ДИҚҚАТ ШОШИЛИНЧ! Барча ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар, кўмакка шошилинг! Аброр Хидиров ҳаёти хавф остида!
Навоий вилояти Кармана туманилик Муҳайё Саидованинг айтишича, 1979 йилда туғилган турмуш ўртоғи Аброр Хидиров 2017 йилнинг 8 августидан буён Россиянинг Лосиностровской туманидаги Изумрдная 30да Ички ишлар бўлими ҳибсхонасида сақланаётган эди. 2018 йилнинг 8 август куни озодликка чиқиши кутиб турилган бир пайтда, 1 август куни тунда ҳибсхонадан изсиз ғойиб бўлган. Аброр Хидиров ҳуқуқий кўмакка муҳтож! Айни дамда унинг қаерда ва қай аҳволдалигидан бехабар оиласи хавотирда!
Бир йилдан бери қамоққа сақланиб келаётган Аброр 8 август куни озодликка чиқиши керак эди. Аммо бир кечада дом-дараксиз йўқолиб қолган.
Аброр Хидировнинг ҳимоячиси Роза Саидовна Магомедованинг телефон рақами: +79232372999
Аброр Хидировни турмуш ўртоғи Муҳайё Саидова саратон касаллиги билан оғрийди. Шу йилнинг февраль ойидан буён Муҳайё химия терапия усули билан саратон касаллигига қарши даволаниб келмоқда. Май ойида уни операция қилиб, чап кўкрагини кесиб ташлаганлар, жигарига инфекция тушган деган тахшис билан даволамоқдалар. Икки нафар вояга етмаган – 9 ёшли Абобакр ва 6 ёшли Баҳора исмли фарзандлари бўлган Аброр Россияда ишлаб, ҳам оиласини боқиб, ҳам турмуш ўртоғини даволатиш учун пул топиш илинжида кечаю кундуз тиним билмай ишлаб келарди.
2017 йилнинг 8 августида Россия давлатида меҳнат муҳожирлигида юрган Аброрни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодесининг 223 моддасидаги (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) жиноятни содир этганликда айблаб, гумондор шахс сифатида ҳибсга олиб, мажбурий тартибда Ўзбекистонга депорт қилмоқчи бўлишган.
«Турмуш ўртоғимга кеча 2 август куни кечқурун ватсапдан хабар ёздим. Негадир турмуш ўртоғим эмас, унинг шериги жавоб берди: «Янга Аброр ака озодликка чиқдилар.
У кишини кеча кечқурун олиб кетишди. «Қаерга олиб кетяпсизлар?» десак «Воляга» деб жавоб беришди» деди.
Бундай тушунарсиз жавобга ҳайрон бўлдим. Чунки СИЗОда сақланаётган турмуш ўртоғимни озодликка чиқармишлару, уни бизга бу ҳақда хабар бермаслиги мумкин бўлмаган холат эди.
Шунинг учн мен шоша пиша турмуш ўртоғимни адвокатлари билан боғландим ва уларга вазиятни уларга тушунтирдим.
«Биз ҳам излаяпмиз Аброрни. Ҳеч қаерда йўқ. СИЗОдан сўрасак, Бош прокуратурага сўроқ қилиш учун олиб кетишди» деб айтишди. Бош прократурага биз сўровнома юбордик» деб жавоб беришди адвокатлар.
Лекин мана орадан уч кун ўтяптики, хали хануз турмуш ўртоғимни қаерда эканлиги сирлигича қолмоқда.
Турмуш ўртоғим Хидиров Аброр Ярашевичга Навоий вилояти Кармана тумани Ички Ишлар тизими ходимлари томонидан уюштирилиб, уни туҳмату бўҳтонлардан иборат айблов билан жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида соҳта ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Россияда тинчгина ишлаб юрган турмуш ўртоғимни содир қилмаган жиноятларини мажбурий тарзда бўйнига қўйиш мақсадида мендан ва хали ёш гўдак бўлган фарзандларимдан фойдаланмоқчи бўлдилар.
Лекин ўйлаган ниятларини амалга ошира олмаганларидан кейин Россиядаги махсус хизматлар вакиллари орқали унга босимлар қилмоқдалар. Россиядаги махсус хизмат вакиллари турмуш ўртоғимни яшаб турган хонадонига тонг сахарда бошдан оёқ қуролланган холатда бостириб кириб, ашаддий жиноятчини қўлга олгандек тутиб, олиб кетишган.
Бугунгача турмуш ўртоғимни Ўзбекистонга бериб юбориш мақсадида ушлаб тургандилар.
Уни Ўзбекистонга бериб юбориши мумкин. Сизлардан илтимос, турмуш ўртоғимни ноҳақ айбловчи фитна уюштирувчи ўзбекистонлик ИИБчилар қўлига топширилишидан ҳимояланишида ҳуқуқий кўмак беринглар» дейди Муҳайё Саидова.
Муҳайё Саидова 2016 йилдан бери турмуш ўртоғи Аброрни ноҳақ айбловлар билан қидирувга берилганига норозилик билдириб, Республика юқори турувчи идораларига мурожаатлар қилиб, адолатни тикланишини сўраб келади.
Бироқ у Аброрни бузилаётган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга кўмак сўраб, мурожаатлар қилгани сари вазиятлари оғирлашиб бормоқда холос.
Аброр Хидиров ва унинг оиласи тақдирига алоқадор маълумотларни, Мухайё Саидова ва Аброрнинг отаси, қариндошлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг порталига жўнатилиб, қаноатлантирилмаган шикоят аризаларни ҳам сайтимизда эълон қилиб борамиз.
Fikr bildirish