29.05.2005 кунлик архив
Мавлонов Зулфиқаҳҳор: Энди сиз билан бартер қиламиз. Мен сизни ўзим қаматиб, ўзим сотиб олдим!
29.05.2005
«Фуқаролик жамияти» халқ ҳаракати, 2004 - 2005 йиллар, АНДИЖОН ҚИРҒИНИ, АРХИВ, Жамоат хавфсизлигига таҳдид, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоққача, МАҲКАМАЛАР, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, Ўтюраклар клуби, ЭПИЗОДЛАР
No comments
Мана 40 кундан буён ҳам менинг оиламга қилинаётан зуғумлар ҳақида ёзаётган шикоятларимни кўриб чиқишмаяпти. Аксинча таниш билиши кўп, пули кўп депутатни ёлғон аризаси инобатга ўтиб, мени УВДдан келиб ушлаб, икки кеча хибсда сақлаб, қийнаб, ёш болаларимни ёлғиз, қаровсиз қолдириб, мени қаерга олиб кетганликларини яқинларимдан сир сақлашди.
Мени ор-номусимни, ҳалқ ўртасидаги обрўйимни ким тиклайди? Шу ишларни қонуний ҳал қилиб бермасаларинг Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ўзим бориб мурожаат қиламан.