Улуғбек Бакир: Устоз Толиб Ёқуб 77 ёшда!
Ўзбекистон демократик мухолифати фахрийси, инсон ҳуқуқлари намоёндаси, физика-математика фанлари номзоди, таниқли жамоат арбоби устоз Толиб Ёқуб 77 ёшга тўлди.
Шу муборак айём муносабати билан устозни чин дилдан самимий табриклаймиз!
Жаноб Толиб Ёқуб 1941 йил 15 майда Жиззах шаҳрида дунёга келган.
Физика-математика фанлари номзоди.
1964 йилдан 1992 йил охирига қадар Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Институтида ўқитувчилик қилган.
Толиб Ёқуб 1960-йилларда дастлаб Москва ва кейинчалик Кишинёвда илмий иш билан шуғулларкан, Совет сиёсий диссидентларидан «инсон ҳуқуқлари» ва «демократия» борасида биринчи марта эшитганини айтади.
Мухолифат арбоби 80-йиллар охирида «Бирлик» Халқ Ҳаракатининг фаол аъзосига айланади.
1992 йилдан бошлаб, инсон ҳуқуқлари билан шуғуллана бошлайди.
1996 йилда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Бош котиби ва 2001 йилда эса, айни Жамиятнинг раиси этиб сайланган. ЎИҲЖга 2009 йилгача раислик қилган.
2006 йилдан бери Францияда яшайди.
Олти фарзанднинг отаси.
Мухолифат фахрийси Толиб Ёқубни таваллуд айёмлари билан чин дилдан қутлаб, домлага узоқ умр, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, ижодий ишларида улкан омадлар тилаймиз!
Ҳамиша саломат бўлинг, азиз Устоз!
Кейинги 80, 90, 100 ёшли айёмларингизни жонажон она Ватанимизда халқимиз билан бирга қарши олишлик барчамизга насиб айласин!
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Сафдош дўстларингиз,
шогирдларингиз номидан,
Улуғбек Бакир,
“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти раҳбари
15 май, 2018 йил,
Норвегия
Fikr bildirish