Фесбок иштирокчиси хабари: Порахўрлик, коррупция жинояти ҳақида бонг урамиз!
“Коррупция барқ ураётган жамиятда озодлик узоқ вақт ҳукм суриши мумкин эмас”
Эдмунд Бэрк – инглиз-ирланд давлат арбоби (1777)
Изоҳ: Бугун фесбок сахифаси иштирокчиларидан бири бизга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлаштириш Вазирлигига алоқадор коррупция жинояти ҳақида хабар жўнатди. Унинг бизга хабар беришича коррупция жинояти қурбонлари бунингдек ўзибўларчиликка чек қўйиш мақсадида бу хабарни бизларни етказишни сўраганлар.
Эслатиб ўтамиз, биз хозирча бу хабарни ҳақиқий эканлигини текшириб кўриш имкониятига эга эмасмиз. Чунки Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги вакиллари билан бу масалани мухокама қилиш мақсадида қилган ҳаракатларимиз самара бермади.
Лекин ҳар қандай жамиятни ривожланишига тўқсинлик қилгувчи коррупция жиноятига қарши кескин олиб бораётган курашимиз сабабли бу хабарни ўз сайтимизда чоп қилишга қарор қилдик.
Чунки ушбу хабарда номлари келтирилган коррупция жиноятини содир қилганлиги айтилаётган мансабдорлар яна коррупция усулларидан фойдаланиб, жазодан қутилиб қолишлари хавфи бизни шу кескин қарорни қабул қилишимизга мажбур қилди. Жуда қисқа муддатларда ушбу холат бўйича батафсил маълумотлар берамиз.
Демак бизга жўнатилган хабар билан танишинг:
Коррупция бугунги кунда деярли дунёнинг барча давлатларини безовта қилаётган хуқуқбузарлик тури хисобланади. Шу боис коррупция умуминсоний иллат деб эътироф этилган.
Мамлакатимизда бу иллатга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2017 йил 4 январдан Ўзбекистан Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни кучга киргани коррупцияга бархам бериш учун барча асосларни яратиб берди.
Бугунги кунда фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланиб бораётгани қувонарлидир.
Яқин кунларда Республика Алоқа сохасида назорат бўйича инспекцияси вакилларининг Хоразм вилоят худудий бўлинмаси ходимларидан таъмагирлик йўли билан пул ундириб олишлари кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, инспекциянинг Тошкентдаги Бошқарма рахбар ходимлари Бахтиёр Абдурасулов ва Рустам Боболовлар “ишончли вакиллари” орқали бўлинмада инвентаризация ишларини ва ишчи-хизматчиларни шаходатлашдан ўтказиш учун ҳар бир ишчи-ходимдан 1 млн. сўмдан пул йиғиб олишга эришганлар.
Нахотки улар коррупция халқнинг давлат ва унинг органларига бўлган ишончига путур етказишини, жамиятнинг ахлоқий асосларини емиришини, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг вужудга келиши ва чуқурлашишига сабаб бўлиши мумкинлигини билишмаса?!
Ўз даврида (1777 йилда) инглиз-ирланд давлат арбоби Эдмунд Бэрк “коррупция барқ ураётган жамиятда озодлик узоқ вақт хукм суриши мумкин эмас” деган фикрни билдирган эди.
Дарвоқе, бутун тарих давомида мамлакатлар ўз мустақиллигини бой беришда нафақат жангу жадаллардаги мағлубиятлар, балки амалдорларнинг сотқинлиги, ўз манфаатларини жамият манфаатларидан устун қўйганлиги, яъни коррупция ҳам сабаб бўлган.
Демак, бундан шундай хулоса чиқадики, ўз нафсларининг қулларига айланган порахўрлар – Бахтиёр Абдурасулов ва Рустам Боболовларнинг қилмишлари мустақиллигимиз мустахкамлишига, Ватанимизнинг озодлиги ва ободлигига путур етказишга уринишдан бошқа нарса эмас.
Fikr bildirish