва улардан ҳар бир қилинган ва қилинаётган тажовузлар юзасидан текширув ўтказишларини, менинг ҳуқуқларимни, ҳаётимни ҳимоя қилишларини сўрадим.

Сиёсий зўравонлик, қатағон ва кийноқ қурбонларига кўмак берувчи Traces  халқаро клиник тармоғи асосчиларидан бири ва раҳбари, қамоқдан озод бўлгач, Францияга келган пайтимдан бошлаб даволаб келган психолог Хуан Боггино охирги пайтлардаги турли усуллардаги ҳужумлар, тажовузлар ва уюштирилган суиқасд соғлигимни янада ёмонлашишига олиб келганини билдириб, 10 апрель куни ўз хулосасини берди.

Психологнинг хулосаси ва 14 март кунги Франция Ташқи ишлар вазирлигида Инсон ҳуқуқлари элчиси Патрициана Спарасино-Тиллэй хоним билан бўлиб ўтган учрашувимиздан кейин, 30 апрель куни Париждаги сиёсий зўравонлик, қатағон ва қийноқ қурбонларини ҳимоя қилувчи Примо Леви маркази раҳбариятига қилган тавсияси ортидан маркази менга малакали медицина ёрдами кўрсатишга ва керакли барча ёрдамларни беришга қарор қилди.

Бундан ташқари шахсий ҳаёт дахлсизлиги юзасидан қурбонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Privacy International  ташкилотининг экспертлари ҳам бу масалада шуғулланмоқдалар.

Улар бундан бир неча кун аввал компютер, телефон, ижтимоий тармоқлар, электрон адрес ва бошқа усуллар билан қилинган ҳужумлар юзасидан ўтказган текширувлари натижасини шу бугунги кунгача қилинган ҳужумларни “махсус мақсадли ҳужумлар”  деган хулосага келганларини ва зудлик билан хавфсизлик масаласига жиддий ёндашишимизни маслахат беришди.

Тухматлар, бўҳтонлар сабаб бўлиб эса соғлигим кескин ёмонлашди, бунинг натижасида ўтказишни режалаганимиз бир қатор ишларни амалга оширишимга шифокорларнинг қаршилиги сабаб бўлди.

Бунга мисол қилиб, 2 май куни Брюсселдаги  ULB Университети талабалари иштирокида шу университетнинг сиёсий фанлар доценти ва “Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳалқаро ташкилотининг бошқарув кенгаши аъзоси Ода Мерлин билан биргаликда Андижон фожеасига боғлиқ  тадбирни ўтказиш учун боришимга шифокорлар рухсат беришмади.

13 май кунига бағишлаб Парижда ўтказишни режалаганим норозилик акцияси учун тайёргарлик ишларини олиб бораётган пайтимда ўзимга нисбатан уюштирилган суиқасд ва бугунги кунгача давом этаётган туҳмат, бўҳтон, шантажлар юзасидан ҳимоя қилишларини сўраб мурожаат қилганим ташкилот вакиллари бу тадбирни хозирда ўтказмаслигимни маслахат беришди.

Ушбу экстремистик гуруҳ вакиллари демократларга қарши курашда “Усмон Ҳақназаров”, “Саид Асқар”, “Борис Сапрыкин»…. сингари таҳаллуслар ортига яшириниб иш кўрмоқдалар.

Шундай номлар билан чоп қилинган туҳматлар, бўҳтонларни чоп қилган нашрлар раҳбарларидан ушбу туҳмат мақолаларни исботлайдигана далилларни сайтлари чоп қилишларини, акс ҳолда ушбу бўҳтонларни интернет нашрларидан олиб  ташлашни ва расман кечирим сўрашларини талаб қилсангиз “Бизнинг матбуот эркин матбуот, сиз бу мақолага норози бўлсангиз марҳамат эътирозингизни беринг биз сизни фикрингизни ҳам чоп қиламиз” дейиш билан чекланадилар. Баъзилари эса туҳмат билан танқиднинг фарқига бормайдиган гўл сифатида тутадилар ўзларини.

Шунинг учун пайдо бўлган саволларга жавобларни қидириб топишга ўзимиз жазм этдик.

Ташкилотимизнинг асосий мақсад ва вазифаси нафақат диктатура режимига, балким жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатларга, демократия ғояларига қарши бўлган ҳар қандай кучларга ҳам қарши курашишдан иборатдир.

Ташкилотимизнинг бир нечта бошқарув кенгаши вакиллари билан маслаҳатлашган ҳолда жиходий гуруҳларнинг ўзбек ҳалқига, ўзбекистонликларга солаётган ва солиши мумкин бўлган хавф хатарларни олдини олиш мақсадида уларнинг фаолиятлари ва ўзбек ҳалқига таъсир қилиш усулларини ўрганиб чиқмоқдамиз.

Текширувларимиз натижасида жиходий гуруҳларнинг вакиллари ўзларини дунёвий мухолифот номи остида яшириб иш кўраётгани исботлайдиган бир қанча мисолларга дуч келдик. Бизга қилинган туҳматлар ҳам айнан жиҳодчиларнинг тарғиботларига қарши турганимиз ортидан келганини бир мисолини сизларга хавола қиламан.

1. АДАМ ЧЕВИК ВА “КАМОЛИДДИН ЙЎЛДОШ”НИНГ ФОШ БЎЛГАН ЁЛҒОНИ

(ИЗОҲ: Мен ўша пайтларда менга бошқа фаолларга қарши уюштирилаётган барча фитналарнинг бошида Камолиддин Йўлдош тургани, хатто Салай Мадаминов ҳам Камолиддин Йўлдошнинг шантажлари, таҳдидлари қурбони эканлиги ҳақидаги АФСОНАларга ишонгандим. Шунинг учун ББС ва Озодлик рахбариятига қилган мурожаатимда ЎХҲдаги барча жиноий қилмишларга асосий айбдор Камолиддин Йўлдошлигига урғу бергандим. Кейинчалик ҳақиқат аниқланганидан кейин Камолиддин Йўлдошдан Озодлик радиоси орқали расман кечирим сўраганман. Лекин бу хат ҳали мен ҳақиқатни билмаган пайтимда бўлганлиги учун ҳам Камолиддин Йўлдошга қарши фикрларимни ўзгартирмай ёзмоқдаман)

2014 йил 11 февраль куни http://uzbek.fm/ сайтида ва «Эркин юрт» газетасининг 121 сонида “Туркиядан бошпана олган ўзбек қочқини ўлим депортацияси арафасида” номли мақола эълон қилинди.

«… Маҳмуд Раҳимов ҳам минглаб ўзбекистонликлар каби ватанидан ўз диний қарашлари сабабли тайзиқларга учраган, ва шу сабабли Туркиядан бошпана олган эди.

Ўзбекистондан бошқа ўлкаларга қочқин ўлароқ кетган ўзбеклар, Ўзбекистонга қайтарилса қатл этилиши ёки бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Ўзбекистон қамоқхоналаридан ҳар йили минглаб мусулмонларнинг қийноқлар остида жон берган жасадлари чиқади…”

Лекин мана шу мақолада чоп қилинган Махмуд Рахимовнинг паспорти нусхасидан унинг ўзбекистонлик қочқин эмас, Қирғизистон фуқароси бўлмиш ўзбек миллатига мансуб шахс эканлигини яққол кўриниб турган бўлишига қарамасдан радионинг бошқарувчиси “Камолиддин Йўлдош” ҳам Сурияга ўзбекистонлик, тожикистонлик ва қирғистонлик фуқароларни жиҳодга тайёрлаб, жўнатувчи Маҳмуд Раҳимовнинг шерикларидан бири бўлмиш “Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти рахбари Адам Чевик ҳам жамоатчиликни алдаб, ўз шериклари Маҳмуд Раҳимовни қамоқдан озод қилиш учун бизга қарши ахборот хуружини бошлаганлар.

Маҳмуд Раҳимов тақдирига алоқадор масала билан шуғулланган жараён вебсайтида 16 февраль куни «Маҳмуд Раҳимовнинг Ўзбекистон фойдасига ишлагани айтилмоқда» номли мақола чоп қилинди.

18 февраль куни эса Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг интернет нашрларида «Адем Чевик:  jarayon.com – иддаолари туҳмат!” номли бўҳтон мақола ва аудио материал чоп қилинди.

“Бу тамоман ёлғон, туҳмат ва уйдирилган хабар…

Бу – “Ўзбеклар бирлиги”ни обрўсизлантириш, ўзбеклар орасидаги бирлик ва ҳамжиҳатликни, иттифоқни бузиш, ҳамда Маҳмуд Раҳимов биродаримизни обрўсизлантиришга уринишдир.

Jarayon.com даги иддаолар мутлақо бир истиҳборот ташкилоти тарафидан ҳозирланган, деб ҳисоблайман. Менинг телефоним интернетда бор экан, 24 соат боғланиш мумкин экан, мен билан боғланмаган, раҳбариятдан ҳам ҳеч ким билан боғланмаган, уйда ўтириб, бир истиҳборотнинг, муҳтамалан Ўзбекистон истиҳборотининг тақдим этгани бир баёнотни очиқлаб, бунда “Ўзбеклар бирлиги” исмини қўлланмоқда.

Шунинг учун бу хабарни ёйинлаган Мўътабар Тожибоева хоним ҳамда муаллиф ўлароқ исми келтирилган, Туркияда яшовчи Гулнора Равшан хоним, қўлларида менинг телефоним бўла туриб, мен билан боғланмасдан, бизнинг номимиздан хабар тайёрлаши – катта маъно касб этади ва буни биз истиҳборот тарафидан йўллантирилиб, тарқатилган хабар деб ҳисоблаймиз.

Бундай янглиш ишга асбоб бўлмаслигини, ўзбек халқидан, Ўзбекистонда давлат террорини амалга оширган Каримов зулмидан қочган биродарларимиздан ва биздан узр сўрашини ва бу хатосини дарҳол тузатишини (Jarayon.com сайтидан) кутиб қоламиз.

Агар ўзлари бу хатони тузатмасалар, биз ҳуқуқий йўлларга мурожаат этажагимизни бу ердан эълон этмоқдамиз”

Шантаж – бу бирор бир шахсга ўзининг бирор бир позициядан қайтиши ёки буйсундиришга қаратилган хатти–ҳаракатдир. “Агар сен ўз қарашингдан, хатти–ҳаракатингдан қайтмасанг, бизга бўйсунмасанг биз сени обрўингни тўкамиз” деган информацион оқимга шантаж дейилади.

Кўриб турганингиздек Адам Чевик ва “Камолиддин Йўлдош” “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳалқаро ташкилотига, ташкилотнинг вебсайти жамоасига ва мен Мўтабар Тожибоевага шантаж қилдилар.

Бу ҳақда Маҳмуд Раҳимов ҳақида фикр билдирувчилар икки гуруҳга ажралди (ёки uzbek.fm сайтида эълон қилинган мақолага жавоб)  номли  мақоламизда батафил баён қилганмиз.

Шундан кейин бу жиҳодий гуруҳлар вакилларининг бунингдек шантажлари сабабларини ўрганиш учун биз текширувларимизни кучайтирдик.

Юқорида баён қилганим мониторингларимиз натижасида сизлар бошқараётган “ББС” радиосининг ўзбек хизматида ва “Озодлик” радиоларида эфирга узатилган ва чоп қилинган юқорида номлари тилга олинган кимсалар ва уларнинг йўлбошчиларини алоқадор баъзи бир материаллар бўйича саволлар пайдо бўлди ва бу саволларимизга жавоб беришларингизни сўраймиз.

Саволларга жавоб беришда осон бўлиши учун муҳокама қилаётганимиз мақолаларни печатланган вариантини нусхаларини ҳам тақдим қиламан.

2. БИ-БИ-СИГА АЙТАМАН: «ТУРКИЯДАН СУРИЯГА ЖИҲОДГА БОРАЁТГАН ЎЗБЕКЛАР ЖУДА КЎП»  

Шу йилнинг 11 апрель кунида  “Би-би-сига айтаман: «Туркиядан Сурияга жиҳодга бораётган ўзбеклар жуда кўп» номли мақола ББСнинг вебсайтида эълон қилинди. Эртаси куни, яъни 12 апрелда “Дунё ўзбеклари” сайтида ҳам чоп қилинди.

Орадан бир кун ўтиб, скайп орқали мулоқотда бўлиб, бир халқаро ташкилотнинг вакили билан худди шу, ББС сайтида чиққан Cурияга кетаётган ўзбеклар ҳақидаги мақолада келтирилган фактлар ҳақида фикр алмашиб турган пайтимизда,  сайтни очиб кўрсак, Сурияга жиҳодчиларни тайёрлаб жўнатилишига алоқадор абзац ББС сайтидан ғойиб бўлди.

Олиб ташланган абзацда куйидагилар ёзилганди:

“Туркиядаги суҳбатдошнинг айтишича, Фейсбукдаги андижонлик Абдуллоҳ  Бухорий исмли шахс ўзбек ва тожикларни Сурияга жўнатиш билан шуғулланади. Абдуллоҳ Бухорийнинг ўзи Покистонда бўлиб қайтгани айтилади”.

Ушбу мақоладаги Абдуллоҳ Бухорийнинг Сурияга жиходчилар тайёрлаб жўнатиш билан шуғулланиши, Покистонга ҳам бориб келганлиги ҳақидаги хабар сайтдан олиб ташлангандан кейин, яъни 19 апрель куни  ЎХҲнинг радиосида ўзи  йўқ, кимлиги номаълум бўлган кимсалар номидан “Ҳақоратми ёки туҳмат ёхуд “Туркиядан Сурияга жиҳодга бораётган ўзбеклар жуда кўп” мавзусидаги мақолага раддия” номли мақолани чоп қилинди ва эфирга берилди.

Эктремистизмни, жиҳодни, қон тўкишни, қуролли қўзғалонни “Усмон Ҳақназаров” номи остига яшириниб тарғибот қилувчи гуруҳнинг вакили бўлмиш кимсалар ноъмаълум шахслар номидан ББС радиосига раддия уюштирганлар.

САВОЛ: Миллионлаб ўзбеклар тинглайдиган ББС радиосидан даставвал “Туркиядаги суҳбатдошнинг айтишича, Фейсбукдаги андижонлик Абдуллоҳ  Бухорий исмли шахс ўзбек ва тожикларни Сурияга жўнатиш билан шуғулланади. Абдуллоҳ Бухорийнинг ўзи Покистонда бўлиб қайтгани айтилади” дейилган фикр эфирга кетди, сайтда чоп қилинди ва кейинчалик нима сабаб бўлиб сайтдан олиб ташланди?

3. “ЧЕГАРА БИЛМАС МУХБИРЛАР” МУҲАММАД БЕКЖОННИ ТАҚДИРЛАДИ.

 Сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжонни озодликка чиқиши арафасида унга яна 5 йил қўшиб берилди. Шунда 25 январь 2012 йил куни Муҳаммад Бекжоннинг турмуш ўртоғи Нина Бекжон “Озодлик” радиосига интервью берди. “Нина Бекжон: Эрим гаровда қолмоқда” деб номланган мақоладан кўриниб турибдики Муҳаммад Бекжоннинг оила аъзоларининг маҳкумнинг акасига (Салай Мадаминов) муносабатлари салбий.

1999 йилнинг 16 февраль воқеаларига алоқадорликда айбланиб, соҳта айблар билан хибсга олинган Муҳаммад Бекжоннинг узоқ йиллардан буён қамоқда қолаётганидан бағоят афсусдамиз.

Айниқса қамоқхона нелигини билган кўрган инсон бир журналистнинг унинг фаолияти учун узоқ йиллар давомида золимнинг зиндонида қолиб кетиши, бу миллатнинг фожиаси эканлигини тушунамиз ва бошқа сиёсий махкумлар қатори Муҳаммад Бекжонни озодлиги учун курашни давом эттираверамиз.

Лекин Муҳаммад Бекжоннинг қамоқда қолаётгани, унинг халқаро мукофот совриндори бўлганлиги ҳақидаги хабардан демократияга қарши курашувчи гуруҳ вакилларини тарғиботига фойдаланиш хеч бир тартиб қоидага тўғри келмайди деб хисоблаймиз.

2013 йилнинг ноябрь ойида Муҳаммад Бекжонни Чегара билмас мухбирлар халқаро ташкилотининг йиллик “Матбуот эркинлиги” мукофотлагани ҳақидаги «Чегара билмас мухбирлар» Муҳаммад Бекжонни тақдирлади»  номли материал чоп қилинди.

2014 йилнинг 3 май куни “Америка овози” радиоси “Қамоқдаги журналист Муҳаммад Бекжонга берилган ҳалқаро мукофот оиласига топширилди” номли мақола чоп этди ва мукофотни Вашингтонда Очиқ жамият Институтида ўтган тадбирда “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ташкилоти раҳбари Надежда Атаева 2013 йил ноябрда қабул қилиб олган мукофотини Муҳаммад Бекжоннинг қизи Ойгул Бекжонга топширганини маълумотини тарқатиб, ҳатто 7 минутлик видеолавҳани ҳам ютубканалга жойлади.

Айни шу 3 май куни “Озодлик” радиосида ҳам “Муҳаммад Бекжонга Чегара билмас мухбирлар мукофоти топширилди” номли мақола чоп қилинган ва албатта эфирга кетган.

Унда “Чегара билмас мухбирлар ташкилоти 3 май – халқаро матбуот эркинлиги куни арафасида Ўзбекистонда қамоқда қолаётган мухолифатчи журналист Муҳаммад Бекжонни матбуот эркинлиги халқаро мукофоти билан тақдирлади. АҚШда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мукофотни Муҳаммад Бекжон номидан унинг қизлари Ойгул ва Иноят қабул қилиб олди.

Муҳаммад Бекжон 2013 йилда Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Матбуот эркинлиги мукофоти билан тақдирланган эди” дейилган.

САВОЛ: Муҳаммад Бекжонга Чегара билмас мухбирлар ташкилоти 6 ой ичида 2 та бир номли мукофот бердими? Агар 6 ой ичида бир номли иккита мукофот билан тақдирлаган бўлсалар, нима учун 3 май кунги мукофотлангани ҳақида уларнинг вебсайтида ҳеч нима ёзилмаган?

Айнан 3 май куни “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” вебсайтида “Муҳаммад Бекжонга CPJ» мукофоти топширилди»  номли мақола чоп қилинган ва бу мақоланинг манбааси қилиб, “Озодлик” радиосини кўрсатилган.

Унда “Нью Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) 3 май — халқаро матбуот эркинлиги куни арафасида Ўзбекистонда қамоқда қолаётган мухолифатчи журналист Муҳаммад Бекжонни матбуот эркинглиги халқаро мукофоти билан мукофотлади. АҚШда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида  маросимида мукофотни Муҳаммад Бекжон номидан унинг қизи қабул қилиб олди.

Муҳаммад Бекжон 2013 йилда Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Матбуот эркинлиги мукофоти билан тақдирланган эди” дейилган.

3 май куни чоп қилинган  номли мақола чоп қилинган, манбаа сифатида “Озодлик” радиоси кўрсатилган. Бу мақолада эса “Тошкентда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мукофотни Муҳаммад Бекжон номидан унинг қизи қабул қилиб олди” дейилган.

Яна 3 май куни ЎХҲнинг радиосида “Муҳаммад Бекжонга Нью Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) мукофоти топширилди” номли мақоласи чоп қилинди ва эфирга узатилди. Бунда ҳам манбаа сифатида “Озодлик” радиоси кўрсатилган.

САВОЛ: Муҳаммад Бекжонга ўтган йили ноябрь ойида Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, 6 ойдан сўнг 3 май куни CPJ ташкилоти бир номли мукофот тақдим қилдиларми? 

Агар ҳар икки халқаро ташкилотлар Муҳаммад Бекжонни 6 ой ичида бир номли мукофот билан тақдирлаган эканлар, нима учун СPJ вебсайтида бу мукофот билан тақдирланганлик ҳақида маълумот йўқ?

Нима учун манбаани “Озодлик” радиоси қилиб кўрсатиляпти, лекин маълумотлар турлича?

Мукофот АҚШда топширилдими Тошкентдами?

Бу Муҳаммад Бекжонга мукофот берилди деб ёлғон хабар ортида Муҳаммад Солиҳни реклама қилинмаяптими?

“Озодлик” радиосининг номидан фойдаланиб, ёлғон маълумотларни тарқатилишига “Озодлик” раҳбариятининг муносабати қандай? 

4. ИСТАНБУЛДА ЙИҒИЛГАН 300 ЎЗБЕК АНДИЖОН ФОЖЕИСИ ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАДИ

11 май куни “Озодлик” радиосида “Истанбулда йиғилган 300 ўзбек Андижон фожиаси қурбонларини хотирлади” деб номланган материал чоп қилинган ва эфирга узатилган.

Айнан шу куни “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати вебсайтида ҳам “Истанбулда йиғилган 300 ўзбек Андижон фожиаси қурбонларини хотирлади” деб номланган материал чоп қилинган ва манбаа сифатида Озодлик радиосини линкини кўрсатган.

Лекин ЎХҲ сайтидаги бу мақолада “Озодлик”даги шу линк остида чоп қилинган мақола маълумотларидан кескин фарқ қиладиган жойлари бор.

Масалан “Озодлик”да мана бундай дейилган: 

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати вебсайтида: “Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Туркиядаги фаоллари ва бу давлатдаги “Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти фаоллари бошчилигида Истанбулда Андижон фожиасининг 9 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди…” дейилган.

“Озодлик”да: “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тарқатган баёнотда ҳаракат раиси Муҳаммад Солиҳ Андижон фожиасидан буён ўтган 9 йиллик қисқа муддат ичида фожианинг унутилаёзганидан таажжубда экани таъкидланди…” дейилган.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатида нашрларида эса қуйидагича ёзилган:

ҲАҚЛИ САВОЛ: “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”нинг баёноти қаерда, қачон чоп қилинган?

 Нима учун “Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Туркиядаги фаоллари ва бу давлатдаги “Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти фаоллари бошчилигида” сўзлари “Озодлик” вебсайтидаги материалда йўқ? Лекин “Озодлик радиосини манбаа қилиб кўрсатган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги материалда бу сўзлар бор?

Нима учун “Аммо, анжуманнинг асосий ташкилотчиси бўлган” сўзлари “Озодлик” вебсайтидаги материалда йўқ? Лекин “Озодлик радиосини манбаа қилиб кўрсатган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги материалда нега бу сўзлар ёзилган?

11 май кунги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати вебсайтида, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати расмий нашри хисобланмиш “Эркинюрт” интернет газетасида ва http://uzbek.fm/7105 радиосида “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ахборот бўлими” томонидан чоп қилинган “Истанбулда Андижон қатлиомининг 9 йиллиги муносабати билан халқаро конференция бўлиб ўтди” номли мақолада “Конференция Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг ҳомийлиги ва ташкилий кўмаги остида Туркистон бирлиги жамияти томонидан ташкил қилинди” дейилган.

САВОЛ: Анжуман қайси ташкилотлар томонидан ташкил этилган?

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бу анжуманнинг асосий ташкилотчиси бўлганми? Ҳомийси бўлганми? Ташкилий кўмакчиси бўлганми?

“Озодлик” радиоси бунга ойдинлик киритиши имкони бормиди, йўқми?

“Озодлик” радиосини манбаа тариқасида кўрсатилиб, турли–туман ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган материалларни чоп қилинганига “Озодлик” раҳбарияти қандай муносабат билдиради?

5. ТУРКИЯДА АНДИЖОН ҚИРҒИНИНИНГ 9 ЙИЛЛИГИ ХОТИРЛАНДИ

11 май кунги “ББС” радиоси вебсайтида чоп қилинган шу мавзудаги мақолада ёзилишича “Туркиядаги «Ўзбеклар бирлиги» ва «Туркистон бирлиги» ташкилотлари томонидан уюштирилган ва мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тарафидан дастакланган анжуманда Туркия ва бошқа давлатларнинг оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳақлари ташкилотлари вакиллари, шунингдек, муҳожиротдаги ўзбек диаспораси намояндалари иштирок этишган”.

Шу кунги Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг вебсайтида чоп қилинган  «Туркияда Андижон қирғинининг 9 йиллиги хотирланди” номли мақоланинг манбааси қилиб ББС радиоси линкини кўрсатилган. Лекин ББС радиосини асосий манбаа қилиб кўрсатган ЎХҲ сайтида  “Анжуманнинг асосий ташкилотчиси бўлган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тарқатган баёнотда ҳаракат раиси Муҳаммад Солиҳ Андижон фожиасидан буён ўтган 9 йиллик қисқа муддат ичида фожианинг унутилазаётганидан  таажжубда экани таъкидланди” деб ёзилган.

САВОЛ: “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”нинг баёноти қаерда, қачон чоп қилинган?

Нима учун “Анжуманнинг асосий ташкилотчиси бўлган” сўзлари “ББС” вебсайтидаги материалда йўқ?

Лекин “ББС” радиосини манбаа қилиб кўрсатган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидаги чоп қилинган мақолада бу сўзлар бор?

“ББС”да берилган материалга ўзгартириш киритиб, кейин ўз вебсайтида чоп қилганлиги ва ёлғон қўшиб, ўзгартиргач чоп қилинган материал бўйича “ББС” раҳбариятининг муносабати қандай?

6. ДЕМОКРАТЛАРГА ҚАРШИ ҚЎЛГА ҚУРОЛ ОЛИШ ТАРҒИБОТЧИ
СУРИЯЛИК ЖИҲОДЧИНИ КИМ ТАКЛИФ ҚИЛГАН АНЖУМАНГА?

 Анжуманда Туркия ва бошқа давлатларнинг оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳақлари ташкилотлари вакиллари, шунингдек, муҳожиротдаги ўзбек диаспораси намояндалари иштирок этишган” дейилган ББС материалида.

Мана шу анжуманда иштирок этган, сўзга чиққан Суриядаги жиҳодий гуруҳнинг вакили Абдулло Андижонийнинг нутқ сўзлаётгандаги сурати ББС вебсайтида чоп қилинган.

Лекин унинг қуйидаги чақириқлар қилгани ҳақида ББС радиосида ҳеч қандай хабар берилмаган (Andican Katliamı, Türkistan’ın Bugünü Yarını – https://www.youtube.com/watch?v=V8UXvlI9-Dg)

«Кофирларга қарши қуролланинг, хозирланинг ва буларга қарши урушинг, жиҳод қилинг!”,

“Демократ бўлсин, капиталист бўлсин – булар ҳаммаси шайтонизм! Булар ҳаммаси жаханнамни йўли!”

Бундан ташқари ББСдаги материалда бу анжуманда қатнашди дейилган инсон ҳақлари ташкилотлари вакилларининг бу ғайриинсоний тарғиботга билдирган муносабатлари ҳақида ёритилмаган.

Агар бу жиҳодчининг сўзларига қарши ҳеч ким муносабат билдирилмаган бўлса, унда қайси инсон ҳақлари ташкилотлари вакиллари қатнашдиларки, қон тўкилишига, қуролли қўзғалонга даъват қилган, демократларга қарши қўлга қурол олишга чақириқ қилган кимсага қарши умуман муносабат билдирмадилар? Аксинча ушбу жиҳодчининг чақириқларини залдагилар қўллаб турганларини сезиш қийин эмас.

Ушбу баёнотдан илҳомланган ёш фаол Нурбекнинг «Мусулмонлар уйғонмоқда» деб бошлаган фикрларини Озодлик радиоси тўлиқ бермаган, лекин у жиходчи Абдулла Андижонийни фикрларини тарғиб қила бошлаган жойида интервью узилган.

Бундан ташқари “Андижон қурбонларини хотирлаш” номи остида яшириниб, аслида жиҳодни, қон тўкишни тарғиботи қилинган бу ғайриқонуний анжуман ҳақида ҳақиқат фош бўлганидан кейин ушбу анжуманнинг “ТАШКИЛОТЧИЛАРИ!” барчаси бу анжуманда иштирок этишга таклиф қилиниб, анжуманда нафақат қатнашиб, балким баланд минбарда сўзга чиқиб, 12 минутлик маърузаси давомида демократияга қарши чақириқлар қилган бу жиҳодчини танимасликларини, уни бу анжуманга ким таклиф қилганлигини билмасликларини айтиб, ёлғонлашни давом этганлар.

13 май куни Мухаммадсолих Абутов бошқарадиган “Ислом ва Сиёсат” интернет блогида “Ўзбек мухолифоти Андижон фожиасини унутдими? (Давра сухбати) чоп қилинган.

Ушбу суҳбатда Алибой Йўляхшиев қуйидагиларни айтган:

“… Биттасини топиб келтирдилар, Андижонга қатнашганман деди. Кеча мажлисга чиқиб нима қилди у, бизга ваъз ўқиди, бир сўз Андижон воқеаси ҳақида сўзламади, бир сўз, сен қаердайдинг, нима қилган эдинг, кимни кўрдинг, ким ўлди, ким қолди бир сўз сўзламади, бизга ваъз ўқиди, мусулмон қандай бўлиши керак, у қандай бўлиши керак, бу қандай бўлиши керак, ажобтовур соқолли бириси.

Муҳаммадсолиҳ Абутов: У кишини алоқаси бўлмагандир Андижон воқеасига?

Алибой Йўляхшиев: Балким, билмадим, биттаси эргаштириб келди, бу Андижонга қатнашган деб. Бир оғиз сўзламади Андижоннинг воқеаси ҳақида”.

https://soundcloud.com/blogsahwii/njn2dfik59kn

14 май куни uznews.net  сайтида “Ўзбекларни жиҳодга ва Суриядаги мужоҳидларга қўшилишга чорлашди” номли мақола чоп қилиндики, бу ерда келтирилган далиллар бошқа матбуотлар, яъни Озодлик, ББС, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати интернет саҳифаларида чоп қилинган хабарлардан кескин фарқ қилади. http://www.uznews.net/uz/politics/26292-ozbeklarni-zhihodga-va-surijadagi-muzhohidlarga-qoshilishga-chorlashdi

14 май кунги навбатдаги “Муҳаммад Солиҳ ўзбекларнинг Сурия кампаниясида иштирокига қарши” деб номланган мақолада қуйидагилар ёзилган:

“Сўзга чиққанлар орасида, беш йил давомида Сурияда яшаётган бир одам ҳам маъруза қилган.

Солиҳнинг сўзларига кўра, у бу одамни танимайди, чунки ЎХҲдан ташқари анжуманда ўндан зиёд бошқа ташкилотлар ҳам иштирок этган.

“Мен жиҳодга даъват этган бу одамнинг қайси ташкилотга алоқадорлиги ҳақида билмайман, – дея жавоб берди Солиҳ. – Мен жиҳодга чақирган одамнинг маърузасини эшитмадим, чунки мен у ерда эмас эдим”. http://www.uznews.net/uz/politics/26293-muhammad-solih-ozbeklarning-surija-kampanijasida-ishtirokiga-qarshi

15 май кунги чоп қилинган “Абдулло Андижоний – Суриядан келган таклиф қилинмаган жиҳодчи воиз” деб номланган мақолага ушбу анжуманнинг асосий ташкилотчиси ва анжуманнинг бошловчиси бўлмиш Адам Чевик интервью берган ва ҳеч бир ҳижолат бўлмасдан мунофиқлик қилган.

“Андижон қатлиоми хотирасига бағишланган Туркиядаги 11 май йиғини ташкилотчилари Суриядаги жиҳодда иштирок этишга даъват этган одамнинг кимлигини билишмайди. Унинг ташкилотчилари кофирларга қарши курашаётган суриялик мужоҳидларга ёрдамга даъват этган оқ мусулмонча кийган соқоллик одамнинг чиқиши, Андижон қирғинининг тўққиз йиллигига аталган анжуман режасига кирмаганини айтишади. Тадбир ташкилотчиларидан бири “Туркистон бирлиги” жамияти раиси Адам Чевикнинг сўзларига кўра, ўзини Абдулло Андижоний дея танитган шахсни ҳеч ким таклиф қилмаган.

АНДИЖОН ТУРИБ ТУРСИН, СУРИЯ ҲАҚИДА ГАПИРАМИЗ!

Андижоний мажлис қоидасига кўра меҳмон ҳуқуқи билан сўз олган, кейин эса минбардан кофирларга қарши жиҳод қилиш учун мусулмон дунёси кўтарилгани, унинг бир жабҳаси Сурияда экани, мужоҳидлар кўмакка муҳтожлиги ҳақида гапира бошлаган.

Адам Чевикни Uznews.netга берган интервьюсига кўра, Абдулло Андижоний, унга ажратилган уч минутлик регламент доирасидан чиққани, бироқ Андижон ҳақида гапириш талабларини инкор қилиб, Суриядаги жиҳод ҳақидаги гапдан тўхтамаган, кейин унинг минбардан тушишини сўрашган”.

Адам Чевик анжуманда қатнашиб сўз олган Суриялик жиҳодчини ким таклиф қилганини билмаслигини, Абдулло Андижоний исмли бу одам уч минутлик регламент доирасидан чиққани, бироқ Андижон ҳақида гапириш талабларини инкор қилиб, Суриядаги жиҳод ҳақида гапдан тўхтамагани, кейин уни минбардан тушишини сўрашганини таъкидласада, www.dailymotion.com вебсайтида чоп қилинган 12 минутлик видеолавҳада Абдулло Андижонийни уч минутлик регламентдан чиққани учун огоҳлантириш берилгани ҳам, Сурия ҳақида эмас, Андижон қатлиоми ҳақида гапиришни талаб қилингани ҳам, минбардан тушишни талаб қилингани ҳам йўқ. Аксинча мусулмонларни жиҳодга чақиришига минбарда ўтирган Адам Чевик “Ўзбекистонда ҳам жиҳод бошлаш керак денг” деб луқма ташлаган. Жиҳодчининг сўзи тугаганидан кейин гулдурос қарсаклар билан минбарни тарк этган.  http://www.dailymotion.com/video/x1vff63_kapanis-konusmasi-3-uluslararasi-andican-konferansi_news

http://www.dailymotion.com/video/x1vaqi1_abdullah-andicani-3-uluslararasi-andican-konferansi_news

Жиҳодчи Абдулло Андижонийнинг «Кофирларга қарши қуролланинг, хозирланинг ва буларга қарши урушинг, жиҳод қилинг!”, “Демократ бўлсин, капиталист бўлсин – булар ҳаммаси шайтонизм! Булар ҳаммаси жаханнамни йўли!” деган чақириқларига ҳеч бир иштирокчи танқидий муносабатда бўлмаганлигини ушбу каналда чоп қилинган бошқа видеолавҳалар ҳам тасдиқлайди.

Ушбу анжуман Андижонни хотирлашга бағишланган тадбир бўлганми, ёки жиҳодчиларнинг анжуманими, шунга алоқадор ва сизлар бошқараётган матбуотларга тегишли қисмлари бўйича пайдо бўлган саволларимга имкон қадар жавоб беришларингиздан умид қилиб қоламан.

Ҳурмат билан Мўтабар Тожибоева

На Озодлик радиосининг, на ББС радиосининг ўзбек хизмати рахбарлари менинг бу ўта жиддий важларимга жавоб беришни ўзларига эп кўрмадилар. Бу эса мени бу радиоларнинг журналистлари «фаолияти»га жиддий эътибор қаратишимга сабаб бўлди.

2016 йилнинг 25 июль куни «ББС мухбири Пахлавон Содиқ нега терроризм тарғиботчисига айланди?!» номли хат ёзиб, айнан 2016 йил июль ойигача ББС радиосида давом этаётган ғайриқонуний қилмишларни исботловчи далиллари билан биргаликда ББС радиосининг ўзбек хизмати рахбари Ҳамид Исмоилга ва журналистларига электрон адрес орқали юбордим.

Лекин ушбу хатни юборганимга бир неча соатлар ўтиб ББС рахбарияти ёки ББСдаги журналистлардан эмас, айнан Салай Мадаминовнинг ўғли Тимур Солих номидан тухмат, ҳақорат, тахдид ва шантажлар акс этган жавоб хати олдим.

ББС рахбарияти ва журналистларига буни асослаб беришларини талаб қилиб, шу кунни ўзида яна хат ёздим:

«Ассалому алайкум Хамид ака ва ББС журналистлари!

Бугун сизларга Пахлавонинг кирдикорлари ҳақида хат ёзиб жўнатганимдан бир неча соат ўтгандан кейин Муҳаммад Солиҳнинг ўғли Тимурдан қуйидаги ҳақоратли, шантаж хатни олдим.

Мен ББСга жўнатган хатим ҳақида хеч билан гаплашмадим ва хеч кимга бу ҳақда лом мим демадим. Фақатгина ББС рахбари Ҳамид акага ва ББС ўзбек хизмати журналистларига жўнатдим холос бу хатимни.

Бу хатимга ББС рахбариятининг ўрнига 1999 йилларда Афғонистонда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати йўлбошиси бўлган Тоҳир Йўлдошнинг қўлида жангарилар тўдасида Абдулқуддус лақаби остида жанг қилган Тимурдан жавоб олишим мени хайратлантирди.

Мен ўз сайтимда бугунгача эълон қилган ва яна эълон қилишни давом эттирадиган фактларим айнан Мухаммад Солиҳни Суриядаги жиходчиларга алоқадорлигини, терроризм тарғиботчиси эканлигини исботлайди.

Мен Муҳаммад Солиҳ ёки Паҳлавон Содиқ каби далилларни ўзгартираётганим йўқ, сохталаштираётганим йўқ. Мен шунчаки унинг терроризмга алокадорлигини исботловчи турли муддатларда интернет сайтларида чиққан материалларни жамоатчиликка ҳавола қиляпман холос.

Мен Тимурнинг номидан электрон почтамга келган бу шантаж ва ҳақоратли хатни Франция Ташқи ва Ички ишлар Вазирлигига, шунингдек Франция Ички хавфсизлик бош дирекциясига тақдим қилиб, ББСга ёзган хатимдан кейин мана бундай нома олганлигимни айтишга ва мени терроризмга қарши курашим натижасида ҳаётим хавф остида қолаётгани ҳақида хабар беришга ва мени ҳимоя қилишларини сўраб шикоят ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўламан. Шунинг учун ҳам бу утли, ҳақоратли хатнинг мазмуни билан хабардор бўлишларингиз учун сизларга жўнатишга қарор қилдим.

Жангари Тимурнинг ҳақоратларини ўқий туриб Муҳаммад Бекжоннинг турмуш ўртоғи Нина опа билан кеча қилган сухбатимни эсладим. Акасининг ғояси йўлида курашиб, унга эргашгани учун 17 йилга қамалган Муҳаммад Бекжонни ҳимоялаш ёки укасининг оиласини қўллаш учун шунча йиллардан буён бирор бир ҳаракат қилмаган кимса унинг ноғорасига ўйнаётганларни бошига кулфат тушганида ташлаб қўймайди деб ким кафолат беради? Хеч ким!

Мана Муҳаммад Бекжоннинг олдига бориб кўриб келиш учун уни танимаган етти ёт бегона инсонлар 50, 100 доллардан жўнатдилар, у қанақа акаки унинг учун 17 йиллик умри қамоқда ўтаётган укасини кўриб келишлари учун бирор танга ажратишга ярамади?! Шу билан у ўзининг асл башарасини яна бир марта очиб қўйди жамоатчилик олдида.

Хурмат билан Мутабар»

Ушбу ёзган хатимга эса ББСчилардан яна акс садо чиқмади. 9 август куни Хамид Исмоилга қайтадан мурожаат қилгандим у мен айтаётган хатни олмаганлигини билдириб, жавоб хати йўллади менга. Мен ҳам айни шу кунни ўзида Хамид Исмоилга қуйидагича жавоб йўлладим:

«Ассалому алайкум Хамид ака, ман сизга 26 июль куни мана бу Пахлавон Содиқнинг кирдикорлари баён қилинган шикоят аризани жўнатганман. Бундан ташқари шу кунни ўзида яна 3 та хат жўнатганман электрон манзилингизга.

Биринчи хат: «Биринчи эътирозимга алоқадор далиллар» деб номланган.

Иккинчи хат: «Учинчи эътирозимга алоқадор далиллар» деб номланган.

Учинчи хат: Сурия жиходчилари тарғиботчиси Муҳаммад Солиҳни ўғли Тимур Солиҳ номидан Озодлик ва ББС ўзбек хизматидаги ЭРКчи журналистларни ҳимоя қилиб, мени шаъним ва қадр қимматимни оёқ ости қилинган, туҳмат, ҳақорат  ва таҳдидлар билан ёзилган жавоб хати.

Манимча мана шу хатни тагида важларимни етарлича баён қилганман деб ўйлайман.

Агар ББС рахбари сифатида сизга ва журналистларга 25 июль кунги жўнатганим хатимни сизлар олмаган бўлсанглар унда Салай Мадаминовни ўғли Тимур Солиҳ қаердан билди сизларга айнан шу куни мана шу хатни ёзганимни? Чунки сизга ёзган хатимни жўнатганимдан кейин орадан бир нача соат ўтибоқ Тимур Солихни электрон почтасидан ҳақорат, тухмат ва тахдиддан иборат жавоб хатини олдим.

Сизларни бу хатни олмаган бўлишларингиз эхтимоли умуман йўқ. Чунки мени электрон почтамга хатни эгасига етиб бормагани ҳақида бирорта ҳам автоматик хабар келмаган».

Шунча важларни баён қилган хатларимга ва жўнатган далилларимга Хамид Исмоилдан ҳам тахдидли жавоб хати олдим. У ўз хатида бу мавзуга чуқурлашаверсам ўзимга ёмон бўлишини эслатганди:

«Муҳтарам Мўътабар-опа,

Хатингизни олдим. Ўтган сафар ёзганимдек, Сиздан – агарда шикоят қилаётган бўлсангиз – аниқ ва лўнда қилиб, ким устидан ва конкрет қайси материалларнинг қайси ери хусусида шикоят қилаётганингизни кутаётган эдим. Айтганимдек, ҳар бир шикоятга Би-би-си ўта жиддий қарайди ва текширишга тайёр.

Бироқ, мазкур хатингизда саволларимга жавоб ўрнида Би-би-сини Сиз тилга олган хат ва постингларни “уюштиришда” айблашдек бир кайфиятни сездим. Айтишим керакки, Би-би-си очиқ жамиятда аниқ қонунлар асосида ишлайдиган ташкилот ва ишонтириб айтаманки, бу каби ҳаракатларга ҳеч қачон ва ҳеч вазиятда бормайди. Ушбу гумонларингизни мен бу сафар “кайфият” сифатида баҳоладим, бироқ ўзингиз ҳуқуқбон сифатида бу каби айбловларнинг юридик сифатини ҳам кўра оласиз деган умиддаман.»

Ха Хамид Исмоил ББС ўзбек хизмати журналистлари жиноий кирдикорлари бўйича мулохазаларимни «кайфият» сифатида қабул қилибди ва бу каби айбловларнинг юридик сифатини кўра олишим билан тахдид қилибди.

Мана ЭРКчилар эгаллаб олган ББС ва Озодлик радиосининг ўзбек хизмати аҳволи!

Бугун бу далилларни эшитишни истамаслар, балким бунингдек матбуот орқали жиноий қилмиш яна авжига чиқар. Лекин ишонаманки шундай кунлар келади, демократик мамлакатлар ҳукуматлари томонидан молияланиб келаётган бу дунёвий матбуотларни ўзбек хизматлари журналистлари ўзбекистонликларга, ўзбекларга қарши қилган жиноятлари билан тарихда қолажаклар.

Мўътабар Тожибоева.

7 май 2018 йил.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.