13.05.2005 кунлик архив

13 май 2005 йил Андижондан бевосита ёзиб олинган аудио ёзувлар (Би-би-си Ўзбек хизмати)

Ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ҳибсга олинди

Снимок,,,,,,,

Фарғоналик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ўзининг хибс этилганига нисбатан норозилик белгиси сифатида очлик эълон қилди.

13 май куни Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «Ўтюраклар» Клубининг рахбари Мўътабар Тожибоевани қўлга олишган. Унинг қизи Махлиё Пўлатованинг айтишича, онасига қизи билан телефонда гаплашиш учун 2 дақиқагина вақт беришган.

Озодлик радиоси: Мўътабар Тожибоева уйидан чиқарилмаётир

13 май куни Андижонда бўлаётган воқеалар муносабати билан фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан кучли назоратга олинди.

М.Тожибоева уйининг олдида фуқаро кийимидаги номаълум шахслар уни кўчага чиқармаслик учун турганини, фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳам қаттиқ назоратга олинганини билдирди.