17.07.2003 кунлик архив
Тошкентда яна норозилик пикетлари
17.07.2003
2002 - 2003 йиллар, АРХИВ, Жамоат хавфсизлигига таҳдид, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоққача, МАҲКАМАЛАР, МЕДИА, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, ОАВ биз ҳақда, Ўтюраклар клуби, ЭПИЗОДЛАР
No comments
2003 йил 14°17 июль
Тинч, эхтиёткорлик билан амалга оширилаётган норозилик пикетлари Ўзбекистон сиёсий-ижтимоий ҳаётига кириб бормоқда.
Гарчи хали уларнинг нафи сезилмаётган бўлса-да, лекин пикетлардаги талаблар расмийлар маълумотига етказилаётгани ҳақида бизда аниқ далиллар бор. Масалан, Тошкент шаҳар хокимлиги масъуллари ҳам буни тасдиқлашди.
Шундай қилиб, ўтган душанба-сешанба кунлари ва бугун ҳам Тошкентда ана шундай пикетлар бўлиб ўтди. 14 июлдаги намойишда пикетчилар шаҳар хокимлиги, 15 июлдагисида Республика Прокуратураси олдига, бугун, 17 июлда Ўзбекистон Вазирлар Махкамаси рўпарасига тўпланишди.