03.05.2004 кунлик архив
Мўътабар Тожибоева: Жаноб Каримов, адолатсиз қарорларингизни бекор қилинг!
03.05.2004
2004 - 2005 йиллар, АРХИВ, Жамоат хавфсизлигига таҳдид, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоққача, МАҲКАМАЛАР, Мурожаатлар, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, Ўтюраклар клуби, ЭПИЗОДЛАР
No comments
Жаноб Раис!
Бизни водийнинг барча аҳолисини жалб қилишга, водий кўчаларига бутун аҳолини чиқариб, кўча юришлари қилишга мажбур қилманг! Хукуматни ва Мамлакатни яқинлашиб келаётган тўфон-у, бўронлардан қутқариш учун зудлик билан ушбу қарорларни бекор қилинг!
Тошкент. Мустақиллик майдони. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Вазирлар Маҳкамаси раиси Ислом Каримовга.
ТЕЛЕГРАММА ОЧИҚ ХАТ
«Ўзбекистон хукумати ХХ1-асрда яшамоқда. Оддий ҳалқ эса ўзини ХV-XV1-асрларда яшаётгандек ҳис қилмоқда. Чунки бу асрнинг ёлғончи-ю каззоб Сарой шоирлари-ю, муттаҳам, таъмагир қозилари, қўли қонга ботган жаллодлари-ю, «Боғдодда ҳамма ёқ тинч» дея ўзини ҳам, ҳукмдорни ҳам, ҳалқни ҳам алдовчи Сарой аёнлари мавжуд.