«Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбариятидаги ўзгариш ҳақида

Мўътабар Тожибоева ва Улуғбек Бакир Брюсселда

“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Халқаро ташкилоти раҳбарияти ўзгарганлиги тўғрисида
Б А Ё Н О Т

12 май, 2018 йил
Париж, Франция

“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти (“Ўтюраклар клуби” ИҲҲҚХТ) таъсисчилари ва Бошқарув кенгаши кўпчилик қисми иштирокида бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда кун тартибидаги асосий масала кўрилди.

Кун тартибидаги масала:

1. “Ўтюраклар клуби” ИҲҲҚХТ раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг ташкилот таъсисчилари ва Бошқарув кенгашига тақдим қилган аризасини муҳокама қилиш;

2. “Ўтюраклар клуби” ИҲҲҚХТга вақтинчалик муддатга янги раҳбар тайинлаш.

“Ўтюраклар клуби” ИҲҲҚХТ асосчиси, Бошқарув кенгаши раиси ва раҳбари Мўътабар Тожибоева ташкилот таъсисчилари ва Бошқарув кенгаши номига 2018 йил 3 май куни тақдим этган аризаси йиғилишда кўриб чиқилди.

Ўз аризасида Мўътабар Тожибоева:

1. Ўзбекистон қамоқхонасида қўлланилган шафқатсиз қийноқлар оқибатида ва бугунги кунгача давом этиб келаётган қоралов кампанияси натижасида йўқотган соғлиги ортидан айни дамда аҳволи кескин ёмонлашгани, мунтазам шифокорлар назоратида қолаётгани;

2. “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари» ташкилоти раҳбари Надежда Атаеванинг даъво аризасига кўра, жорий йилнинг 8 июнида Парижда бўлиб ўтадиган “Ўтюраклар клуби” ИҲҲҚХТ келажагига узвий боғлиқ бўлган ва кенг жамоатчилик орасида катта қизиқиш билан кутилаётган суд жараёнига тайёргарлик кўриш ишлари билан банд бўлганлиги ҳамда ташкилотга Инсон ҳуқуқлари муаммолари юзасидан мурожаат қилаётган фуқароларнинг ишлари билан мунтазам шуғулланишга етарлича вақт ажратолмаётгани;

3. Қолаверса, “Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш куни” муносабати билан 2017 йилнинг 25 ноябрида Францияда ташкил этилган Халқаро Инсон ҳуқуқлари “Мўътабар Тожибоева” жамғармасини давлат рўйхатидан ўтказиш, жамғарманинг фаолиятини йўлга қўйиш ишлари ортидан юзага келган тирбанд вазиятни ҳисобга олиб, ўзини “Ўтюраклар клуби” ИҲҲҚХТ Бошқарув кенгаши раиси ва ташкилот раҳбари лавозимидан вақтинчалик озод этишини сўраган.

Йиғилиш қатнашчилари М.Тожибоева аризасини ва кун тартибидаги навбатдаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Қарор қабул қилди.

ЙИҒИЛИШ ҚАРОРИ: (кўчирма)

1. Мўътабар Тожибоеванинг аризаси қондирилсин. Тожибоева хоним вақтинчалик “Ўтюраклар клуби” ИҲҲҚХТ Бошқарув кенгаши раиси ва ташкилот раҳбари лавозимидан озод этилсин;

2. Ўзбекистон фуқаролик жамияти сафларидаги кўп йиллик хизматлари ҳамда “Ўтюраклар клуби” ИҲҲҚХТдаги самарали меҳнатларини инобатга олиб, вақтинча ташкилот раҳбари ва Бошқарув кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб, Бошқарув кенгаши аъзоси, журналист Улуғбек Бакир тайинлансин;

3. М.Тожибоеванинг раҳбарлик муддатидаги фаолиятига ҳамда суд якунларига оид хизмат Ҳисоботи 2018 йилнинг охирги чорагигача ташкилот таъсисчилари ва Бошқарув кенгаши умумий йиғилишида тинглансин;

4. “Ўтюраклар клуби” ИҲҲҚХТ таъсисчилари ва Бошқарув кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига, ташкилот Бошқарув кенгашининг таркибига, Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи маълумот учун қабул қилинсин.

“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Халқаро ташкилоти Матбуот хизмати

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 1)
    • Iyun 26, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги “Baliqchi” Акционерлик Жамияти раҳбари Абдураҳим Пирвалиев қамоққа олинди
    • Fevral 2, 2019

    Ишончли манбааларга кўра, 2018 йил 01 февраль куни тушдан кейин соат 15:00 ларда Тошкент вилояти прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Қуйичирчиқ тумани Қўрғонча посёлкасида фаолият кўрсатиб…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading