01.04.2005 кунлик архив
«Фуқаролик жамияти» ХҲ ва «Ўтюраклар Клуби»нинг Ўзбек халқига мурожаатномаси
01.04.2005
«Фуқаролик жамияти» халқ ҳаракати, 2004 - 2005 йиллар, АНДИЖОН ҚИРҒИНИ, АРХИВ, Жамоат хавфсизлигига таҳдид, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоққача, МАҲКАМАЛАР, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, ТАШАББУСЛАР, ЎЗБЕКИСТОНДА, Ўтюраклар клуби, ЭПИЗОДЛАР
No comments
«Фуқаролик жамияти» Ҳалқ Ҳаракати ва «Ўтюраклар»
Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг
ЎЗБЕК ҲАЛҚИГА МУРОЖААТНОМАСИ
Энг ёвуз зўравонлик– қонун соясига беркиниб, адолат байроғи остида иш кўради.
Ш.Монтескье.«… Бизнинг мустақил аталмиш (Мустақул) Республикамиз ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари «меҳрибончиликлари» туфайли деярли ҳар бир хонадонда тухмат, бўхтон билан қилмаган айби учун жавобгарликка тортилиб, турмаларда азоб чекаётган яқинларингиз – акангиз, укангиз, отангиз, хаттоки опа сингилларингиз ҳам бор.
Мухтарам ҳамюртлар!
«Даъвогар суст бўлса қози иймонини ютади» деган мақол бор.
Дарҳақиқат сизларнинг яқинларингиз айнан ўша сизларнинг сусткашликларингиз туфайли узоқ йилларга қамоқ жазоларига махкум қилинганлар.